Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2301/183 Дата решения 21.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Ҳудудгазтаъминот" АЖ Ответчик / Подсудимый Жамшид Юксалиш хусусий корхонаси
Source ID 1091730 Claim ID 3148092 PDF Hash d38da260c218d7e6... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ФКнинг 478-моддаси ФКнинг 478 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ФКнинг 470-моддаси ФКнинг 470 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 477-моддаси ФКнинг 477 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
аноатлантиришни ва ИПК 118-моддаси аноатлантиришни ва ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy Юкоричирчикский район, г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2301/183-сонли иш 2023 йил 21 февраль 4-1105- Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ номидан ишончнома асосида унинг “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиалининг жавобгар “Жамшид Юксалиш” ХК ҳисобидан 4.726.788 сўм асосий қарз, 2.363.394 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “Ҳудудгазтаъминот” АЖ номидан унинг “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар “Жамшид Юксалиш” ХК (матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 4.726.788 сўм асосий қарз билан бирга 2.363.394 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида “Гибрид почта” хизмати ва электрон почта орқали суд ажрими юборилиб хабардор қилинганлигига қарамай, тарафлар вакиллари суд мажлисида қатнашмадилар. Даъвогар судга ариза билан мурожаат қилиб, ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси иккинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. ИПК 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шунга асосан суд низони тарафлар вакили иштироксиз кўриб чиқишни лозим топди. Ишдаги мавжуд далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга келади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 22 июнда табиий газ етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисида 12-18/533-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ даъвогар газ тармоқлари орқали жавобгарга келишилган буюртманома бўйича табиий газ етказиб бериш, жавобгар эса шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган ҳажмда газни қабул қилиш мажбуриятини олиш ҳамда тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.2-бандида жавобгар даъвогардан ушбу шартноманинг 1.4 ва 1.5-бандларига асосан жорий ой учун газ истеъмолининг суткалик меъёри доирасида газ қабул қилиб олиши, шунингдек ой охирида тузилган газ етказиб бериш ва қабул қилиш далолатномасини имзолаши лозимлиги белгиланган. Шартноманинг 3.2-бандида етказиб бериладиган газ миқдори газ тармоқлари бўлиниши чегарасида ўрнатилган ҳисоблаш приборлари кўрсаткичлари ёки ўлчаш комплекси бўйича аниқланиши ҳамда ҳар икки томон имзолайдиган газ етказиб бериш ва қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилиши қайд қилинган. Шартноманинг 4.2-бандида газ учун нархлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ белгиланиши, 4.3-бандида жавобгар ҳисоб-китоб қилиш даври бошланишидан камида 5 кун олдин даъвогарнинг ҳисоб рақамига ушбу шартноманинг 1.4 ва 1.5бандларида кўрсатилган ойлик газ ҳажми қийматининг 100 фоиз суммасини олдиндан тўлаши белгиланган. Даъвогар томонидан шартномавий мажбурият бажарилиб, белгиланган табиий газ ҳажми жавобгарга ўз вақтида ва тўлиқ етказиб берилганига қарамасдан жавобгар томон етказиб берилган табиий газ ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган. ФКнинг 478-моддасига мувофиқ агар қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади. ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланиши, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланиши белгиланган. ФКнинг 470-моддасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. Иш бўйича тўпланган ҳужжатларга кўра жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаслиги оқибатида 2022 йил 1 август ҳолатига даъвогар олдида истеъмол қилинган табиий газ учун 4.726.788 сўм қарздорлик юзага келганлиги аниқланди. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар шартнома шартлари ва қонунчилик талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши лозимлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда, жавобгар шартномада белгиланган талабларини бузиб, 4.726.788 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар, ўзаро солиштириш далолатномаси билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Шу сабабли даъвогарнинг ушбу талаби 4.726.788 сўмга қаноатлантирилиши лозим. ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. Шартноманинг 8.6-бандида шартномада кўрсатиб ўтилган муддатларда етказиб берилган газ ҳақи ўз вақтида тўланмаган тақдирда, истеъмолчи муддати ўтган ҳар бир кун учун муддати ўтган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня тўлаши назарда тутилган. Шундан келиб чиқиб, даъвогар асосий қарздан ташқари, жавобгар шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажарилмаганлиги учун ундан шартноманинг 8.6-бандига асосан 2.363.394 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 477-моддасида энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шартлиги белгиланган. Жавобгар томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги учун суд даъво талабининг пеня ундириш тўғрисидаги талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди. Бироқ ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, сўралган неустойканинг мажбуриятни бузиш оқибатларига мутаносиблигини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида ҳам батафсил тушунтириш берилган. Суд юқоридагиларга асосан жавобгарнинг мулкий аҳволи ва кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, Фуқаролик кодексининг 326-моддасида назарда тутилган кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлигидан келиб чиқиб, ундирилиши лозим булган пеня миқдорини камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 500.000 сўм пеня ундиришни, пеняни қолган қисмини рад қилишни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни ва ИПК 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, жавобгардан республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ва даъвогарга олдинган тўланган 30.000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186моддаларини қўллаб, суд ҚИЛАДИ: Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Жамшид Юксалиш” ХКдан: - “Ҳудудгазтаъминот” АЖ фойдасига 4.726.788 сўм асосий қарз, 500.000 сўм пеня ва 30.000 сўм почта харажатлари; - республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров