← Назад
Решение #650425 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2103-2201/309-сонли
иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўришда марузачи
судья Ш.Хамидов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья С.Жакеев
О.Халмирзаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Тошкент
Тошкент
шаҳришаҳри
2023 йил 22 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати О.Халмирзаев раислигида, ҳайъат аъзолари Т.Аннаева
ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида,
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси вакили Т.Атоев (2023 йил
6 январдаги 02/17-08/11-сонли ишончнома), Давлат кадастрлари
палатаси Навоий вилоят бошқармаси вакили Д.Хасанов иштирокида
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Навоий вилояти ҳудудий бошқармасининг “YULDUZ-FIRDAVS-ORZUSI”
масъулияти чекланган жамияти ва Жумаев Ориф Шириновичга нисбатан
берилган шартнома ва қўшимча келишувни бекор қилиш ҳамда
120 000 000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан
берилган Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги Навоий вилояти ҳудудий бошқармасининг кассация
шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга видеоконференцалоқа
режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” давлат
унитар корхонаси томонидан 2021 йил 1 февраль куни ўтказилган
электрон-онлайн аукцион натижалари юзасидан расмийлаштирилган
DA 165-043889-сонли баённомага асосан жисмоний шахс Жумаев Ориф
Ширинович аукцион савдоси ғолиби деб топилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади), жисмоний шахс О.Жумаев (харидор) ва Конимех туман
ҳокимлиги (бундан буён матнда балансда сақловчи деб юритилади)
ўртасида 2021 йил 3 февраль куни Конимех тумани, “Кўкча” МФЙда
жойлашган омборхона биносини электрон-онлайн аукцион натижалари
бўйича сотиш тўғрисида 01/13-сонли олди-сотди шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига мувофиқ даъвогар харидорга объектни
сотиш, харидор эса шартномада белгиланган муддатларда объектни
сотилган баҳоси бўйича тўловларни тўлаши ва инвестициявий
мажбуриятларни бажариши, балансда сақловчи эса харидор томонидан
объектнинг ҳуқуқий ҳужжатлари (олди-сотди шартномаси) тақдим
этилган кундан бошлаб 5 кун ичида объектни қабул қилиш-топшириш
далолатномасига кўра харидорга топшириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.1-банди ва унинг иккинчи иловасига кўра, харидор
12 ой муддат ичида умумий қиймати 800 000 000 сўм миқдоридаги
инвестиция мажбуриятларини бажариши ва объектда каолин ва кварц
ишлаб чиқариш ва бойитиш фаолиятини ташкил этиш ҳисобига йигирма
саккиз нафардан кам бўлмаган янги иш ўринларини яратиш
мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 10 февралдаги 01/14-сонли
қўшимча келишувга асосан харидорнинг шартнома бўйича олган барча
инвестициявий ва ижтимоий ҳамда бошқа мажбуриятлари “YULDUZFIRDAVS-ORZUSI” масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ўтказилган.
2021 йил 10 февралдаги 01/14-сонли қўшимча келишувнинг
4-бандига кўра, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятларининг
бажарилиши учун харидор О.Жумаевнинг солидар жавобгарлиги
белгиланган.
Жавобгарлар томонидан шартномадаги мажбуриятлар лозим
даражада бажарилмаганлиги важи билан даъвогар иқтисодий судга
жавобгар, фуқаро Жумаев Ориф Шириновичга нисбатан даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, шартнома ва қўшимча келишувни бекор
қилишни, жавобгардан 120 000 000 сўм жарима ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 11 апрелдаги ажрими билан ишга Конимех туман
ҳокимлиги ва Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси
Навоий вилоят бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 24 майдаги ҳал қилув қарори
билан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган,
даъвонинг жавобгарга нисбатан қисми бўйича иш юритиш тугатилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 25 июлдаги қарори
билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Даъвогар иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози
бўлиб, судга кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд
ҳужжатларини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида
янги қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида
кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кассация
шикоятини қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилишни, янги
қарор қабул қилишни, даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Давлат кадастрлари палатаси Навоий вилоят бошқармаси вакили
ўз тушунтиришида шартнома ва қўшимча келишув кадастр органида
рўйхатдан ўтмаганлигини маълум қилди.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда ҳабардор
қилинган жавобгар ва жисмоний шахс Жумаев Ориф Ширинович суд
мажлисида вакилларининг иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган,
кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни жавобгар ва Жумаев Ориф
Ширинович вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, даъвогарнинг кассация шикоятида
келтирилган важларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидагиларга асосан даъвогарнинг кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, янги қарор қабул
қилишни, даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган
ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя
этмаслик ИПКнинг 279, 302 ва 322-моддаларига мувофиқ қарорнинг
бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкин.
Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги
161-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисида тушунтириш
берилган.
Биринчи инстанция суди 2021 йил 3 февралдаги 01/13-сонли
олди-сотди шартномаси давлат рўйхатидан ўтмаган ва у ўз-ўзидан
ҳақиқий бўлмаган битим деб ҳисоблаб, даъво талабларини рад этиш
ҳақида ноқонуний тўхтамга, апелляция инстанцияси суди ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида нотўғри хулосага келган.
“Давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва
ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан “ноль” харид
қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 47-бандида
харидор томонидан сотувчига давлат мулки объектини топшириш-қабул
қилиш далолатномаси тақдим этилгандан кейин беш иш куни мобайнида
сотувчи харидорга "тасарруф этиш ҳуқуқисиз" белгиси билан мулк
ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини бериши кўрсатилган.
Инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар эвазига (мажбурияти
мавжуд бўлган) кўчмас мулк объектларининг тасарруф этиш ҳуқуқисиз
берилган давлат ордери Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат
рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида” 2018 йил 29 декабрдаги
1060-сонли қарорининг 38-бандида корхонага бўлган мулк ҳуқуқини
тасдиқловчи ордер асосида мазкур хусусийлаштирилган корхонанинг
кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи хусусийлаштиришда тасарруф этиш
ҳуқуқисиз фойдаланишга берилган, корхона ҳудудида жойлашган кўчмас
мулк давлат рўйхатидан ўтказилиши белгиланган.
Шунингдек, мазкур қарорнинг 42-бандига кўра, бинолар ва
иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқининг чекланишини тасдиқловчи
ҳужжат сифатида тасарруф этиш ҳуқуқисиз берилган давлат ордери
ҳисобланади.
Шартноманинг 2.9-бандида мазкур шартнома тарафлар томонидан
имзоланган ва сотувчи томонидан рўйхатдан ўтказилган пайтдан
бошлаб кучга кириши белгиланган.
Мазкур ҳолатда, шартнома сотувчи томонидан рўйхатдан
ўтказилган ва шартномага 01/13-рақами берилган.
Демак, тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича кўчмас мулк
тасарруф этиш ҳуқуқисиз, яъни мулк ҳуқуқи чекланган белгили мулк
ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери асосида берилган.
Шунинг учун, судлар томонидан шартнома объектига нисбатан
ҳуқуқнинг чекланиши, яъни объектга нисбатан фақат эгалик қилиш ва
ундан фойдаланиш ҳуқуқининг мавжудлиги, тасарруф этиш ҳуқуқининг
мавжуд эмаслиги ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги (давлат
ордери берилганлиги), шунингдек, сотувчи ҳисобланган давлат органи,
яъни даъвогар томонидан олди-сотди шартномасининг рўйхатга
олинганлиги битимнинг ҳақиқий бўлмаган битимлигини англатмайди.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати судлар томонидан қабул қилинган
суд ҳужжатларини бекор қилишни лозим топади.
Даъвогар, жисмоний шахс О.Жумаев (харидор) ва Конимех туман
ҳокимлиги ўртасида 2021 йил 3 февраль куни Конимех тумани“Кўкча”
МФЙда жойлашган омборхона биносини электрон-онлайн аукцион
натижалари бўйича сотиш тўғрисида 01/13-сонли олди-сотди
шартномаси тузилган.
Мазкур шартнома шартларига мувофиқ даъвогар харидорга
объектни сотиш, харидор эса шартномада белгиланган муддатларда
объектни сотилган баҳоси бўйича тўловларни тўлаши ва инвестициявий
мажбуриятларни бажариши, балансда сақловчи эса харидор томонидан
объектнинг ҳуқуқий ҳужжатлари (олди-сотди шартномаси) тақдим
этилган кундан бошлаб 5 кун ичида объектни қабул қилиш-топшириш
далолатномасига кўра харидорга топшириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.1-банди ва унинг иккинчи иловасига кўра, харидор
12 ой муддат ичида умумий қиймати 800 000 000 сўм миқдоридаги
инвестиция мажбуриятларини бажариши ва объектда каолин ва кварц
ишлаб чиқариш ва бойитиш фаолиятини ташкил этиш ҳисобига йигирма
саккиз нафардан кам бўлмаган янги иш ўринларини яратиш
мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 10 февралдаги 01/14-сонли
қўшимча келишувга асосан харидорнинг шартнома бўйича олган барча
инвестициявий ва ижтимоий ҳамда бошқа мажбуриятлари жавобгарга
ўтказилган.
Мазкур келишувнинг 4-бандига кўра, харидор О.Жумаевни
жавобгарнинг шартнома мажбуриятларини бажарилиши учун солидар
жавобгарлиги белгиланган.
Шартноманинг 5.1-5.7-бандларида шартнома мажбуриятларини
бузганлик учун тарафларнинг жавобгарлиги белгиланган.
