Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2302/119 Дата решения 21.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Салимов Тохиржон Турсунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "TOSHKENTDONMAHSULOTLARI" AJ Ответчик / Подсудимый "SANTA GROUP AGRO" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1043781 Claim ID 3111307 PDF Hash 9a4c9c7684625109... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Корасув МФЙ, Темирчи кўчаси, 3 «а»-уй. Эл.почта: i.urtachirchiq@sud.uz . ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 21 февраль 4-1104-2302/119-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Салимов раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар "ХХХХ" АЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан 7 832 161 953,9 сўм асосий қарз, 1 174 824 300 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, даъвогар вакили С.Назаров (ишончнома асосида), жавобгар вакили Ж.Садиков (ишончнома асосида), иштирокида, очиқ суд мажлисида суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар "ХХХХ" АЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси, Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан 7 832 161 953,9 сўм асосий қарз, 1 174 824 300 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгарга нисбатан қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг, жавобгар даъво талабидаги асосий қарз суммасининг бир қисмини қоплаб берганлигини баѐн қилиб, қолган 3 832 161 953,9 сўм асосий қарз ва пеняни ундиришни сўради. Жавобгар вакили даъво талабларини тан олиб, пеняни камайтиришни сўради. Суд ишда иштирок этган тарафлар вакили тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буѐн матнда – ФК) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари контрактация шартномасидан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида бошоқли дон маҳсулотлари олди-сотди шартномаси тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандига кўра “Хўжалик” “Тайѐрловчи”га шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган товар буғдойни сотиш “Тайѐрловчи” эса “Хўжалик”га шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган миқдорда ва тартибда сифатли бошоқли дон уруғлигини сотиш ва унинг ҳақларини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.3-бандида кўра, жавобгар шартномада белгиланган миқдорда маҳсулот ҳақини 30 фоизини олдиндан, қолган 70 фоизини уруғликни олган пайтдан бошлаб 60 кундан кечиктирмасдан тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар кўрсатилган миқдордаги уруғликни жавобгарга етказиб берган. Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан қабул қилиб олинган уруғлик ҳақини тўлиқ тўлаб бермаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 7 832 161 953,9 сўмни ташкил этган. Ушбу қарздорликни тўлаш ҳақидаги талабнома жавобгар томонидан жавобсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар даъво талабидаги асосий қарз суммасининг бир қисмини қоплаб берганлиги 3 832 161 953,9 сўм асосий қарз қолганлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъво талабини асосий қарз ундириш қисмини 3 832 161 953,9 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар томонидан шартноманинг 4.4-банди ва “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунига асосан жавобгар ҳисобидан 1 174 824 300 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ѐки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиѐтида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига асосан умумий қоидага кўра, қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2бандида шартномада жарима ѐки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, судлар, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида судларга тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаѐтган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги даъво талаби асосли бўлсада, ундирилиши сўралган пенянинг миқдори мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблигини инобатга олиб, 200 000 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни ҳамда пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 3 832 161 953,9 сўм асосий қарз, 200 000 000 сўм пеня ва 30 000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, ИПКнинг 118, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан даъвогар "ХХХХ" АЖ фойдасига 3 832 161 953,9 сўм асосий қарз, 200.000.000 сўм пеня ва 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 180 139 725,08 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. Т.Салимов