← Назад
Решение #650385 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| кодекси | 82 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 259 | — | code_article | |
| Мазкур Кодекс | 273 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 217 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 215 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 222 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijonviloyati, Bo’stontumani,
Mustaqillikko’chasi, 36-uy
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
Tel: (+99874) 333 23 29
е-mail: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бўстон тумани
4-1703-2302/515-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, аризачи
Шахрихон туман Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар SHOX LAZZATI
RIZQ
масъулияти
чекланган
жамиятига
нисбатан
банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга
тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза бўйича иқтисодий ишни аризачи вакили
У.Маматов (ишончнома асосида)нинг иштирокида Бўстон туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
SHOX LAZZATI RIZQ масъулияти чекланган жамияти солиқ тўловчи
сифатида рўйхатдан ўтган. SHOX LAZZATI RIZQ масъулияти чекланган
жамияти томонидан 2022 йил сентябрь ойи учун айланмадан олинадиган
солиқ ҳисоботи топширилмаганлиги сабабли, Шахрихон туман Давлат солиқ
инспекцияси судга ариза киритиб, SHOX LAZZATI RIZQ масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн
кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида
аризачи
Шахрихон туман
Давлат солиқ
инспекциясининг вакили кўрсатма бериб, аризада қайд этилган важларни
такрорлаб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо
юзасидан эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 128-моддасига кўра, иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд
томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган
кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг
170-моддасининг
учинчи
қисмига
асосан,
иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормаларига асосан ишни жавобгар вакилини
иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд, аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра,
солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига
белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ
солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга
тақдим этилади. Солиқ тўловчи ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига
илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим
этишга ҳақли. Юридик шахс бўлган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги
тадбиркорлар солиқ ҳисоботини ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ
органига белгиланган шакллар бўйича электрон ҳужжат тарзида тақдим
этади. Йирик солиқ тўловчилар, жойлашган еридан қатъи назар, солиқ
ҳисоботини Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ
инспекциясига тақдим этади.
Ушбу Кодекснинг 259-моддасига кўра, солиқ хисоботи ойлик солиқ
давридир.
Мазкур Кодекснинг 273-моддасига кўра, солиқ тўловчилар, агар ушбу
бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари
солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан
кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим
этишлари шарт.
Бироқ, иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар SHOX LAZZATI RIZQ
масъулияти чекланган жамияти 2022 йил сентябрь ойи учун айланмадан
олинадиган солиқ ҳисоботини давлат солиқ хизмати органига тақдим
этмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра,
солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга
қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб
туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд
томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан
қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда
солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ
органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида
хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи
томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ
мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда
қўлланилиши мумкин:
1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига
молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг
белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда;
2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал
солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва
(ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек
солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим
этилмаганда;
3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор
шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар
мустасно) киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор
шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган
шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади.
Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича
операцияларни тўхтатиб туради;
4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда
йўқлигида.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича
операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим
операциялари тўхтатиб турилишини англатади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича
операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига
мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун
ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги
ҳисобварақларга татбиқ этилмайди.
Шахрихон туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан жавобгарга
солиқ ҳисоботини тақдим этиш тўғрисида хабарнома юборилган.
Шахрихон туман Давлат солиқ инспекциясининг қарори билан
жавобгар SHOX LAZZATI RIZQ масъулияти чекланган жамиятининг
банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10
кунга тўхтатилган.
Шахрихон туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан жавобгар SHOX
LAZZATI RIZQ масъулияти чекланган жамиятига юборилган алоқа хатида,
жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлиги учун унинг
банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10
кунга тўхтатилганлиги, агар ҳисобот тақдим этилмаса, банклардаги барча
ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кундан кўп бўлган
муддатга тўхтатиб туриш ҳақида иқтисодий судга ариза киритилиши ҳақида
огоҳлантирилиб, солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
217-моддасига кўра, банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни
тўхтатиб қўйиш ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади.
Ушбу Кодекснинг 215-моддасига асосан ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар
мурожаат этишга ҳақли.
Жавобгар томонидан ҳисоботлар давлат солиқ хизмати органига
топширилмаганлиги ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан
тасдиқланганлиги боис, суд аризачининг талабини қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 222-моддаси
учинчи қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш
тўғрисидаги арз қилинган талаб қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув
қарорининг хулоса қисмида банклардаги ҳисобварақлар бўйича
операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги
кўрсатилиши керак.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ давлат божи тўловини
тарафлардан ундириш масаласини муҳокама қилиб, давлат божи тўловини
жавобгардан ундиришни, бироқ Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи
тўғрисида”ги қонуни 9-моддасининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар –
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи
тўловидан озод этилганлигини инобатга олишни лозим топади.
Юқорида баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170, 215, 217 ва 222-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қ и л а д и:
Шахрихон
туман
Давлат
солиқ
инспекциясининг
аризаси
қаноатлантирилсин.
Жавобгар SHOX LAZZATI RIZQ масъулияти чекланган жамиятининг
банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг чиқиш қисми 2022
йил сентябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини тақдим
этгунга қадар тўхтатиб қўйилсин.
SHOX LAZZATI RIZQ масъулияти чекланган жамиятига хизмат
кўрсатувчи барча банклардаги ҳисоб-рақамлари бўйича операцияларни
тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар жавобгар томонидан тўлиқ
бартараф этилгандан сўнг, давлат солиқ органи хизмати томонидан тақдим
этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисобварақлар бўйича
операциялар тиклансин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кун муддат ичида шу суд орқали
Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтириш) мумкин.
Ш.Абдухаликов