Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2102/327 Дата решения 21.02.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Юсупов Ихтиёр Адхамович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "HUMO SAVDO PLUS" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "EHSAN MAYBOD MANUFACTURING GROUP" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1026326 Claim ID 3117373 PDF Hash 1cd33efe51e91169... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TOSHKENT VILOYAT SUDI ТАШКЕНТСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД 100059, Toshkent sh,Sh.Rustaveli ko`chasi, 93 100059, г.Ташкент, ул.Ш.Руставели, 93 Tel:(+99871) 253-24-18 Fax: 0 (71)253-26-02 e.mail: i.toshkent.v@sud.uz ҚАРОР (апелляция инстанцияси) Тошкент шаҳар 2023 йил 21 февраль 4-1105-2102/327 – сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Э.Қурбонов Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси, судлов ҳайъати раиси А.Шукуруллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Ж.Суяров ҳамда И.Юсуповдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Матчановнинг котиблигида, кредиторлар “Asia Alliance bank” акциядорлик тижорат банки вакиллари – М.Ходжаев (2021 йил 16 декабрдаги 4439/03-01-сонли ишончнома асосида) ва С.Нурматов (2021 йил 16 декабрдаги 4435/03-01-сонли ишончнома асосида), вакил фуқаро – Мокан Натальи Михайловны (ишончнома асосида Мобарра Абзал Реза вакили), “Ceramics trade group” масъулияти чекланган жамияти Б.Хамрақулов (2022 йил 4 июлдаги 17-сонли ишончнома асосида) ҳамда қарздор “Ehsan Maybod Manufacturing Group” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси вакиллари – К.Вахидов (собиқ раҳбар) ва С.Арипов (2021 йил 8 октябрдаги ишончнома асосида) ҳамда тугатиш бошқарувчиси У.Шарипов иштирокида, мазкур иқтисодий иш юзасидан Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди томонидан 2022 йил 22 декабрда қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан қарздор “Ehsan Maybod Manufacturing Group” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Тошкент вилояти суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Humo Savdo Plus” МЧЖ ва “Progress Trade Distribution” МЧЖ (бундан буён матнда аризачилар деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “Ehsan Maybod Manufacturing Group” ҚК шаклидаги масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни банкрот деб топишни сўраган. Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 24 мартдаги ажрими билан ариза иш юритувга қабул қилиниб, қарздорга нисбатан кузатув жорий қилинган. Шунингдек, 29 мартдаги ажрим билан муваққат бошқарувчиси тайинланган. Суднинг 2021 йил 17 майдаги ажрими билан ишга “ASIA ALLIANCE BANK” АТБ (бундан буён матнда Банк деб юритилади) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 1 июлдаги ҳал қилув қарори билан ариза талаби қаноатлантирилган, қарздор банкрот деб эълон қилиниб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 9 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 25 ноябрдаги қарори билан Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 1 июлдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 9 сентябрдаги қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриб чиқиш учун Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига юборилган. Мазкур қарор билан муваққат бошқарувчи томонидан банкротлик иши бўйича кузатув таомилини давом эттириш белгиланган. Кейинчалик Тошкент вилоят судининг 2022 йил 5 апрелдаги қарори билан Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 февралдаги ҳал қилув қарорида кассация инстанцияси судининг мазкур ишни биринчи инстанция судида янгидан кўриб чиқишда амал қилиниши лозим бўлган кўрсатмалари, жумладан муваққат бошқарувчи томонидан банкротлик иши бўйича кузатув таомилини давом эттириб, қонун талабидан келиб чиқиб, кузатув натижаси бўйича барча ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва ўрганиб чиқиш, кредиторлар реестридан келиб чиқиб, кредиторлар йиғилишида кўриб чиқиладиган масалалар тўғрисида қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда барча кредиторларни хабардор қилиб, кузатувга оид тегишли масалаларни ваколатли кредиторлар йиғилишида кўриб чиқилишини – қарздор томонидан амалга оширилган тўловлар ва қолдиқ қарз суммасига аниқлик киритиш, муваққат бошқарувчисининг хулосаси, ҳисоботи ва кредиторлар йиғилиши қароридан келиб чиқиб навбатдаги банкротлик таомилини белгилаш ёки якуний суд ҳужжати қабул қилиш бажарилмаганлиги сабабли ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган. Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 апрелдаги ажрими билан мазкур иқтисодий иш иш юритувга қабул қилинган ва ишни кўриб чиқиш 2022 йил 26 апрелга тайинланган шунингдек, мазкур суднинг 2022 йил 26 апрелдаги ажрими билан 2 аризачилар “Humo Savdo Plus” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “Progress Trade Distribution” масъулияти чекланган жамияти вакилининг даъводан воз кечиш тўғрисидаги аризасига асосан низо бўйича иш юритиш тугатилган. Ушбу ажримдан норози бўлган кредиторлар “Ceramics trade group” масъулияти чекланган жамияти ва фуқаролар Мокан Натальи Михайловны ҳамда Мобарра Аболфазл Реза томонидан апелляция шикояти келтирилган бўлиб, унда биринчи инстанция судининг ажримида моддий ҳамда процессуал ҳуқуқ нормалари бузилганлиги, кредиторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига зид суд ҳужжати қабул қилинганлиги сабабли суд ажримини бекор қилиш, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган. Тошкент вилоят судининг 2022 йил 5 июлдаги қарори билан Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 апрелдаги ажрими бекор қилинган ва иш янгидан кўриб чиқиш учун Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судига юборилган. Суднинг 2022 йил 12 октябрдаги ажрими билан қарздорга нисбатан кузатув таомили давом этилган ҳамда қарздорга муваққат бошқарувчи этиб, учинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Шараев Улуғбек Алишеровичнинг номзоди тасдиқланган. Муваққат бошқарувчи томонидан, қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил қилган, қарздорнинг кредиторлари талаблари реестри тузилган, қарздорнинг жами қарзи 82 791 081 224,33 сўмни ташкил қилиши, қарздор иқтисодий ночор эканлиги, тўлов қобилиятини йўқотганлиги, 2022 йил 25 ноябрда ўтказилган кредиторлар йиғилишида кредиторларнинг кўпчилик овози билан қарздорни банкрот деб топиш ҳамда банкротликнинг кейинги таомилини қўллаш ҳақида қарор қилинган. Судининг 2022 йил 22 декабрдаги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилган, қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб, учинчи тоифали суд бошқарувчиси Шараев Улуғбек Алишеровичнинг номзоди тасдиқланган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, қарздор Тошкент вилоят судига апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг 2022 йил 22 декабрдаги ҳал қилув қароридан норозилигини, яъни биринчи босқич суди аризачилар томонидан аризадан воз кечганлигига эътибор қаратмаганлигини ҳамда банк олдидаги қарздорлик асос сифатида олинганлиги банк олдидаги қарздорликнинг муддати келмаганлиги баён қилинган. Суд мажлисида иштирок этган қарздор вакили апелляция шикоятини тўлиқ қўллаб қувватлашини кредиторлар реестрига киритилган қарздорликларнинг муддати келмаган тури ҳам бор эканлигини, дастлаб ариза билан мурожаат қилган кредиторлар 3 кейинчалик аризасидан воз кечганлиги судлар томонидан инобатга олмаганлигини, жамиятга чет эл сармоясини киритиш учун унга нисбатан қўлланилган чекловлар бекор бўлиши лозимлигини, банкротлик иши тугатилса киритилиши мулжалланган чет эл сармояси бор эканлигини билдириб биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда аризасини рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Банк вакили апелляция шикоятига нисбатан ўз эътирозини билдириб, қарздорлик бир неча йилдан буён тўланмай келганлигини, дастлаб банк ҳам қарздорни соғломлаштириш учун ҳаракат қилганлигини, лекин бугунги кунга қадар ваъда қилинган чет эл сармояси киритилмаганлигини, жамиятни соғломлаштириш бўйича ҳеч қандай чора кўрилмаганлигини билдириб суддан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда апелляция шикоятини рад этишни сўради. Кредитор МЧЖ вакили ҳам апелляция шикоятига нисбатан ўз эътирозини билдириб, қарздорлик ҳам бир неча йилдан буён тўланмай келганлигини маълум қилди ва суддан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда апелляция шикоятини рад этишни сўради. Кредитор вакили фуқаро апелляция шикоятига нисбатан ўз эътирозини билдириб, қарздорлик тўланмай келганлигини маълум қилди ва суддан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда апелляция шикоятини рад этишни сўради. Тугатиш бошқарувчиси кузатув ишлари қонун доирасида олиб борилганлигини, жамият кредиторларининг йиғилишига асосан жамиятни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилинганлигини, шунга кўра биринчи инстанция суди томонидан жамиятга нисбатан тугатишга доир иш очилганлигини билдириб биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини судга ҳавола қилишини маълум қилди. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахсларнинг важлари ва тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ҳамда апелляция шикоятида келтирилган важларни ўрганиб, қўйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор 2010 йил 25 мартда Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани Давлат хизматлари маркази томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, 1085-сонли гувоҳнома берилган, қарздорнинг юридик манзили Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Тинчлик КФЙ, Бирлик махалласи кўрсатилган. Қарздорнинг жами кредиторлик қарздорлиги 2022 йил 25 ноябрь ҳолатига 82 791 081 224,33 сўмни, шундан навбатсиз тўловлар 1 014 827 483,47 сўмни, биринчи навбатдаги тўловлар 126 593 594,84 4 сўмни, иккинчи навбатдаги тўловлар 81 640 026 546,02 сўмни ташкил этган. Шу боис кредиторлар томонидан жамиятни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилинган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Юқоридагиларга кўра, қарздорнинг тўловга қобилятсизлик аломатлари мавжудлиги сабабли унга нисбатан тўловга қобилятсизлик тўғрисидаги аризага асосан иш қўзғатилган ва кейинчалик қарздор банкрот деб топилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда ИПК деб юритилади) 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 279-моддаси биринчи қисмига кўра, суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилишда моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилмаганлигини ҳамда уни ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, апелляция шикоятида келтирган важлар билан келиша олмайди ҳамда биринчи инстанция суди томонидан асосли равишда ҳал қилув қарори қабул қилинган деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118 – моддаси талабларидан келиб чиқиб ишни апелляция инстанция судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қарздор 5 зиммасида қолдиришни ҳамда ихтиёрий тўланганлигини инобатга олишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118, 274, 278-279-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати ҚАРОР ҚИЛДИ: 12 декабрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, қарздор “Ehsan Maybod Manufacturing Group” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонасининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибда Олий судга кассация шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи судья: (имзо) А.Шукуруллаев ҳайъат аъзолари: (имзо) Ж.Суяров (имзо) И.Юсупов Қарорининг кўчирма нусхаси аслига тўғри______________И.Юсупов 6