Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2301/261 Дата решения 22.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "OQTEPA BUILDING GROUP" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "KAMRON CHORVA BIZNES" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1043792 Claim ID 3144822 PDF Hash bd13d265b682c232... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 144-моддаси онуни 144 law
онуннинг 118-моддаси онуннинг 118 law
онуннинг 119-моддаси онуннинг 119 law
аролик кодексининг 732-моддаси аролик кодекси 732 code_article
аролик кодексининг 735-моддаси аролик кодекси 735 code_article
аролик кодексининг 150-моддаси аролик кодекси 150 code_article
амда ушбу кодекснинг 153-моддаси амда ушбу кодекс 153 code_article
бандида ФК 153-моддаси бандида ФК 153 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 22 февраль 4-1103-2301/261-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.А.Усмановнинг котиблигида, даъвогар "OQTEPA BUILDING GROUP" масъулияти чекланган жамияти тугатиш (суд) бошқарувчисининг жавобгар "KAMRON CHORVA BIZNES" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 27.000.000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан жавобгар "KAMRON CHORVA BIZNES" масъулияти чекланган жамияти раҳбари М.Эшбўриев (буйруқ асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар "OQTEPA BUILDING GROUP" масъулияти чекланган жамияти тугатиш (суд) бошқарувчиси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "KAMRON CHORVA BIZNES" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 27.000.000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар "KAMRON CHORVA BIZNES" масъулияти чекланган жамияти раҳбари М.Эшбўриев судга ёзма ариза тақдим этиб, даъвони тан олмасдан, жамиятга фақатгина сотилган сут маҳсулоти учун пуллар келиб тушишини, бошқа даромад манбайи мавжуд эмаслигини, "OQTEPA BUILDING GROUP" масъулияти чекланган жамияти билан шартномавий муносабтга киришмаганлигини, пул маблағлари 2018 йил 20 июлда ўтказиб берилганлигини, қонун хужжатларига асосан даъво муддатини қўллаган ҳолда даъвогарнинг даъво аризасини рад қилишни сўради. Дастлабки суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар "OQTEPA BUILDING GROUP" масъулияти чекланган жамияти тугатиш (суд) бошқарувчиси ишончли вакили В.Майданюк даъво аризадаги важларни такрорлаб, "OQTEPA BUILDING GROUP" масъулияти чекланган жамияти Тошкент туманлараро иқтисодий судинниг ҳал қилув қарорига асосан банкрот деб эътироф этилиб, тугатишга доир иш юритиш бошланганлигини, тугатиш бошқарувчиси сифатида қарздорнинг мол-мулкни ҳамда дебиторларини аниқлаш юзасидан амалга оширган ишлари натижасида банк айланма маблағларидан молиявий ёрдам сифатида 27.000.000 сўм пул маблағлари "KAMRON CHORVA BIZNES" масъулияти чекланган жамиятига қайтариш шарти билан ўтказиб берилганлиги аниқланганлигини, қарздорликни тўлаб бериш юзасидан жавобгарга талабнома берилганлигини, бироқ талабнома жавобсиз қолдирилганлигини, тарафлар ўртасида тузилган шартнома тақдим этилмаганлигини, қарздорликни ундириш учун банк айланма маблағлари нусҳаси асос бўлишини билдириб, даъвони қаноатлантириб беришни сўраган. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, суд муҳокамасида иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, тақдим этилган хужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришдан рад қилишни лозим деб топади. Иш хужжатларида кўринишича Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2215/3686-сонли иқтисодий иш юзасидан 2022 йил 01 августда қабул қилган ҳал қилув қарорига асосан "OQTEPA BUILDING GROUP" масъулияти чекланган жамият шаклидаги хорижий корхона банкрот деб эътироф этилган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 44-1001-2215/3686-сонли иқтисодий иш бўйича 2022 йил 01 августдаги ажримига асосан корхона тугатиш бошқарувчиси этиб Тешабаев Хусанбой Тошпулатович тайинланган. Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунининг 144-моддасида тугатиш бошқарувчисининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгиланган бўлиб: тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан унга қарздорнинг ишларини бошқариш ҳамда қарздорнинг мол-мулкини тасарруф этиш бўйича барча ваколатлар ўтиши; қарздорнинг мол-мулкини ушбу Қонуннинг 118-моддасига мувофиқ тасарруф этишга; ходимлар билан, шу жумладан қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаларини тугатишга; қарздорнинг шартномаларини бажаришни ушбу Қонуннинг 119-моддасида белгиланган тартибда рад этишга; тугатишга доир иш юритиш билан боғлиқ бўлган жорий харажатларни молиялаштириш учун кредиторларнинг йиғилиши билан келишувга мувофиқ кредитлар олишга; қарздор томонидан тузилган битимларни, агар қонунчиликда назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъволар тақдим этишга; давлат хизматларидан, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги орқали кўрсатиладиган хизматлардан олдиндан тўловларни амалга оширмасдан фойдаланишга; олдиндан тўловларни амалга оширмасдан қарздорларнинг кўчмас мулкига оид кадастр ҳужжатларини тайёрлашни, қайта тайёрлашни ва давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширишга; қарздор корхонанинг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган, давлат солиқ хизмати органлари учун очиқ бўлган ҳисоботлардан, текшириш далолатномаларидан ва иши билан боғлиқ бошқа материаллардан фойдаланишга; қарздорни тўловга қобилиятсизлик ҳолатига олиб келганлиги муносабати билан унинг пул мажбуриятлари ва (ёки) солиқлари ҳамда йиғимлари юзасидан субсидиар жавобгар бўладиган шахсларга нисбатан талаблар қўйишга. Мазкур талабларнинг миқдори кредиторлар талабларининг