Шартноманинг 5.4-бандида мазкур шартноманинг иккинчи
иловасида назарда тутилган график бўйича (чораклар кесимида) муддат
тугагандан кейин харидор томонидан навбатдаги давр мобайнида
(чораклар кесимида ортда қолишларни ҳисобга олган ҳолда) ушбу
шартномада назарда тутилган муддатларда, миқдорларда ва турларда
инвестиция мажбуриятлари бажарилмаган ёки лозим даражада
бажарилмаган тақдирда, шунингдек харидор томонидан ушбу
шартноманинг 3.3, 3.13 ва 3.14-бандларига риоя этилмаганда ёки
харидорнинг мазкур шартномани бекор қилиш тўғрисидаги ёзма
аризасига асосан сотувчи ушбу шартномани бекор қилишга ҳақли
эканлиги, бунда объектга киритилган инвестициялар қисми ҳамда
шартноманинг учинчи иловасига асосан объектнинг сотилган баҳоси
бўйича амалга оширилган тўловлар сотувчи ва балансда сақловчи
томонидан харидорга қайтарилмайди ҳамда компенсация қилинмайди,
агарда харидор томонидан хеч қандай моддий ҳисса (объектнинг
сотилган баҳоси бўйича тўловларидан ташқари) бўлмаган тақдирда унга
нисбатан олинган инвестициявий мажбуриятлари қийматининг
15 фоизи миқдорида жарима қўлланилиши белгиланган.
Жавобгар томонидан 2021 йил 3 февралдаги 01/13-сонли
олди-сотди шартномаси ва 2021 йил 10 февралдаги 01/14-сонли
қўшимча келишувда ўз зиммасига олинган шартнома мажбуриятлари,
яъни инвестиция мажбуриятларини, объектда каолин ва кварц ишлаб
чиқариш ва бойитиш фаолиятини ташкил этиш ҳисобига йигирма саккиз
нафардан кам бўлмаган янги иш ўринларини яратиш мажбуриятлари
бажарилмаган.
ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Жавобгар инвестиция мажбуриятларини бажарганлигини исботлаб
бермаган.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати, даъвогарнинг тарафлар ўртасида
тузилган 2021 йил 3 февралдаги 01/13-сонли олди-сотди шартномаси ва
2021 йил 10 февралдаги 01/14-сонли қўшимча келишувни бекор қилиш
талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Даъвогарнинг даъво аризасида жавобгардан 120 000 000 сўм жарима
ундириш талаби билдирилган.
Давлат хизматлари агентлиги Навоий вилоят бошқармаси Конимех
туман Давлат хизматлари марказининг 2022 йил 10 майдаги
3/1-91/2-сонли хати билан жавобгар хўжалик юритувчи субъектлар
давлат реестридан чиқарилганлиги маълум қилинган.
ИПК 110-моддасининг 4-бандига кўра, агар ишда тараф ҳисобланган
юридик шахс тугатилган бўлса, суд иш юритишни тугатиши белгиланган.
Шу боис, даъвогарнинг жавобгарга нисбатан берилган талаби
бўйича иш юритишни тугатиш лозим бўлади.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисми 1-бандида иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган.
ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан
кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
2022 йил 24 майдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси
судининг 2022 йил 25 июлдаги қарорини бекор қилишни, иш бўйича
янги қарор қабул қилишни, даъвогарнинг даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни, даъвогар, жисмоний шахс О.Жумаев (харидор)
ва Конимех туман ҳокимлиги ўртасида 2021 йил 3 февраль куни тузилган
Конимех тумани, “Кўкча” МФЙда жойлашган омборхона биносини
электрон-онлайн аукцион натижалари бўйича сотиш тўғрисида
01/13-сонли олди-сотди шартномасини ва 2021 йил 10 февралда
тузилган 01/14-сонли қўшимча келишувни бекор қилишни, даъвонинг
жавобгарга нисбатан бўлган даъво талаби бўйича иш юритишни
тугатишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш
масаласини муҳокама қилиб, Жумаев Ориф Шириновичдан республика
бюджетига 6 000 000 сўм (биринчи, апелляция ва кассация
инстанциялари учун) давлат божи, даъвогар фойдасига 72 000 сўм почта
7
харажати, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 75 000 сўм суд
харажатларини ундиришни лозим топади.
Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 110, 118, 301-303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
Навбахор туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 майдаги ҳал
қилув қарори ва Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 25 июлдаги қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Навоий вилояти ҳудудий бошқармасининг “YULDUZ-FIRDAVS-ORZUSI”
масъулияти чекланган жамиятидан 120 000 000 сўм жарима ундириш
ҳамда тарафлар ўртасида тузилган шартнома ва қўшимча келишувни
бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси, жисмоний шахс О.Жумаев
ва Конимех туман ҳокимлиги ўртасида Конимех тумани, “Кўкча” МФЙда
жойлашган омборхона биносини электрон-онлайн аукцион натижалари
бўйича сотиш тўғрисидаги 01/13-сонли олди-сотди шартномаси
ва 2021 йил 10 февралда тузилган 01/14-сонли қўшимча келишув бекор
қилинсин.
Даъвонинг “YULDUZ-FIRDAVS-ORZUSI” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан берилган даъво талаби бўйича иш юритиш
тугатилсин.
Жумаев Ориф Шириновичдан республика бюджетига 6 000 000 сўм
давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 75 000 сўм
суд харажатлари, 72 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Навоий вилояти ҳудудий бошқармасининг кассация шикояти қисман
қаноатлантирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи:
О. Халмирзаев
Ҳайъат аъзолари:
Т.Аннаева
Б.Убайдуллаев