← Назад
Решение #65069 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| ир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ёки ЖК | 56 | — | law | |
| Жиноят кодекси | 10 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 15 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 96 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 276 | 1 | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 276 | 1 | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 451 | 5 | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 96 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 498 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил июнь ойининг 02 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди биносида, очиқ суд мажлисида, раислик
қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси
Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент
шаҳар Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Х.Олимжонов, судланувчи
А.Тохиров ва унинг ҳимоячиси “Harbiy xizmatchilar ishlari bo’yicha maxsus”
адвокатлар ҳайъати адвокати А.Юлдашевнинг иштирокида, Ўзбекистон
Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми билан айбланаётган Тохиров
Азизбек Аскаровичга нисбатан 1-1006-2501/532-сонли жиноят ишини кўриб
чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Тохиров Азизбек Аскарович (Toxirov Azizbek Askarovich)
1998 йил 15 декабрь куни Самарқанд вилоятида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти
ўрта, вақтинча ишсиз, бўйдоқ, муқаддам судланмаган,
Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар, Мустақиллик МФЙ,
Ю.Хамадоний кўчаси, 54-уйда яшовчи, иш бўйича эҳтиёт
чораси тариқасида “гаров” қўлланилган, айблов хулосаси
нусхасини муддатида олган.
Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судланувчи А.Тохиров, озгинадан кўпроқ миқдордаги гиёҳвандлик
воситасини ўтказиш мақсадини кўзламасдан, қонунга хилоф равишда сақлаб
келган.
2025 йил 09 февраль куни, соат 11:40ларда, Тошкент шаҳар Чилонзор
тумани, Бунёдкор шоҳ кўчасида жойлашган “Эркин” ЙПХ маскани
ходимлари томонидан Ф.Султонов бошқарувидаги “Жентра” русумли, давлат
рақами 30 T 808 WA бўлган автомашина тўхтатилиб, А.Тохиров ўзини
шубҳали тутгани сабабли холислар иштирокида шахсий кўрикдан
ўтказилганида, унинг эгнидаги пальтосининг ички чап чўнтагида думалоқ
шаклдаги тўқ жигар рангли, ўткир ҳидли модда борлиги аниқланиб, ашёвий
далил сифатида олинган.
Судга оид кимёвий экспертизасининг 2025 йил 10 февралдаги 751сонли хулосасига кўра, А.Тохировнинг ёнидан олинган модда таркибида
тетрагидроканнабинол гиёҳванд фаол модда мавжуд бўлиб, “гашиш” деб
аталиши ва унинг соф оғирлиги 0,78 граммни ташкил қилиши аниқланган.
Судланувчи А.Тохиров суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрорлик
билдириб, “гашиш” гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиб келиши, 2025
йил 20 январь куни “телеграм” иловаси орқали гиёҳвандлик воситасини
буюртма бериб, тўловни амалга оширганлиги ва унга юборилган геоманзил
орқали гиёҳвандлик воситасини олиб, бир қисмини истеъмол қилганлиги,
2025 йил 09 февраль куни таниши Ф.Султонов ундан Тошкент шаҳрига бирга
бориб келишни илтимос қилганлиги, унинг таклифига розилик билдириб,
Ф.Султоновнинг бошқарувидаги автомашинада йўлга чиқишганлиги,
Тошкент шаҳрига киришда “Эркин” ЙПХ масканида автомашинани ички
ишлар ходимлари тўхтатишиб, уни холислар иштирокида шахсий кўрикдан
ўтказишганида, эгнидаги пальтосининг ички чўнтагида ўзининг истеъмоли
учун сақлаб келган “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлигини
аниқлашганлиги ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришганлиги, мазкур
гиёҳвандлик воситасини ўтказиш ёки сотиш мақсадини кўзламаганлиги,
ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан
пушаймонлигини билдириб, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўраб
кўрсатув бериб ўтди.
Судланувчи А.Тохиров ўз айбига иқрорлик билдириб берган
кўрсатувларидан ташқари, унинг содир этган жинояти қуйидаги далиллар
билан тўлиқ тасдиғини топади.
Гувоҳ Ф.Султонов суд мажлисида, судланувчи А.Тохиров анча йиллик
таниши эканлиги, 2025 йил 09 февраль куни Тошкент шаҳрига ишлари билан
келиши лозим бўлгани сабабли, А.Тохировга бирга бориб келишни
сўраганлиги, А.Тохиров рози бўлганлиги ва ўзининг бошқарувидаги
автомашинада йўлга чиқишганлиги, Тошкент шаҳрига кириб келишда
автомашинасини ички ишлар ходимлари тўхтатишиб, ҳужжатларни
текширишганлиги, сўнгра А.Тохиров ўзини шубҳали тутгани сабабли,
холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказишганида, унинг эгнидаги
пальтосининг ички чўнтагидан думалоқ шаклдаги, тўқ жигар рангли, ўткир
ҳидли модда борлиги аниқланганлиги ва ҳужжатлаштириб олинганлиги,
ички ишлар ходимларининг саволига жавобан А.Тохиров мазкур модда
“гашиш” гиёҳвандлик воситаси эканини ва уни шахсий истеъмоли учун
сақлаб келаётганини билдирганлиги, воқеа куни А.Тохировнинг ёнида
гиёҳвандлик воситаси бўлганини билмаганлиги, А.Тохиров унга бирор марта
гиёҳвандлик воситаси сотиб олишни ёки чекиб кўришни таклиф
қилмаганлиги ҳақида кўрсатув бериб ўтди.
Гувоҳ Н.Гаппаров суд мажлисида, гувоҳ Ф.Султоновнинг
кўрсатувларига мазмунан ўхшаш кўрсатувлар бериб ўтди.
Суд мажлисида ҳозир бўлмаган гувоҳ К.Ахмадалиевнинг тергов
жараёнида берган кўрсатувлари ўқиб эшиттирилди. Гувоҳ К.Ахмадалиевнинг
кўрсатувлари юзасидан тарафларда эътирозлар бўлмади.
Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини
текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган айбланувчи ва гувоҳларнинг
кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95, 112-моддалари
талаблари асосида баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда
тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси
талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона
текшириб чиқиб, судланувчи А.Тохировнинг содир этган жинояти дастлабки
тергов ва судда сўроқ қилинган гувоҳларнинг кўрсатувлари, шунингдек ИИБ
ходимларининг билдиргилари, ашёвий далилни олиш баённомаси,
тушунтириш хатлари, Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг хулосаси ҳамда
бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди.
Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи А.Тохировнинг
ўтказиш мақсадини кўзламасдан, гиёҳвандлик воситасини озгинадан кўпроқ
миқдорда сақлаш аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 276моддасининг 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 май
кунги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг
эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари
тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиши шартлиги, жиноят
қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили
эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у
аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур
ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси
қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги Қарорида ҳам судларнинг эътиборини жиноят учун жазо
чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва
жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга,
айбдорга тайинланган жазо чораси адолатли ва унинг ахлоқан тузалиши,
янги жиноят содир этишининг олдини олиши учун зарур ҳамда етарли
даражада бўлишига қаратилиши лозимлиги, озодликдан маҳрум қилиш жазо
чораси фақат ўта-оғир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ёки ЖКнинг
56-моддасида санаб ўтилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд
бўлганда, шунингдек, жазо тизимидаги бошқа енгилроқ чораларни қўллаш
имконияти бўлмаган ҳоллардагина тайинланиши мақсадга мувофиқлиги
кўрсатилган. Шунингдек жиноят учун жазо чорасини тайинлаш вақтида
жиноятнинг барча ҳолатларини, унинг оғирлик ва жамият учун ижтимоий
хавфлилик даражасини синчиклаб аниқлашга асосланган қатъий алоҳида
ёндошув таъминланиши лозимлиги таъкидлаб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги Қарорининг:
1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда
қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги
принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб,
2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Жиноят кодексининг
10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар
доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб,
3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” – деб қайд қилинган.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон
ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий
қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши
ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва
босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан
оқибатлар
оғирлиги,
иштирокчиликда
содир
этилган
жиноятда
судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган.
Суд, судланувчи А.Тохировга жазо тайинлашда ва турини белгилашда
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб,
юқорида кўрсатиб ўтилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми
қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, жазони енгиллаштирувчи
ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унинг айбига иқрор бўлиб,
қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий шароитини,
шунингдек жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини
эътиборга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 276моддасининг 1-қисми санкциясида назарда тутилган мажбурий жамоат
ишлари жазосини тайинлашни лозим деб ҳисоблайди.
Тошкент шаҳар Наркология диспансерининг 2025 йил 25 февралдаги
635-сонли далолатномасида судланувчи А.Тохировнинг гиёҳвандликка
чалингани ва наркоманиядан даволанишга муҳтожлиги қайд этилган.
Шу сабабли суд, судланувчи А.Тохировга нисбатан Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддаси талабига асосан
наркомониядан мажбурий даволаш тиббий чорасини қўллаш мақсадга
мувофиқ деган хулосага келади.
Суд иш юзасидан ашёвий далил тариқасида олинган 0,76 грамм
“гашиш” гиёҳвандлик воситасини қонунда назарда тутилган тартибда йўқ
қилишни белгилашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми,
138-моддаси талабидан келиб чиқиб, Жиноят-процессуал кодексининг 454457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л А Д И:
Тохиров Азизбек Аскарович (Toxirov Azizbek Askarovich) Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодекси 276-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган
жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин.
Тохиров Азизбек Аскаровичга Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодекси 276-моддасининг 1-қисми билан 360 (уч юз олтмиш) соат мажбурий
жамоат ишларига жалб қилиш жазоси тайинлансин.
А.Тохировнинг мажбурий жамоат ишларини ўташи мумкин бўлган
жойлар (объектлар) ва мажбурий жамоат ишларининг тури мазкур жазонинг
ижросини назорат қилувчи органлар томонидан белгилансин.
А.Тохировга нисбатан тайинланган мажбурий жамоат ишлари жазоси
бир кунда 4 (тўрт) соатдан кўп бўлмаган вақтда ўташ белгилансин.
А.Тохировга жазони ўташдан бўйин товлаган тақдирда, мажбурий
жамоат ишларининг ўталмаган муддати озодликни чеклаш ёки озодликдан
маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштирилиши тўғрисидаги
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 451-моддасининг 5-қисми талаби
тушунтирилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг А.Тохировга нисбатан танланган
“гаров” эҳтиёт чораси бекор қилиниб, 2025 йил 14 февралдаги 25594-сонли
квитанцияга асосан Тошкент шаҳар ИИББ депозит ҳисоб-рақамига
топширилган 8.000.000 сўм гаров қўювчи Тохиров Азизбек Аскаровичга
қайтарилсин.
Ҳукм ижросини назорат қилиш Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар
ИИО ФМБ Пробация гуруҳи зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 96-моддасига асосан, А.Тохировга
нисбатан гиёҳвандликдан мажбурий даволаш қўлланилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг иш бўйича ашёвий далил
тариқасида олиниб, 2025 йил 12 мартдаги 10721-сонли квитанцияга асосан
Ўзбекистон Республикаси ДХХга топширилган 0,76 грамм “гашиш”
гиёҳвандлик воситаси қонунда белгиланган тартибда йўқ қилинсин.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг жиноят иши юзасидан ашёвий
далил тариқасида эътироф этилган DVD диск жиноят иши ҳужжатлари билан
бирга сақлаш учун қолдирилсин.
Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли
Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ЖПК 497 4-моддасига
асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум,
жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини
олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент
шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига
шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан
сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация
тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи
Аслига тўғри:
имзо
И.Сабиров