← Назад
Решение #650736 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 212 | — | code_article | |
| ИПК | 276 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| кассация инстанцияси суди ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПКнинг | 304 | — | law | |
| амда суд харажатларини ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2211/13314-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья – Б.Султонов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Р.Рашидов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 21 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар Б.Исрайлов ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг
котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги
Тошкент шаҳар қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси вакили
У.Халилов (2022 йил 8 августдаги 8-сонли ишончнома асосида),
“Enjoy House” МЧЖ вакили А.Давронбеков (2022 йил 1 декабрдаги
ишончнома асосида) иштирокида, “Enjoy House” МЧЖнинг кассация
шикоятига асосан Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан 2022 йил
9 июндаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 8 августдаги қарорини қонунийлигини
иш ҳужжатлари билан бирга Олий суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Тошкент шаҳар қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Enjoy House” МЧЖ
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) вакиллари иштирокида
Тошкент шаҳар Учтепа тумани, 14-мавзе 20-10а, 23-19 уйлар оралиғида
жойлашган “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуасини кўп қаватли
турар-жой биносига ихтисослаштириб қайта реконструкция қилиш” (бундан
буён матнда объект деб юритилади) объектида мониторинг ўтказиш
жараёнида жавобгар томонидан давлат органларидан тегишли рухсат
олмаган ҳолда лойиҳадан четга чиқиб қурилган ноқонуний қурилма
аниқланган.
Даъвогарнинг бош инспектори, Учтепа туман ҳокимлиги мутахассиси,
Боғистон МФЙ маҳалла раиси ва жавобгарнинг директор ўринбосари
иштирокида қурилиш ишлари ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилгунига
қадар қурилиш-монтаж ишларини вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисида
далолатнома тузилган ва бу ҳақида жавобгар масъул ходимига тушунтириш
берилган.
Тошкент шаҳар Қурилиш Бош бошқармасининг жавобгарга берилган
рухсатнома ва хулосалар бекор қилинганлиги сабабли қурилиш объектининг
ҳужжатларига аниқлик киритилгунга қадар қурилиш-монтаж ишларини
тўхтатиб туриш тўғрисида жавобгарга хат, шунингдек даъвогар томонидан
қурилишга рухсат олиш талаблари бузилганлиги ҳақида берилган ёзма
кўрсатмалар талаблари бажарилмаганлиги боис, ушбу кўрсатмалар
талабларини бажариш учун жавобгарга огоҳлантириш хати юборилган.
Бироқ жавобгар томонидан бу талаблар ижросиз қолдирилганлиги
сабабли, даъвогар иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар зиммасига бинонинг лойиҳадан четга чиққан ҳолда объектда
қурилган қисмини жавобгар ҳисобидан бузиш ва қурилиш-монтаж ишларини
тўхтатиш мажбуриятини юклашни сўраган.
Суднинг 2022 йил 17 майдаги ажрими билан ишга Тошкент шаҳар
қурилиш бош бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2021 йил 14 январдаги ҳал қилув қарори
билан даъво талаблари қаноатлантирилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 8 августдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Кассация шикоятида иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар тўлиқ
аниқланмаганлиги, Тошкент шаҳар Қурилиш Бош бошқармасидан жавобгар
томонидан объект лойиҳа-смета ҳужжатларига корректировка киритиш
тўғрисидаги аризаси бўйича маълумот тақдим қилишни сўраган бўлса-да,
ушбу ҳужжатларни талаб қилиб олмасдан ишни мазмунан кўриб чиққанлиги
баён этилиб, суд қарорларини бекор қилиш ва ишни янгидан кўриш учун
биринчи инстанция судига юбориш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида
келтирилган важларни қувватлаб, даъво талабида кўрсатилган лойиҳадан
четга чиққан деган важ нотўғри эканлигини, бино ўзбошимчалик билан
қурилмаганлигини, ушбу бино иншоотга бўлган ҳамма ҳужжатлар
мавжудлигини, фақатгина лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартириш
киритилаётганлигини, ҳозирги кунда жавобгар ва фуқаро ўртасида тузилган
дастлабки олди-сотди шартномасига асосан фуқарога уй-жойлар
сотилганлигини, бинонинг бузилиши фуқаронинг ҳуқуқ ва қонуний
манфаатларига таъсир қилиши, ушбу ҳолатлар низо фуқаронинг
манфаатларига дахлдорлиги сабабли мазкур иш иқтисодий судлар томонидан
нотўғри кўрилганлигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни
сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация шикоятида
келтирилган важлар асоссизлигини, далолатномада қайд қилинган талаблар
жавобгар томонидан бажарилмаганлигини, объектга туташган ўзига тегишли
ер бўлагида Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодекси, ШНҚ 1 ва
ҚМҚ талаблари бузиб, лойиҳадан четга чиққан ҳолда объектда ноқонуний
2
кўп қаватли бино қурилиш ишларини амалга оширганлиги, суднинг ҳал
қилув қарори билан объектда ноқонуний қурилган қисмини жавобгар
ҳисобидан бузиш ва қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиш мажбурияти
юклатилган бўлса-да, жавобгар ҳозирги кунда ҳам объектда ноқонуний
қурилишни тўхтамаганлигини таъкидлашиб, кассация шикоятини рад
этишни ва суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор
қилинган учинчи шахс Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси суд
мажлисида вакил иштирокини таъминламади ҳамда кассация шикояти
юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни учинчи шахснинг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация
шикоятини қисман қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилиб, ишни
янгидан кўриш учун биринчи инстанцияси судига юборишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги
“Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат
қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4586 сонли
қарорининг 2-бандида “Қурилиш соҳасида ҳудудий инспекциялар давлат
қурилиш назоратини олиб бориш доирасида қонун ҳужжатларида назарда
тутилган қурилиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларига риоя
қилинмаган ҳамда аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича
камида иккита кўрсатма бажарилмаган тақдирда қурилиш-монтаж ишларини
тўхтатиб қўйиш ва демонтаж ишларини амалга ошириш тўғрисидаги даъво
билан судга мурожаат қилиш ваколатига эга.
