← Назад
Решение #651028 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 127 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| онуни | 40 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| онуни | 238 | — | law | |
| онуни | 239 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TERMIZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
190100, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi, 67
190100, Termiz, Istiqlol street, 67
Тел: (+99876) 227-29-72,
Fax (+99876) 227-29-25
e-mail: i.termiz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 21 февраль
Термиз шаҳри
4-1901-2301/478-сонли иш
котиблигида, аризачи вакили – Ш.Махмудов (2023 йил 21 февралдаги
25-12272-сонли ишончномага асосан) иштирокида, аризачи Сурхондарё
вилоят давлат солиқ бошқармасининг қарздор "SHER SHOX NOR"
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган аризаси бўйича
қўзғатилган ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда
Аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор
"SHER SHOX NOR" масъулияти чекланган жамиятини (бундан буён
матнда қарздор деб юритилади) соддалаштирилган тартибда банкрот
деб эътироф этишни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб
юритилади)нинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор
қилинган қарздор суд мажлисига келмаган ва сабабини маълум
қилмаган.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар,
учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Суд, ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан ишни
қарздорнинг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризадаги талабини
қўллаб-қувватлаб, суддан уни қаноатлантиришни сўради.
Суд, аризачининг тушунтиришини тинглаб, ишда тўпланган
ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидагиларга кўра, аризачининг талабини тўлиқ қаноатлантириш
лозим деб ҳисоблайди.
тўловлар бўйича 2023 йил 24 январь ҳолатига жами 1488360002 сўм
қарздорлиги мавжуд.
Мазкур қарздорликни ундириш юзасидан солиқ органининг қарори
қабул қилинган ва ижро қилиш учун Мажбурий ижро бюросига
юборилган.
Қарздорнинг мол-мулклари бўлмаганлиги сабабли ижро ҳужжати
Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси
3-бандига кўра, ундирувчига қайтарилган ва ижро иши юритиш
тамомланган.
Қарздорнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича
қарздорлиги мавжудлиги ҳамда белгиланган тартибда ва муддатларда
тўлаб берилмаганлиги ишдаги мавжуд далиллар билан ўз исботини
топди.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг 5-моддасига кўра, вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар
тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида
қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи
корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти
ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул
мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва
(ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини
ёбажаришга қодир эмаслиги тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб
ҳисобланади
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчиликда
белгиланган муддатларда молия-хўжалик фаолиятини амалга
оширмаганлиги ва (ёки) ўз устав фондини (устав капиталини)
шакллантирмаганлиги муносабати билан тугатиш тўғрисида ўзига
нисбатан қарор қабул қилинган юридик шахснинг мол-мулки қиймати
кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун етарли бўлмаса,
бундай юридик шахс ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда
тугатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг 239-моддаси биринчи қисмига мувофиқ суд тугатилаётган
юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни
бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади, тугатиш бошқарувчисини
тайинлайди
Суд, аризачининг талабини тўлиқ қаноатлантиришни, қарздорни
банкрот деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни
ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб А.Рўзиевни тайинлашни лозим
топди.
Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини
муҳокама қилиб, қарздордан республика бюджетига ва суд ҳокимияти
органларини ривожлантириш жамғармасига 900000 сўм давлат божи,
аризачи фойдасига 30000 сўм почта харажати ундиришни лозим топди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг
118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб
қарор қилди:
Ариза қаноатлантирилсин.
Қарздор "SHER SHOX NOR"
масъулияти чекланган жамияти
соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилсин ва уни тугатишга
доир иш юритиш бошлансин.
Тугатиш бошқарувчиси этиб А.Рўзиев тайинлансин ва унга
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг 53-54,147-моддаларида назарда тутилган тартибда "SHER
SHOX NOR" масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиш,
тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги маълумотларни
эълон қилиш ҳамда мазкур қонунда белгиланган тартибда тугатишга
доир иш юритишни ўтказиш натижалари ҳақидаги ҳисоботни 2023 йил
3 апрелга қадар судга тақдим этиш мажбуриятлари юклатилсин.
Қарздор "SHER SHOX NOR" масъулияти чекланган жамиятидан
аризачи Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармаси фойдасига 30000
сўм почта харажати ундирилсин.
Қарздор "SHER SHOX NOR" масъулияти чекланган жамиятидан
республика бюджети ва суд хокимятини ривожлантириш жамғармаси
ҳисобига 900000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилсин ва ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой муддат ичида ушбу суд орқали апелляция
тартибда шикоят (протест) бериши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Д.Жумаев