← Назад
Решение #651347 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 242 | — | law | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
4-1304-2301/149-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов
раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар
«MAJID OTA T.SH.S.” фермер хўжалиги манфаатида Ўзбекистон фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Пахтакор туман кенгашининг
жавобгар «PAXTAKOR OLTIN BOSHOQLARI” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 47.480.416 сўм асосий қарз ва 23.740.208 сўм пеняни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Кенгаш вакили
Б.Улуков (ишончнома асосида), даъвогар вакили С.Абдумажидов (раҳбар)
ҳамда жавобгар (раҳбар) Ф.Бегманов ва жавобгар вакили Б.Шаимов
(ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий
суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Пахтакор
туман кенгаши (кейинги ўринларда “кенгаш” деб юритилади) даъвогар
«MAJID OTA T.SH.S.” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда “даъвогар” деб
юритилади)нинг манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар жавобгар «PAXTAKOR OLTIN BOSHOQLARI” масъулияти
чекланган жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан
47.480.416 сўм асосий қарз ва 23.740.208 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар (раҳбар) даъвони қувватлаб,
тарафлар ўртасида фьючерс шартномаси тузилганлиги, мазкур шартномага
кўра жавобгарга бошоқли дон маҳсулоти топширилганлиги, жавобгар
томонидан етказиб берилган маҳсулот ҳақи тўлаб берилмаганлиги натижасида
47.480.416 сўм қарздорлик юзага келганлиги, мазкур қарздорлик тўлаб
берилмаганлиги сабабли 23.740.208 сўм пеня ундириш сўралганлигини,
жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада
бажармаганлиги сабабли даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган Кенгаши вакили даъво
аризасидаги асос ва важларни қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тушунтириш бериб,
ҳақиқатан ҳам жамиятнинг даъвогар олдида қарздорлиги мавжудлигини, даъво
аризасида ундириш сўралган асосий қарздорликни тан олиши ва эътирози
йўқлигини, бироқ жамиятнинг қарздорликлари ошиб кетганлиги сабабли
фермер хўжаликлари билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилишнинг имкони
бўлмаётганлигини маълум қилиб, даъвогарнинг пеня ундириш талабини
камайтиришни сўради.
ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар «MAJID OTA T.SH.S.” фермер
хўжалиги ва «PAXTAKOR OLTIN BOSHOQLARI” масъулияти чекланган
жамияти ўртасида 2021 йил 04 октябрда 2022 йил ғалла ҳосили учун бошоқли
дон харид қилиш бўйича 23-сонли фьючерс шартномаси тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 465-моддасининг биринчи қисмига кўра контрактация шартномасига
мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган
шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш)
мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб
туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб
туриш) мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган мазкур шартноманинг 1.1-ва 1.2-бандларига
кўра, даъвогар жавобгарга 2022 йил ҳосилидан давлат стандартлари бўйича
6,5 гектар ер майдонидан буғдой бошоқли дон маҳсулотини топшириш,
жавобгар эса даъвогарни шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон
уруғлиги билан таъминлаш (ғалла етиштириш билан боғлиқ бошқа
харажатларни қоплаш), етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг
ҳақини тўлаш мажбуриятларини олган.
ФК 466-моддасининг биринчи қисмига кўра қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган
миқдор ва ассортиментда топшириши шарт.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар жавобгарга шартномага
кўра 143 602 кг буғдой маҳсулотини етказиб берган ва ушбу маҳсулотлар
жавобгар томонидан белгиланган тартибда қабул қилиб олинган.
Даъвогар етиштирган буғдой маҳсулоти жавобгар томонидан тегишли
ҳисоб варақ-фактураларга асосан қабул қилиб олинган бўлса-да, унинг ҳақи
бўйича қисман тўлов амалга оширилган. Бунинг натижасида жавобгарнинг
даъвогар олдидаги асосий қарздорлиги 47.480.416 сўмни ташкил этган.
Даъвогар томонидан қарздорликни тўлаб бериш юзасидан жавобгарга
талабнома юборилган. Бироқ, даъвогарнинг талабномаси жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Натижада даъвогар манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари Пахтакор туман кенгаши судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгардан 47.480.416 сўм асосий қарзни ундиришни
сўраган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 47.480.416 сўм асосий қарздорлиги
мавжудлиги ҳолати тарафлар вакилларининг кўрсатмалари, жавобгар
томонидан 2022 йил 01 декабр ҳолатига тасдиқланган мавжуд қарздорликни
тасдиқловчи маълумотнома, ҳисоб варақ-фактура ва иш ҳужжатлари билан
тўлиқ тасдиқланади.
Қолаверса, жавобгар ушбу ҳолатларни инкор этувчи далилларни судга
тақдим этмади.
Шу боис суд даъвонинг 47.480.416 сўм асосий қарз ундириш талабини
тўлиқ қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартнома
шартларидан келиб чиқиб, жавобгардан 23.740.208 сўм пеня ундиришни
сўраган.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
беради.
