Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2302/815 Дата решения 21.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудгазтаъминот акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Ойбек Агро Кармана оилавий корхонаси
Source ID 1043291 Claim ID 3150038 PDF Hash ee289db0ce9cda33... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 468-моддаси нинг 468 law
ФКнинг 478-моддаси ФКнинг 478 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b е-mail:i.karmana@sud.uz Tel: (79) 223-50-79 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 21 февраль 4-2101-2302/815-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар “Х” акциядорлик жамиятининг жавобгар “О” оилавий корхонасига нисбатан қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “Х” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “О” оилавий корхонасидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) етказиб берилган табиий газ учун юзага келган 50.365.703 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари, даъво талабини қўллаб-қувватлаб, қарздорлик қисман тўлаб берилганлигини билдириб, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни сўради. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ўзининг ваколатли вакили иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда - ИПК деб юритилади) 128, 170-моддаларига асосан низони жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахсларни тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида табиий газ етказиб бериш тўғрисида 28.10.2022 йилда 2-22/653-сонли шартнома тузилган. Шартномага кўра, даъвогар газ тармоқлари орқали табиий газ етказиб бериш, жавобгар эса табиий газ ҳажмини қабул қилиш ва тўловларни муддатида белгиланган нарх бўйича амалга оширишни зиммасига олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 478-моддаси талабига кўра, туташтирилган тармоқ орқали иссиқлик энергияси билан таъминлаш муносабатларига, шунингдек туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан энергия таъминоти шартномаси қоидалари қўлланилади. Даъвогар томонидан жавобгарга шартномага мувофиқ табиий газ етказиб берилган. Шартноманинг 4.6-бандига кўра, истеъмолчи ҳар ойнинг 10 санасига қадар аввалги ойда истеъмол қилинган газ учун якуний ҳисоб-китобни амалга оширадилар. Шунга кўра, даъво аризаси судга тақдим этилган кун ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 50.365.703 сўмни ташкил этган. Даъвогарнинг асосий қарз тўлаш тўғрисидаги талабномаларига асосан жавобгар томонидан даъво аризаси киритилгандан сўнг қисман 13.814.000 сўм тўлаб берилиб, қолган 36.551.703 сўм тўлаб берилмаган. Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган кўрсатмалари билан тасдиғини топади. Шунга кўра, суд жавобгардан даъвогар фойдасига 36.551.703 сўм асосий қарз ундиришни лозим деб топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур ҳолатда суд, ишни кўриш билан боғлиқ 1.007.314 сўм давлат божини жавобгардан республика бюджетига ундиришни, шунингдек жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “О” оилавий корхонасидан даъвогар “Х” акциядорлик жамияти фойдасига 36.551.703 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “О” оилавий корхонасидан республика бюджетига 1.007.314 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят прокурор протест келтириши мумкин. Судья Б.Джумаев