← Назад
Решение #651546 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онун | 8 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-10-2103/360-сонли иш иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья – Ғ.Машкуров
Апелляция инстанциясида
судья – К.Давлетова
маърузачи
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 20 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Саттарова
ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида,
“Smart Sinus Construct” қўшма корхонаси Бош директори YANG JINHUA,
раҳбар Ғ.Одилов, И.Мамадалиев (таржимон), вакили – Б.Уразметов
(2023 йил 30 январдаги 30/01-044-сонли ишончнома асосида), жавобгар
вакили – Ж.Игамназаров (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар
МЧЖ шаклидаги “Smart Sinus Construct” қўшма корхонаси таъсисчиси
Абдуллаев Абдурасул Абдужабборовичнинг жавобгар “Pujiang Yu Hui Jia
Investment Management Cо Ltd” компаниясини МЧЖ шаклидаги “Smart Sinus
Construct” қўшма корхонаси таъсисчилари сафидан чиқариш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд
ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти
асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
МЧЖ шаклидаги “Smart Sinus Construct” қўшма корхонасининг
таъсисчиси Абдуллаев Абдурасул Абдужабборович (матнда даъвогар
деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ўз
мажбуриятларини қўпол равишда бузаётган, ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)
билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётган ёки уни жиддий
тарзда қийинлаштираётган жамият иштирокчиси “Pujiang Yu Hui Jia
Investment Management Cо Ltd” компаниясини (матнда жавобгар деб
юритилади) МЧЖ шаклидаги “Smart Sinus Construct” қўшма корхонаси
(бундан буён матнда қўшма корхона деб юритилади) таъсисчилари сафидан
чиқаришни сўраган.
Биринчи инстанцияси судининг 2021 йил 15 октябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган. “Pujiang Yu Hui Jia
Investment Management Cо Ltd” компанияси таъсисчилар сафидан
чиқарилган.
Апелляция инстанция судининг 2021 йил 16 декабрдаги қарори билан
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Кассация шикоятида биринчи инстанция суди жавобгар томонидан
келтирилган далилларни текширмаганлигини, Тошкент шаҳар суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 20 августдаги
4-10-2116/234-сонли ҳал қилув қарори билан “Pujiang Yu Hui Jia Investment
Management Cо Ltd” компаниясининг даъво талаби қаноатлантирилиб, қўшма
корхона таъсис ҳужжатларини қайта рўйхатга олиниши учун асос бўлган
корхона
иштирокчилари
умумий
йиғилишининг
2018
йил
1 августдаги 3-сонли, 2018 йил 11 июндаги 2-сонли ҳамда 2020 йил
12 ноябрдаги 1-сонли баённомалари ҳақиқий эмас деб топилганлиги, айни
вақтда жавобгар қўшма корхонанинг таъсисчиси ҳисобланиши, корхонанинг
раҳбари номидан жамият устав фондига қисман улуш киритилганлигини
маълум қилиб, суд қарорларини бекор қилишни ҳамда даъвогарнинг даъво
талабини рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган
важларни тўлиқ қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган қўшма корхонаси раҳбари Ғ.Одилов,
вакил Б.Уразметов суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўрашди.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган
учинчи шахс Давлат хизматлари маркази Миробод туман бўлими вакили ва
таъсисчилар Д.Алимджонов, Б.Ғазиев суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддаси тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва
жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу боис судлов ҳайъати ишни учинчи шахс вакиллари иштироксиз
кўришни лозим топди.
Судлов ҳайъати тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, қўшма корхона (СТИР 305 191 772)
Миробод туман Давлат хизматлари марказидан 2018 йил 4 январда
561678 рақамли ёзув билан давлат рўйхатидан ўтган. Жамиятнинг таъсис
шартномасига кўра, устав фонди 600 000 000 сўм этиб белгиланган ва у
иштирокчилар ўртасида қуйидагича тақсимланган:
Жамият устав фондида Абдуллаев Абдурасул Абдужабборович 14 фоиз
ёки 84 000 000 сўм, Газиев Бобур Надирович 16 фоиз ёки 96 000 000 сўм,
Мамадалиев Икромиддин Жўраевич 3 фоиз ёки 18 000 000 сўм, Алимджанов
Дилмурод Ходжиакбарович 5 фоиз ёки 30 000 000 сўм, “Pujiang Yu Hui Jia
Investment Management Cо Ltd” компанияси 62 фоиз ёки 372 000 000 сўм
улушга эга бўлган.
