Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2201/1581 Дата решения 21.02.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Астанов Мумин Каримович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение KADASTR AGENTLIGI QASHQADARYO VILOYAT BOSHQARMASI Ответчик / Подсудимый "KITOB METAN" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1028261 Claim ID 3108478 PDF Hash ba587c526f54c20f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 36 code_article
збекистон Республикаси Ер кодексининг 91-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 91 code_article
ФКнинг 212-моддаси ФКнинг 212 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Ушбу Кодекснинг 74-моддаси Ушбу Кодекс 74 code_article
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QASHQADARYO VILOYAT SUDI КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy 180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом10 “А” Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz ҚАРОР (апелляция инстанцияси суди) Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья О.Қурбонов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья М.Астанов 2023 йил 21 февраль 4-1802-2201/1581-сонли иш Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, судьялар М.Бозоров ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, Кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси Китоб туман бўлими вакили Н.Ниязов (ишончномага асосан), "Китоб Метан" масъулияти чекланган жамияти вакили А.Норбобоев (ишончномага асосан), Китоб туман қурилиш бўлими мутахассиси М.Каримов (ишончномага асосан) иштирокида, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 декабрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан Кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси Китоб туман бўлими томонидан келтирилган апелляция шикоятини вилоят суди биносида видеоконференцалоқа режимидаги (Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди кўмаклашувида) очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Китоб Метан" масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан Китоб тумани, “Истиқлол” МФЙда жойлашган “Китоб Метан” МЧЖ томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 0,487 гектар ер майдони ва унда қурилган ноқонуний қурилишларни буздириш ва ер участкасини дастлабки ҳолатга қайтаришни сўраган. Суднинг ажримлари билан низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга Қашқадарё вилоят Давлат хизматлари бошқармаси ва Китоб туман қишлоқ хўжалиги бўлими жалб қилинган. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъвони қаноатлантириш рад этилган. Кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси Китоб туман бўлими апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, унда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлиси тайинланган жой ва вақти ҳақидаги ажрим нусхаси учинчи шахс Қашқадарё вилоят Давлат хизматлари бошқармаси ва Китоб туман қишлоқ хўжалиги бўлимига етказилган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд муҳокамасида иштирок этмади. Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бунёдан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддаси тўртинчи қисмига асосан ишни улар вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятидаги важларни қувватлаб, жавобгарга Китоб туман ҳокимининг 2018 йил 27 майдаги Х-1077/05-сонли қарори билан тумандаги “Истиқлол” маҳалласи ҳудудидан “Автомобилларга сиқилган газ қўйиш компрессори шаҳобчаси”ни қуриш учун жами 0,98 гектар сувли экин ер майдони ажратиб берилган бўлиб, амалда жавобгар томонидан ноқонуний равишда жами 1,4670 гектар сувли ер майдони, яъни ҳуқуқий ҳужжатга кўра ортиқча 0,487 гектар сувли ер майдони эгаллаб олинганлигини, ушбу ерда қурилиш қилганлигини, 0,487 гектар ер майдонига ҳужжати йўқлиги сабабли қурилган бино ва иншоатларни буздириш ҳамда дастлабки ҳолатга келтиришни сўраганлигини, биринчи инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ ўрганмаганлигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни ҳамда иш бўйича янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, дастлаб Китоб туман ҳокимининг қарори билан “Ертепа Метан” МЧЖга “Автомобилларга сиқилган газ қўйиш компрессори шаҳобчаси”ни қуриш учун жами 0,98 гектар ер майдони ажратилганлигини, кейинчалик “Ертепа Метан” МЧЖ қайта ташкил этилиб, “Китоб Метан” МЧЖга айлантирилганлигини, даъвогарнинг даъво талабидаги қурилишларни бузиш талаби 0,98 гектар ер майдонида жойлашганлигини, 0,487 гектар ер майдонида қурилиш қилинмаганлигини, фақат девор билан ўралганлигини баён этиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Кадастр палатаси Китоб туман бўлими мутахассиси низоли ҳолатдан хабари борлигини, “Ертепа Метан” МЧЖ “Китоб Метан” МЧЖга давлат хизматлари томонидан қайта ташкил этилганлигини, 0,487 гектар ер майдонида қурилиш ишлари бўлмаганлигини, фақат девор билан ўраб олинганлигини, мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи борлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ва тақдим этилган далилларни ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топди. Ишдаги ҳужжатларга кўра, “Ертепа Метан” масъулияти чекланган жамияти қайта ташкил этилиб, “Китоб Метан” масъулияти чекланган жамиятига айлантирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 50-моддасига кўра юридик шахслар қўшиб юборилганида улардан ҳар бирининг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтади. Китоб туман ҳокимининг 2018 йил 27 майдаги Х-1077/05-сонли қарорига асосан “Ертепа Метан” масъулияти чекланган жамиятига Китоб тумани “Истиқлол” МФЙда “Автомобилларга сиқилган газ қўйиш компрессори шаҳобчаси”ни қуриш учун жами 0,98 гектар ҳайдаладиган