Аниқланишича, жавобгар Тошкент шаҳар, Учтепа туманда жойлашган
кўчмас мулкни олди-сотди шартномасига асосан сотиб олган ва Ўзбекистон
Республикаси, Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат
корхонасида 2020 йил 14 майдаги реестр рақами 1726262/R-А976383 бўлган
0,12 га. ер майдони, кадастр рақами 10:01:07:01:01:0319, қурилма рақами
0:01:07:01:01:0319:0001 рўйхатдан ўтказган.
Тошкент шаҳар Қурилиш Бош бошқармаси томонидан жавобгарга
тегишли “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуасини кўп қаватли тураржой биносига ихтисослаштириб қайта реконструкция қилиш” объектида
қурилишни амалга ошириш учун 2020 йил 22 майдаги 19074413-1-сонли
3
рухсатнома, 2021 йил 16 февралдаги 8456-сонли хулосалар берилган ва
2020 йил 9 июнда Архитектура режа топшириғига асосан реконструкция
ишларига рухсат берилган.
Даъвогар томонидан объектда мониторинг ўтказилганда, “Ekspertiza PSD - Consulting” МЧЖнинг 2021 йил 22 июндаги 25Э-21-сонли йиғма
экспертиза хулосаси билан тасдиқланган лойиҳадан четга чиқиб жавобгар
томонидан объектда ноқонуний қурилма қурилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан даъвогар томонидан жавобгарнинг қурилиш
ишларига масъул мансабдор шахси ва лойиҳачи ташкилот “Porlis Loyiha”
МЧЖ директор ўринбосари маъмурий жавобгарликка тортилган.
Тошкент шаҳар Қурилиш Бош бошқармасининг 2021 йил 23 декабрдаги
01-08/992-сонли хатида жавобгарга 2020 йил 22 майда берилган
19074413-1-сонли рухсатнома ва 2021 йил 16 февралдаги 8456-сонли
хулосалар бекор қилинганлиги сабабли қурилиш объектининг ҳужжатларига
аниқлик киритилгунга қадар қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб туриш
тўғрисида жавобгарга хат юборилган.
Тошкент шаҳар қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси
инспектори томонидан ШНҚ 1.03.01-03нинг 5-банди ва ҚМҚ
2.01.03-192-талаблари бузилганлиги аниқланган. Бу ҳақида берилган ёзма
кўрсатмалар талаблари бажарилмаган. Бу ёзма кўрсатмалар талабларини
бажариш учун 2021 йил 20 декабрда 5513-сонли огоҳлантириш хати
юборилган.
Тошкент шаҳар қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси бош
инспектори Ж.У.Илхамов, Учтепа туман ҳокимлиги мутахассиси
Ғ.Абдуллаев, Боғистон МФЙ маҳалла раиси Н.Файзуллаева ва жавобгар
директор ўринбосари Ш.Ҳамроев иштирокида қурилиш ишлари ҳужжатлари
тўлиқ расмийлаштирилгунига қадар қурилиш-монтаж ишларини вақтинча
тўхтатиб туриш тўғрисида далолатнома тузилиб, жавобгарнинг директор
ўринбосари Ш.Ҳамроевга бу ҳақида тушунтириш берилган.
Бироқ жавобгар томонидан бу талаблар ижросиз қолдирилганлиги
сабабли, мазкур низо келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддасига кўра
қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун
ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур
рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда
қоидларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки
ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисланади.
Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини
ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга - сотишга, ҳадя
этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли
эмас.
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган
шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат
суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг
4
ҳисобидан бузиб ташланиши лозим, ушбу модданинг тўртинчи қисмида
назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Иморат қурилган ер участкасининг мулкдори бўлган, унга умрбод мерос
сифатида эгалик қилаётган, доимий эгалик қилаётган ва фойдаланаётган
шахснинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи суд
томонидан эътироф этилиши мумкин. Бу ҳолда иморатга нисбатан мулк
ҳуқуқи эътироф этилган шахс иморат қурган шахснинг харажатларини суд
белгилаган миқдорда қоплайди.
Башарти, ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг сақлаб қолиниши
бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари
бузилишига сабаб бўлса, ёхуд фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф
туғдирса, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи
эътироф этилиши мумкин эмас.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарори билан
тасдиқланган “Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда
бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 3-бандига мувофиқ, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни
аниқлаш:
- қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун
ер участкасини ажратиш тўғрисидаги туман (шаҳар) ҳокимининг қарори
мавжудлигини;
- шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ қурилганлигини
текшириш орқали амалга оширилади.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан тегишли давлат органларининг
рухсатини олмасдан ўзбошимчалик билан ўзига тегишли бўлган ер
майдонида лойиҳадан четга чиқиб, ноқонуний қурилма қурганлиги ва
даъвогар томонидан огоҳлантирилишига қарамасдан қурилиш-монтаж
ишларини тўхтатмаганлиги ёки бузиб ташламаганлиги асоси билан судга
даъво аризаси киритиб, объектдаги бинонинг лойиҳадан четга чиққан ҳолда
қурилган қисмини бузиш, ва қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиш тўғрисида
иккита талаб қўйган.
Биринчи инстанция суди томонидан жавобгарга ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан 25 кунлик муддат ичида Учтепа
тумани, 14 мавзе, 20-10А ва 23-19-уйлар оралиғида жойлашган қурилиш
объектида лойиҳадан четга чиққан ҳолда қурилган қисмини ўз ҳисобидан
бузиш ва қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиш мажбурияти юклаш
тўғрисида тўхтамга келган.
Бироқ, даъво талабида қурилиш объектида лойиҳадан четга чиққан ҳолда
қурилган қисми аниқ белгиланмган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори
(бундан
буён
матнда
Пленум
қарори
деб
юритилади)
8-бандида судларнинг эътибори қарорнинг хулоса қисми суд муҳокамаси
предмети ҳисобланган барча талаблар бўйича тугалланган ва якуний жавобни
5
ўз ичига олган бўлиши зарурлиги, муқобил, шунингдек шарт билан қарор
қабул қилишга, қарорни тарафлар томонидан келгусида қандайдир
ҳаракатларни бажариш, қандайдир ҳолатнинг юз бериши ёки юз бермаслигига
боғлиқ ҳолда қабул қилишга ИПКда назарда тутилган ҳолатлардан ташқари,
йўл қўйилмаслиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Ҳал қилув қарорининг объектида лойиҳадан четга чиққан ҳолда
қурилган қисмини бузиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги хулосаси ноаниқ
бўлиб, келгусида низо келтириб чиқариши мумкин.
Бундан ташқари, биринчи инстанция суди даъво талабидан келиб
чиқиб, ҳал қилув қарори хулоса қисмида объектдаги қурилиш монтаж
ишларини тўхтатиш тўғрисида алоҳида хулоса қилинган бўлса-да, мазкур
даъво талаби ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида муҳокама
қилинмаган ва ушбу даъво талаби бўйича давлат божи ундирилмаган.
Мазкур ҳолатлар иш учун аҳамиятли ҳолатлар ҳисобланиб, улар тўлиқ
аниқланмаган.
Апелляция инстанцияси суди эса мазкур иш учун аҳамиятли
ҳолатларни аниқлашга ҳаракат қилмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдириб, хатога йўл қўйган.
Чунки, ИПК 276-моддасининг биринчи қисмида суд ишни апелляция
инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг
қонунийлигини ва асослилигини текшириши, суд янги далилларни
текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкинлиги, апелляция инстанция
суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажимда
текшириши шартлиги белгиланган.
ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи
қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал
қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд
ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-2-бандлари иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб
ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши
белгиланган.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарори ҳамда
апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилишни, ишни янгидан кўриш
учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
ИПКнинг 304-моддасига кўра, кассация инстанцияси судининг қарорида
баён қилинган кўрсатмалар ишни янгидан кўраётган суд учун мажбурийдир.
Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди, юқорида қайд
этилган камчиликларни бартараф этиши, даъво талабларига аниқлик
киритиши, объектнинг лойиҳадан четга чиқиб қурилган ноқонуний қурилма
6
нима эканлигига ҳуқуқий баҳо бериб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг
важларини ўрганиб, ишдаги ва тақдим этилган бошқа далилларга ҳуқуқий
баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда
қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши ҳамда суд
харажатларини ИПКнинг 118-моддаси талаблари асосида тақсимлаши лозим
бўлади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 301 – 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
“Enjoy House” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган
кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 8 августдаги қарори ва Тошкент туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 9 июндаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун Тошкент
туманлараро иқтисодий судига юборилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан 2022 йил
17 августда берилган ижро варақалар бўйича ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
Б.Исрайлов
Р.Хайдаров
7