Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2301/169 Дата решения 21.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Mironshox Azizbek Oydin масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Mansur Tech Engineering масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1078563 Claim ID 3131819 PDF Hash 9615f83e3937d4fa... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ФК 263-моддаси ФК 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФК 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy Юкоричирчикский район, г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 21 февраль 4-1105-2301/169-сонли иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Mironshox Azizbek Oydin” хусусий корхонаси манфаатида жавобгар “Mansur Tech-Engineering” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 110.000.000 сўм асосий қарз ва 16.560.000 сўм пеня ундириш, тарафлар ўртасида 2022 йил 10 июнда тузилган 2-сонли шартномани бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси (матнда палата деб юритилади) “Mironshox Azizbek Oydin” хусусий корхонаси (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, “Mansur Tech-Engineering” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 110.000.000 сўм асосий қарз ва унга ҳисобланган 16.560.000 сўм пеня ундириш ҳамда тарафлар ўртасида 2022 йил 10 июнда тузилган 2-сонли шартномани бекор қилишни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигига қарамай, суд мажлисида палата, даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирок этмади. Палата даъво аризасида ва олдинги суд муҳокамасида ариза билан мурожаат қилиб, даъвогар эса бугунги суд мажлисида ариза билан мурожаат қилиб, суд муҳокамасини ўзларининг иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси иккинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида гибрид ҳамда электрон почта mansurahmedov751@gmail.com орқали хабардор қилинган жавобгар суд муҳокамасида иштирок этмади. ИПК 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шунга асосан суд низони тарафлар вакили иштироксиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 10 июнда 2-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартномага асосан жавобгар “гидравлический пресс марки МТЕ 50П также агломератор МТЕ100П новый2022 года” маҳсулотларини тайёрлаши ва жавобгарга етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса 3 иш куни ичида маҳсулотларнинг 50 фоиз ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.5-бандига асосан маҳсулотларни етказиб бериш жавобгар томонидан маҳсулот тайёрлиги тўғрисида хабар берилгандан сўнг 5 кун ичида амалга оширилиши, шартнома имзолангандан ва 50 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилгандан сўнг кучга кириши белгиланган. Шартноманинг 3.4-бандига асосан шартноманинг умумий суммаси 120.000.000 сўм этиб белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгарга тўлов топшириқномалари асосида жами 110.000.000 сўм пул маблағлари тўлаб берилган. Жавобгар томонидан эса маҳсулотлар етказиб берилмаган. Шартноманинг 6.3-бандига асосан низо келиб чиққан тақдирда талабнома тартибига амал қилган ҳолда ҳал қилиниши белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 24 ноябрда 6-сонли талабнома юборилиб, унда юзага келган қарздорликни тўлаб бериш сўралган. Мазкур талабнома оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг даъвогар ариза билан судга мурожаат қилган. ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишаги мавжуд ҳужжатлар, тўлов топшириқномаларига асосан 110.000.000 сўм асосий қарз мавжудлиги ўз исботини топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг мазкур талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан 16.560.000 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.7-бандида жавобгар мажбурият бажарилмаган ҳар бир кун учун умумий сумманинг 0.1 фоиз миқдорида пеня ҳисобланиши белгиланган. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли, бироқ неустойкани энг кам миқдори ФК 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Суд тақдим этилган иш ҳужжатларини ўрганиб ҳамда кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, ФКнинг 326-моддасида назарда тутилган кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлигидан келиб чиқиб, ундирилиши лозим булган пеня миқдорини камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 8.280.000 сўм пеня ундиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар тарафлар ўртасид тузилган шартномани бекор қилишни ҳам сўраган. ФК 382-моддасига кўра агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. Бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб, қонун ёҳуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома тегишлича бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади. ФК 384-моддаси иккинчи қисмига кўра бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Даъвогар томонидан шартномада кўрсатилган пул суммасининг 90 фоизидан ортиғи тўлаб берилганлигига қарамай, жавобгар шартномавий муносабатларни бажармаганлиги ҳолати жавобгар томонидан шартномани жиддий равишда бузиш деб баҳолади ва суд даъвогарнинг тарафлар ўртасида тузилган шартномани бекор қилиш тўғрисидаги талабини ҳам қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур моддага асосан агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Суд юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 110.000.000 сўм асосий қарз, 8.280.000 сўм пеня ҳамда 30.000 сўм почта харажати ундиришни, ишни кўриш билан боғлиқ давлат божини жавобгар зиммасига юклаб, жавобгардан республика бюджетига 5.531.200 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “Mironshox Azizbek Oydin” хусусий корхонаси ва “Mansur TechEngineering” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022 йил 10 июнда тузилган 2-сонли шартнома бекор қилинсин. “Mansur Tech-Engineering” масъулияти чекланган жамиятидан “Mironshox Azizbek Oydin” хусусий корхонасига 110.000.000 сўм асосий қарз, 8.280.000 сўм пеня ҳамда 30.000 сўм почта харажати; - республика бюджетига (ягона ҳисобварағига) 5.531.200 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабини қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров