← Назад
Решение #650374 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 220 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙ ОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40
Ў збекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 й ил 22 февраль 4-1107-2301/419-сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди, судья Б.Б.Тўраев
раислигида, судья ёрдамчиси А.Хасамединов котиблигида, тарафлар
вакиллари иштирокисиз, аризачи Тошкент вилоят Давлат солиқ
бошқармасининг жавобгар "AHANGARAN CERAMICS" МЧЖга нисбатан
578 042 325 сўм миқдорда жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуй идагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Аризачи Тошкент вилоят Давлат солиқ бошқармаси Оҳангарон
туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
"AHANGARAN CERAMICS" МЧЖга нисбатан 578 042 325 сўм миқдорда
жарима қўллашни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили иштирок этмади. Иш ҳужжатларида
унинг суд мажлиси куни ва жой идан хабардорлиги тўғрисида маълумот
мавжуд.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Иш
ҳужжатларида унинг суд мажлиси куни ва жой идан хабардорлиги
тўғрисида почта хабарномаси мавжуд.
Ў збекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 220-моддасига асосан суд ишда
иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жой и тўғрисида
ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилади. Бунда суд
аризачининг зиммасига жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жой и
тўғрисида хабардор қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли. Суд
мажлисининг вақти ва жой и тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг
келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун
тўсқинлик қилмай ди.
Суд, ИПКнинг 127, 170, 220-моддалари талабларидан келиб чиқиб,
ишни жавобгар ва аризачи вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин
деган хулосага келди.
Суд, иш хужжатларини муҳокама қилиб, қуй идаги асосларга кўра
ариза талабини рад этишни ва почта ҳаражатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топди:
Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, аризачи Тошкент вилоят
Давлат солиқ бошқармаси томонидан Ў збекистон Республикаси
Марказий банкининг маълумотномаси асосида "AHANGARAN CERAMICS"
МЧЖ ва “AD-NUR INTERNATIONAL TRADING CO.LTD” () ўртасида тузилган
ташқи савдо шартномаси (импорт) бўй ича 2022 й ил 27 мартда 350 000
АҚШ доллари миқдорда муддати ўтган дебитор қарздорлик вужудга
келганлиги аниқланган ва ушбу қарздорлик бўй ича 2022 й ил 25 июнда
180 кунгача ва 45 банк кунига муддати ўтган ташқи савдо шартномаси
суммасининг 5 фоизи – 192 680 775 сўм дебитор қарздорлик, 2022 й ил
25 июнда 180 кундан 365 кунгача кечиккан муддати ўтган ташқи савдо
шартномаси суммасининг 10 фоизи – 385 361 550 сўм жами 578 042 325
сўм миқдорда дебитор қарздорлик ҳисобланган ва 2022 й илнинг
27 сентябрь кунидаги 22-89075-сонли жаримани ихтиёрий равишда
тўлаш ҳақида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон
тартибда талабнома юборилган, жавобгар томонидан ушбу талабнома
оқибатсиз қолдирилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 й ил 14 май даги 283-сон қарори
билан
тасдиқланган
“Ташқи
савдо
операциялари
устидан
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 22-бандига кўра хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи
савдо контрактлари ва инвой слари мониторинги валютани назорат
қилувчи органлар ва тижорат банклари томонидан ТСОЯЭАТ орқали
амалга оширилади.
Низомнинг 24-бандига асосан экспорт контракти бўй ича тушум
тушиши ёки товарларни қай та олиб кириш муддати товарларга
нисбатан — “экспорт” божхона режими бўй ича божхона юк
декларацияси расмий лаштирилган санадан ва хизматларга (ишларга)
нисбатан — бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси
имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак.
Низомнинг 241-бандига асосан сотиб олиш контракти бўй ича
тўланган пул маблағларини қай тариш ёки сотиш контракти бўй ича пул
маблағларининг келиб тушиши сотиб олиш контракти бўй ича тўлов
амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ошмаслиги керак. Бунда
сотиш контракти бўй ича келиб тушган пул маблағларининг миқдори
сотиб олиш контракти бўй ича тўланган пул маблағлари миқдоридан
кам бўлмаслиги лозим.
Ушбу муддатда қай тарилмаган ёки белгиланган миқдорда келиб
тушмаган валюта маблағлари муддати ўтган дебитор қарздорлик
сифатида қаралади.
Низомнинг 27-бандига кўра ташқи савдо контрактлари бўй ича
активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги
маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона
режимларида
товарлар
республикага
олиб
кирилиши
ва
расмий лаштирилишини,
ишлар
бажарилиши
ва
хизматлар
кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қай тарилишини) мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан
кей ин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90
кун) мобай нида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт
амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда —
репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг
миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт
амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача
кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг
10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт
амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда —
репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг
миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима
тўлай дилар.
Бироқ, Ў збекистон Республикаси Президентининг 2023 й ил
03 февралдаги “Ҳаво ҳарорати кескин совиб кетишининг иқтисодиётга
салбий таъсирини камай тириш учун тадбиркорлик субъектларини
қўллаб-қувватлаш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги
ПҚ-43-сонли
Қарорининг 3-бандига мувофиқ, ташқи савдо операциялари бўй ича
муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи
субъектларга жарималар қўлланилиши, шунингдек, мазкур қарор кучга
киргунига қадар қўлланилган жарималар ундирилиши 2023 й ил
1 апрелга қадар тўхтатилган.
Қай д этилганларга кўра ушбу ҳолатда ташқи савдо операциялари
бўй ича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи
субъектга нисбатан 2023 й ил 1 апрелга қадар жарима қўлланмаслиги
лозим.
Шу сабабли муддати ўтган дебитор қарздорликлар учун хўжалик
юритувчи
субъектларга
жарималар
қўллаш
тўхтатилганлиги,
аризачининг жавобгарга нисбатан молиявий жарима қўллаш
тўғрисидаги талабини қаноатлантириш учун бугунги кунда ҳуқуқий
асослар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, аризачининг жавобгарга
нисбатан молиявий жарима қўллаш талаби рад қилиниши лозим
бўлади.
Юқоридагиларга асосан суд, жавобгарга нисбатан жарима қўллаш
тўғрисидаги ариза талабини рад этишни, “Давлат божи тўғрисида”ги
қонуннинг 9-моддаси 1-қисми 19-бандида аризачи ва жавобгар ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўй ича давлат божи
тўлашдан озод қилинганлиги сабабли, жавобгардан давлат божи
ундирмасликни, почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топди.
Бинобарин, ИПКнинг 176-179, 217, 220-222-моддаларини,
Ў збекистон Республикаси Президентининг 2023 й ил 03 февралдаги
“Ҳаво ҳарорати кескин совиб кетишининг иқтисодиётга салбий
таъсирини камай тириш учун тадбиркорлик субъектларини қўллабқувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-43-сонли Қарорининг
3-бандини қўллаб, суд
Ариза рад этилсин.
Жавобгар "AHANGARAN CERAMICS" МЧЖ ҳисобидан аризачи
Тошкент вилоят Давлат солиқ бошқармаси ҳисобига 30 000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг почта харажатини
ундириш бўй ича ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда шикоят
қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Б.Б.Тўраев