← Назад
Решение #650970 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 17 | — | law | |
| тисодий Процессуал кодекси | 131 | — | code_article | |
| онуни | 29 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 370 202 56 08.
АЖРИМ
(Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 21 февраль
*****-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг
раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар Оққўрғон
туман ҳокимлигининг жавобгар "*****" масъулияти чекланган
жамиятидан “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни
тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларнинг бир
қисмини қоплаш ва белгиланган субсидияни қайтариш тартиби
тўғрисида”ги
НИЗОМнинг
5-бобига
асосан
сувни
тежайдиган
технологиялардан иккинчи йилда фойдаланилмаганлиги учун давлат
бюджетига 3.454.100.000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан жавобгар
вакили
*****
(2023
йил
5 январдаги 01-05/01-сонли ишончнома асосида) иштирокида иш
ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Оққўрғон туман ҳокимлигининг жавобгар "*****" масъулияти
чекланган жамиятидан “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг
сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларнинг
бир қисмини қоплаш ва белгиланган субсидияни қайтариш тартиби
тўғрисида”ги
НИЗОМнинг
5-бобига
асосан
сувни
тежайдиган
технологиялардан иккинчи йилда фойдаланилмаганлиги учун давлат
бюджетига 3.454.100.000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг белгиланган вақти ва жойи тўғрисида хабардор
қилинган даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тарафлар ўртасида
2023 йил 21 февралда тузилган медиатив келишувни тақдим этиб,
медиатив келишув тузилганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни сўради.
“Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
17-моддасининг иккинчи қисмида медиация тартиб-таомилини амалга
ошириш чоғида давлат органининг бевосита аралашуви тақиқланиши
белгиланган.
Иш ҳужжатларига кўра, "*****" масъулияти чекланган жамиятига
тегишли жами 600,03 гектар майдонда пахтани суғоришда сувни тежовчи
технологяиларни жорий этиш учун сарфланган харажатнинг бир қисмини
қоплаш мақсадида жамғармадан жами 5.042.520.000 сўм миқдорида
субсидия маблағлари ажратилган. Бироқ, "*****" масъулияти чекланган
жамияти томонидан 2022 йил ҳосили учун суғориш мавсумида 514 гектар
майдонда сувни тежовчи технологиялардан фойдаланмаган. Натижада,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2021 йил 23
февралдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни
жорий этиш бўйича харажатларини бир қисмини қоплаш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги қарорига асосан ажратилган субсидиянинг 3.454.100.000
сўмни давлат бюджетига қайтариш юзасидан Оққўрғон туман ҳокимлиги
судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Жавобгар вакили томонидан судга тарафлар ўртасида 21.02.2023
йилда тузилган медиатив келишув тақдим этилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг
131-моддасига кўра, тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив
келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив
келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин.
Медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага
(маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар
тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
“Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
29-моддасига кўра, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш
натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни
бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган
тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилади.
Медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб,
ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда
тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилади. Медиатив келишув
бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраб
судга мурожаат этишга ҳақли. Медиатив келишув бажарилмаслигининг
оқибатлари тарафлар томонидан ушбу келишувнинг ўзида белгилаб
қўйилиши мумкин.
Тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувга кўра, жавобгар
2022 йилда сувни тежайдиган суғориш технологиясидан фойдаланишда
йўл қўйилган камчиликларни 2023 йил 1 июнь ҳолатига тўлиқ соз ҳолатга
келтириш ва бажариш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107- моддаси 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилганда иш кўрмасдан қолдирилиши белгиланган.
“Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
17- моддасига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида
ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида
медиатив келишув тузилган ҳоллар мустаснолиги белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
18-моддаси 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи
қайтарилиши белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, даъво аризаси олдиндан давлат божи
тўловисиз иш юритишга қабул қилинганлигини инобатга олиб, даъвогар
томонидан олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатини даъвогар
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 108, 195, 196-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Оққўрғон туман ҳокимлигининг даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
Олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати даъвогар Оққўрғон
туман ҳокимлиги зиммасида қолдирилсин.
Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин.
Ажрим устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест
келтириш) мумкин.
*****