Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2202/1771 Дата решения 21.02.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Юсупов Ихтиёр Адхамович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ZAMIN PARODOKS" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "MUXANDIS PLYUS LOYIHA" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1029439 Claim ID 3080691 PDF Hash 55cf7deaa9eef0bf... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 69-моддаси ИПК 69 law
суд томонидан ИПКнинг 177-моддаси суд томонидан ИПК 177 law
ИПКнинг 51-моддаси ИПКнинг 51 law
ИПКнинг 57-моддаси ИПКнинг 57 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ам ИПКнинг 118-моддаси ам ИПК 118 law
ИПКнинг 343-моддаси ИПКнинг 343 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TOSHKENT VILOYAT SUDI ТАШКЕНТСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД 100059, Toshkent sh,SH.Rustaveli ko`chasi, 93 100059, г.Ташкент, ул.Ш.Руставели, 93 Tel:(+99871) 253-24-18 Fax: 0 (71)253-26-02 e.mail: i.toshkent.v@sud.uz ҚАРОР (апелляция инстанцияси) Тошкент шаҳар 2023 йил 21 февраль 4-1105-2202/1771-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ғ.Машкуров Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси, судья И.Юсуповнинг раислигида, судьялар У.Сайдахмедов ҳамда А.Ариповдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Матчановнинг котиблигида, даъвогар раҳбари Р.Раимқулов ҳамда унинг вакили Ж.Хақназаров (2022 йил 28 июлдаги ишончнома асосида), жавобгар раҳбари С.Собитов (А.Тилепбаев вакил), мутахасис “AR-PARDOZ” МЧЖдан Р.Салиханов иштирокида, Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар “MUXANDIS PLYUS LOYIHA” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Тошкент вилоят суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъво аризасида баён этилишича, “ZAMIN PORODOKS” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ҳамда “MUXANDIS PLYUS LOYIHA” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 13 сентябрда 28-сонли “юк кўтариш кучи 20 тоннани ташкил қилувчи кранни таъмирлаш” ҳамда 2021 йил 27 декабрь куни 36-сонли “юк кўтариш кучи 30 тоннани ташкил қилувчи юк кўтарувчи лебёдкаларни таъмирлаш” ҳақида шартномалар (бундан буён матнда шартномалар деб юритилади) тузилган. Даъвогар ўз даъво аризасида шартномалар шартларини даъвогар томонидан тўлиқ бажариб, жавобгарга юк кўрсатиш кранини ҳамда икки дона лебёдкаларни таъмирлаш ишларини бажарганлигини, бажарилган ишлар бўйича ҳисоб варақ фактуралари электрон равишда юборилганлигини, лекин жавобгар томонидан бажарилган ишлар учун ўз вақтида тўловлар амалга оширмаганлигини, кейинчалик даъвогар жавобгарга талабнома билан мурожаат қилиб, қарздорликни тўлашни сўраган бўлса-да, жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилмаганлигини, шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 195 785 400 сўм асосий қарз ва 9 789 263,5 сўм пеня ундириб беришни сўраган. “Теплоэнергомеханизация-20” масъулияти чекланган жамияти ва Гулистон сув иншоотлари ва “Дўстлик” канали бошқармаси ишга жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабининг пеня қисмидан воз кечиш тўғрисидаги аризаси иш юритувга қабул қилинган ҳамда даъво талабининг 9 789 263,5 сўм пеня ундириш қисми бўйича иш юритиш тугатилган ҳамда жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 195 785 400 сўм асосий қарз, 1 957 854 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилган, олдиндан тўланган 97 892,63 сўм давлат божи даъвогар зиммасида қолдирилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган жавобгар Тошкент вилоят судига апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, бажарилган ишлар қабул қилинмаганлигини, ҳал қилув қарорида жавобгарнинг кўрсатмалари ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан қарздорлик ўз тасдиғини топган деб нотўғри баён этилганлигини, шартномада назарда тутилган