← Назад
Решение #651506 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 40 | — | law | |
| онуни | 483 | — | law | |
| онуни | 35 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1302-2201/236-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – А.Норқўзиев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – И.Умаров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 21 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Р.Хайдаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев
ва В.Сатторовадан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида,
даъвогар вакили М.Ражабов (2022 йил 6 октябрдаги 244-сонли ордерга асосан),
жавобгар вакили (раҳбар) Н.Қаршибоевнинг иштирокида, даъвогар “SHREDER
KO’CHAT” деҳқон хўжалигининг жавобгар “XOLMAMAT QARSHIBOYEV”
фермер хўжалигидан 77 030 000 сўм асосий қарз ва 5 329 100 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган
Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 августдаги ажрими
ҳамда Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 11 октябрдаги қарори устидан жавобгар томонидан берилган кассация
шикоятини Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “SHREDER KO’CHAT” деҳқон хўжалиги (бундан буён матнда
“даъвогар” деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “XOLMAMAT QARSHIBOYEV” фермер хўжалигидан
(бундан буён матнда “жавобгар” деб юртилади) 77 030 000 сўм асосий қарз
ва 5 329 100 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 апрелдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилган.
Даъвогар судга ариза билан мурожаат қилиб, 2022 йил 22 апрелдаги ҳал
қилув қарорининг ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартириб, ундирувни
жавобгарнинг раҳбари Қаршибоев Холмаматнинг пул маблағлари ва бошқа
молк-мулкларига қаратишни сўраган.
Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 августдаги
ажрими билан аризачининг аризаси қаноатлантирилган.
Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 11 октябрдаги қарори билан ажрим ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар
кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор
қилиб, даъвогарнинг аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор
қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда судлар томонидан қонун
нормалари нотўғри қўлланилганлиги кўрсатилган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили шикоятда келтирилган
асосларни такрорлаб, кассация шикоятини қўллаб-қувватлаб, шикоятни
қаноатлантиришни, иш бўйича қабул қилинган биринчи инстанция судининг
2022 йил 29 августдаги ажрими ва апелляция инстанцияси судининг
2022 йил 11 октябрдаги қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг аризасини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Даъвогар вакили шикоятда келтирилган важлар асоссиз эканлиги, судлар
томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган ҳолда суд
ҳужжатлари қабул қилинганлигини билдириб, шикоятни рад этишни сўради.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгардан 77 030 000 сўм асосий қарз ва 5 329 100 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 апрелдаги
ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 77 030 000 сўм асосий қарз, 5 329 100 сўм пеня,
1 647 182 сўм давлат божи ва 21 600 сўм почта харажати ундирилган.
Мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, суд томонидан 2022 йил
24 майда ижро варақаси чиқарилиб, даъвогарга юборилган. Даъвогар томонидан
ижро варақаси ижросини таъминлаш учун Мажбурий ижро бюроси Бахмал
туман бўлимига юборилган ва мазкур ижро ҳужжати асосида давлат ижрочиси
томонидан ижро иши қўзғатилган.
Ижро иши юзасидан амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида
жавобгарнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки ва даромадлари
бўлмаганлиги ҳамда унинг мол-мулки ёки даромадларини қидириш юзасидан
давлат ижрочиси томонидан қонунда йўл қўйиладиган доирада кўрилган барча
чоралар натижасиз бўлганлиги сабабли Мажбурий ижро бюроси Бахмал туман
бўлимининг 2022 йил 13 июлдаги қарори билан ижро варақаси Ўзбекистон
Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида”ги Қонуни 40-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан
даъвогарга қайтарилган ва ижро иши юритиш тамомланган.
Шу боис даъвогар судга ариза билан мурожаат қилиб, ижро ҳужжатининг
ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартириб, ундирувни жавобгарнинг раҳбари
Қаршибоев Холмаматнинг пул маблағлари ва бошқа молк-мулкларига
қаратишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 342-моддасининг биринчи қисмига кўра ижро
ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган объектив ҳолатлар
мавжуд бўлганда суд давлат ижрочисининг, ундирувчининг ёки қарздорнинг
аризасига кўра суд ҳужжатининг ижросини кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб
ижро этишга, ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартиришга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 483-моддасининг биринчи ва
иккинчи қисмларига кўра, юридик шахснинг қарзлари бўйича, шу жумладан
унинг мол-мулки ижро ҳужжатидаги талабларни ижро этиш учун етарли
бўлмаганда, ундирув суд ҳужжати асосида, қонунда белгиланган шартларда ва
тартибда ушбу юридик шахс мулкдорларининг, муассисларининг ва
аъзоларининг (иштирокчиларининг) пул маблағларига ҳамда бошқа мол-мулкига
қаратилиши мумкин.
Тегишли қарздор юридик шахсларга нисбатан ижро ҳаракатларини амалга
оширишда ундирувни хусусий корхона мулкдори, муассаса мулкдори, фермер
хўжалигининг раҳбари, деҳқон хўжалигининг аъзолари, ишлаб чиқариш
кооперативининг аъзолари, қўшимча масъулиятли жамият иштирокчилари,
тўлиқ ширкат иштирокчилари, шунингдек коммандит ширкатдаги тўлиқ
шериклар пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш ижро ҳужжатини
ижро этиш тартиби ҳамда усулини ўзгартириш орқали амалга оширилади.
Демак, мазкур ҳолатда ижро ҳужжатидаги талабларни ижро этиш учун
жавобгарнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки ва даромадлари
бўлмаганлиги Мажбурий ижро бюроси Бахмал туман бўлимининг 2022 йил
13 июлдаги қарори билан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуни
35-моддасининг иккинчи қисмига кўра фермер хўжалигининг бошлиғи фермер
хўжалигининг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда фермер хўжалигининг
мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли мол-мулк билан қонунчиликка мувофиқ
субсидиар жавобгар бўлади.
Шу боис биринчи инстанция суди даъвогарнинг ижро ҳужжатини ижро
этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришда
моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда қонуний
хулосага келган. Ўз навбатида апелляция инстанцияси суди ҳам асосли равишда
биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдирган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай
асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан
қолдиришга ҳақли.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва иш юзасидан қабул қилинган суд
ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг
биринчи қисмига мувофиқ олдиндан тўланган почта харажатини жавобгарнинг
зиммасида қолдириш ва ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан
боғлиқ харажатларни жавобгардан ундириш лозим бўлади.
4
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 301, 303 ва 305-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 августдаги
ажрими ва Жиззах вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 11 октябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“XOLMAMAT QARSHIBOYEV” фермер хўжалигидан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм
видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Р. Хайдаров
ҳайъат аъзолари
А. Абдуллаев
В. Сатторова