Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2302/619 Дата решения 22.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Абдухаликов Шавкатжон Мухамедович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Улуғнорда Шерзодбек ери фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый Водий саноат фахри масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1047756 Claim ID 3153239 PDF Hash 2a80b2582e19903f... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 465-моддаси ФКнинг 465 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФК 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BUSTAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 170400, Andijon viloyati, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, Andijan region, Bustan district, Mustaqillik street, 36 Tel: (+99874) 333 23 29 е-mail: i.buz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ Улуғнор туман 4-1703-2302/619-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, Улуғнор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши даъвогар «Улуғнорда Шерзодбек ери” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар «Водий саноат фахри” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этган даъво аризасини кенгаш вакили Н.Тўйчиев (ишончнома асосида), даъвогар хўжалик раҳбари К.Мирзакаримов (паспорт асосида), жавобгар вакили Ғ.Абдуқаюмов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Улуғнор туман хокимлиги биносида ўтказилган очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Улуғнор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (кейинги ўринларда матнда “Кенгаш” деб аталади) «Улуғнорда Шерзодбек ери” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза тақдим этиб, «Водий саноат фахри” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)дан 419 847 655 сўм пахта хом-ашё махсулот ҳақи, 62 977 148 сўм жарима, 33 587 812 сўм пеня ва ортиқча сотилган пахта хомашёси учун 44 496 169 сўм ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 10 февраль кунги ажрими билан ишга Андижон вилоят Қишлоқ хўжалик бошқармаси ҳамда Улуғнор туман хокимлиги мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Кенгаш вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъво аризада қайд этилган важларни такрорлаб, жавобгар пахта хом-ашёси ҳаққини белгиланган муддатда хўжаликка топширмаганлигини, тўловни амалга ошириш юзасидан талабнома юборилганлигини, даъво ариза 2023 йил 20 январь ҳолатига вужудга келган қарздорлик бўйича тақдим этилганлигини, жавобгар январь ойида қисман тўловларни амалга оширганлигини, жавобгар билан суд кунига қадарли амалга оширилган тўловларни ҳисобга олиб 2023 йил 14 февраль ҳолатига қарздорлик юзасидан маълумот тасдиқланганлигини, хўжаликнинг ҳисоб-китоби кенгаш қошидаги бухгалтерияси марказ томонидан амалга оширилишлигини билдириб, қолдиқ 182 193 656 сўм қарздорлик, ҳисобланган жарима, пеня ва устамаларни ундишни сўради. Даъвогар ва унинг вакили суд мажлисида кўрсатма беришиб, жавобгар етказиб берилган пахта хом-ашёси учун келишилган муддатда тўловларни тўлиқ амалга оширмаганлигини, жавобгар суд кунига қадарли қисман тўловни амалга оширганлигини билдириб, қолдиқ 182 193 656 сўм қарз, жарима, пеня ва устамаларни ундириб беришни сўради. Жавобгар, ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган 3-шахс сифатида жалб қилинган Андижон вилоят Қишлоқ хўжалик бошқармаси ҳамда Улуғнор туман ҳокимлигига суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида почта алоқа хизмати орқали суд ажрими етказилган. Бироқ уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар ва ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган 3-шахс сифатида жалб қилинган Андижон вилоят Қишлоқ хўжалик бошқармаси ҳамда Улуғнор туман ҳокимлиги вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар ўртасида 2021 йил 27 декабрда №10-сонли “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича шартномаси” тузилган. Мазкур шартномага асосан даъвогар жавобгарга 2022 йил 31 декабрга қадарли 31,2 гектар ер майдонида 87,4 тонна пахта хом ашёси етказиб бериш, жавобгар эса уруғлик чигит билан таъминлаш, шартноманинг умумий қийматининг “Хўжалик”нинг талабидан келиб чиқиб, камида 50 фоизи миқдорида бўнак (аванс) маблағларини хўжаликнинг шартномада кўрсатилган ҳисоб-рақамига пул ўтказиш орқали ойма-ой тўлаб бериши, йиғим терим мавсумида харидор томонидан хўжаликга топширилган пахта хом-ашёси учун мутаносиб равишда (қўл терими учун) терим пулларини кунлик ёки беш кунликда таъминлаш, 2022 йил 31 декабрь кунига қадарли топширилган маҳсулот ҳақини аванс тўлови ва бошқа харажатларидан чегирилганидан қолган қисмини амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 4-бўлимида тарафлар 2022 йил харид нархлари маълум қилингунга қадар шартнома 2021 йил ўртача харид нархлари (2-сорт 1 синф) бўйича шартнома тузиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пахтачилик сохасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чоратадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 6 март кунги ПҚ-4633-сонли қарорининг 3-бандида: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан биргаликда жаҳон бозори нархлари таҳлилидан келиб чиқиб, ҳар йили 1 декабрдга қадар келгуси йил хосили учун кутилаётган минимал нархлар эълон қилинишини ҳамда бозорлардаги нархлар ўзгаришидан келиб чиқиб, ҳар чоракда ушбу нархларга тузатишлар киритилишини таъминласин деб кўрсатилганлигини ушбу шартнома шартларида инобатга олинишлигига келишилган. Жавобгар етказиб берилган пахта хом ашёлари учун тўлиқ тўловни амалга оширмасдан қарздорликка йўл қўйган. Кенгаш 2022 йил 28 декабрда жавобгарга етказиб берилган пахта хомашёси учун 2022 йил 31 декабрь кунига қадарли қарздорликни ихтиёрий тўлаб бериш юзасидан талабномаси топширилган. Бироқ талабнома оқибатсиз қолдирилган. Жавобгарнинг қарздорлиги ишдаги мавжуд хужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Даъвогар судга 419 847 655 сўм асосий қарздорликни ундириш ҳақида даъво киритган бўлсада, жавобгарнинг банк ҳисоб рақамидаги айланмалар тўғрисидаги маълумотда жавобгар судга даъво киритилган кун яъни 2023 йил 6 февраль кунига қадар 16-19 январь, 03 февраль кунларида жами 237 654 000 сўм тўловни амалга оширганлиги кўринади. Юқорида кўрсатилган амалга оширилган тўловлар кенгаш қошидаги бухгалтерия марказининг маълумотлар базасида акс эттирилган. 182 193 656 сўм қарздорлик тарафлар томонидан тасдиқланган маълумотнома билан ўз тасдиғини топади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда “ФК” деб аталади) 236-моддасига кўра, мажбурият шартларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Юқоридагиларга асосан суд 419 847 655 сўм махсулот ҳақини ундириш талабини қисман 182 193 655 сўмга қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан ўз муддатида тўловни амалга оширмаганлиги учун 62 977 148 сўм жарима ундиришни сўраган. Шартноманинг 5.4-бандида асосан белгиланган муддатларда бўнак (аванс) маблағларини, топширилган (юклаб жўнатилган) пахта хом-ашёси ҳақини тўлашдан асоссиз бўйин товлаганлиги учун “Харидор” “Хўжалик”га белгиланган устамалар тўланишини инобатга олмаган ҳолда асоссиз бўйин товлаган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлаш белгиланган. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бироқ, даъвогар жавобгарнинг топширилган пахта хом-ашёси ҳақини тўлашдан асоссиз бўйин товлаганлик ҳолатини тасдиқловчи хужжатларни судга тақдим эта олмади. Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг 62 977 148 сўм жарима ундириш талабини рад этишни лозим топади. Бундан ташқари даъвогар шартноманинг 2.1-банди “е” кичик банди талабига асосан белгиланган ҳажмлардан ортиқча топширилган 23 119 кг пахта хом-ашёси учун белгиланган нархга қўшимча 15 фоиз миқдорида 44 496 169 сўм устама ундиришни сўраган. Даъвогар билан жавобгар ўртасида расмийлаштирилган шартномага асосан даъвогар жавобгарга 87 400 кг махсулот етказиб бериш мажбуриятини олган бўлсада, иш ҳужжатларида мавжуд ҳисобварақ-фактуралардан даъвогар жавобгарга жами 111 271 кг махсулот етказиб бериб, 23 871 кг ортиқча махсулот топширган. Бироқ даъвогар даъво талабида 23 119 кг ортиқча пахта хом-ашё топширганлигини билдириб, ушбу вазндан келиб чиқиб устама ҳисоблаган. Махсулотни топшириш, сифатини аниқлаш юзасидан расмийлаштирилган “ПК-17” шаклда ортиқча махсулот 1-теримдан ½ тасниф бўйича топширилган ва нархи 9 636 сўмдан ҳисоблаб қабул қилиб олинган. Юқоридагиларга асосан суд, ортиқча топширилган махсулот учун устама ундириш ҳақидаги талабни муҳокама қилиб, ортиқча топширилган 23 119 кг махсулотни нархини 9 636 сўмдан ҳисоблаб, 222 774 684 сўмга нисбатан 33 416 202 сўм устама ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар шартнома 5.4-бандининг иккинчи қисмига асосан тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида 33 587 812 сўм пеня ундиришни сўраган. Жавобгар томонидан жорий йилнинг 16 ва 19-январь кунларида тўлов амалга оширилган бўлсада, даъвогар тўлов кечиктирилган кунларни аниқлашда хатога йўл қўйиб, пеня миқдорини нотўғри ҳисоблаган. Жавобгар томонидан 2023 йил 16 январь куни 35 255 000 сўм, 19 январь куни 180 000 000 тўлов амалга оширилганлиги сабабли пеня ҳисоб-китоби ўрганилганда даъвогар 33 023 732 сўм пеня талаб қилишга ҳақли бўлган. Зеро, ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи эътиборга олиниши керак. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги” 163-сонли Пленум қарорида Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт деб белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд пеня ундириш талабини мухокама этиб, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, шартнома интизомига риоя этишлари, уларнинг мулкий ҳолатларини инобатга олиб 4 000 000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топади. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд ҳаражатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш масаласини муҳокама этиб, тарафлардан мутаносиб равишда Республика бюджетига давлат божи тўловини ундиришни, бироқ даъвогарнинг давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олишликни лозим топади. Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг 3-бандида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, қ и л а д и: Даъво қисман қаноатлантирилсин. «Водий саноат фахри” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - «Улуғнорда Шерзодбек ери” фермер хўжалиги фойдасига 182 193 655 сўм асосий қарз, 4 000 000 сўм пеня, ортиқча топширилган махсулот учун 33 416 202 сўм; - Республика бюджетига 4 972 671,78 сўм давлат божи; - Улуғнор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши фойдасига олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали Андижон вилоят суди иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Раислик этувчи Ш.Абдухаликов