тартибда бажарилган ишлар бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмаганлигини билдириб, биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилиш вақтида моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаси бузилганлиги сабабли биринчи инстанция суди томонидан қабул қилинган ҳал қилув қарорни бекор қилишни, даъво талабларининг рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакиллари апелляция шикоятида кўрсатиб ўтилган важларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини ҳамда ишга суд томонидан тарафларнинг хоҳиши доирасида жалб этилган мутахассислар томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида аниқланган ҳисоб-китоб доирасида қаноатлантириб беришга эътирозлари йўқлигини, ҳақиқатдан бажарилган ишлар мутахассислар иштирокида аниқланганлиги сабабли эътирози йўқлигини ва тўлаб бериши мумкин эканлигини билдириб, биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилиш вақтида моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаси бузилганлиги сабабли биринчи инстанция суди томонидан қабул қилинган ҳал қилув қарорни ўзгартиришни, ҳамда даъво аризасини мутахассислар хулосасидан келиб чиққан ҳолда қаноатлантиришни сўради. Даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлашини ҳамда мутахассислар томонидан кўрсатиб ўтилган суммани тан олмаслигини билдириб, даъво аризасида сўралган асосий қарздорликни тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатларни жавобгар зиммасига юклашни сўради. Учинчи шахс вакили суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган 2 апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати суд мажлисини учинчи шахслар иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришлари ва важларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, апелляция шикоятида келтирилган важларни ўрганиб, қўйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 68-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 69-моддасининг биринчи қисмига кўра, далиллар ишда иштирок этувчи шахслар томонидан тақдим этилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги, суд томонидан ИПКнинг 177-моддасида назарда тутилган барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари юқоридаги икки шартномадан келиб чиққан. Тарафлар ўртасида имзоланган шартномаларнинг: 1.1-бандида таъмирлаш лозим бўлган техника сони ва суммаси кўрсатилган техникаларни (юк кўтариш кучи 20 тоннани ташкил қилувчи кранни ва юк кўтариш кучи 30 тоннани ташкил қилувчи юк кўтарувчи лебёдкаларни) таъмирлаш ва уларнинг нархи белгиланган; 1.3-бандига кўра, ишлар таралар ўртасида имзоланган ҳисоб-варақ фактура ва бажарилган ишлар далолатномаси имзоланганда бажарилган ҳисобланади; 2.1-бандига мувофиқ ишлар бошланишидан олдин шартнома имзоланганидан сўнг 15 кун мобайнида буюртмачи шартнома суммасининг 80 фоизи миқдорида олдиндан тўловни амалга оширади; 2.3-бандига биноан бажарилган ишлар учун тўловлар бажарилган ишлар далолатномаси ва тасдиқланган ҳисоб-варақ фактураларга асосан далолатнома имзоланган кундан 30 банк иш куни ичида тўланиши; 3 томонидан буюртмачига тақдим қилинадиган бажарилган ишлар бўйича далолатнома ва ҳисоб варақ фактура асосида амалга оширилади. Жавобгар юқоридаги шартномалардан келиб чиққан ҳолда аванс тўловлари сифатида 150 000 000 сўм ҳамда 45 000 000 сўм дастлабки тўловларни тўлаб берган. Даъвогар шартномада назарда тутилган ишлар тўлиқ якунлади деб, тегишли ҳисоб-варақ фактура ва далолатномаларни электрон тарзда жавобгарга юборган, аммо жавобгар томонидан ушбу ҳисоб-варақ фактуралар электрон равишда тасдиқлаш рад этилган. Низони кўриш жараёнида аниқланган ҳолатларга кўра, низонинг келиб чиқишига тарафлар ўртасида имзоланган юқоридаги икки шартнома бўйича аниқ бажарилиши лозим бўлган ишларнинг сметаси мавжуд эмаслигидан келиб чиққанлиги аниқланди. Мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида ишга жалб қилинган асосий буюртмачи Гулистон сув иншоотлари ва “Дўстлик” канали бошқармаси ва даъвогар ўртасида имзоланган 2021 йил 17 июндаги шартномада ҳам ўрганилган вақтда ушбу шартнома бўйича дастлаб смета тўлиқ шакллантирилмаганлиги ва кейинчалик иш жараёнида тўлдирилганлиги маълум бўлди. Бундан ташқари жавобгар даъвогар томонидан бажарилган ишларни тўлиқ қабул қилиб олинмасдан ишга “Теплоэнергомеханизация20” МЧЖни ҳам жалб этган ва у билан ҳам мазкур техникаларни таъмирлаш бўйича шартнома имзолаган. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати дастлабки бажарилган ишлар тўлиқ қабул қилиб олинмасдан шартнома имзоланган ҳолда қўшимча ишларни бажарилганлигини инобатга олиб тарафлар вакилларининг илтимосномаси қаноатлантирган ҳолда ишга тарафлар томонидан таклиф этилган “PROM TECH INT” МЧЖ ҳамда “AR-PARDOZ” МЧЖдан мутахассислар жалб этди ва мутахассислар зиммасига бир қатор саволлар қўйди. Мутахассислар томонидан тақдим этилган хулосаларга кўра, асосий буюртмачи Гулистон сув иншоотлари ва “Дўстлик” канали бошқармаси томонидан тасдиқланган смета ҳужжатларида назарда тутилган ишлар қисман бажарилганлиги ҳамда бажарилган ишларнинг сифатсиз қисмини чиқариб ташланган ҳолда “PROM TECH INT” МЧЖ мавжуд қисми бўйича дастлаб хулоса берган бўлса, “AR-PARDOZ” МЧЖ ҳам 2023 йил 16 февралда 15/02-сонли хулосасига асосан умумий қийматда хар икки шартнома бўйича жами 219 945 925,3 сўмлик ишлар бажарилганлигини кўрсатиб ўтган. ИПКнинг 51-моддасига кўра, иқтисодий суд ишларини юритишда ишда иштирок этувчи шахслар билан бир қаторда одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахслар — гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар ва таржимонлар иштирок этиши мумкин. ИПКнинг 57-моддасига кўра, маслаҳатлар (тушунтиришлар) бериш ва илмий-техника воситаларини қўллашда ёрдам кўрсатиш йўли билан далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашда кўмаклашиш мақсадида фан, 4 техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билим ва малакага эга бўлган, вояга етган, иш натижасидан манфаатдор бўлмаган шахс суд мажлисида ёки процессуал ҳаракатларда иштирок этиш учун суд томонидан мутахассис сифатида жалб қилиниши мумкин. ИПК 72-моддасининг биринчи қисмига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Биринчи инстанция суди низога тўлиқ ойдинлик киритмаган ҳолда даъво аризасининг асосий қарздорлик қисмини тўлиқ қаноатлантириб барвақт хулосага келган бўлса, даъвогарнинг даъво талаби пеня қисмидан воз кечганлиги сабабли даъвонинг ушбу қисми бўйича иш юритишни тугатиб тўғри хулосага келган. ФКнинг 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият тарафлар ўртасида имзоланган шартномадан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Юқоридагиларга кўра судлов ҳайъати, ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади. Мутахассислар хулосасидан келиб чиққан ҳолда амалда ҳар икки шартнома бўйича жами 219 945 925,3 сўмлик ишлар бажарилганлигини инобатга олиб (219 945 925,3-195 000 000=24 945 925,3) даъво суммасининг асосий қарз қисмини 24 945 925,3 сўмга қаноатлантиришни ҳамда ҳал қилув қарорининг асослантириш ва хулоса қисмида жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 195 785 400 сўм асосий қарз ундириш жумласини 24 945 925,3 сўмга ўзгартиришни; Бундан ташқари судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори асослантириш қисмидаги “Жавобгарнинг шартномага асосан бажарилган ишлар бўйича 2021 йил 13 сентябрдаги шартнома бўйича 50 000 000 сўм, 2021 йил 27 декабрдаги 36-сонли шартнома бўйича 5 145.785.400 сўмлик, жами 195 785 400 сўмлик қарзи мавжудлиги даъвогар ва жавобгар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари, ҳисобварақ-фактуралар, бажарилган ишлар ҳақида далолатнома ҳамда ўзаро солиштириш далолатномаси билан ўз исботини топди. Бундан ташқари, даъвогар томонидан ҳар иккала шартнома шартларига кўра ишларни бажарганлик ҳолати иш ҳужжатларида мавжуд Гулистон сув иншоотлари ва “Дўстлик” канали бошқармаси Бекобод гидроучасткаси бошлиғи Ш.