← Назад
Решение #650578 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2023 йил 22 феврал
4-1405-2301/199-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, аризачи Ургут тумани Давлат солиқ
инспекциясининг жавобгар "MIRZABOGLON FAYZ SAVDO оилавий корхонасига нисбатан
берган аризаси бўйича қўзғатилган ишни, аризачи вакили Т.Нарзиқулов (2022 йил
13 майдаги 23-05876-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Тойлоқ туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-,
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига аризачи Ургут тумани Давлат солиқ
инспекцияси ариза билан мурожаат қилиб, унда "MIRZABOGLON FAYZ SAVDO оилавий корхонаси
бошқарма томонидан юборилган 2023 йил 25 январдаги 20/1-02254 -сонли хужжатларни
олиш тўғрисида сўровномасида сўралган ҳужжатлар, жамият мансабдор шахслари
томонидан тақдим этилмаганлиги аниқланганлиги баён қилиниб, "MIRZABOGLON FAYZ
SAVDO оилавий корхонасининг банкдаги ҳисобварақалари бўйича операцияларини ўн кундан
кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар "MIRZABOGLON FAYZ SAVDO оилавий корхонаси вакили
иштирок этмади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддасига
асосан ишни жавобгар иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқиб,
мазмунан ҳал этишни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили Т.Нарзиқулов судга маълумотнома
тақдим қилиб, ўз тушунтиришида, жавобгар томонидан бугунги кунга қадар камчиликлар
бартараф этилмаганлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд, иш бўйича аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, аризани
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, "MIRZABOGLON FAYZ SAVDO оилавий корхонасига
Ургут тумани Давлат солиқ инспекцияси томонидан 2023 йил 25 январь куни “Хужжатларни
олиш тўғрисида” 20/1-02254-сонли сўровнома юборилган. Бироқ, "MIRZABOGLON FAYZ SAVDO
оилавий корхонаси мансабдор шахслари томонидан “Хужжатларни олиш тўғрисида”ги
сўровномада сўралган ҳужжатлар тақдим этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддаси учинчи қисми
2-бандига кўра, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур
солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини
таъминлаш учун солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал
солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки)
тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи
томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда қўлланилиши
мумкин.
Жавобгар томонидан бошқарманинг сўровномасида сўралган ҳужжатлар тақдим
этилмаганлиги сабабли, Ургут тумани Давлат солиқ инспекцияси нинг 2023 йил
07 февралдаги қарорига асосан солиқ тўловчининг банклардаги барча ҳисобварақлари
бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилган.
Ургут тумани Давлат солиқ инспекцияси томонидан солиқ тўловчининг шахсий
кабинетига электрон шаклда 2023 йил 07 февралда хабарнома юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, юридик шахслар ва
якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ
агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчи
(солиқ агенти) томонидан солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг
камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки)
тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи
томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда қўлланилиши
мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар
ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн
кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд
томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Шунинг учун, аризачи Ургут тумани Давлат солиқ инспекцияси судга ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар "MIRZABOGLON FAYZ SAVDO оилавий корхонасининг банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни
сўраган.
Суд мажлисида аризачи Ургут тумани Давлат солиқ инспекцияси вакилининг судга
тақдим қилган 2023 йил 22 февралдаги 23-03606 -сонли маълумотномасида жавобгар
"MIRZABOGLON FAYZ SAVDO
оилавий корхонаси томонидан шу бугунги кунга қадар
камчиликлар бартараф этилмаганлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси
19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги
ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган.
Суд, аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб,
далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, аризани қаноатлантиришни, жавобгар "MIRZABOGLON FAYZ
SAVDO оилавий корхонаси томонидан Солиқ кодексида белгиланган тартибда давлат солиқ
хизмати органининг сўровномасида сўралган ҳужжатларни тақдим этиш орқали
ҳуқуқбузарликни бартараф этгунига қадар унинг банк муассасасидаги барча
ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг чиқим қисмини тўхтатиб қўйишни, суд
харажатлари масаласини муҳокама қилиб, давлат божи ва почта харажатлари
ундирмасликни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги
Қонуннинг 9-моддаси 19-бандига, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг
111-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
176-179, 186, 216-217, 220, 221 ва 222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Аризачи Ургут тумани Давлат солиқ инспекциясининг аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар "MIRZABOGLON FAYZ SAVDO оилавий корхонаси сўровномасида сўралган
ҳужжатларни тақдим этиш орқали ҳуқуқбузарлик бартараф этилгунига қадар унинг
банк ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб турилсин.
Солиқ кодексининг 111-моддаси 5-қисмига мувофиқ, жавобгарнинг банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун
ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун
ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга
татбиқ этилмайди.
Ҳал қилув қарори ижросини таъминлаш учун жавобгарга хизмат кўрсатувчи банк
муассасаларига суд ҳужжатини тақдим этиш аризачи Ургут тумани Давлат солиқ
инспекцияси зиммасига юклатилсин.
Аризачи Ургут тумани Давлат солиқ инспекцияси зиммасига ҳуқуқбузарлик бартараф
этилган тақдирда бу ҳақда жавобгарга хизмат кўрсатувчи банк муассасаларига бир кун
муддат ичида банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тиклаш ҳақидаги ёзма равишда
кўрсатмани тақдим этиш юклатилсин.
Аризачи Ургут тумани Давлат солиқ инспекциясининг ҳуқуқбузарлик бартараф
этилганлиги ва банк ҳисоб варақлари бўйича операцияларни тиклаш ҳақидаги кўрсатмаси
асосида ҳисобварақлардаги операциялар тиклансин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан
бошлаб ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
Ф.К.Мажидов