Жамият таъсисчилари умумий йиғилишининг 2018 йил 11 июндаги
2-сонли баённомаси билан таъсисчилар сафига ўзгартириш киритилган
бўлиб, унга кўра, таъсисчи Алимджанов Дилмурод Ходжиакбарович ҳамда
“Pujiang Yu Hui Jia Investment Management Cо Ltd” компанияси ўз улушини
шакллантирмаганлиги сабабли таъсисчилар сафидан чиқарилган ва таъсисчи
“Shenzhen Huajie International Colsulting Development Co LTD” компанияси
таъсисчилар сафига қабул қилинган.
Шунингдек, жамият таъсисчилари умумий йиғилишининг 2020 йил
12 ноябрдаги 1-сонли баённомаси билан жамият номига ўзгартириш
киритилиб, жамият МЧЖ шаклидаги “Smart Sinus Construct” қўшма
корхонаси деб қайта номланган ва жамият таъсисчилари улушлари
қуйидагича бўлинган:
Абдуллаев Абдурасул Абдужабборович 10 фоиз ёки 60 000 000 сўм;
Газиев Бобур Надирович 10 фоиз ёки 60 000 000 сўм;
Мамадалиев Икромиддин Жўраевич 5 фоиз ёки 30 000 000 сўм;
“Shenzhen Huajie International Colsulting Development Co LTD”
компанияси 75 фоиз ёки 450 000 000 сўм улушга эга бўлган.
Шундан сўнг, “Pujiang Yu Hui Jia Investment Management Cо Ltd”
компанияси судга мурожаат қилиб қўшма корхона таъсис ҳужжатларини
қайта рўйхатга олиниши учун асос бўлган корхона иштирокчилари умумий
йиғилишининг 2018 йил 1 августдаги 3-сонли, 2018 йил 11 июндаги 2-сонли
ҳамда 2020 йил 12 ноябрдаги 1-сонли баённомалари ҳақиқий эмас деб
топишни сўраган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
4-10-2116/234-сонли иш бўйича 2021 йил 20 августда қабул қилинган ҳал
қилув қарори билан жавобгарнинг даъво аризасига асосан қўшма корхона
таъсис ҳужжатларини қайта рўйхатга олиш учун асос бўлган корхона
иштирокчилари умумий йиғилишининг 2018 йил 1 августдаги 3-сонли,
2018 йил 11 июндаги 2-сонли ҳамда 2020 йил 12 ноябрдаги 1-сонли
баённомалари ҳақиқий эмас деб топилган. Яъни МЧЖ шаклидаги “Sinus
Construct” қўшма корхонаси номи МЧЖ шаклидаги “Smart Sinus Construct”
қўшма корхонасига ўзгарганлиги ҳақидаги қўшма корхонанинг 2020 йил
12 ноябрдаги 1-сонли баённомаси ҳам жавобгарнинг даъво аризасига асосан
суднинг ҳал қилув қарори билан ҳақиқий эмас деб топилган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар қўшма корхона уставининг 7.3-бандида корхонанинг ҳар бир
иштирокчиси таъсис ҳужжатларида кўрсатилган ўз улушини корхона давлат
рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йил ичида тўлиқ шакллантириши
лозимлиги ва бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органга хабар бериши
белгиланганлиги, бироқ жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаганлиги,
яъни Устав фондини шакллантирилмаганлигини кўрсатиб, уни таъсисчилар
сафидан чиқаришни сўраб судга даъво аризасини киритган.
“Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун
деб юритилади) 14-моддасининг еттинчи ва саккизинчи қисмларига кўра,
жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси таъсис ҳужжатларида белгиланган ва
жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йилдан
ошмайдиган муддат мобайнида жамиятнинг устав фондига (устав
капиталига) ўз ҳиссасини тўлиқ киритиши керак.
