Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2201/1927 Дата решения 21.02.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Юсупов Ихтиёр Адхамович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ПАРКЕНТ ТУМАНИ Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "ПАРКЕНТ ИКМК" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1025853 Claim ID 3123526 PDF Hash 2e828d60887c4b80... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TOSHKENT VILOYAT SUDI ТАШКЕНТСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД 100059, Toshkent sh,SH.Rustaveli ko`chasi, 93 100059, г.Ташкент, ул.Ш.Руставели, 93 Tel:(+99871) 253-24-18 Fax: 0 (71)253-26-02 e.mail: i.toshkent.v@sud.uz ҚАРОР (апелляция инстанцияси суди) Тошкент шаҳар 2023 йил 21 февраль 4-1105-2201/1927–сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ғ.Машкуров Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси, судлов ҳайъати раиси А.Шукуруллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар У.Сайдахмедов ҳамда И.Юсуповдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Матчановнинг котиблигида, ДСИ вакили Д.Исламов (2022 йил 1 июндаги 25-05089-сонли ишончнома асосида), қарздор раҳбари Р.Саипов, кредитор банк вакиллари Ш.Махкамов ва С.Пак (2023 йил 13 февралдаги 02/116-сонли ҳамда 2022 йил 17 июндаги 03-11/9204-сонли ишончнома асосида) ҳамда тугатиш бошқарувчиси Х.Раимназаров иштирокида мазкур иқтисодий иш бўйича қабул қилинган Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 декабрдаги ҳал қилув қарори устидан қарздор “Parkent ihtisoslashgan ko’chma mexanizasiyalashgan kolonnasi” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Тошкент вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Паркент тумани давлат солиқ инспекцияси (матнда кейинги ўринларда аризачи деб юритилади) ариза билан судга мурожаат қилиб, қарздор “Parkent ihtisoslashgan ko’chma mexanizasiyalashgan kolonnasi” масъулияти чекланган жамиятини (матнда кейинги ўринларда қарздор деб юритилади) тўловга қобилиятсизлиги сабабли банкрот деб топишни сўраган. Суднинг 2022 йил 31 октябрдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилинган ва қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилиб, кузатув таомили жорий этилган, қарздорга муваққат бошқарувчи этиб, иккинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Раимназаров Ханазар Абдиназаровичнинг номзоди тасдиқланган. Судининг 2022 йил 13 декабрдаги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилган, қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб, иккинчи тоифали суд бошқарувчиси Раимназаров Ханазар Абдиназаровичнинг номзоди тасдиқланган. вилоят судига апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг 2022 йил 13 декабрдаги ҳал қилув қароридан норозилигини, яъни биринчи босқич судига жамиятини суд муҳокамаси бўлиши ҳақида тегишли тартибда огоҳлантирилмаганлиги, жамияти иштирокисиз суд муҳокамаси қўриб чиқилганлиги, шу билан бирга у томонидан бугунги кунда жамиятни ривожлантириш бўйича ишлар амалга оширилаётганлиги сабабли, биринчи инстанция ҳал қилув қарорини бекор қилиб, аризани рад этишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган қарздор вакили апелляция шикоятини тўлиқ қўллаб қувватлашини биринчи инстанция суд мажлисида иштирок этмаганлигини ҳамда жамиятни ривожлантириш учун унга пул маблағлари тикилаётганлигини билдириб ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда аризасини рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган ДСИ вакили апелляция шикоятига нисбатан ўз эътирозини билдириб, қарздорлик бир неча йилдан буён тўланмай келганлиги сабабли қарздорни банкрот деб топишга чиққанлигини маълум қилди ва суддан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда апелляция шикоятини рад этишни сўради. Кредитор Банк вакиллари ҳам апелляция шикоятига нисбатан ўз эътирозини билдириб, Банк олдидаги қарздорлик ҳам бир неча йилдан буён тўланмай келганлигини, бугунги кунда фоизлар ҳисобига ўсиб бораётганлигини маълум қилди ва суддан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда апелляция шикоятини рад этишни сўради. Тугатиш бошқарувчиси кузатув ишлари қонун доирасида олиб борилганлигини, жамият раҳбари ва унинг укаси белгиланган тартида бир неча бор огоҳлантирилганлигини, кузатув якуни бўйича кредиторларнинг йиғилиш баённомаси ҳамда хулоса судга тақдим этилганлигини билдириб суддан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини судга ҳавола қилишини маълум қилди. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахсларнинг важлари ва тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ҳамда апелляция шикоятида келтирилган важларни ўрганиб, қўйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор Паркент тумани давлат хизматлари маркази томонидан 2017 йил 6 мартда 17-сонли тартиб рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, қарздорнинг юридик манзили Тошкент вилояти, Паркент тумани, Қорақалпоқ қ.ф.й. Ёшлик қўрғони, Нилуфар кўчаси кўрсатилган. Низом бўйича қарздорнинг асосий фаолияти ип йигириш, тўқиш, бўяш, қайта тайёрлашдан иборат бўлган. Аризачи томонидан қарздорнинг фаолияти ўрганилганда, ўз фаолияти бўйича баланс ҳисоботларини 2021 йил 16 февралда топширганлиги, баланс ҳисоботи бўйича жамиятнинг 2021 йил 1 январь 2 ҳолатига 24 974 040,6 минг сўм асосий воситаси, ноль сўм дебиторлари, 763 183,3 минг сўм қолдиқдаги товар бойликлари, 2 547 639,5 сўм устав капитали мавжудлиги кўрсатилганлиги, аризачи томонидан 2022-2022 йиллар мобайнида 978 891 059 сўмлик қарздорликни қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги электрон қарорлар шакллантирилиб МИБга юборилганлиги, қарздорнинг бюджет ва бюджетдан ташқари фондлардан қопланмаган жами қарзи 2022 йил 14 ноябрь ҳолатига 1 070 107 068,23 сўмни ташкил этиши, қарздорга тегишли 2008 йилда ишлаб чиқарилган бир дона экскаватор туман агроинспекцияси рўйхатидан ўтганлиги, 2013 йилда ишлаб чиқарилган махсус автокран ҳамда Каптива русумли автотранспорт воситалари рўйхатга олинганлиги аниқланган. Кузатув даврида эса қарздорнинг давлат солиқ инспекцияси олдидаги солиқ қарзидан ташқари АТБ “Микрокредитбанк” Паркент филиалидан олинган кредити бўйича 2022 йил 12 декабрь ҳолатига 1 205 928 245,30 сўм ҳамда 1 017 973,75 АҚШ доллари миқдорида (11 454 250 814,74 сўм) қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. Муваққат бошқарувчининг фаолияти ҳақидаги дастлабки ҳисоботига ҳамда молиявий ҳўжалик фаолияти натижалари таҳлили тўғрисидаги маълумотига кўра, жами 2 276 035 313,53 сўм ҳамда 1 017 973,75 АҚШ доллари миқдорида қарзи мавжуд, бўлиб ушбу ҳолат тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжудлигини англатади. Шу билан бирга муваққат бошқарувчи томонидан судга тақдим қилинган қарздор кредиторларнинг 2022 йил 12 декабрдаги 1-сонли йиғилиш баёни қарори билан муваққат бошқарувчиси томонидан қонун талабларига мувофиқ кузатув ишлари амалга оширилганлиги, қарздорни банкрот деб топиш ва унда тугатишга доир иш юритиш мақсадга мувофиқлиги тасдиқланган. Муваққат бошқарувчисининг суд мажлисида берган кўрсатмасига кўра, қарздор ва унинг оила аъзолари жамиятга нисбатан банкротлик иши олиб борилаётганлиги тўғрисида бир неча бор хабардор қилинган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. 3 аломатлари мавжудлиги сабабли унга нисбатан тўловга қобилятсизлик тўғрисидаги аризага асосан иш қўзғатилган ва кейинчалик қарздор банкрот деб топилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда ИПК деб юритилади) 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 279-моддаси биринчи қисмига кўра, суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилишда моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилмаганлигини ҳамда уни ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, апелляция шикоятида келтирган важлар билан келиша олмайди ҳамда биринчи инстанция суди томонидан асосли равишда ҳал қилув қарори қабул қилинган деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118 – моддаси талабларидан келиб чиқиб ишни апелляция инстанция судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қарздор зиммасида қолдиришни ҳамда ихтиёрий тўланганлигини инобатга олишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118, 274, 278-279-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати ҚАРОР ҚИЛДИ: Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 декабрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, қарздор “Parkent ihtisoslashgan ko’chma mexanizasiyalashgan kolonnasi” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибда Олий судга кассация шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи судья: (имзо) А.Шукуруллаев ҳайъат аъзолари: (имзо) У.Сайдахмедов (имзо) И.Юсупов Қарорининг кўчирма нусхаси аслига тўғри______________И.Юсупов 4