сувли экин ер участкаси доимий фойдаланиш учун ажратилган. Жавобгар томонидан “Автомобилларга сиқилган газ қўйиш компрессори шаҳобчаси” қурилган. Шундан сўнг, Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг 17.02.2020 йилдаги 142-сонли далолатномасига асосан жавобгар номига кўчмас мулк объектига кадастр йиғма жилди расмийлаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сонли фармонига асосан давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги органларига ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддасига асосан ушбу ер участкаларига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш, ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш юзасидан тўғридан-тўғри судга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилган. Даъвогар томонидан жавобгарнинг ердан мақсадли фойдаланиши бўйича мониторинг ўтказилганда, жавобгар томонидан ноқонуний равишда жами 0,487 гектар сувли ер майдони эгаллаб олинганлиги ва девор билан ўралганлиги аниқланган. Аниқланишича, жавобгар амалда жами 1,4670 гектар сувли ер майдонига эгалик қилиб келган. Даъвогар томонидан 2022 йил 30 июнда 106/06-сонли хат билан жавобгарга ноқонуний қурилмаларни ўн беш кун ичида бузиш ва дастлабки ҳолатига келтириш тўғрисида ёзма кўрсатма берилган. Бироқ, жавобгар томонидан юқоридаги хатга ижобий жавоб қайтарилмаган. Шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Қайд этилган асосларга кўра, жавобгарга 0,487 гектар ер майдонига ноқонуний эгалик қилаётганлигидан келиб чиқиб, кадастр бўлимининг ёзма хулосасига асосан судлов ҳайъати биринчи инстанция суди юқорида қайд этилган ҳолатларни тўлиқ ўрганмасдан, аниқлик киритмасдан ҳал қилув қарори қабул қилишда барвақт хулосага келган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 91-моддаси иккинчи қисмига кўра, ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади. Судлов ҳайъати низоли ҳолатни сайёр суд мажлисида кўриб чиқиш жараёнида, автомобилларга сиқилган газ қўйиш компрессори шаҳобчасининг шарқий қисмида ноқонуний эгаллаб олинган 0,487 гектар ер девор билан ўраб олинганлиги аниқланган. Даъвогарнинг вилоят прокурори ўринбосарига 2022 йил 8 февралдаги 60/02-сонли маълумотномасида жавобгар 0,487 ер майдонидан ноқонуний ва М-39 йўлнинг муҳофаза майдонидан 3800,0 кв метр қишлоқ ҳўжалиги ва кўкаламзорлаштириш учун ажратилган ердан кириш ва чиқиш учун фойдаланиб келаётганлиги билдирилган. Бундан ташқари, Китоб туман қурилиш бўлими мутахассиси томонидан 15.02.2023 йилдаги 15-сонли хулосасида 0,487 ер майдони ўзбошимчалик билан эгалланганлиги ҳамда у ерда бетон қоплама ётқизилганлиги, темир дарвоза ва блок ғиштдан иборат девор қурилганлиги билдирилган. Кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи номига жавобгар раҳбари Б.Алматов томонидан 2022 йил 28 ноябрда 55-сонли кафолат хати берилиб, унда “Китоб Метан” масъулияти чекланган жамиятига туман ҳокими қарори билан ажратилган ер майдонидан ташқари ортиқча ер майдони мавжудлигини истисно қилмаганлиги, ушбу ер майдонида айрим ноқонуний қурилмалар мавжудлиги, 20 кун муддатда ўз маблағи ҳисобидан ихтиёрий равишда бузиб, ер майдонини асл ҳолатига келтириш маълум қилинган. Бироқ, биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар ушбу кафолат хати бўйича кўрсатилган ноқонуний қурилмалар жавобгар томонидан ихтиёрий равишда бартараф этилмаган. ФКнинг 212-моддаси биринчи қисмига кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим, ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. Ушбу Кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати апелляция шикоятида келтирилган важларни асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда даъво аризани қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ иқтисодий судларга бериладиган номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи тўланади. Шунингдек, ушбу Қонунга асосан иқтисодий судларга апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозим. Шу боис, жавобгардан республика бюджетига биринчи инстанция суди учун 3 000 000 сўм давлат божи ҳамда апелляция инстанция суди учун 1 500 000 сўм давлат божи ундириш лозим. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган жами 54 000 сўм почта харажатларини, республика бюджетига биринчи инстанция суди учун 3 000 000 сўм ҳамда апелляция инстанцияси суди учун 1 500 000 сўм давлат божи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобрақамига 75 000 сўм суд харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 276-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати 6 қ и л д и: Кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармасининг апелляция шикояти қаноатлантирилсин. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 декабрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин. Кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармасининг даъво аризаси қаноатлантирилсин. "Китоб Метан" масъулияти чекланаган жамияти ўз ҳисобидан Китоб тумани, “Истиқлол” МФЙда жойлашган ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 0,487 гектар ер майдонидаги ноқонуний қурилмалар буздирилсин ҳамда ер участкаси дастлабки ҳолатга келтирилсин. "Китоб Метан" масъулияти чекланган жамиятидан Кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси фойдасига 54 000 сўм почта харажати ундирилсин. "Китоб Метан" масъулияти чекланган жамиятидан: - Республика бюджетига 4 500 000 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобрақамига 75 000 сўм суд харажати ундирилсин. Иш бўйича ижро варақалари берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистан Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят (протест) бериш мумкин. Раислик қилувчи М.Астанов судьялар М.Бозоров Ҳ.Турсунов