суммаси билан тугатиш массаси ўртасидаги фарқдан келиб чиқиб аниқланади. Ундирилган суммалар тугатиш массасига қўшилади ва улардан фақат кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун ушбу Қонуннинг 149, 150 ва 185-моддаларида белгиланган тартибда фойдаланилишга ҳақли бўлиши; Тугатиш бошқарувчиси қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкинлиги: қарздорнинг мол-мулкини ўз тасарруфига қабул қилиши, уни инвентаризация қилиши ва баҳолашдан ўтказишни ташкил этиши, унинг бут сақланиши чораларини кўриши; қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиши; кредиторлар йиғилишини ва кредиторлар қўмитасини чақириши; қарздор олдидаги қарзларни ундириш чораларини кўриши; қарздор тугатилганда унинг ходимларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши ҳамда улар билан тузилган меҳнат шартномалари келгусида тугатилиши тўғрисида уларни хабардор этиши; кредиторларнинг талаблари реестрини юритиши ва уларнинг талабларини кўриб чиқиши; қарздорнинг молиявий аҳволи ва (ёки) ўз фаолияти ҳақидаги ахборотни кредиторнинг талабига кўра ўн кунлик муддатда тақдим этиши; қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидиришга, аниқлашга ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриши ҳуқуқига эгалиги; қарздорнинг сақланиши лозим бўлган ҳужжатларини сақлашга топшириши шартлиги Тугатиш бошқарувчисининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкинлиги; Қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи) тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, муҳрлари ва штамплари (муҳрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлайди. Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда, қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи), шу жумладан қарздор юридик шахснинг раҳбари, қарздор якка тартибдаги тадбиркор қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлиши назарда тутилган. Тугатиш (суд) бошқарувчиси томонидан қарздорнинг мол-мулкни ҳамда дебиторларини аниқлаш юзасидан амалга оширган ишлари натижасида олинган банк айланмалари кўчирмасига асосан "OQTEPA BUILDING GROUP" масъулияти чекланган жамияти томонидан 2018 йил 20 июлда "KAMRON CHORVA BIZNES" масъулияти чекланган жамиятига 20-сонли шартномага асосан 27.000.000 сўм миқдорида молиявий ёрдам қайтариш шарти асосида ўтказиб берилганлиги аниқланган. Даъвогар "OQTEPA BUILDING GROUP" масъулияти чекланган жамияти тугатиш (суд) бошқарувчиси томонидан жавобгар "KAMRON CHORVA BIZNES" масъулияти чекланган жамиятига молиявий ёрдам сифатида ўтказиб берилган маблағларни қайтариш юзасидан 2022 йил 26 декабрдаги 19-сонли талабнома асосида мурожаат қилган бўлса-да, ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 732-моддасида қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олиши, қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланиши белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 735-моддасида қарз олувчининг қарз суммасини қайтариш мажбурияти белгиланган бўлиб: Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шартлиги; Агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши кераклиги; Фоизсиз қарз суммаси қарз олувчи томонидан муддатидан олдин қайтарилиши мумкинлиги; Фоиз эвазига берилган қарз суммаси, агар қарз шартномасида кўзда тутилган бўлса ёки қарз берувчининг розилиги билан, муддатидан олдин қайтарилиши мумкинлиги назарда тутилган. Суд муҳокамаси жараёнида жавобгар "KAMRON CHORVA BIZNES" масъулияти чекланган жамияти судга ёзма ариза тақдим этиб, даъво аризасига илова банк айланма маблағлари кўчирмасига асосан қарздорлик 2018 йил 20 июлда вужудга келганлиги, даъвогарнинг даъво қилиш муддати ўтганлигини инобатга олиб, даъво муддатини қўллаб, даъво талабини рад қилишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 150-моддасида умумий даъво муддати уч йил қилиб белгиланган ҳамда ушбу кодекснинг 153-моддасида бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш учун қабул қилиниши, даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланилиши, қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлаши назарда тутилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги "Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 282-сонли қарорининг 8-бандида ФК 153-моддасининг иккинчи қисмига кўра даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг қарор чиқарилгунигача берган аризасига мувофиқ қўлланилиши, 10-бандида Даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлиши юзасидан раҳбарий кўрсатма берилган. Юқоридагиларни инобатга олиб суд, даъвогарнинг даъво талаби бўйича жавобгар томонидан судга қарздорлик 2018 йилда вужудга келганлиги, бугунги кунда даъво муддати ўтганлиги юзасидан берилган аризасига асосан даъво муддатини қўллаган ҳолда даъво талабини қаноатлантиришдан рад қилишни, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосан давлат божини даъвогар зиммасига юклашни, почта харажати тўланганлигини инобатга олишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 150, 153, 732, 735моддалари, Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176-180, 186, 187-моддаларига асосан, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар "OQTEPA BUILDING GROUP" масъулияти чекланган жамияти тугатиш (суд) бошқарувчисининг жавобгар "KAMRON CHORVA BIZNES" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 27.000.000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қаноатлантиришдан рад қилинсин. Даъвогар "OQTEPA BUILDING GROUP" масъулияти чекланган жамияти тугатиш муассаси ҳисобидан: Республика бюджетига 540.000 сўм давлат божи ундирилсин. Почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: М.М.Якубов