Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2302/536 Дата решения 21.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Салимов Тохиржон Турсунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўрта Чирчиқ тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "EXPO LOGISTICA" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1032235 Claim ID 3138840 PDF Hash 0f2c2e24e2b501ca... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
Текст решения Оригинал (узб.)
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Тошкентвилояти, Ўртачирчиқтумани, Корасув МФЙ, Темирчикўчаси, 3 «а»-уй. Эл.почта: i.urtachirchiq@sud.uz . А Ж Р И М (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Ўртачирчиқ тумани 2023 йил 21 февраль 4-1104-2302/536-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Т.Салимов раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимовнинг котиблигида, аризачи Ххххнинг жавобгар «ХХХХ» масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги электрон кўринишда шакллантирилган аризаси бўйича иқтисодий ишни, жавобгар вакили Х.Юлдашев (рахбар) иштирокида, очиқ сайѐр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Хххх Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «ХХХХ» масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича суднинг 2023 йил 06 февралдаги аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни судда кўришга тайѐрлаш тўғрисидаги ажрим билан иш юритувига қабул қилиниб, ишни кўриш 2023 йил 21 февраль куни 09:35 га Нурафшон шахар давлат солиқ инспекцияси биноси (Тошкент вилояти, Нурафшон шахар, Тошкент йўли кўчаси 88-уй)да бўладиган очиқ сайѐр суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиш учун тайинланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади) 127-моддасига кўра ишда иштирок этувчи шахслар жумладан даъвогар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали хабардор қилинади, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ѐки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ѐхуд хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилинади. Аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни судда кўришга тайѐрлаш тўғрисидаги ажрим нусхаси аризачининг шахсий кабинетига электрон тартибда юборилган, ушбу ажрим аризачи томонидан қабул қилиб олинган. Бироқ, суд мажлисига аризачи вакили келмади ва аризачи ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишга розилик бермади. Жавобгар вакили ѐзма ариза билан мурожаат қилиб, аризачи суд мажлисига келмаганлиги сабабли, аризани кўрмасдан қолдиришни сўради. ИПКнинг 107-моддасининг 6-бандига асосан даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилинмаган бўлса, иқтисодий суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши белгиланган. Мазкур ҳолатда аризачининг ишни унинг иштирокисиз кўриш тўғрисида аризаси мавжуд эмас. Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107,108,128, 170-моддасига асосланиб, суд ажрим қилади: нисбатан банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Т.Салимов