Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2202/2111 Дата решения 21.02.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Юсупов Ихтиёр Адхамович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение OMADLI BUYUOD DUNUOSI хусусий фирмаси Ответчик / Подсудимый APK CHINOZ унитар корхонаси
Source ID 1028820 Claim ID 3121452 PDF Hash 944d84d769ed94f6... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 69-моддаси ИПК 69 law
суд томонидан ИПКнинг 177-моддаси суд томонидан ИПК 177 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ушбу Кодекс 279-моддаси ушбу Кодекс 279 code_article
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 537-моддаси ФКнинг 537 law
ФКнинг 541-моддаси ФКнинг 541 law
ФКнинг 564-моддаси ФКнинг 564 law
ФКнинг 566-моддаси ФКнинг 566 law
ФКнинг 569-моддаси ФКнинг 569 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TOSHKENT VILOYAT SUDI ТАШКЕНТСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД 100059, Toshkent sh,SH.Rustaveli ko`chasi, 93 100059, г.Ташкент, ул.Ш.Руставели, 93 Tel:(+99871) 253-24-18 Fax: 0 (71)253-26-02 e.mail: i.toshkent.v@sud.uz ҚАРОР (апелляция инстанцияси) Тошкент шаҳар 2023 йил 21 февраль 4-1103-2202/2111–сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Э.Қурбонов Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси, судлов ҳайъати раиси А.Шукуруллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари - судьялар У.Сайдахмедов ҳамда И.Юсуповдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Матчановнинг котиблигида, даъвогар раҳбари Т.Тугалов ва даъвогар вакили А.Мелибоев (2022 йил 12 декабрдаги 8-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари А.Хураматов ва Б.Ортиков (2023 йил 6 январдаги 7-сонли ишончнома асосида) иштирокида, мазкур иқтисодий иш бўйича қабул қилинган Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 ноябрдаги ҳал қилув қарори устидан даъвогар “OMADLI BUNYOD DUNYOSI” хусусий фирмаси томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Тошкент вилоят суди биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, а н и қ л а д и: Даъво аризасида баён этилишича, “OMADLI BUYOD DUNYOSI” хусусий фирмаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “APK Chinoz” унитар корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 3 февралдаги 5/1-сонли машина ва механизмларини ижарага олиш бўйича шартнома имзоланганлиги ҳамда шартнома бўйича даъвогар ўз мажбуриятини лозим даражада бажарганлигини ва 2021 йил 18 мартдаги 1-сонли электрон ҳисоб варақ фактурасига асосан 100 000 000 сўмлик, 2021 йил 8 апрелдаги 2-сонли электрон ҳисоб варақ фактурасига асосан 100 000 000 сўмлик, 2021 йил 3 майдаги 3-сонли электрон ҳисоб варақ фактурасига асосан 100 000 000 сўмлик жами 300 000 000 сўмлик ишлар бажарилганлигини аммо, жавобгар томонидан 50 000 000 сўм тўлаб берилганлигини, қарздорлик тўлиқ тўлаб берилмаганлиги сабабли 250 000 000 сўм қарздорлик вужудга келганлиги, шунга кўра судга мурожаат қилганлиги баён қилинган. Суднинг 2022 йил 19 декабрь кунидаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ижарага берилган “гусеничного экскаватор Doosan DX225LCA” давлат рақами 25 СА 128 транспорт воситаси мулкдори “Irrigatsiya Stroy Servis” масъулияти чекланган жамияти жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 22 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган даъвогар Тошкент вилоят судига апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, унда тарафлар ўртасида тузилган шартномани рўйхатга олиш керак, деб суд нотўғри тўхтамга келганлиги, тарафларнинг суд мажлисида тўлиқ иштирок этганлиги ва техникадан фойдаланганлик ҳолати исботлаб берилмади, деб нотўғри хулосага келганлиги, биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилиш вақтида моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаси