← Назад
Решение #651260 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| онуни | 12 | — | law | |
| онуни | 66 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 12 | — | law | |
| онуннинг | 14 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2023 йил 21 февраль
4-1501-2301/1434-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьси Т.Маматожиев раислигида, судья
ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага
асосан) ХХХни иштирокида, даъвогар «А»нинг жавобгар «Б» акциядорлик жамиятидан
19 368 256 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«А» (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, «Б» акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 19 368 256 сўм қарздорликни регресс тартибда ундиришни сўраган.
Даъвогар суд мажлисида даъво аризасини қувватлаб, жавобгар томонидан ишни суд
мажлисида кўриш кунига қадарли тўловлар амалга оширилмаганлигини ҳисобга олиб, даъво
аризани қаноатлантиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК
деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини
юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу
Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, даъвогарнинг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, фуқаролар А.Тураев, А.Бобоев, С.Бердалиев,
С.Низамовларга 2022 йил давомида жавобгар корхонада ишлаган даврлари учун даъвогар
томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддасига асосан имтиёзли пенсия тайинланган ва ҳар ойда
пенсия пули тўлаб келинган. Мазкур пенсия пули ҳар ойнинг 10 санасига қадар жавобгар
томонидан ўтказиб берилиши лозим бўлсада, 19 368 256 сўмлик тўловлар амалга
оширилмаган.
Даъвогар томонидан жавобгарга ушбу тўловларни ўтказиб бериш ҳақида талабнома
юборилган бўлсада, жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган.
Натижада, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан жами
19 368 256 сўмни регресс тартибда ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2014 йилдаги 357-сонли
Қарори билан тасдиқланган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги
Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни
қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3.-бандига кўра, пенсионернинг яшаш жойи
бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига
қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш
ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик
пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юборади.
Ушбу Низомнинг 6.-бандига кўра, пенсионернинг ҳисобга турган жойи бўйича
Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган
пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида
тўланмаган тақдирда, қонунчиликка мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича
ташкилотлардан ундирилишини таъминлайдилар.
Низомнинг 13-банди иккинчи хатбошисига кўра, пенсия жамғармасининг ташкилот
солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари
қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган маблағларни, улар
ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, регресс даъволар бўйича
ташкилотлардан ундириб олиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Қонуни 66-моддаси 2, 3-қисмларига мувофиқ, мулк шаклидан қатъи назар,
корхоналар ва ташкилотлар корхонанинг айби билан меҳнатда майибланиш ёки касб
касаллиги оқибатидаги ногиронлик учун тайинланган пенсияларни тўлаш, шунингдек ходим
ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунга қадар ушбу Қонун
12-моддасининг “б”-“ж” бандларига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш учун иш ҳақи
тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига харажатларни қопловчи пул
ўтказадилар.
Пенсионер ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган ёшга тўлгунига қадар
ушбу Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига
ажратиладиган Аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашувчи жамғарма маблағлари
ҳисобидан амалга оширилади деб белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
19 368 256 сўм қарздорликни регресс тартибда ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб,
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра,
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд, даъво аризани қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига
жавобгар ҳисобидан регресс тартибда 19 368 256 сўм қарздорликни ҳамда тўланган
24 000 сўм почта харажатини ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига
387 365,12 сўм давлат божи ва Олий суд депозитига 6 000 сўм почта харажати ундиришни
лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 68, 118,
129,170, 176-179 моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар «А» фойдасига жавобгар «Б» акциядорлик жамияти ҳисобидан регресс
тартибда 19 368 256 сўм қарздорлик ҳамда 24 000 сўм почта харажати, жами 19 392 256 сўм
ундирилсин.
Жавобгар «Б» акциядорлик жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 387 365,12 сўм
давлат божи ҳамда Олий суд депозитига 6 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ажрими устидан шу
суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтиришга
ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев