← Назад
Решение #650902 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| нинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | 1 | law | |
| ФКнинг | 280 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244-65-40, (+99873) 244-66-03
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
4-1501-2301/654-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев раислигида, судья
ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага
асосан) ХХХни иштирокида, даъвогар “А” акциядорлик тижорат банкининг жавобгар
«Б» масъулияти чекланган жамиятидан жами 964 977 511,88 сўм кредит
қарздорликларини ундириш, ундирувни гаровга қўйилган мулкларга қаратиш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“А” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Б» масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан ;
1) 29.10.2021 йилдаги 01168/254735/466-сонли кредит шартномасига асосан
муддатли кредит қарздорлиги 302 818 558,73 сўмни, муддати ўтган асосий кредит
қарздорлиги 64 255 452,49 сўмни, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 74 990 037,76 сўмни,
жами 442 064 048,98 сўм кредит қарздорлигини;
2) 29.10.2021 йилдаги 01168/254736/466-сонли кредит шартномасига асосан
муддатли кредит қарздорлиги 277 000 000 сўмни, муддати ўтган фоиз қарздорлиги
58 400 200,92 сўмни, жами 335 400 200,92 сўм кредит қарздорлигини;
3) 15.11.2021 йилдаги 01168/258878/490-сонли кредит шартномасига асосан
муддатли кредит қарздорлиги 95 838 551,96 сўмни, муддати ўтган асосий кредит
қарздорлиги 19 350 864,74 сўмни, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 23 570 915,74 сўмни,
жами 138 760 332,44 сўм кредит қарздорлигини;
4) 06.05.2022 йилдаги 01168/301604/223-сонли кредит шартномасига асосан
муддатли кредит қарздорлиги 35 059 157,29 сўмни, муддати ўтган асосий кредит
қарздорлиги 4 940 842,71 сўмни, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 8 752 929,55 сўмни,
жами 48 752 929,55 сўм кредит қарздорлигини, 4 та кредит линияси бўйича жами
964 977 511,88 сўм кредит қарздорлигини ундириш ҳамда ундирувни кредит таъминоти
сифатида гаровга қўйилган 29.10.2021 йилдаги Ипотека шартномасига асосан жавобгар
жамиятга тегишли Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар, Ғозиёғлик МФЙ, Амударё кўчаси 126
А-уйда жойлашган умумий майдони 273,12 кв.м., фойдали майдони 901.67 кв.м., нотурар
бино-иншоотларига қаратишни сўраган.
Даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, жавобгар томонидан бугунги кунга
қадарли кредит қарздорлиги бўйича тўловларни амалга оширмаганлиги, кредит
қарздорлигига ҳисобланган қарздорлик ортиб бораётганлигини таъкидлаб, даъвони тўлиқ
қаноатлантириб берилишини сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинганлиги сабабли уларнинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб
топди.
Суд, даъвогар вакилининг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, АИТБ “А” билан «Б» масъулияти чекланган
жамияти ўртасида 2021 йил 28 октябрь кунги 01168/254512/464-сонли кредит бериш
бўйича Бош келишув имзоланган.
Шунингдек, ушбу Бош келишув асосида тарафлар ўртасида 29.10.2021 йилдаги
01168/254735/466-сонли кредит шартномасига асосан 400 000 000 сўм, 29.10.2021
йилдаги 01168/254736/466-сонли кредит шартномасига асосан 400 000 000 сўм,
15.11.2021 йилдаги 01168/258878/490-сонли кредит шартномасига асосан 123 000 000 сўм
ҳамда 06.05.2022 йилдаги 01168/301604/223-сонли кредит шартномасига асосан
40 000 000 сўм миқдорида айланма маблағларни тўлдириш мақсадида йиллик 28 фоиз
устама тўлаш шарти билан кредит маблағлари ажратилиши белгиланган.
Мазкур кредит шартномаларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга
белгиланган миқдорларда кредит маблағлари ажратиб берилган бўлсада, жавобгар
томонидан кредитни қайтариш тўлов графикларига риоя қилинмасдан, кредит
қарздорликларини ўз муддатида тўламасдан, шартнома мажбуриятларини бажармасдан
келган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган кредит қарздорлигини бартараф қилиш
юзасидан йўллаган талабнома ва огоҳлантириш хатлари оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 735-моддаси биринчи қисмига кўра, Қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
ФКнинг 736-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз
олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш
муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз
берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан
олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006
йил 22 декабрь кунги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган
мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 4.-бандининг учинчи хатбошисига
кўра, судлар кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни
кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг
йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни
қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари лозим.
Ушбу Пленум қарорининг 5. –бандига кўра, қарз олувчилар (қарздорлар)нинг
кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги
доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг
суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган
ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарур.
Кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз
олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун,
ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул
мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкин.
ФКнинг 234-моддасига кўра, Мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати
бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян
ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш,
хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур
бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш
ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан умумий
4 та кредит линияси бўйича жами 964 977 511,88 сўм кредит қарздорлигини ундириш
талабини асосли деб ҳисоблаб қаноатлантиришни лозим деб топди.
Бундан ташқари, АИТБ “А” Фарғона вилоят филиали (“Ипотекага олувчи”), «Б»
масъулияти чекланган жамияти (“Қарз олувчи” ва “Ипотекага қўювчи”) ўртасида
тузилган 2021 йил 29 октябрь кунги ипотека шартномасининг 2-бандига кўра, «Б»
масъулияти чекланган жамиятига тегишли Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар, Ғозиёғлик
МФЙ, Амударё кўчаси 126 А-уйдаги, умумий майдони 273,12 кв.м., фойдали майдони
901.67 кв.м., ер майдонида жойлашган нотурар жой биносидан ҳамда тарафларнинг ўзаро
келишувига асосан ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан ипотекага тақдим қилинган.
Мазкур ипотека шартномасининг 3-бандига кўра, ипотекага қўйилган мулк
тарафлар томонидан 28.10.2021 йилда тузилган гаров нарсаси қийматини келишув
далолатномасига асосан 1 000 000 000 сўмга баҳоланган.
ФКнинг 279-моддасининг 1-қисмига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни
ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда
гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
ФКнинг 280-моддасининг биринчи қисмига кўра, гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг
қарорига мувофиқ қондирилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг ундирувни жавобгарга тегишли бўлган Фарғона
вилояти, Қўқон шаҳар, Ғозиёғлик МФЙ, Амударё кўчаси 126 А-уйдаги, умумий майдони
273,12 кв.м., фойдали майдони 901.67 кв.м., ер майдонида жойлашган нотурар жой
биносига яъни гаров мулкига қаратиш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблаб,
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд даъвони қаноатлантириб, даъвогар
фойдасига жавобгар ҳисобидан умумий 4 та кредит линияси бўйича жами
964 977 511,88 сўм кредит қарздорлиги ва 30 000 сўм почта харажатини ундиришни,
ундирувни жавобгарга тегишли бўлган гаров мулкига қаратишни лозим топади.
Бундан ташқари суд, ИПК 118-моддасига мувофиқ, жавобгар ҳисобидан ишни
судда кўриш билан боғлиқ 19 299 550,24 сўм миқдоридаги давлат божини Республика
бюджетига ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб,
ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар “А” акциядорлик тижорат банки фойдасига жавобгар «Б» масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан
- 29.10.2021 йилдаги 01168/254735/466-сонли кредит шартномасига асосан
муддатли кредит қарздорлиги 302 818 558,73 сўмни, муддати ўтган асосий кредит
қарздорлиги 64 255 452,49 сўмни, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 74 990 037,76 сўмни,
жами 442 064 048,98 сўм кредит қарздорлигини;
- 29.10.2021 йилдаги 01168/254736/466-сонли кредит шартномасига асосан
муддатли кредит қарздорлиги 277 000 000 сўмни, муддати ўтган фоиз қарздорлиги
58 400 200,92 сўмни, жами 335 400 200,92 сўм кредит қарздорлигини;
- 15.11.2021 йилдаги 01168/258878/490-сонли кредит шартномасига асосан
муддатли кредит қарздорлиги 95 838 551,96 сўмни, муддати ўтган асосий кредит
қарздорлиги 19 350 864,74 сўмни, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 23 570 915,74 сўмни,
жами 138 760 332,44 сўм кредит қарздорлигини;
- 06.05.2022 йилдаги 01168/301604/223-сонли кредит шартномасига асосан
муддатли кредит қарздорлиги 35 059 157,29 сўмни, муддати ўтган асосий кредит
қарздорлиги 4 940 842,71 сўмни, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 8 752 929,55 сўмни,
жами 48 752 929,55 сўм кредит қарздорлиги яъни 4 та кредит линияси (шартномалари)
бўйича жами 964 977 511,88 сўм кредит қарздорлиги ва 30 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ундирув гаров предмети ҳисобланган «Б» масъулияти чекланган жамиятига
тегишли бўлган Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар, Ғозиёғлик МФЙ, Амударё кўчаси 126 Ауйдаги, умумий майдони 273,12 кв.м., фойдали майдони 901.67 кв.м., ер майдонида
жойлашган нотурар жой биносига қаратилсин.
Жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджети ҳамда Суд
хокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 19 299 550,24 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида ҳал қилув қарори устидан
шу суд орқали Фарғона вилоят судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев