← Назад
Решение #650585 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 17 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| нинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
YAKKABOG’ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
181400 Yakkabog’ tumani, A.Temur ko’chasi
181400 район Яккабаг, улица Амир Темур
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 22 февраль
4-1806-2301/266-сонли иш
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсунов
раислигида, М.Эшдавлатовнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон
Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат
қўмитаси ҳузуридаги Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика
марказининг жавобгар «SOLITARY GARDEN» МЧЖга нисбатан 25 000 000
сўм асосий қарз ва 500 000 сўм давлат божи ҳамда 30 000 сўм олдиндан
тўланган почта ҳаражатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида
қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакиллари А.Гафуров ва
Н.Адхамжонов (2023 йил 16 январдаги №01-01/20-сонли ҳамда 2023 йил
06 февраль №01-01/100-сонли ишончнома асосида), жавобгар раҳбари
А.Асқаров иштирокида, видеоконференцалоқа режимида, Яккабоғ
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Санитар тозалаш ишларини
ташкил этиш республика маркази жавобгар «SOLITARY GARDEN» МЧЖга
нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, даъвогар ва жавобгар
ўртасида 2022 йил 15 апрель куни 33-сонли битим имзоланганлиги,
Ўзбекистон Республикаси “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонунга
асосан давлат хусусий шериклик билан лойихасини тайёрлаш билан боғлиқ
ҳақиқий ҳаражатларнинг ўрни лойиха умумий қийматининг бир фоиздан
ошмайдиган миқдори яъни 25 000 000 сўмни тендер ғолиби жавобгар
«SOLITARY GARDEN» МЧЖдан ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жаъвогар вакили даъвони тан олиб,
даъвога эътирози йўқлигини маълум қилди.
Суд тарафлар вакилининг кўрсатмасини ва ишдаги ҳужжатларни
текшириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан
боғлиқ суд ҳаражатларини тарафларнинг қаноатлантирилган даъво
талабларига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклашни лозим
топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 15.04.2022 йилда №33сонли битим имзоланган.
Мазкур битим ва Ўзбекистон Республикаси “Давлат-хусусий шериклик
тўғрисида”ги Қонунга асосан давлат хусусий шерик билан лойихасини
тайёрлаш билан боғлиқ ҳақиқий ҳаражатларнинг ўрни лойиха умумий
қийматининг бир фоиздан ошмайдиган миқдори яъни 25 000 000 сўм
даъвогар томонидан лойихачи “BANKERSUZ GROUP” МЧЖга тўлаб
берилган, ушбу тўғрисида тарафлар ўртасида ўзаро бир томонлама
солиштирма далолатнома ҳам имзоланган.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Санитар тозалаш ишларини
ташкил этиш республика маркази томонидан жавобгар «SOLITARY
GARDEN» МЧЖ га 2022 йилнинг 20 октябрь санасида №464-сонли
талабнома юборилиб, 25 000 000 сўм қарздорликни 10 кун ичида тўлаб
беришни сўраган.
Бироқ, жавобгар томонидан талабнома эътиборсиз қолдирилган,
жавобгар томонидан ҳеч қандай чоралар кўрилмагандан сўнг, даъвогар
судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги
2019 йил 10 майдаги №537-сонли Қонунининг 17-моддасига асосан, давлат
хусусий шериклик лойихасини тайёрлаш билан боғлиқ ҳақиқий
ҳаражатларнинг ўрни лойиха умумий қийматининг бир фоиздан
ошмайдиган миқдорда тендер ғолибининг ёки захирадаги ғолиби
маблағлари ҳисобидан қопланиши белгиланган.
Ўтказилган тендер натижаларига кўра, Қашқадарё вилоятининг
Қамаши туманида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиш,
саралаш ва қайта ишлашни давлат-хусусий шериклик асосида бошқариш
лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Қашқадарё вилоят ҳокимлиги,
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармаси ҳамда «SOLITARY GARDEN» МЧЖ ўртасида 2022 йил 15
апрелда 10 йил муддатга давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги 33-сонли
битим имзоланган.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши белгиланган.
ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятларни бажаришдан бир
томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда - ИПК)нинг 118-моддасининг 1-қисмга кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, суд жавобгардан даъвогар
фойдасига 25 000 000 сўм асосий қарз ва давлат божи учун тўланган
500 000 сўм ва почта ҳаражати учун тўланган 30 000 сўм суд ҳаражатини,
Олий суд депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан
боғлиқ 75 000 сўм суд ҳаражатини ундиришни лозим ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 112-113, 118, 176-179, 186, 192-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилди
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Санитар тозалаш ишларини
ташкил
этиш
республика
марказининг
берган
даъвоси
қаноатлантирилсин.
Жавобгар «SOLITARY GARDEN» МЧЖ ҳисобидан:
- Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Санитар тозалаш ишларини
ташкил этиш республика маркази фойдасига 25 000 000 сўм асосий қарз,
давлат божи учун тўланган 500 000 сўм ва почта ҳаражати учун тўланган
30 000 сўм суд ҳаражати;
- Олий суд депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш
билан боғлиқ 75 000 сўм суд ҳаражати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Қашқадарё вилоят судига шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
С.А.Турсунов