Пормоновнинг ишларни бажарилганлигини тасдиқловчи иккита далолатномаси ҳамда бир қатор фотосуратлар билан ҳам ўз тасдиғини топдидаги” жумлаларини чиқариб ташлашни; Шунингдек, ҳал қилув қарорининг суд харажатлари қисмини ҳам ИПКнинг 118-моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда даъво талабининг қаноатлантирилган қисмига нисбатан мутаносиб равишда тақсимлашни ва ҳал қилув қарорининг суд харажатлари қисмини ҳам ўзгартиришни лозим топади. Унга кўра, ҳал қилув қарорининг асослантириш ва хулоса қисмидаги суд харажатлари жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 957 854 сўм ундириш қисми 249 459,25 сўм ундириш қисмига ҳамда даъвогар томонидан олдиндан тўланган ва ўз зиммасида қолдирилган 97 892,63 сўм қисмини 1 806 287,74 сўмга ўзгартиришни лозим топади. Судлов ҳайъати, апелляция шикоятини кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ҳам тарафлар ўртасида мутаносиб равишда тақсимлашни жавобгар томонидан суд харажатлари ихтиёрий тўланганлиги сабабли апелляция учун 124 729,62 сўм давлат божини жавобгар зиммасига юклашни шунингдек, даъвогар ҳисобидан жавобгар фойдасига 854 197,38 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатлари ундиришни, давлат божининг 48 946,5 сўм қисмини даъвогардан республика бюджетига ундиришни лозим топди. ИПКнинг 343-моддасига асосан, Агар ижро этилган суд ҳужжати ўзгартирилиб ёки бекор қилиниб, даъвони тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса ёки даъво кўрмасдан қолдирилса, бекор қилинган ёки тегишли қисми ўзгартирилган суд ҳужжати бўйича даъвогар фойдасига ундирилган ҳамма нарса жавобгарга қайтарилади. Агар ижро этилмаган суд ҳужжати бекор қилиниб ёки ўзгартирилиб, даъвони тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса ёки даъво кўрмасдан қолдирилса, суд бекор қилинган ёки тегишли қисми ўзгартирилган суд ҳужжати бўйича ундиришни тўлиқ ёхуд қисман бекор қилиш ҳақида суд ҳужжатини қабул қилади. Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 68, 69, 118, 278-279-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Жавобгар “MUXANDIS PLYUS LOYIHA” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. 6 Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидаги: Жавобгар “MUXANDIS PLYUS LOYIHA” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “ZAMIN PORODOKS” масъулияти чекланган жамиятига “195 785 400 сўм асосий қарз” “24 945 925,3 сўм асосий қарз”га, “1 957 854 сўм давлат божи” “249 459,25 сўм давлат божи”га ўзгартирилсин. Даъвогар “ZAMIN PORODOKS” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан тўланган “97 892,63 сўм давлат божи” “1 806 287,74 сўм давлат божи” ўз зиммасида қолдирилсин деб ўзгартирилсин. Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Ишни апелляция инстанцияси судида кўриш учун жавобгар “MUXANDIS PLYUS LOYIHA” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 854 197,38 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатлари даъвогар “ZAMIN PORODOKS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан жавобгар “MUXANDIS PLYUS LOYIHA” масъулияти чекланган жамияти фойдасига ундирилсин. Даъвогар “ZAMIN PORODOKS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 48 946,5 сўм давлат божи республика бюджетига ундирилсин. Жавобгар “MUXANDIS PLYUS LOYIHA” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Ижро варақалари берилсин. Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори бўйича ундирув бекор қилинсин. Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибда Олий судга кассация шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи судья: (имзо) И.Юсупов ҳайъат аъзолари: (имзо) У.Сайдахмедов (имзо) А.Арипов Қарорининг кўчирма нусхаси аслига тўғри______________И.Юсупов 7