← Назад
Решение #650875 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 237 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| Мазкур кодекс | 236 | — | code_article | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 705 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 110 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қуйичирчиқ тумани
2023 йил 21 февраль
*****-сонли иш
“*****”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “*****” унитар корхонаси
ҳисобидан 40.250.000 сўм асосий қарз, 20.125.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризасини тарафлардан даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамияти
раҳбари *****, жавобгар “*****” унитар корхонаси ишончли вакили ***** (2023
йил
6
январдаги
7-сонли
ишончнома
асосида)лар
иштирокида,
видеоконференцалоқа режимида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда
даъвогар деб юритилади) жавобгар “*****” унитар корхонаси (кейинги ўринларда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 40.250.000 сўм асосий қарз, 20.125.000 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризадаги важларни такрорлаб,
жавобгарга шартномага мувофиқ кўрсатилган солиқ хизматлари учун жавобгар
томонидан хизмат ҳақлари тўлиқ тўланмаганлиги сабабли қарздор бўлиб
қолганлигини, даъво талабида кўрсатилган пенядан тўлиқ воз кечишини бу ҳақда
судга ѐзма ариза тақдим этилганлигини баѐн қилиб, даъвони асосий қарз қисмини
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар ишончли вакили даъвонинг
асосий қарз қисмини тан олиб, айрим тўлов билан боғлиқ молиявий
қийинчиликлар сабабли, кўрсатилган солиқ хизматлари учун тўловларни тўлиқ
амалга оширишни имкони бўлмаганлигини, шунингдек тарафлар ўртасида суд
харажатларини тўлаш бўйича келишувга эришганликларини, бу ҳақда судга
ѐзма ариза тақдим этилганлигини баѐн қилиб, даъвони асосий қарз қисмини тан
олишини билдирди.
Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра,
даъвогарнинг талабларини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини тарафлар ўртасида келишувга мувофиқ жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 1 апрелда
корхонада солиқ маслаҳати хизматларини кўрсатиш бўйича 2022/04-17-сонли
шартнома имзоланган бўлиб, унга кўра ҳар ой учун ҚҚС билан 8.050.000 сўм ҳақ
тўлаш юзасидан тарафлар ўзаро келишган.
Шартноманинг 1.1-бандига асосан даъвогар солиқ маслаҳати хизматларини
кўрсатишни, жавобгар эса кўрсатилган хизматлар учун тўловларни тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартнома шартларига кўра жавобгар ҳар ой олдиндан 100 фоиз тўловни
амалга ошириши даъвогар эса шартномада кўрсатилган ишларни бажариш
мажбуриятини олган.
Шунингдек, шартноманинг 5.1-бандига кўра хизматлар кўрсатилгач 5 кун
ичида бажарувчи кўрсатилган хизматларни қабул қилиш – топшириш
далолатномасини унга таалуқли ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртмачига
топшириши, 5.2-бандида эса буюртмачи далолатномани олгандан сўнг 3 кун
давомида бажарувчига имзоланган далолатномани бериши ѐки раддиясини асослаб
инкор қилиши лозимлиги белгиланган.
Даъвогар шартномадаги мажбуриятларни бажариб, жавобгарга кўрсатилган
хизматлар юзасидан 29.04.2022 йилда 76-сонли 8.050.000 сўмлик, 31.05.2022 йилда
92-сонли 8.050.000 сўмлик, 30.06.2022 йилда 102-сонли 8.050.000 сўмлик,
31.07.2022 йилда 120-сонли 8.050.000 сўмлик, 31.08.2022 йилда 144-сонли
8.050.000 сўмлик, 30.09.2022 йилда 156-сонли 8.050.000 сўмлик, 31.10.2022 йилда
164-сонли 8.050.000 сўмлик жами 56.350.000 сўмлик электрон ҳисобварақфактуралар расмийлаштирилиб юборилган ҳамда жавобгар томонидан
тасдиқланган.
Ушбу ҳолатда даъвогар томонидан бажарилиши керак бўлган хизматлар
тўлиқ бажарилиб, бу юзасидан ҳисобварақ-фактуралар юборилган бўлсада,
жавобгар томонидан тўлов қисман амалга оширилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК деб
юритилади)нинг 237-моддасига асосан, мажбуриятни бажаришдан бир томонлама
бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл
қўйилмайди.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилганлиги
натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида 40.250.000 сўм қарздорлиги юзага
келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни бартараф этиш юзасидан
2022 йил 01 декабрь куни 2022/01 олдиндан тўланган пулни қайтариш юзасидан
талабнома юборилган бўлса-да, талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз
қолдирилган.
ФКнинг 234-моддасига кўра мажбурият шартномадан, зиѐн етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур кодекс 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Шунингдек, ФКнинг 703-моддасининг биринчи қисмига асосан, ҳақ эвазига
хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан
ашѐвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ѐки
муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади.
ФКнинг 705-моддасига асосан буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар
ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни
кечиктиришга ѐки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
Мазкур ҳолда суд даъво талабидаги асосий қарзни ундириш талаби иш
хужжатлари билан тўлиқ ўз исботини топганлигини эътиборга олган ҳолда уни
асосли деб топиб, тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари даъвогар жавобгар томонидан қарздорлик ўз вақтида
тўланмаганлиги туфайли жавобгардан 20.125.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Бироқ, суд муҳокамасида даъвогар вакили томонидан ѐзма ариза тақдим
этилиб сўралган пенядан тўлиқ воз кечишини маълум қилган. Даъвогар ишончли
вакили раҳбар бўлганлиги сабабли даъво талабларидан қисман ѐки бутунлай воз
кечиш ваколатига эга эканлиги сабабли, ариза суд томонидан қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал
кодексининг
110-моддасининг 6-бандига кўра, даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни
қабул қилган бўлса, иш юритиш тугатилиши белгиланган.
Шу сабабли, суд даъвогарнинг даъво талабининг пеня ундириш қисми
бўйича иш юритишни тугатишни, жавобгардан даъвогар фойдасига 40.250.000
сўм ундиришни, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддаси талабларига асосан даъвогар ва жавобгар томонидан суд
харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра ҳамда тарафларнинг
шундай келишувга эришганлиги тўғрисидаги судга тақдим этилган аризасига
асосан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176180, 186, 187-моддаларига асосан, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “*****” унитар корхонаси ҳисобидан даъвогар “*****”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 40.250.000 сўм асосий қарз, 30.000
сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “*****” унитар корхонаси ҳисобидан Республика бюджетига
1.207.000 давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 75 000
сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Даъвогарнинг пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаби бўйича иш
юритиш тугатилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья:
*****