Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1905-2203/21 Дата решения 21.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Микрокредитбанк" АТБ Ответчик / Подсудимый "GOLD BIZNES PRO" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1025877 Claim ID 3110757 PDF Hash aa013ecacc2a0b93... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 332-моддаси ИПК 332 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1905-2203/21-сонли иш иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья – С.Хусанов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – З.Рустамов Кассация инстанциясида маърузачи судья- А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 21 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Микрокредитбанк” АТБ вакиллари Ш.Гулматов (2022 йил 11 мартдаги 01-09\3303-сонли ишончномага асосан), З.Рахимов (2023 йил 21 февралдаги ишончномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “Микрокредитбанк” АТБ манфаатида “Gold Biznes Pro” масъулияти чекланган жамиятидан 2 241 000 АҚШ доллари, шундан муддати ўтган 159 500 АҚШ доллари, 380 272,87 АҚШ доллари кредит фоизи жами 2 780 772,87 АҚШ доллари ундириш, ундирувни “Surxondaryo AVTOTEXXIZMAT” масъулияти чекланган жамиятига тегишли 2 қаватли “Автосалон” мажмуа биносига ердан фойдаланиш ва эгалик ҳуқуқи билан қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 декабрдаги ажрими устидан “Surxondaryo AVTOTEXXIZMAT” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “Микрокредитбанк” АТБ (бундан буён матнда банк деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, “Gold Biznes Pro” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади) 2 241 000 АҚШ доллари, шундан муддати ўтган 159 500 АҚШ доллари, 380 272,87 АҚШ доллари кредит фоизи, жами 2 780 772,87 АҚШ доллари ундириш, ундирувни “Surxondaryo AVTOTEXXIZMAT” масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда гаровга қўювчи деб юритилади) тегишли 2 қаватли “Автосалон” мажмуа биносига ердан фойдаланиш ва эгалик ҳуқуқи билан қаратиш ва олдиндан тўланган 21 600 сўм почта харажати ундириш, суд мажлисини палата иштирокисиз кўришни сўраган. Денов туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилган. МЧЖдан банк фойдасига 2 400 000 АҚШ доллари миқдорида кредит асосий қарз, бюджетга 521 040 937,5 сўм давлат божи, банкдан 82 665 858,49 сўм давлат божи, 75 000 сўм суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажати Ўзбекистон Республикаси Олий судига ундирилган. Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 8 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарорининг МЧЖдан бюджетга 521 040 937,5 сўм давлат божи ундириш қисми 537 792 256 сўмга, банкдан 82 665 858,49 сўм давлат божи ундириш қисми 65 914 540 сўмга ўзгартирилган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 декабрдаги ажрими билан банкнинг суд қарорини янги очилан ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилиб, апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 8 ноябрдаги қарори бекор қилинган. Гарвга қўювчи томонидан берилган кассация шикоятида Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 4-1901-2201/17-сонли иш бўйича қабул қилган 2022 йил 17 октябрдаги қарори мазкур иш бўйича биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўлиши, бироқ апелляция инстанцияси суди ушбу ҳолатга эътибор қаратмасдан, ўз ажрими билан 2022 йил 8 ноябрдаги қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун бекор қилганлиги, шунингдек, иш гаровга қўювчи иштирокисиз кўрилганлиги ҳақида қажлар келтирилиб, ажримни бекор қилиш, аризани қайта кўриш учун апелляция инстанцияси судига юбориш сўралган. Суд муҳокамасида палата, МЧЖ ва гаровга қўювчидан вакил иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд, улардан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Суд муҳокамасида иштирок этган банк вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, суд ажримини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар. Судлов ҳайъати банк вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд ажримини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 326-моддасига мувофиқ биринчи инстанция суди томонидан қабул қилинган, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори, ажрим янги очилган ҳолатлар бўйича шу ҳал қилув қарорини, ажримни қабул қилган суд томонидан қайта кўрилади. Янги очилган ҳолатлар бўйича апелляция ёки кассация инстанциясининг қайси қарорлари ва ажримлари билан суд ҳужжати ўзгартирилган ёки янги суд ҳужжати қабул қилинган бўлса, ўша қарорлар ва ажримларни қайта кўриш суд ҳужжатини ўзгартирган ёхуд янги суд ҳужжати қабул қилган инстанция томонидан амалга оширилади. Аниқланишича, Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 8 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарорининг МЧЖдан бюджетга 521 040 937,5 сўм давлат божи ундириш қисми 537 792 256 сўмга, банкдан 82 665 858,49 сўм давлат божи ундириш қисми 65 914 540 сўмга ўзгартирилиб, ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган бўлиб, мазкур ҳолатда қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш апелляция инстанцияси судига тааллуқли. Яъни ҳал қилув қарори апелляция инстанцияси суди қарори билан ўзгартирилганлиги сабабли қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани биринчи инстанция суди кўриши мумкин эмас. ИПК 332-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза у судга келиб тушган кундан эътиборан бир ойдан ошмаган муддатда, ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинган ҳолда суд мажлисида кўриб чиқилади. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги аризани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди. Сурхондарё вилоят судининг қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани иш юритишга қабул қилиш ва аризани 2022 йилнинг 23 декабрь куни соат 10-45да кўриб чиқиш учун тайинлаш тўғрисида 2022 йил 12 декабрдаги ажрими 2022 йил 14 декабрда гаровга қўювчига юборилган, 2022 йил 16 декабрда почта курьери томонидан гаровга қўювчига топширилган ва 2022 йил 19 декабрда бу ҳақда “Гибрид почта” тизимига киритилган. Қайд этилганларга кўра Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 23 декабрдаги ажрими моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган ҳолда қабул қилинган бўлиб, уни бекор қилиш учун асос мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация 4 шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд ажримини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажатини гаровга қўювчи зиммасида қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Ушбу иш бўйича қабул қилинган Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 декабрдаги ажрими ўзгаришсиз, “Surxondaryo AVTOTEXXIZMAT” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров А.Абдуллаев