бузилганлиги сабабли биринчи инстанция суди томонидан қабул қилинган ҳал қилув қарорни бекор қилишни, даъво ариза талабларини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари апелляция шикоятини қўллабқувватлаб, уни қаноатлантириб беришни, биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилиш вақтида моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаси бузилганлиги сабабли ҳал қилув қарорни бекор қилишни, даъво ариза талабларини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради ҳамда тарафлар ўртасида имзоланган шартнома нима сабабдан икки ҳил мазмунда эканлигини билмаслигини, топшириш қабул қилиш далолатномага кейинчалик қўл қўйилганлиги сабабли декабрь ойи ёзилганлигини маълум қилди. Жавобгар вакили даъво талабларини тан олмаслигини, тарафлар ўртасида имзоланган шартнома бўйича шартноманинг умумий қиймати 500 000 000 сўмлик ҳар ойда 50 000 000 сўмдан тўлаб бериш шарти билан шартнома расмийлаштирилганлигини, мазкур шартнома жавобгарнинг раҳбари томонидан имзоланганлигини лекин, даъвогар томонидан тақдим этилган шартномадаги имзо жавобгар раҳбарига тегишли эмаслигини, даъвогар шартномани судга бошқача кўринишда тақдим қилганлигини, бажарилган ишлар март, апрель, май ойларида ҳақиқатдан бажарилганлигини лекин, даъвогар томонидан бажарилган ишларга оид ҳужжатларни тақдим қиламиз деганлиги сабабли 2021 йил 3 майдаги 3-сонли ҳисоб-варақ фактурасини дастлаб тасдиқлаганлигини, лекин бирламчи ҳужжатлар бажарилган ишлар ҳажмини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этмаганлиги сабабли кейинчалик уни ҳам электрон дастур орқали рад этганлигини, бажарилган ишлар бўйича жавобгар даъвогарга 150 000 000 сўм тўлаб берилганлигини, лекин бугунги кунга қадар бажарилган ишлар бўйича даъвогар томонидан бирламчи шартномада назарда тутилган ҳужжатлар тақдим қилинмаганлиги, шартнома даъвогар томонидан ўзгартирилганлигини, ҳаттоки ижарани қабул қилиш далолатномасида ҳам бухгалтерияга оид бўлмаган муҳрни декабрь ойида қандайдир йўллар билан бостириб олганлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда апелляция шикоятини рад этишни сўради. Учинчи шахс вакили суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. 2 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати суд мажлисини учинчи шахслар иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришлари ва важларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб ҳамда апелляция шикоятида келтирилган важларни ўрганиб, қўйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилишни ва даъво аризаси талабини қаноатлантириш рад этишни лозим топади. ИПК 68-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 69-моддасининг биринчи қисмига кўра, далиллар ишда иштирок этувчи шахслар томонидан тақдим этилади. Иш ҳужжатларига кўра, (даъво аризасида баён этилишича) тарафлар ўртасида 2021 йил 3 февралдаги 5/1-сонли машина ва механизмларини ижарага бериш бўйича иккиламчи ижара шартнома имзоланганлиги, шартноманинг 2.1-бандига асосан шартноманинг умумий қиймати 500 000 000 сўм ҳар бир ой учун 100 000 000 сўм этиб белгиланганлиги ҳамда шартнома бўйича даъвогар ўз мажбуриятини лозим даражада бажарганлигини, 2021 йил 18 мартдаги 1-сонли электрон ҳисоб варақ фактурасига асосан 100 000 000 сўмлик, 2021 йил 8 апрелдаги 2-сонли электрон ҳисоб варақ фактурасига асосан 100 000 000 сўмлик, 2021 йил 3 майдаги 3-сонли электрон ҳисоб варақ фактурасига асосан 100 000 000 сўмлик жами 300 000 000 сўмлик ишлар бажарилганлигини аммо, жавобгар томонидан 50 000 000 сўм тўлаб берилганлиги баён этилган бўлса, жавобгар томонидан тақдим этилган ҳужжатларга кўра тарафлар ўртасида 2021 йил 3 февралдаги 5/1-сонли машина ва механизмларини ижарага бериш бўйича шартнома имзоланганлиги шартноманинг 2.1-бандига кўра, шартноманинг умумий қиймати 