Тарафлар ўртасида имзоланган шартноманинг 4.2-бандига кўра,
топширилган маҳсулот ҳақини ўз вақтида тўламаганлик ёки кечиктирилган ҳар
бир кун учун кечиктирилган тўловнинг 0,4 фоиз миқдорида, лекин 30 фоизидан
ошмаган миқдорда пеня тўлаши лозимлиги назарда тутилган.
Жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада
бажармаганлиги яъни, етказиб берилган маҳсулот ҳақини тўлаб
берилмаганлиги тарафлар вакилларининг кўрсатмалари ҳамда иш ҳужжатлари
билан тўлиқ тасдиқланади.
Бироқ, даъвогар томонидан даъво аризасида кўрсатилган пеняни
ҳисоблашда хатоликка йўл қўйилган. Жумладан, шартноманинг 4.2-бандида
жавобгар муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, лекин 30 фоизидан ошмаган миқдорда пеня
тўлаши назарда тутилган бўлса-да, даъвогар кечиктирилган ҳар бир кун учун
жавобгарга нисбатан кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоиз миқдорида
пеня ҳисоблаган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартномага кўра даъвогар
томонидан топширилган ва жавобгар томонидан қабул қилинган бошоқли дон
маҳсулоти учун якуний ҳисоб-китобларни амалга ошириш муддати, яъни
мажбуриятнинг бажариш муддати келишилмаган.
Ваҳоланки, ФКнинг 242-моддасида агар мажбуриятни бажариш муддати
кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса,
кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса - ижрони ҳар қачон
амалга оширишга ҳақли бўлиши, мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси
қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор
бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат
ичида бажариши шартлиги қайд этилган.
Даъвогар 2022 йил 07 декабрда жавобгарга 47.480.416 сўм асосий
қарздорликни тўлаб бериши юзасидан талабнома юборган.
Бироқ, жавобгар томонидан етти кун муддат ичида даъвогарга
қарздорликни тўлаб берилмаган.
Демак, мазкур ҳолатда даъвогарнинг жавобгардан мажбуриятни
бажармаганлиги учун пеня талаб қилиш қилиш ҳуқуқи 2022 йил 14 декабрдан
юзага келган.
Шу боис суд даъвогар томонидан талаб қилиниши мумкин бўлган пеня
миқдорини қайта ҳисоб-китоб қилишни лозим топди. Унга кўра, даъво
аризасида пеня 2023 йилнинг 16 январига қадар ундириш сўралганлигини
инобатга олиб, ундириш сўралган 23.740.208 сўм пенянинг 6.457.337 сўм
(47.480.416х0.4=189.921.664х34 кун) қисми асосли, қолган 17.282.871 сўм
қисми асоссиз ҳисобланади.
Демак, мазкур ҳолатда даъвогар жавобгардан талаб қилиши мумкин
бўлган пеня миқдори 6.457.337 сўмни ташкил этади.
ФК 326-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар тўланиши лозим
бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда
қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок
этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши керак.
Неустойканинг энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозим.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг
4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Суд, ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, мажбуриятни бузилиши билан
неустойка миқдори номутаносиблигини, тарафларнинг манфаатларини
инобатга олиб, даъвогар томонидан талаб қилинган пеня миқдорини
3.650.000 сўмгача камайтиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра суд, иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, ишда
иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, уларнинг
важ ва эътирозларига тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгар ҳисобидан
Кенгаш фойдасига ундириб, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган давлат божини
тарафлар ўртасида даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб
тақсимлашни, яъни даъвонинг асоссиз қисми бўйича ундирилиши лозим бўлган
давлат божини даъвогар зиммасига юклашни, даъвонинг асосли қисми бўйича
давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий
чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарорининг
3-бандига кўра, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашларига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат
ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг
қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)
устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқи берилган. Бунда даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи
ундирилмайди.
Мазкур Қарор талабларидан келиб чиқиб, даъвонинг асоссиз қисми
бўйича манфаати кўзланган шахс яъни, даъвогардан давлат божи
ундирмасликни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб суд,
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Пахтакор
туман кенгашининг жавобгар «PAXTAKOR OLTIN BOSHOQLARI”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 47.480.416 сўм асосий қарз ва
23.740.208 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар «PAXTAKOR OLTIN BOSHOQLARI” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан даъвогар «MAJID OTA T.SH.S.” фермер хўжалиги
фойдасига 47.480.416 сўм асосий қарз ва 3.650.000 сўм пеня ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «PAXTAKOR OLTIN BOSHOQLARI” масъулияти чекланган
жамиятидан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Пахтакор туман кенгашининг фойдасига олдиндан тўланган 30.000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъвонинг асосли қисми юзасидан жавобгар «PAXTAKOR OLTIN
BOSHOQLARI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика
бюджетига 1.078.755 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг асоссиз қисми бўйича 345.658 сўм давлат божи тўланиши
лозимлиги юзасидан манфаати кўзланган шахс «MAJID OTA T.SH.S.” фермер
хўжалиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича
ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли
қарорининг 3-бандига асосан давлат божидан озод этилганлиги инобатга
олинсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу
суд орқали Жиззах вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест
келтириши) бериши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
И.Қурбанов