← Назад
Решение #651040 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TERMIZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
190100, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi,
67
190100, Termiz, Istiqlol street, 67
Тел: (+99876) 227-29-72,
Fax (+99876) 227-29-25
e-mail: i.termiz@sud.uz
АЖРИМ
(кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 21 февраль
Термиз шаҳри 4-1901-2301/477-сонли иш
Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи судья Д.Жумаев, Т.Музраповнинг
котиблигида, аризачи вакили- Ш.Махмудов (2023 йил 21 февралдаги 2512272-сонли ишончномага асосан) иштирокида, аризачи Сурхондарё
вилоят Давлат солиқ бошқармасининг қарздор «JANUB SHER SHOX»
МЧЖга нисбатан киритган аризаси бўйича қўзғатилган 4-1901-2301/477сонли банкротлик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Аризачи Сурхондарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён
матнда Аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб,
қарздор «JANUB SHER SHOX» МЧЖни (бундан буён матнда қарздор деб
юритилади) соддалаштирилган тартибда банкрот деб эътироф этишни
сўраган.
Жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабар қилинган
бўлсада, ўз вакили иштирокини таъминламади ҳамда сабабини судга
маълум қилмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи
қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд, жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабар
қилинганлигини, у узрсиз сабабларга кўра судга келмаганлигини
инобатга олиб, ИПКнинг 170-моддаси 3-қисмига асосан ишни унинг
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризани
қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра, аризани
кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107моддаси 5-бандига кўра даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома
юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги
низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган
бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдиради.
SHER SHOX» МЧЖни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризага низони
судгача ҳал этиш чораларини кўрганлигини тасдиқловчи, яъни
1166250599,57 сўмлик солиқ қарзини судгача ундириш бўйича кўрилган
чоралар ҳақидаги далилларни илова қилмаган. Фақатгина 2022 йил 9
сентябрдаги 5322545,11 сўмлик ва 2022 йил 4 мартдаги 166537768,30
сўмлик қарздорликни ундириш тўғрисидаги солиқ органи қарори ҳамда
мажбурий бюросининг қарорини тақдим этган.
Бу ҳолат эса, низони судгача ҳал этиш чораларини кўрмаганлигидан
далолат беради.
Суд, юқоридагиларга кўра, аризачи Вилоят Давлат солиқ
бошқармасининг қарздор «JANUB SHER SHOX» МЧЖни банкрот деб топиш
тўғрисидаги аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини
муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги
Қонуннинг 9-моддаси 1-қисми 12-бандига кўра, давлат солиқ хизмати
органлари судга ариза берганлик учун давлат божи тўлашдан озод
қилинганлигини инобатга олиб, иш бўйича давлат божи ундирмасликни
ҳамда олдиндан тўланган 30000 сўм почта харажатларини аризачи
зиммасида қолдиришни лозим топди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
110, 111, 118, 195-моддаларини қўллаб,
ажрим
қ и л д и:
Аризачи Сурхондарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг қарздор
«JANUB SHER SHOX» МЧЖни соддалаштирилган тартибда банкрот деб
эътироф этиш тўғрисидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Аризани кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган
ҳолатлар бартараф этилганидан кейин аризачи судга ариза билан
умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Олдиндан тўланган 30000 сўм почта харажати аризачи зиммасида
қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар ажрим қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой муддат ичида ушбу суд орқали апелляция тартибда
шикоят (протест) бериши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Д.Жумаев