← Назад
Решение #650725 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 241 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy sh, Navoiy ko`chasi, 39 b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79 e.mail: i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 21 февраль
4-2101-2301/276-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди, судья А.Хамидов раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Аллаёровнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи
вакили Р.Х (10.02.2023 йилдаги 000-сонли ишончнома асосида) ва қарздор
раҳбари Д.Иларнинг иштирокида, аризачи ХХХХХХХХХХХнинг қарздор
"ХХХХХХХХХХХ" масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз
(соддалаштирилган таомилга кўра) деб топиш тўғрисидаги аризасини суд
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
аниқлади:
Қарздор "ХХХХХХХХХХХ" масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда қарздор ёки корхона деб юритилади) 2003 йил ташкил
этилиб, хх-сон рақами билан давлат рўйхатига олинган. Корхонага 00000СТИР берилган. Рўйхатдан ўтказувчи ва ваколатли органлар маълумотига
кўра, корхонанинг таъсисчиcи ва раҳбари ХХХ ҳисобланади. Корхона
манзили Кармана тумани, ХХХХ-уй, асосий фаолияти ХХХ ХХХ билан
шуғулланиш.
ХХХХХХХХХХХ (бундан буён матнда ХХХХХХХХХХХ деб юритилади)
томонидан корхонани молиявий-хўжалик фаолияти таҳлил қилинганда,
корхонанинг 2022 йил 22 ноябрь ҳолатига бюджет ва бошқа мажбурий
тўловлардан жами 105.651.638 сўм солиқ қарзи мавжудлиги, ушбу
қарздорликни ундириш бўйича барча чоралар кўрилишига қарамасдан
қарздорлик тўланмаганлиги, қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмаслиги
ҳамда фаолият кўрсатмаётганлиги аниқланган.
Корхона бюджет ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ўз
мажбуриятни бажаришга қодир эмаслигини эътиборга олиб, ХХХХХХХХХХХ
судга ариза билан мурожаат қилиб, корхонани соддалаштирилган
таомилга кўра тўловга қобилиятсиз деб топишни ва тугатишга доир иш
юритишни бошлашни сўраган.
ХХХХХХХХХХХ вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, унда
қарздор солиқ идорасига тақдим этган охирги баланс ҳисоботи 2021 йил
даври учун эканлиги, унга кўра қарздорнинг бирор бир активлари
борлиги кўрсатилмаганлиги, солиқ қарздорлиги йиллар давомида
тўланмасдан келинганлиги, қарздордан бошқа ташкилотларнинг
223.476.900 сўм қарзи борлигини суд мажлиси жараёнида билганлигини
маълум қилиб, иш юзасидан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган қарздор раҳбари судга тушунтириш
бериб, унда қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиб бўлмаслигини,
сабаби Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 26 июлдаги
4-1705-2102/ххх-сонли ҳал қилув қарори билан қарздорнинг фойдасига
жавобгар
ХХХдан
122.750.900
сўм
асосий
қарзни
ундириш
белгиланганлиги, бироқ ушбу маблағлар ХХХнинг ҳаракатсизлиги
туфайли ундирилмасдан келинаётганлигини, бундан ташқари корхона
олдида 2023 йил 1 январь ҳолатига Навоий давлат кончилик
институтининг 100.726.000 сўм қарзи борлигини, корхонасида бухгалтер
йўқлиги туфайли солиқ идорасига 2021 йил даври учун топширилган
баланс ҳисоботида корхонанинг активлари ва бошқа дебитор
қарздорликлари йўқ деб кўрсатилганлигини, айбини тан олишини ва шу
боис ишни кўриш билан боғлиқ давлат божи ва почта харажатларини
тўлашни ўз зиммасига олишини маълум қилган ҳолда тегишли
илтимосномани судга тақдим
қилиб, аризачининг
аризасини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб,
иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни (бундан кейин матнда Қонун)нинг 241-моддасига кўра, ўз
фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки
тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг
жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган
тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар,
кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки
бошқа ваколатли орган томонидан берилиши мумкин.
Иш ҳужжатларига кўра, корхонанинг 2022 йил 22 ноябрь ҳолатига
бюджет ва бошқа мажбурий тўловлардан жами 105.651.638 сўм солиқ
қарзи мавжуд.
ХХХХХХХХХХХ томонидан солиққа оид қарздорликни ундириш
чоралари кўрилган. Бироқ, солиқ қарзи ундирувини қарздорнинг молмулкига қаратиш тўғрисидаги солиқ органининг қарори, қарздорнинг
тўлаш қобилияти мавжуд эмаслиги сабаби билан давлат ижрочиси
томонидан ижросиз қайтарилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2006 йил 27 январдаги “Банкротлик тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунини хўжалик судлари томонидан қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 142-сонли қарорининг 35-бандига кўра,
қарздорнинг ҳозир бўлмаганлиги сифатида нафақат унинг раҳбари
йўқлиги, балки хўжалик юритувчи субъект мол-мулкининг йўқлигини ҳам
тушуниш лозим. Бу ҳол қарздор - юридик шахс турган жойи (почта
манзили) бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, уй-жой
мулкдорларининг ширкати, турар жой ёки одам яшамайдиган жойнинг
мулкдори вакиллари ва (ёки) суд бошқарувчиси иштирокида тузилган
далолатнома ёҳуд қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли ижро
ҳужжатини ижросиз қайтариш тўғрисидаги давлат ижрочисининг қарори
билан тасдиқланиши мумкин.
Шу сабабдан аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздорни
тўловга қобилиятсиз (соддалаштирилган таомилга кўра) деб топишни
сўраган.
Бироқ, аниқланишича Кармана туманлараро иқтисодий судининг
2021 йил 26 июлдаги 4-1705-2102/ХХХ-сонли ҳал қилув қарори билан
қарздорнинг фойдасига жавобгар ХХХдан 122.750.900 сўм асосий қарзни
ундириш белгиланган бўлиб, ҳал қилув қарори қонуний кучда ва ҳал
қилув қарорининг ижро юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари довом
эттирилмоқда. Шунингдек, қарздор томонидан судга тақдим этилган
таққослаш далолатномасига кўра, 2023 йил 1 январь ҳолатига қарздор
олдида (қарздор фойдасига) ХХХнинг 100.726.000 сўм қарздорлиги
мавжуд.
Шу боис суд, мазкур ҳолатни қарздор раҳбарининг ҳозир бўлмаган
раҳбар ҳамда хўжалик юритувчи субъектнинг пул маблағлари йўқ деб
баҳоламайди ва аризачининг қарздорни (соддалаштирилган таомилга
кўра) тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризасини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг саккизинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига
кўра, суд ушбу келишувга мувофиқ ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Шу боис суд, қарздор мазкур ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини ўз зиммасига олганлигини инобатга олишни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуннинг 5-7, 51, 241-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186 ва 210-моддаларини
қўллаб, суд
қарор
қилди:
ХХХХХХХХХХХнинг қарздор "ХХХХХХХХХХХ" масъулияти чекланган
жамиятини тўловга қобилиятсиз (соддалаштирилган таомилга кўра) деб
топиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
"ХХХХХХХХХХХ" масъулияти чекланган жамиятидан Республика
бюджетига 900.000 сўм давлат божи ва Навоий вилоят ХХХХХХХХХХХга
30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Кармана
туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция
тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
А.Б.Хамидов