Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2201/960 Дата решения 21.02.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Яккабагский межрайонный экономический суд Судья Астанов Мумин Каримович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Ҳудудгаз таъминот" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "Яккабоғ воха текс" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1028260 Claim ID 3097143 PDF Hash ed81236ebe558caf... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
МЧЖ ИПКнниг 44-моддаси МЧЖ ИПКнниг 44 law
МЧЖ ИПКнинг 44-моддаси МЧЖ ИПК 44 law
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
Мазкур Кодекснинг 326-моддаси Мазкур Кодекс 326 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКннг 72-моддаси ИПКннг 72 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПКнинг 279-моддаси ИПКнинг 279 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QASHQADARYO VILOYAT SUDI КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy 180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом10 “А” Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz ҚАРОР (апелляция инстанцияси суди) Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья C.Турсунов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья М.Астанов Қарши шаҳри 4-1806-2201/960-сонли иш Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар М.Бозоров ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, “Ҳудудгаз” акциядорлик жамияти вакили А.Худоёров (31.01.2023 йилдаги 145/604-сонли ишончномага асосан), “Яккабоғ воҳа текс” МЧЖ ва “Yakkabog` standart textile” МЧЖ вакили О.Маматов (16.01.2023 йилдаги 4-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 ноябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан “Ҳудудгаз” акциядорлик жамияти томонидан келтирилган апелляция шикоятини Қашқадарё вилоят суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Ҳудудгаз” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Яккабоғ воҳа текс” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) билан табиий газ етказиб бериш тўғрисидаги шартномага асосан, жавобгарга табиий газ етказиб берилганлигини, шартноманинг 4.6-бандига кўра, жавобгар етказиб берилган табиий газ учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар якуний ҳисоб-китобни амалга ошириши, аммо жавобгар етказиб берилган табиий газ ҳақини ўз вақтида тўламаганлиги учун 11 706 756 сўм истеъмол қилинган табиий газ ҳақи, шунингдек 2021 йил 16 январь куни табиий газдан фойдаланиш ҳолати юзасидан мониторинг ўтказилганлиги ва ўтказилган текширишда жавобгарга тегишли ULTRAMAG G-65 маркали, 00354 завод рақамли газ сарфини ҳисоблаш ускунасининг архив маълумоти олиниб, таҳлил қилинганда температура ва босим датчиги ишламаётганлиги аниқланганлиги ва 47 кунга 64 858 860 сўм қайта ҳисобкитоб қилинганлигини, жавобгардан 11 706 756 сўм истеъмол қилинган табиий газ ҳақи, шунингдек далолатномага асосан ҳисобланган 64 858 860 сўм ва 38 282 808 сўм пеня ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 25 октябрдаги ажрими билан “Yakkabog` standart textile” МЧЖ ИПКнниг 44-моддасига кўра, ишга қўшимча жавобгар сифатида жалб қилинган. Шунингдек, суднинг 2022 йил 16 ноябрдаги ажрими билан “Яккабоғ юлдузчалари” НТМ ҳам ишга қўшимча жавобгар сифатида жалб этилган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 24 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, “Ҳудудгаз” АЖ фойдасига “Яккабоғ юлдузчалари” НТМ ҳисобидан 9 327 120 сўм истеъмол қилинган табиий газ ҳақи, 2 331 780 сўм пеня, “Yakkabog` standart textile” МЧЖ ҳисобидан 27 000 сўм истеъмол қилинган табиий газ ҳақи, 13 500 сўм пеня ва 24 000 сўм суд ҳаражати ундириш белгиланиб, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Даъвогарнинг апелляция шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор этилган “Яккабоғ юлдузчалари” НТМ вакили суд мажлисида иштирок этмади. Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддаси тўртинчи қисмига асосан ишни унинг вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, “Яккабоғ воҳа текс” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2017 йил ноябрда табиий газ етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилганлиги, жавобгар сарф қилинган газ истеъмоли тўловларини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олганлигини, жавобгарга ULTRAMAG G-65 маркали, 00354 завод рақамли газ сарфини ҳисоблаш ускунаси ўрнатилганлигини, ULTRAMAG G-65 маркали, 00354 завод рақамли газ сарфини ҳисоблаш ускунаси 19.11.2020 йилда “Саид барака” МЧЖ томонидан “Бекам қиёслаш сервис” МЧЖда қиёслаш кўригидан ўтказилган ва газ сарфини ҳисоблаш ускунасининг техник ҳолатини ўрганиб хулоса тақдим этганлигини, унда ташқи таъсир бўлиши мумкинлиги кўрсатилганлигини, газ сарфини ҳисобга олиш ускунаси босим ва темпратура кўрсатгичининг ишламай қолиши, табиий газ ҳарорати ва босими 47 кун давомида 989,4 kPa, ҳарорати 100с ўзгармасдан туриб қолганлигини, бу истеъмолчининг зарарига ишлаганлигини, шартноманинг 2.16 бандида газ ҳисоблагич ва асбобускуналарнинг созлигини жавобгар зиммасида эканлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризани қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2022 йилдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда газ сарфини 24 соат ҳисоблаш учун 16.01.2021 йилги далолатнома асос бўлмаслигини, Низомнинг 123-бандидаги ҳолатларга ўзининг ҳолати тушмаслигини, ҳисоблагич ва унинг пломбаси бузилмаганлигини, “Яккабоғ воҳа текс” масъулияти чекланган жамияти 2022 йил 20 январда табиий газ тармоғидан узилганлигини ва шу вақтдан буён фойдаланмасдан келганлигини, “Ўзнефтгазинспекция” Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлими мутахассиси Б.Сабдаровнинг хулосаларига қўшилмаслигини ва тан олмаслигини, газ торамоғини ўз ҳисобидан олиб келганлигини, даъвогар ўзбошимчалик билан ундан бошқа абонентларга газ берганлигини, узиш ҳақида хат берганидан кейин бошқа абонентлар тармоқдан узилганлигини, шу сабабли ҳисоблагичга таъсир ўтказган бўлиши мумкинлигини билдириб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантиришни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризани қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни ва апелляция шикоятини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 161-сон қарори 3-бандида қарор қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларини тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланиши, қарор иш ҳолатлари ҳақидаги тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва у далилларга унинг дахлдорлиги ва йўл қўйилишлилиги, ишончлилиги ва етарлилик ҳақидаги ИПКнинг 69-75-моддалари талабларини инобатга олган ҳолда асослантирилган бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, даъвогар газ таъминоти корхонаси билан жавобгар “Яккабоғ воҳа текс” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2017 йил ноябрда табиий газ етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган. Жавобгарга ULTRAMAG G-65 маркали, 00354 завод рақамли газ сарфини ҳисоблаш ускунаси ўрнатилган. Мазкур ULTRAMAG G-65 маркали, 00354 завод рақамли газ сарфини ҳисоблаш ускунаси 19.11.2020 йилда “Саид барака” МЧЖ томонидан “Бекам қиёслаш сервис” МЧЖда қиёслаш кўригидан ўтказилган ва газ сарфини ҳисоблаш ускунасининг техник ҳолати созлиги тўғрисида хулоса берилган. Бундан ташқари, ULTRAMAG G-65 маркали, 00354 завод рақамли газ сарфини ҳисоблаш ускунаси 19.11.2020 йилда “Саид барака” МЧЖ томонидан Ўзбекистон миллий метрология институти Қашқадарё филиалида қиёслаш кўригидан ўтказилиб, ўлчаш воситасининг талабларига мослигини тасдиқлаб, давлат метрологик текшируви ва назоратига тааллуқли қўлланилишига йўл қўйилиши тўғрисидаги хулоса қийёлаш сертификати берилган. “Ҳудудгаз метрология” Қашқадарё вилоят бўлими вакили О.Бойиров, инспектор С.Шерназаров иштирокида расмийлаштирилган 20.11.2020 йилги юридик шахсларга газни ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб бериш бўйича далолатномага кўра, ULTRAMAG G-65 маркали, 00354 завод рақамли газ сарфини ҳисоблаш ускунаси “Саид барака” МЧЖга ўрнатиб берилган. 2021 йил 16 январь куни “Ҳудудгаз метрология” Қашқадарё вилоят бўлими вакили О.Бойиров, Яккабоғ туман газ таъминоти бўлими вакили З.Кенжаев ва истеъмолчи “Яккабоғ Саид барака текстил” МЧЖ вакили С.Аширов иштирокида табиий газдан фойдаланиш юзасидан ўтказилган мониторинг натижалари бўйича далолатнома тузилган ва ушбу далолатномада ULTRAMAG G-65 маркали, 00354 завод рақамли газ сарфини ҳисоблаш ускунасининг архив маълумоти олиниб, таҳлил қилинганда температура ва босим датчиги ишламаётганлиги аниқланиб, 47 кунга 64 358 860 сўм қайта ҳисоб-китоб қилинган. Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг 2022 йил 24 октябрдаги 13-08-2/330-сонли маълумот хатига кўра, “Yakkabog` standart textile” МЧЖ (СТИР: 306 764 611) “Яккабоғ Саид барака текстил” МЧЖ ўрнида ташкил этилганлиги ва унинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятларининг ҳуқуқий вориси ҳисобланиши маълум қилинган ва шу сабабли, биринчи инстанция суднинг 2022 йил 25 октябрдаги ажрими билан “Yakkabog` standart textile” МЧЖ ИПКнинг 44-моддасига кўра, ишга қўшимча жавобгар сифатида жалб қилинган. Ишдаги ҳужжатларга кўра, газ таъминоти корхонаси вакиллари иштирокида 2019 йил 4 июнда расмийлаштирилган далолатномада “Яккабоғ воҳа текс” МЧЖга қарашли мактабгача таълим муассасасига “Sensus G-10” газ сарфини ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилган. Мазкур таълим муассасини газлаштириш учун техник шарт олиш учун газ таъминоти корхонасига “Яккабоғ воҳа текс” МЧЖ томонидан ҳужжатлар тақдим қилинган. “stat.uz” сайтидан олинган маъулотга кўра, мактабгача таълим муассасаси алоҳида юридик шахс бўлиб, унинг номи “Яккабоғ юлдузчалари” НТМ ҳисобланиб, “Яккабоғ воҳа текс” МЧЖ ушбу нодавлат мактабгача таълим муассасасининг 100 фоиз таъсисчиси ҳисобланади. Кейинчалик, яъни 2021 йил 27 апрель санаси билан газ таъминоти корхонаси ходимлари иштирокида расмийлаштирилган юридик шахсларга газни ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб бериш бўйича далолатномада “Яккабоғ юлдузчалари” НТМга “Принц-М G 10” табиий газ сарфини ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилганлиги кўрсатилган. Шу сабабли, биринчи инстанция суднинг 16.11.2022 йилги ажрими билан “Яккабоғ юлдузчалари” НТМ ишга қўшимча жавобгар сифатида жалб этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли қарорига 2-илова “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”нинг 123-бандига кўра, истеъмолчи томонидан қуйида кўрсатилган қоида бузилишлари содир этилган тақдирда, ундан истеъмол қилинган табиий газ ҳажмлари нархи (амалдаги тарифлар бўйича) Бюро ёки газ таъминоти ташкилотининг ваколатли ходими сўнгги кўрикдан ўтказиш вақтидан бошлаб, газдан фойдаланиш ускунасининг сутканинг 24 соатида тўлиқ қувват билан ишлаши ҳисобидан келиб чиққан ҳолда ундирилади: а) табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборига қасддан шикаст етказиш; б) ўчириш қурилмалари, газдан фойдаланадиган ускуна ёки табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборида ўрнатилган тамғаларни қасддан бузиш; в) табиий газ ҳисобини юритмасдан ёки ўрнатилган табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларидан фойдаланмасдан табиий газни ишлатиш, ойлик меъёрлар бўйича аҳоли маиший эҳтиёжлар учун табиий газ етказиб бериш бўйича хизмат кўрсатиш бундан мустасно; г) газ қувурлари ёки ГТШларда, газ тақсимлаш тармоқларини технологик иш режимини бузишга олиб келадиган қурилмаларни ўрнатиш. Мазкур қоидаларнинг 125-банди 2-қисми “д” кичик бандида, ҳисобга олиш прибори бузилганда ёки мавжуд бўлмаганда (истеъмолчи айби билан), пломбалар узилганда ва визуал аниқланадиган табиий газнинг ҳақиқий истеъмоли кўрсаткичларини камайтириш мақсадидаги бошқа қоидабузарликларда (жумладан, ҳисобга олиш приборидан ташқари ёки ундан олдин газ қувурлари ва байпас линиялари уланганда) — бир ҳисобкитоб давридан кўп бўлмаган вақтда тармоққа уланган газдан фойдаланиш ускунасининг бир суткада максимал (тўлиқ) қувват билан 24 соат ишлаши ҳисобидан келиб чиқиб, истеъмол қилинган табиий газ ҳажмларининг қиймати қуйидаги ҳолларда ундирилиши белгиланган. “Ўзнефтгазинспекция” Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлимининг 2023 йил 14 февралдаги 15/30-сонли хатига асосан тақдим этилган маълумотномасида Яккабоғ газ таъминоти билан “Яккабоғ воҳа текс” МЧЖ ўртасида табиий газ етказиб бериш бўйича 2017 йилда шартнома тузилганлиги, шартномага асосан 1 дона КОГ-н-100 сув иситиш қозони, 4 дона ПГ-4газ плитаси, 1 дона КВа-0,25 сув иситиш қозони, 2 дона BAXI SLIM-62,2 сув иситиш қозони, 1 дона газогенераторлар кўрсатилган, “Яккабоғ воҳа текс” МЧЖнинг газ сарфини ҳисоблагич ускунаси ULTRAMAG G-65 эканлигини, ушбу газ сарфини ҳисоблагич ускунаси “Яккабоғ воҳа текс” МЧЖнинг балансида эканлигини ва қиёсловдан ўтказилганлиги билдирилган. Шунингдек, маълумотномада “Яккабоғ юлдузчалари” НТМ 2019 йил 24 январда ташкил эьтилганлиги, газлаштириш лойиҳа хужжатларида “Яккабоғ юлдузчалари” НТМ “Яккабоғ воҳа текс” МЧЖга қарашли таълим муассасаси деб юритилганлиги, муассаса учун алоҳида техник шарт олинганлиги, газлаштириш лойиҳа хужжатлари бажарилганлиги, лойиҳа хужжатларида 1 дона КОГн-30 сув иситиш қозони, 2 дона ПГ-4 кўрсатилганлиги, муассасага SENSUS-G-10 русумли газ ҳисоблагич ўрнатилганлиги, газ сарфи ҳисоб-китоби “Яккабоғ воҳа текс” МЧЖга қўшиб топшириб келинганлиги билдирилган. Бундан ташқари, маълумотномада газ сарфи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон Қарори талаблари бўйича ҳисобланганлиги билдирилган. Биринчи инстанция суди даъвони қисман қаноатлантириб, қўшимча жавобгарлар, яъни шартнома бўйича мажбурият олмаган шахслар “Яккабоғ юлдузчалари” НТМ ва “Yakkabog` standart textile” МЧЖ ҳисобидан қарздорликни ундириш ҳақида асоссиз хулосага келган. Ваҳоланки, даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2017 йил ноябрь ойидаги табиий газни етказиб бериш ва қабул қилиш шартномасига кўра мажбуриятни “Яккабоғ воҳа текс” МЧЖ зиммасига олган. Шартноманинг 1.1-бандида етказиб берувчи ўз зиммасига газ тармоқлари орқали истеъмолчининг келишилган буюртманомаси бўйича табиий газ етказиб бериш, истеъмолчи эса ўз зиммасига шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган табиий газ ҳажмини қабул қилиб олиш мажбуриятини ҳамда тўловларни муддатида, белгиланган нарх бўйича амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.16 бандида истеъмолчи ўз балансида бўлган газдан фойдаланиш асбоб-ускуналари, ГШ (газ тақсимлаш шаҳобчалари), газни ҳисобга олиш приборларининг созлиги ва сақланиши ҳамда қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ўз вақтида қиёслашдан ўтказилиши учун жавоб бериши белгиланган. Шунга кўра, судлов ҳайъати даъвогар фойдасига жавобгар “Яккабоғ воҳа текс” МЧЖ ҳисобидан 76 565 616 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида шартномага асосан 38 282 808 сўм пеня ундириш ҳам сўралган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.8-бандида шартномада кўрсатиб ўтилган муддатларда етказиб берилган газ қиймати ўз вақтида тўланмаган тақдирда, Истеъмолчи муддати ўтган ҳар бир кун учун муддати ўтган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Мазкур Кодекснинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги ҳақида тушунтириш берилган. Судлов ҳайъати даъво талабида ундирилиши сўралган пеняни қисман, яъни 7 656 560 сўмга қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида очиб бериши лозимлиги қайд этилган. ИПКннг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПКнинг 278-моддаси 2-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли. ИПКнинг 279-моддаси 1-қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади. Юқорида қайд этилганларга асосан, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 76 565 616 сўм асосий қарз, 7 656 560 сўм пеня ва 48 000 сўм почта харажати ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгардан Республика бюджетига ишни биринчи ва апелляция инстанция судларида кўриш билан боғлиқ жами 3 445 452 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 278-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Апелляция шикояти қаноатлантирилсин. Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 ноябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. “Ҳудудгаз” акциядорлик жамиятининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “Яккабоғ воҳа текс” масъулияти чекланган жамиятидан “Ҳудудгаз” акциядорлик жамияти фойдасига 76 565 616 сўм асосий қарз, 7 656 560 сўм пеня ва 48 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “Яккабоғ воҳа текс” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига ишни биринчи ва апелляция инстанцияси судларида кўриш билан боғлиқ жами 3 445 452 сўм давлат божи ундирилсин. Қарор юзасидан ижро варақалари берилсин. Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди томонидан мазкур иш юзасидан 2022 йил 26 декабрда берилган ижро варақалари бекор қилинсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистан Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят (протест) бериш мумкин. Раислик қилувчи М.Астанов судьялар М.Бозоров Ҳ.Турсунов