Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2301/6 Дата решения 21.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ПАРКЕНТ ТУМАНИ Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый ASIA CERAMIC STROY масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1026205 Claim ID 3100109 PDF Hash bac4a7237f675c66... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
суд ИПК 127-моддаси суд ИПК 127 law
онун 44-моддаси онун 44 law
онуннинг 92-моддаси онуннинг 92 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 140-моддаси онуннинг 140 law
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
онуннинг 26-моддаси онуннинг 26 law
онуннинг 51-моддаси онуннинг 51 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ TUMANLARARO МЕЖРАЙОННЫЙ IQTISODIY SUDI ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Юкоричирчикский район, г. Yangibozor sh., Mustaqillik Янгибазар, ko’chasi, 77-uy улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2301/6-сонли иш 2023 йил 21 февраль 4-1105- Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, аризачи Паркент туман давлат солиқ инспекциясининг қарздор "Asia Ceramic Stroy" масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсизликнинг умумий таомили бўйича тўловга лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги аризасини аризачи вакили Д.Исломов (2022 йил 1 июндаги 25-05089-сонли ишончнома), қарз вакиллари К.Темирбаев, А.Арушанова (20233 йил 21 февралдаги ишончнома) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Паркент туман давлат солиқ инспекцияси (матнда аризачи деб юритилади) ариза билан судга мурожаат қилиб, “Asia Ceramic Stroy” масъулияти чекланган жамиятини (матнда қарздор деб юритилади) тўловга қобилиятсизликнинг умумий таомили бўйича тўловга лаёқатсиз деб топишни сўраган. Суднинг 2023 йил 10 январдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилинган ва қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилиб, кузатув таомили жорий этилган, қарздорга муваққат бошқарувчи этиб, учинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Тешабоев Ҳусанбой Тошпулатовичнинг номзоди тасдиқланган. Суд мажлисида аризачи вакили қарздорнинг бюджет олдидаги солиқ қарзлари 2022 йил 21 декабрь ҳолатига жами 183.130.971,6 сўмни ташкил этганлиги, тўловга лаёқатсизликнинг барча аломатлари мавжуд бўлганлигини, лекин, судга ариза билан мурожаат қилингандан сўнг қарздор барча солиқ қарздорлигини қоплаб берганлигини билдириб, суддан аризани рад қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакиллари иштирок этиб, бюджети олдидаги қарздорлик тўлиқ қоплаб берилганлигини билдириб, муваққат бошқарувчига ойлик белгилашда жамиятнинг молиявий аҳволи оғирлигини инобатга олишни ва ариза талабларини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлигига қарамай муваққат бошқарувчи ўз иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин Шунга кўра, суд ИПК 127-моддаси ва 128-моддаси иккинчи қисмининг 2-хатбошиси ҳамда 170-модда талабига кўра, ишни муваққат бошқарувчи иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, аризачи ва қарздор вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ҳамда муваққат бошқарувчи томонидан судга тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (матнда Қонун деб юритилади) 5моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Қонун 44-моддасига кўра устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бор корхонага нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ваколатли давлат органининг аризаси судга ёзма ёки электрон шаклда, қарздорнинг тўловга қобилиятсизлигини тасдиқловчи зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда берилади. Ваколатли давлат органининг аризаси судга ушбу Қонуннинг 41 ва 43-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда берилади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Asia Ceramic Stroy” масъулияти чекланган жамияти Паркент тумани давлат хизматлари маркази томонидан 2006 йил 5 октябрда 0056сонли тартиб рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, қарздорнинг юридик манзили Тошкент вилояти, Паркент тумани, Паркент шаҳри, Истиқбол м.ф.й., кўрсатилган. Низом бўйича қарздорнинг асосий фаолияти пишган ғишт ишлаб чиқаришдан иборат бўлган. Аризачи томонидан қарздорнинг фаолияти ўрганилганда, қарздорнинг 2022 йил 21 декабрь ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар олдидаги қарздорлиги 183.130.971,6 сўмни ташкил этиши, жамиятнинг ҳисобварағига қўйилган инкассо топшириқномалари асосида картотека (К-2) 22 147.391.908,78 сўмни ташкил этиши, солиқ органлари томонидан 2021-2022 йиллар мобайнида 9 марта қарорлар қабул қилиниб, қардорлик унинг мол-мулкидан ундириш тўғрисидаги электрон қарорлар шакллантирилиб МИБга юборилганлиги, қарздорга тегишли кадастр рақами 11:09:01:16:06:00002 бўлган нотурар кўчмас мулк рўйхатга олинганлиги аниқланган. Муваққат бошқарувчининг фаолияти ҳақидаги дастлабки ҳисоботига ҳамда молиявий ҳўжалик фаолияти натижалари таҳлили тўғрисидаги маълумотига кўра, жами солиқ қарздорлиги тўлиқ тўлаб берилган. Шу билан бирга муваққат бошқарувчи томонидан судга тақдим қилинган қарздор кредиторлариниг 2023 йил 16 февралдаги йиғилиш баёни қарори билан муваққат бошқарувчиси томонидан қонун талабларига мувофиқ кузатув ишлари амалга оширилганлиги, қарздорни тўловга лаёқатсиз деб топишни ва унда тугатишга доир иш юритишни рад этиш мақсадга мувофиқлиги тасдиқланган. Шунингдек, кредиторлар йиғилишида кузатув даври учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 15 баравари миқдорида ҳақ тўлови белгилаб беришга келишилган. Қонуннинг 92-моддасига кўра суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни тўловга лаёқатсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади. Суд томонидан қарздор тўловга лаёқатсиз деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган ёки суд санацияси ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилган ёки келишув битими тасдиқланган пайтдан эътиборан кузатув тартиб-таомили тугатилади. Қонуннинг 52-моддасига кўра тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни тўловга лаёқатсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Суднинг қарздор юридик шахсни тўловга лаёқатсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни тўловга лаёқатсиз деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак. Қонуннинг 140-моддасига кўра суд томонидан қарздорни тўловга лаёқатсиз деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш юритишнинг бошланишига сабаб бўлади. Қонуннинг 142-моддасига кўра суд қарздорни тўловга лаёқатсиз деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Қонуннинг 26-моддасига кўра суд бошқарувчисига вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан тўланади. Қарздор кредиторларининг 2023 йил 16 февралдаги йиғилишида муваққат бошқарувчига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 15 (ўн беш) баравари миқдорида ойлик иш ҳақи тайинлаш ҳақида қарор қилинган. Қайд этилганларга асосан, суд қарздорга нисбатан Қонуннинг 5-моддасида назарда тутилган тўловга лаёқатсизлик аломатлари мавжуд эмаслиги, кредиторларининг биринчи йиғилиши қарздорни тўловга лаёқатсиз деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни, тугатиш бошқарувчиси номзодини кўриб чиқиш масалаларини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилганлигини инобатга олиб, аризачининг қарздорни тўловга лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни рад қилишни, суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни ҳамда муваққат бошқарувчига кузатув даврида ўз вазифасини бажарганлик учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5 (беш) баравари миқдорида ойлик иш ҳақи белгилашни лозим топди. Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176–179, 186-моддаларига асосланиб, суд қарор қ и л д и: Муваққат бошқарувчи Х.Тешабоевга кузатув даврида ўз вазифасини бажарганлик учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5 (беш) баравари миқдорида ойлик иш ҳақи белгилансин. “Asia Ceramic Stroy” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 900 000 сўм давлат божи, Паркент туман давлат солиқ инспекцияси фойдасига 30 000 сўм почта харажати ундирилсин ва бу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров