← Назад
Решение #650456 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| онун | 45 | — | law | |
| онуни | 40 | — | law | |
| онун | 241 | — | law | |
| онуннинг | 242 | — | law | |
| онунинг | 22 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
4-1304-2301/176-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси И.Қурбанов раислигида,
А.Розматовнинг котиблигида, аризачи Жиззах вилоят давлат солиқ
бошқармасининг қарздор NURLI YANGIBO`STON фермер хўжалигига
нисбатан соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан: аризачи вакиллари А.Абдурасулов,
Н.Уразбаев (ишончномага асосан)нинг иштирокида Дўстлик туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда аризачи) Дўстлик туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб,
қарздор NURLI YANGIBO`STON фермер хўжалиги (кейинги ўринларда қарздор)га нисбатан соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакиллари ариза талабларини
қувватлаб, қарздор томонидан давлат бюджетига ва давлат мақсадли
жамғармаларига тўланадиган солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар
бўйича қарздорлик суммаси қопланмаганлигини, қарздор бугунги кунда
фаолият олиб бормаётганлигини, қарздорликни ундириш бўйича барча чоралар
кўрилиб, қарзни ундиришни имкони бўлмаганлигини, қарздорлик пеня
ҳисобига ўсиб бораётганлигини, Мажбурий ижро бюроси томонидан олиб
борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг мол-мулки
мавжуд эмаслиги аниқланиб, қонуний асосларда ижро ҳужжати солиқ органига
қайтарилганлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Қарздор суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида ўзи (вакили)нинг
иштирокини таъминламади, ариза юзасидан фикр билдирмади.
Мазкур ҳолатда суд, қарздор вакили суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли равишда хабардор этилганлигини ҳамда низо юзасидан
қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси
талабларидан келиб чиқиб, ишни қарздор вакили иштирокисиз кўришни лозим
топди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим қилинган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг аризасини
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қарздор
ҳисобидан ундиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, NURLI YANGIBO`STON фермер
хўжалиги 02.11.2019 йилда тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатга
олинган ва унга 306830410 СТИР берилган. Қарздор раҳбари сифатида
Кенгашов Баходир Шадибекович фаолият юритиб келган.
Аризачи Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан
тақдим этилган солиштирма далолатнома ва бошқа ҳужжатлардан кўринишича,
қарздорнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги
2023 йил 26 январь ҳолатига 363.637.772 сўмни ташкил этган.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг (бундан кейин матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига
мувофиқ, вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар
юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган
бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган
корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш
санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик
– агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги
ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган
йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг
активлари қийматидан ошиб кетган бўлса тўловга қобилиятсизлик аломатлари
ҳисобланиши белгилаб қўйилган.
Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда,
жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга
қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди.
Қонун 45-моддасининг иккинчи қисмига кўра, давлат солиқ хизмати
органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига қонунчиликка
мувофиқ солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни қайтариб олишга доир чоратадбирлар кўрилганлиги далиллари илова қилиниши керак.
Қарздорнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ
қарзини унинг мол-мулки ҳисобидан ундириш юзасидан суд ва аризачининг
қарор(лар)и мавжуд бўлиб, ушбу қарор(лар)нинг ижроси юзасидан олиб
борилган ижро ҳаракатлари самарасиз якунланганлиги сабабли Мажбурий
ижро бюроси томонидан қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган молмулки ёки даромадлари бўлмаганлиги ва унинг мол-мулки ёки даромадларини
қидириш юзасидан давлат ижрочиси томонидан қонунда йўл қўйиладиган
доирада кўрилган барча чоралар натижасиз бўлганлиги сабабли ижро
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 40-моддаси биринчи
қисми 3-бандига асосан ундирувчи Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармасига
қайтарилган.
Қонун 241-моддасига кўра, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка
тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир
бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони
бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъий назар, кредитор,
ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли
орган томонидан берилиши мумкин.
Шунингдек, мазкур Қонуннинг 242-моддасига кўра, суд ҳозир бўлмаган
қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб
олган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган
қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисида қарор қабул қилади.
Мазкур ҳолатда суд қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар
талабларини қондиришга ва мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятларини уч
ой ва ундан кўп муддатда бажаришга қодир бўлмаганлигини инобатга олиб,
ариза талабини қаноатлантиришни, яъни NURLI YANGIBO`STON фермер
хўжалигини соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни ва унга
нисбатан тугатиш доир иш юритишни бошлашни, Ўзбекистон Республикаси
Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилояти ҳудудий
бошқармасининг тавсиясига кўра қарздорни тугатиш бошқарувчиси этиб,
4-тоифали суд бошқарувчиси Х.Комиловни Ўзбекистон Республикасининг
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунинг 22-моддасига асосан суд
бошқарувчиси сифатида тайинлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Юқорида қайд этилганларга асосан ишни кўриш билан боғлиқ суд
ҳаражатларини, яъни 900.000 сўм давлат божини қарздор зиммасига юклашни
ва қарздордан аризачи фойдасига 30.000 сўм почта харажатини ундиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг 5, 140-142, 241-242-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 36, 118, 170, 176-179, 186-моддаларига
асосланиб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Аризачи Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасининг қарздор NURLI
YANGIBO`STON фермер хўжалигини соддалаштирилган тартибда банкрот деб
топиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин.
Қарздор NURLI YANGIBO`STON фермер хўжалиги соддалаштирилган
тартибда банкрот деб топилсин ҳамда NURLI YANGIBO`STON фермер
хўжалиги (ИНН 306830410)ни тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Тугатиш бошқарувчиси зиммасига:
- қарздор NURLI YANGIBO`STON фермер хўжалигини банкрот деб
топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида Ўзбекистон
Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунида
белгиланган тартибларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда
эълон қилиш;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
14 августдаги “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан
банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш
тўғрисида”ги 224-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида корхонада
сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш
аломатлари мавжудлиги юзасидан ҳисоботни 30 кунлик муддат ичида судга
тақдим қилиш;
- тугатишга доир иш юритишни қонунда белгиланган тартибда олиб
бориш ва ҳар ойнинг якунига бўйича судга унинг натижалари ҳақида оралиқ
ҳисобот, 2022 йил 22 майга қадар якуний ҳисобот тақдим қилиш;
- Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуни 23 ва 144-моддаларида белгиланган мажбуриятларни бажариш
юклатилсин.
- Қарздор NURLI YANGIBO`STON фермер хўжалиги зиммасига уч иш
куни ичида бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари, моддий ва
бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлаш
мажбурияти юклатилсин.
Қарздор NURLI YANGIBO`STON фермер хўжалигидан тугатиш
бошқарувчиси орқали республика бюджети, суд ҳокимияти органларини
ривожлантириш жамғармасига 900.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Қарздор NURLI YANGIBO`STON фермер хўжалигидан тугатиш
бошқарувчиси орқали Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси фойдасига
30.000 сўм почта ҳаражати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан белгиланган тартибда шикоят
берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
И.Қурбанов