← Назад
Решение #650277 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 3 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TОYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TОYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy
Tayloq, Mustaqillik street, 8
Tел/факс: (0 366) 240-45-30, 240-45-42 www.sud.uz е-mail: i.tayloq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 22 февраль
4-1405-2302/80-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Юлдашевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, даъвогар ХХХ манфаатида Самарқанд
туман прокуратура-сининг, жавобгар ЖЖЖга нисбатан берган даъво аризаси бўйича
ишни Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида, Тойлоқ туман прокурорининг
ёрдамчиси Д.Кубаев, даъвогар ХХХ вакили А.Эргашев (ишончномага асосан), ва
жавобгар ЖЖЖ вакили Н.Неъматов (ишончномага асосан) иштирокида бўлиб ўтган
очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар ХХХ (кейинги ўринларда даъвогар) манфаатида Самарқанд туман
прокуратураси жавобгар ЖЖЖ (кейинги ўринларда жавобгар)га нисбатан судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарга ХХХ зиммасига хақиқатдан
истеъмол қилинмаган 289 697 101 сўм қарздорликни «KAS» электрон дастуридан
чиқариш мажбуриятини юклашни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган прокурор ёрдамчиси Д.Кубаев
кўрсатма бериб, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили А.Эргашев кўрсатма бериб,
тарафлар ўртасида тегишли тартибда шартнома тузилганлиги, бироқ, Самарқанд
ҳудудий электр тармоқлари корхонаси АЖ хақиқатдан истеъмол қилинмаган
233 866 350 сўм ҳисоботни ХХХ розилигиз, асослантирувчи хисоб-китобни тақдим
этмаган ҳолда электрон базага киритиб 2022 йил февраль ойи якунидан бошлаб
нореал қарздорлик юзага келганлигини баён этиб, ушбу қарздорликни «Hududiy
elektr tarmoqlari» АЖ зиммасига «KAS» электрон дастуридан чиқариш мажбуриятини
юклашни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар ЖЖЖ вакили Н.Неъматов кўрсатма
бериб, даъво талабини тан олишини, ҳақиқатдан ҳам «Hududiy elektr tarmoqlari» АЖ
томонидан «KAS» электрон дастурига нореал қарздорлик киргизилганлигини маълум
қилиб, суддан қонуний қарор қабул қилишини сўради.
Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг
кўрсатмаларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб
топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланишича,
даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 20 январда «Улгуржи истеъмолчилар учун
электр таъминоти» хақида 0471-сонли шартнома тузилган.
Ушбу шартнмоанинг 3-7 бандига биноан «Таъминотчи корхона» «Истеъмолчи»нинг электр сарфи тўғрисидаги хисоботи асосида белгиланган тартибда хисобкитобни амалга оширади ...” деб белгилаб қўйилган бўлсада, Самарқанд ҳудудий
электр тармоқлари корхонаси АЖ хақиқатда истеъмол қилинмаган 233.866.350,0 сўм
хисоботни ХХХни розилигисиз асослантирувчи хисоб-китобни тақдим этмаган холда
киритиб,
2022 йилнинг февраль ойи якунидан бошлаб нореал қарздорликнинг юзага
келишига сабабчи бўлган.
ХХХ нореал қарздорлики «КАS» дастурига асосан қайтадан хисоб-китоб
қилишини
талаб
қилиб,
2022
йил
30 март кунида 426-сон хат орқали мурожаат қилган бўлсада, мурожаат оқибатсиз
қолдирилган.
Ўз навбатида нореал қарздорликни юзага келишида 2022 йил 28 февраль кунги
1840/075-сон далолатнома ноқонуний ва асосиз тузилганлигини тасдиқловчи ўлчаш
воситасини қиёсловчи 58109-2022-сон «Гувохнома» ва унга илова қилинган 0003-сон
далолатнома ХХХга тақдим қилинмаган.
Юқоридагиларга кўра, 18401075-сон далолатномада қайд қилинган «А.В.С.»
фазаларидаги ўлчаш воситалари «ГОСТ 7746-2015» ушбу талабларига мослиги давлат
метрологик текшируви ва назорати тадбиқ этилиш сохасида қўлланишга йўл
қўйилиши тасдиқланган.
Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси АЖ талаб қилган «Ўз
Энергоинспекция»сидан маълумотнома ва бошқа илова ҳужжатлар тақдим
қилинганлигига қарамасдан нореал 233.866.350,0 сўм ҳамда ушбу суммани ўз вақтида
тўланмаганлиги учун 55.830.751,0 сўм пеня жами бўлиб 289.697.101,0 сўм шу вақтга
қадар хисобдан чиқарилмасдан қолган.
Хусусан, Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси АЖ томонидан
нореал 289.697.101,0 сўмни электрон базага киритилиб, йил якунига кўра тақдим
қилинган 1222210539-сон таққослаш далолатномаси қуйидагиларга кўра асоссиз
хисобланади.
Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси АЖ томонидан хисобланган
233.866.350,0 сўм қарздорлик ва қарздорликка хисобланган 55.830.751,0 сўм пеня
жами бўлиб 289.647.101,0 сўм юзага келишида асос қилиб олинган 2022 йил 28
февраль кунги 18401075-сон далолатномага электр хисоблагичнинг «А.В.С.»
фазаларидаги ток оқимини санамаётганлиги тўғрисидаги асосий важи 23/0003-сон
далолатнома билан қиёслаш текширувига тақдим қилинган «А» фазадаги 3002411,
«В» фазадаги 3002419 ва «С» фазадаги 30002404-сон 3 дона ўлчаш воситалари
қиёслаш-ўлчаш ташкилотининг 58109-2022-сон «Гувохномаси»га асосан «А.В.С.»
фазаларидаги ток оқимлар тўғри саналаётганлигини қайд қилинган.
Шунингдек, 2022 йил 28 февраль кунги 1840107-сон далолатнома асосида юзага
келган 289.697.101,0 сўмни асосалантирувчи хисобларнинг тақдим этилмасдан
асоссиз равишда «КАС» электрон дастурга киритилган.
Бундан ташқари, 2022 йил 18 ноябрда тузилиб, Самарқанд туман ЭТК
энергосотиш рахбари Х.Искандаров, Самарқанд туман ЭТК истеъмолчилар билан
ишлаш мухандиси Ф.Хамраев, Самарқанд туман ЭТК электр энергияси оқимларини
ҳисобга олиш мухандиси У.Хасанов, Самарқанд туман ЭТК АЭСКУ бўлими бошлиғи
Ф.Рахимов, Самарқанд туман ЭТК ҳуқуқшуноси Н.Негматов, ХХХнинг хўжалик ишлари
бўйича директор ўринбосари Қ.Рашидов, марказ бош ҳисобчиси З.Турсунов, хисобчи
С.Болтаев ва марказ ҳуқуқшуноси А.Эргашевлар томонидан тузилган далолатномада,
Самарқанд туман ЭТК томонидан 2022 йил 28 февраль куни тузилган 18401075
рақамли далолатномада кўрсатилган важлар трансформатор токлари А.Б.С.
фазаларининг ток оқимини санамаётганлиги аниқланди деб ёзилган ушбу
далолатнома асосоиз равишда нотўғри ёзилганлиги ва ҳолат юзасидан жойида
ўрганилганда Самарқанд туман ЭТК томонидан 18401075 рақамли далолатнома
нотўғри қайта ҳисоб-китоб қилинганлиги аниқланганлиги, юқоридагиларни ҳисобга
олган ҳолда Самарқанд туман ЭТК томонидан тузилган 18401075 рақамли
далолатомани KAS дастурига асосланиб, қайта хисоб-китоб қилинган 233 866 350
суммани Самарқанд туман ЭТК ПК электр ҳисоб дастуридаги шартнома рақами
210 539 да кўратилган ва нотўғри ҳисобланган 233 866 350 суммани олиб ташлашни
сўраган.
Шу сабабли, Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси АЖ томонидан
ушбу нореал қарздорлик ХХХ хисобига киритилиши оқибатида марказнинг
манфаатига салбий таъсир кўрсатган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги
22-сонли қарори билан тасдиқланган «Электр энергияси ва табиий газдан
фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида»ги Қарори Электр энергиясидан фойдаланиш Қоидаларнинг 60-банди
иккинчи хатбошисига кўра, Барча электр энергияси истеъмолчилари (маиший
истеъмолчилардан ташқари) ҳудудий электр тармоқлари корхоналари билан
биргаликда ҳисоб-китоб даври тамом бўлгандан кейин ҳар ой беш кун мобайнида
фойдаланилган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китобларнинг таққослаш
далолатномасини тузишлари шартлиги белгилаб қўйилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари
корхонаси АЖ томонидан хақиқатда истеъмол қилинмаган 233 866 350 сўм
қарздорликни ХХХ ҳисобига асослантирувчи хисоб-китобни тақдим этмаган ҳолда
электрон базага киритган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси
биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 3-моддасига
кўра, ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган
ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун
иқтисодий судга ушбу Кодексда белгиланган тартибда мурожаат қилишга ҳақли.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар
вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, даъвогар ХХХнинг жавобгар ЖЖЖга
нисбатан берган даъво талабини қаноатлантиришни, ЖЖЖ зиммасига 289 697 101
сўм қарздорликни ХХХнинг «KAS» электрон дастуридаги ҳисобидан чиқариш
мажбуриятини юклашни, давлат божи ва почта харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар
ЖЖЖ
зиммасига
289 697 101 сўм қарздорликни ХХХнинг «KAS» электрон дастуридаги ҳисобидан
чиқариш мажбурияти юклатилсин.
Жавобгар ЖЖЖдан даъвогар ХХХга 30 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар ЖЖЖдан республика бюджетига 5 793 942
сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Самарқанд вилоят иқтисодий судининг апелляция инстанциясига шикоят
(протест келтириши) бериши мумкин.
Судья
Ф.Юлдашев