Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2302/94 Дата решения 21.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Фазлиддин Эшқувватович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Акциядорлик тижорат Халқ Банки Ответчик / Подсудимый "Fresh Fruit Box Global Impex" хусусий корхонаси
Source ID 1043889 Claim ID 3128466 PDF Hash 497680374807ae01... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
зР ИПКнинг 170-моддаси зР ИПК 170 law
аролик кодекси 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
Ушбу кодекснинг 279-моддаси Ушбу кодекс 279 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TОYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TОYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 e-mail: i.tayloq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани 2023 йил 21 февраль 4-1405-2302/94-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, даъвогар ХХХ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар ЖЖЖга ҳамда қўшимча жавобгар ЖЖЖга нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Ж.Нурмухаммедов (2022 йил 25 апрелдаги 0683-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Султонов (раҳбар) иштирокида Тайлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъво аризасидан кўринишича, даъвогар Акциядорлик тижорат Халқ Банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар – ЖЖЖ ҳамда қўшимча жавобгар ЖЖЖга нисбатан берган, жавобгардан даъвогар фойдасига 12 380 655,98 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик ва 435 000 сўм, фоиз қарздорлиги жами бўлиб,12 815 655,98 сўм кредит қарздорлигини ундириш ҳамда ундирувни жавобгар кредит таъминоти сифатида ЖЖЖга тегишли 2016 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 30 994 JBA бўлган “Kia Carnival” русумли автомашинага қаратишни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили Ж.Нурмухаммедов кўрсатма бериб, кредит шартномаси шартлари қарздор томонидан тўлиқ бажарилмаганлиги, кредит қарзи тўловлари шартномада белгиланган тартиб ва муддатда тўланмаганлиги сабабли, судга даъво аризаси киритилганлиги, бироқ суд мажлиси кунига қадар жавобгар банк олдидаги қарзини тўлиқ тўлаб берганлигини маълум қилиб, даъво талабини қонуний кўриб чиқишни сўради. Тегишли тартибда огохлантирилган жавобгар, судда ўз вакилини иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси вакили суд муҳокамасида иштирок этмади, суд ЎзР ИПКнинг 170-моддасига асосан ишни палата ва жавобгар вакилларининг иштирокисиз, мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим деб топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакили кўрсатмаларини таҳлил этиб, қуйидаги асослар билан даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, ХХХ Самарқанд минтақавий филиали (кейинчалик банк) ва ЖЖЖ (кейинчалик қарз олувчи) ўртасида 2021 йил 02 март куни кредит шартномаси тузилган, кредит шартномаси асосида банк қарз олувчига йиллик МБ қайта молиялаш ставкаси + 14 % устама тўлаш шарти билан 18 ой муддатга 31 500 000 сўм кредит ажратиш белгиланган. Аниқланган ҳолатларга кўра, банк кредит шартномаси шартларига биноан ЖЖЖга кредит маблағини ажратиб берган. ЖЖЖ томонидан кредит шартномасининг талаблари бажарилмасдан, кредит ва кредит фоизларини қайтариш жадвалига амал қилмасдан тўланмаслиги оқибатида 2022 йил 12 декабрь ҳолатига 12 380 655,98 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик ва 435 000 сўм, фоиз қарздорлиги жами бўлиб,12 815 655,98 сўм кредит қарз-дорлиги вужудга келган. Қарзни қайтариш тўғрисида банк томонидан қарздор ёзма равишда огоҳлантирилган. Лекин, қарздор мажбуриятни тўлиқ бажармаган, шартномада белгиланган тартиб ва муддатда кредит қарзини қайтармаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, 744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу кодекснинг 279-моддасига асосан қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторнинг талаби гаровга қўйилган молмулкка қаратилиши мумкин. 270-моддасига асосан гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома тузилган пайтдан, ёхуд шартнома руйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади, 280-моддасига асосан гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. Бироқ, иш суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқилгунга қадар қарздор банк олдидаги кредит қарздорлигини тўлиқ бартараф қилган. Ушбу ҳолат ХХХ Самарқанд вилоят филиалининг 2023 йил 10 февралдаги 259-сонли маълумот-номаси билан тасдиқланади. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг, жавобгарга нисбатан берган даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни, иш судда кўрилишида жавобгарнинг айбини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар ЖЖЖ зиммасига юклашни лозим деб топди. Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113,118,176-179,186-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ЖЖЖдан республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи, даъвогар ХХХ фойдасига 24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Ф.Э.Юлдашев