500 000 000 сўм ҳар бир ой учун 50 000 000 сўм этиб белгиланганлиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 325-сон Қарорининг 2-иловасига мувофиқ тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 5-боб 45-бандига кўра, нотариус, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда эса консул томонидан ҳам тасдиқланган қишлоқ хўжалиги, 3 мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар техникалардан фойдаланиш ва (ёки) тасарруф этиш ишончномалари (юридик шахслар томонидан ўз ходимларига берилган техникалардан фойдаланиш ва (ёки) тасарруф этиш ишончномалари бундан мустасно), ижара, текинга фойдаланиш ва техникаларни гаровга қўйиш шартномалари, техниканинг рўйхатдан ўтиш жойи бўйича Марказда техникаларни рўйхатдан ўтказмасдан ҳисобга қўйилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги “Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 38-сон қарори билан тасдиқланган “Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 2-банди тўртинчи хатбошисига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида (кейинги ўринларда ДЙҲХХ деб аталади) рўйхатдан ўтказилмайдиган транспорт воситаларига татбиқ этилмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги, суд томонидан ИПКнинг 177-моддасида назарда тутилган барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Аммо, биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарори қабул қилишда ушбу талабларга тўлиқ риоя этилмаган. Яъни тарафлар ўртасида имзоланган шартномни нотариал рўйхатга олиш мажбурий эмаслигини тўлиқ ўрганмаган ҳолда шартнома нотариал рўйхатга олинмаганлик важи билан ҳақиқий эмас деб топиб нотўғри хулосага келган. Жумладан, “Узагроинспекция”нинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан тақдим этилган 2023 йил 15 февралдаги 14/23-16-120-сонли маълумотга кўра, нотариус, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда эса консул томонидан ҳам тасдиқланган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар техникалардан фойдаланиш ва (ёки) тасарруф этиш ишончномалари (юридик шахслар томонидан ўз ходимларига берилган техникалардан фойдаланиш ва (ёки) тасарруф этиш ишончномалари бундан мустасно), ижара, текинга фойдаланиш ва техникаларни гаровга қўйиш шартномалари, техниканинг рўйхатдан ўтиш жойи бўйича Марказда техникаларни рўйхатдан ўтказмасдан ҳисобга қўйилади. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорида транспорт воситаси тарафлар ўртасида 2021 йил 3 февралда тузилган қабул қилиш 4 топшириш далолатномасига асосан жавобгарга топширилган ҳамда тарафлар томонидан имзоланиб тасдиқланган деб хулосага келган. Аммо, мазкур далолатнома жавобгар томонидан 2021 йил 11 декабрда яъни иш бажарилган ойларга номутаносиб даврда ким томонидан имзоланганлиги кўрсатилмаган ва аниқланмаган. Ваҳоланки, тарафларнинг кўрсатмалари ва ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, бажарилган ишлар март, апрель ва май ойларида бажарилганлиги баён қилинган. Бундан ташқари, суд муҳокамасида даъвогар вакили ижара шартномаси бўйича 2021 йил 8 апрелдаги 2-сонли тўлов топшириқномаси орқали 100 000 000 сўм, 2021 йил 3 майдаги 3-сонли тўлов топшириқномаси орқали 100 000 000 сўм тўлаб берилиши кераклиги, мавжуд қарздорликлар жавобгар томонидан тан олинганлик ҳолатини ҳамда ижарага берилган техникадан тўрт ой мобайнида фойдаланилганлик ҳолатларини исботлаб бермади, деб хулосага келган бўлса-да, аммо иш ҳужжатларида ва тарафлар томонидан тақдим этилган далилларда бундай тўлов топшириқномалари мавжуд эмас. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилишда моддий ҳамда процессуал ҳуқуқ нормаларини бузилган деб ҳисоблайди. ИПКнинг 278-моддасига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга, ҳал қилув қарорини ўзгартиришга, ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга, ушбу Кодекс 279-моддаси тўртинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юборишга ҳақли. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда қуйидаги асосларга кўра даъвони рад этишни лозим топади. Тарафлар ўртасида имзоланган ҳар икки шартноманинг 1.1-бандига кўра, ижарага берувчи ижарага олувчига транспорт воситалари ва механизмларини техник хизмат кўрсатувчи ходимлар билан вақтинчалик пуллик фойдаланиш учун механизмни бошқариш ва уларнинг техник ишлаши учун мустақил равишда хизматлар кўрсатиш лозимлиги; 5 ушбу шартнома имзоланган ҳамда бўнак тўловлари ўтказиб берилган кундан бошлаб беш кундан кечиктирмаган ҳолда тақдим этиш кераклиги; Шартноманинг 1.4-бандига кўра, механизмнинг ижара тўловлари келишув баённомасига асосан белгиланиши; Шартноманинг 2.4-бандига кўра, ижарага олувчи машина ва механизм учун ойлик ижара тўловларини тасдиқланган ҳисоб-варақ фактуралар ҳамда унга илова қилинган ижарачининг ҳисоботлари асосида амалга ошириши лозимлиги белгиланган. Бироқ, даъвогар томонидан шартнома шартларидан келиб чиққан ҳолда ижарага берилган техника унинг экипажи билан қачон жавобгар ҳудудига келганлиги ва жавобгар томонидан берилган қайси топшириқларни бажарганлигига оид бирор бир ҳужжат тақдим этилмади. Даъвогар томонидан иш ҳужжатларига илова қилган 2021 йил 3 февралдаги топшириш қабул қилиш далолатномаси гарчанд жавобгар томонидан 2021 йил 11 декабрда ким томонидан имзоланганлиги кўрсатилмаган ҳолада имзоланган бўлса-да, аммо мазкур далолатнома даъвогар талаб қилган март, апрель, май ойларида бажарилган ишларга нисбатан қарама-қарши далил ҳисобланади. Даъвогар томонидан даво аризасида 2021 йил 18 мартдаги 1-сонли электрон ҳисоб варақ фактурасига асосан 100 000 000 сўмлик, 2021 йил 8 апрелдаги 2-сонли электрон ҳисоб варақ фактурасига асосан 100 000 000 сўмлик, 2021 йил 3 майдаги 3-сонли электрон ҳисоб варақ фактурасига асосан 100 000 000 сўмлик жами 300 000 000 сўмлик ишлар бажарилган аммо 50 000 000 сўм тўлаб берилган деб кўрсатиб ўтилган бўлса-да, аммо юқоридаги ҳисоб-варақ фактуралари жавобгарнинг тақдим этган маълумотларига кўра, у томонидан электрон тарзда тасдиқланмаган ёки тасдиқланган қисми рад этилган. Даъвогар томонидан келтирилган важларда жавобгар томонидан 50 000 000 сўм тўлаб берилганлиги баён этилган бўлса-да, аммо жавобгар томонидан тақдим этилган ҳужжатларга кўра, 2021 йил 8 февралдаги 19-сонли тўлов топшириқномасига асосан 100 000 000 сўм, 2021 йил 17 мартдаги 96-сонли тўлов топшириқномасига асосан 50 000 000 сўм пул маблағлар мазкур шартнома доирасида жавобгарнинг ҳисоб-рақамига умумий қиймати 150 000 000 сўм тўлаб берилганлиги баён қилинган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият тарафлар ўртасида имзоланган шартномадан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 537-моддасига кўра, ер участкалари, ер ости бойликлари жойлашган участкалар ва бошқа алоҳида табиий объектлар, корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт 6 воситалари ва фойдаланиш жараёнида ўзининг табиий хусусиятларини йўқотмайдиган бошқа ашёлар (истеъмол қилинмайдиган ашёлар) мулк ижарасига берилиши мумкин. ФКнинг 541-моддасига кўра, ижарага берувчи ижарага олувчига мол-мулкни шартнома шартлари ва мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ ҳолатда топширмоғи лозим. ФКнинг 564-моддасига кўра, транспорт воситасини экипажи билан ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи транспорт воситасини вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ҳақ эвазига ижарага олувчига беради ва ўз кучи билан уни бошқариш ҳамда техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатади. Транспорт воситасини экипажсиз ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи транспорт воситасини бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатмаган ҳолда вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ижарага олувчига ҳақ эвазига беради. Ушбу бобнинг ижара шартномасини номуайян муддатга қайта тузиш ва ижарага олувчининг ижара шартномасини янги муддатга қайтадан тузишга имтиёзли ҳуқуқи ҳақидаги қоидалари транспорт воситасини ижарага бериш шартномасига нисбатан қўлланмайди. ФКнинг 566-моддасига кўра, ижарага берувчи шартнома амал қилиб турган бутун муддат давомида ижарага берилган транспорт воситасини тегишли ҳолатда сақлаши, шу жумладан жорий ва капитал таъмирлаши ҳамда зарур асбоб-ускуналарни бериши шарт. Ижарага берувчининг транспорт воситасини бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича ижарага олувчига кўрсатадиган хизматлари ҳажми транспорт воситасининг шартномада кўрсатилган ижара мақсадларига мос равишда нормал ва хавфсиз ишлатилишини таъминлаши шарт. Ижара шартномасида ижарага олувчига кўрсатиладиган хизматларнинг янада кенгроқ доираси назарда тутилиши мумкин. ФКнинг 569-моддасига кўра, агар ижара шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ижарага олувчи ижарага олинган транспорт воситасини экипаж билан ёки экипажсиз ижара шартномаси шартлари асосида ижарага берувчининг розилиги билан қўшимча ижарага беришга ҳақли. Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан шартнома ижарага берувчининг розилиги билан қўшимча ижарага бериш шартномаси тузилганлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2012 йил 1 декабрдаги “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги №211-сонли қарори 9-банди тўртинчи хат бошисига кўра, ФК 541-моддаси иккинчи қисмининг мазмунига кўра, мулкни ижарага берувчи томонидан ижарага олувчига топширилиши топшириш далолатномаси асосида амалга оширилади. Шу билан бирга судлар шуни инобатга олишлари лозимки, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, топшириш далолатномасининг мавжуд 7 эмаслиги ижарага берувчининг ижара ҳақини ундириш тўғрисидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди. ИПК 72-моддасининг биринчи қисмига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан далолатнома асосида жавобгарга машина ва механизмларни топширганлиги тўғрисидаги далил мавжуд бўлмаса-да, аммо жавобгарнинг кўрсатмасида даъвогар унинг ҳудудида иш бажарганлиги ўз тасдиғини топган, лекин шартнома шартларидан келиб чиққан ҳолда бажарилган ишлар учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмаганлиги, тасдиқланган ва кейинчалик рад этилган ҳисоб-варақ фактураси бўйича олдиндан тўловлар амалга оширилган бўлса-да, даъвогар 100 000 000 сўмлик тўловни кўрсатиб ўтмаганлиги, икки ҳил шартномада нархлар турли ҳил кўрсатиб ўтилганлигини, нарх бўйича тарафларнинг шартномада назарда тутилган тартибда келишуви мавжуд эмаслигини, бажарилган ишлар бўйича шартномада назарлда тутилган ҳужжатлар расмийлаштирилмаганлигини, бажарилган ишлар аниқ кўрсатилмаганлигини инобатга олиб судлов ҳайъати даъво талабини рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг талабларидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тўлиқ даъвогар зиммасига юклашни ҳамда даъвогар томонидан давлат божи, видеоконференцалоқа режими ва почта харажатлари ихтиёрий тўланганлиги сабабли даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 68, 69, 118, 278-279-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Даъвогар “OMADLI BUNYOD DUNYOSI” хусусий фирмасининг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 декабрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Иш юзасидан янги қарор қабул қилинсин. Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибда Олий судга кассация шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи (имзо) А.Шукуруллаев ҳайъат аъзолари: (имзо) У.Сайдахмедов (имзо) И.Юсупов Қарорининг кўчирма нусхаси аслига тўғри______________И.Юсупов 8