Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2104-2201/54 Дата решения 22.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Халмирзаев Олим Дустмухамматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый "TR TRUCKS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1028575 Claim ID 3127795 PDF Hash 491c0ab77c59a836... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 301-моддаси тисодий процессуал кодекси 301 code_article
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2104-2201/54-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда марузачи судья Х.Турсунов Апелляция инстанциясида маърузачи судья С.Жакеев Кассация инстанциясида маърузачи судья О.Халмирзаев КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Тошкент Тошкент шаҳришаҳри 2023 йил 22 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати О.Халмирзаев раислигида, ҳайъат аъзолари Т.Аннаева ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси вакили Т.Атоев (2023 йил 6 январдаги 02/17-08/11-сонли ишончнома), “TR TRUCKS” масъулияти чекланган жамияти вакили О.Темиров (раҳбар), Давлат кадастрлари палатаси Навоий вилоят бошқармаси вакили З.Каримов (2023 йил 25 январдаги ишончнома) иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилояти ҳудудий бошқармасининг “TR TRUCKS” масъулияти чекланган жамияти ва Темиров Оқилжон Олимжоновичга нисбатан берилган шартнома ва қўшимча келишувни бекор қилиш ҳамда 2 700 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан берилган Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилояти ҳудудий бошқармасининг кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонасининг 2020 йил 28 май куни ўтказилган электрононлайн аукцион натижалари тўғрисидаги DA-000021-сонли баённомасига асосан жисмоний шахс Темиров Оқилжон Олимжонович аукцион ғолиби деб топилган. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги 1 Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади), жисмоний шахс О.Темиров (харидор) ва Учқудуқ туман ҳокимлиги (бундан буён матнда балансда сақловчи деб юритилади) ўртасида 2020 йил 8 июнда Учқудуқ тумани, А.Темур кўчасида жойлашган Учқудуқ ФХДЁ бўлими биносини электрон-онлайн аукцион натижалари бўйича “ноль” харид қийматида сотиш тўғрисида 01/23-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Мазкур шартнома шартларига мувофиқ даъвогар харидорга объектни сотиш, харидор эса шартномада белгиланган муддатларда объектни сотилган баҳоси бўйича тўловларни тўлаши ва инвестициявий мажбуриятларни бажариши, балансда сақловчи эса харидор томонидан объектнинг ҳуқуқий ҳужжатлари (олди-сотди шартномаси) тақдим этилган кундан бошлаб 5 кун ичида объектни қабул қилиш-топшириш далолатномасига кўра харидорга топшириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 4.1-банди ва унинг иккинчи иловасига кўра, харидор 12 ой муддат ичида умумий қиймати 230 000 000 сўм миқдоридаги инвестиция мажбуриятларини бажариши ва 10 та янги ишчи ўринларини яратиш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 16 июлдаги 01/51-сонли қўшимча келишувга асосан харидорнинг шартнома бўйича олган барча инвестициявий ва ижтимоий ҳамда бошқа мажбуриятлари ““TR TRUCKS” масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўтказилган. Мазкур келишувнинг 4-бандига кўра, харидор О.Темиров жавобгарнинг шартнома мажбуриятларини бажарилиши учун солидар жавобгарлиги белгиланган. Жавобгарлар томонидан шартнома мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги важи билан даъвогар иқтисодий судга жавобгар, фуқаро Темиров Оқилжон Олимжоновичга нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ва қўшимча келишувни бекор қилишни, жавобгар ва фуқаро Темиров Оқилжон Олимжоновичдан солидар тартибда 2 700 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 18 апрелдаги ажрими билан ишга Учқудуқ туман ҳокимлиги ва Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Навоий вилоят бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 24 майдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 14 июлдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Даъвогар иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида 2 Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилишни, янги қарор қабул қилишни, даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида шартномани ўз кучида қолдириш ва унга тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга имконият яратувчи суд қарорини қабул қилишни сўради. Давлат кадастрлари палатаси Навоий вилоят бошқармаси вакили ўз тушунтиришида шартнома ва қўшимча келишув кадастр органида рўйхатдан ўтмаганлигини маълум қилди. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, даъвогарнинг кассация шикоятида келтирилган важларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг кассация шикоятни қисман қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юбориш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. Суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279, 302 ва 322-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисида тушунтириш берилган. Биринчи инстанция суди 2020 йил 8 июндаги 01/33-сонли олди-сотди шартномаси давлат рўйхатидан ўтмаганлиги ва у ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим деб ҳисоблаб, даъво талабларини рад этиш ҳақида нотўғри тўхтамга, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида нотўғри хулосага келган. “Давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан "ноль" харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 47-бандида харидор томонидан сотувчига давлат мулки объектини топшириш-қабул қилиш далолатномаси тақдим этилгандан кейин беш иш куни мобайнида сотувчи харидорга "тасарруф этиш ҳуқуқисиз" белгиси билан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини бериши кўрсатилган. Инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар эвазига (мажбурияти мавжуд бўлган) кўчмас мулк объектларининг тасарруф этиш ҳуқуқисиз берилган давлат ордери Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат 3 рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида” 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарорининг 38-бандида корхонага бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ордер асосида мазкур хусусийлаштирилган корхонанинг кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи хусусийлаштиришда тасарруф этиш ҳуқуқисиз фойдаланишга берилган, корхона ҳудудида жойлашган кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилиши белгиланган. Шунингдек, мазкур қарорнинг 42-бандига кўра, бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқининг чекланишини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тасарруф этиш ҳуқуқисиз берилган давлат ордери ҳисобланади. Шартноманинг 2.10-бандида мазкур шартнома тарафлар томонидан имзоланган ва сотувчи томонидан рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб кучга кириши белгиланган. Мазкур ҳолатда, шартнома сотувчи томонидан рўйхатдан ўтказилган ва шартномага 01/33-рақами берилган. Демак, тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича кўчмас мулк тасарруф этиш ҳуқуқисиз, яъни мулк ҳуқуқи чекланган белгили мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери асосида берилган. Шунинг учун, судлар томонидан шартнома объектига нисбатан ҳуқуқнинг чекланиши, яъни объектга нисбатан фақат эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқининг мавжудлиги, тасарруф этиш ҳуқуқининг мавжуд эмаслиги ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги (давлат ордери берилганлиги), шунингдек, сотувчи ҳисобланган давлат органи, яъни даъвогар томонидан олди-сотди шартномасининг рўйхатга олинганлиги битимнинг ҳақиқий бўлмаган битимлигини англатмайди. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати судлар томонидан қабул қилинган суд ҳужжатларини бекор қилишни лозим топади. Судлар томонидан даъвогарнинг даъво аризасида келтирилган важлар асосида билдирилган даъво талаблари муҳокама қилинмаган, даъвогарнинг даъво аризасида билдирилган жавобгар 230 000 000 сўмлик инвестиция мажбуриятини бажармаганлиги, 10 та янги иш ўринлари яратмаганлиги, замонавий хизматлар кўрсатиш мажмуаси ташкил этмаганлиги тўғрисидаги важларига ҳуқуқий баҳо берилмаган. Бундан ташқари, судлар жавобгар ўз мажбуриятларини бажарганлигини тасдиқлаш учун судга тақдим этган аудиторлик ҳисоботи ва мажбуриятлар бажарилганлиги тўғрисидаги жавобгарнинг важларига ҳуқуқий баҳо бермаган. Судлар томонидан инвестор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилиш комиссияси йиғилиши баённомаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар ўрганиб чиқилмаган. Судлар томонидан моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилиб, иш учун аҳамиятли ҳолатлар аниқланмаган. 4 ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 301-моддасининг 3-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг 2022 йил 24 майдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 14 июлдаги қарорини бекор қилишни, ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни, даъвогарнинг кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда: - иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаши; - моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаши; - суд харажатларини тарафлар ўртасида тўғри тақсимлаши: - иш бўйича қонуний ва асослантирилган суд қарори қабул қилиши лозим бўлади. Юқорида баён қилинганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Учқудуқ туман иқтисодий судининг 2022 йил 24 майдаги ҳал қилув қарори ва Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 июлдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан биринчи инстанцияда кўриб чиқилиши учун Учқудуқ туман иқтисодий судига юборилсин. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилояти ҳудудий бошқармасининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: О. Халмирзаев ҳайъат аъзолари: Т.Аннаева Б.Убайдуллаев 5