Жамиятнинг иштирокчиси томонидан ҳиссанинг тўлиқ киритилганлиги
жамият иштирокчисига бериладиган гувоҳнома билан тасдиқланади.
Қўшма корхона Уставининг 7.4-бандида, иштирокчиларнинг устав
фондидаги улушлари пул маблағлари (миллий ва хорижий валютада),
мол-мулк, кўчар ва кўчмас мулк, технологик асбоб-ускуналар, бино ва
иншоотлар, ишлаб чиқариш ускуналари, техник жиҳозлар, товар моддий
бойликлари, хом ашёлар, интеллектуал мулк ва бошқа кўринишларда
киритилиши мумкинлиги, шунингдек, Уставнинг 8.2-бандида корхона
иштирокчиларнинг мажбуриятлари кўрсатилган бўлиб, унга кўра
иштирокчилар корхона таъсис ҳужжатлари қоидаларига риоя этиши,
амалдаги қонунчиликка ва корхонанинг таъсис ҳужжатларида назарда
тутилган тартибда, миқдорда, усулларда ва муддатларда ҳисса қўшишлари
лозимлиги белгиланган.
Иш
ҳужжатларида
қўшма
корхонага
хизмат
кўрсатувчи
АТБ “Универсалбанк” томонидан берилган маълумотномасида МЧЖ
шаклидаги қўшма корхонаси таъсисчиси жавобгар томонидан устав фондини
шакллантириш учун 2018 йил январь ойидан 2020 йил август ойигача пул
маблағи келиб тушмаганлиги кўрсатилган.
Шунингдек, жавобгар суд мажлиси жараёнида ҳам жамиятнинг устав
фондини шакллантириш учун улуш киритганлигини тасдиқловчи далилларни
судга тақдим қилмаган.
Бундан ташқари, жамиятнинг янги уставига асосан “Shenzhen Huajie
International Colsulting Development Co LTD” компанияси жамиятга 75 фоиз
билан иштирокчи сифатида қабул қилиниб, ушбу иштирокчи томонидан
устав фонди тўлиқ шакллантирилган.
Қонун 8-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жами улушлари жамият
устав фондининг (устав капиталининг) камида ўн фоизини ташкил этадиган
жамият иштирокчилари ўз мажбуриятларини қўпол бузаётган ёхуд ўз
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига
имкон бермаётган ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётган иштирокчини
жамиятдан суд тартибида чиқарилишини талаб қилишга ҳақлидирлар.
Шу сабабли биринчи инстанция суди иш ҳужжатлар билан
тасдиқланган “Pujiang Yu Hui Jia Investment Management Cо Ltd” компанияси
томонидан қўшма корхона жамият уставида белгиланган улушлар жавобгар
томонидан шакллантирилмаганлиги ўз исботини топганлиги сабабли уни ўз
мажбуриятларини қўпол бузаётган ва ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан
жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётган ёки уни жиддий тарзда
қийинлаштираётган иштирокчи деб ҳисоблаб, “Pujiang Yu Hui Jia Investment
Management Cо Ltd” компанияси қўшма корхона таъсисчилари рўйхатидан
чиқариб асосли хуосага келган.
Апелляция инстанцияси суди эса, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдириб тўғри хулосага келган.
ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишни кассация
тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди
томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал
қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий ишларни кассация тартибида кўриш бўйича суд амалиёти
тўғрисида”ги 2021 йил 27 ноябрдаги 36-сонли қарорининг 34-бандида
кассация инстанцияси суди, агар биринчи ва апелляция инстанцияси судлари
томонидан суд ҳужжатлари қонунга мувофиқ чиқарилган деган хулосага
келса, кассация шикоятини (протестини) қаноатлантирмасдан қолдиришга,
ҳал қилув қарори, ажрим, қарорни эса, ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли
эканлиги тушунирилган.
Мазкур ҳолатда, судлар томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний
ва асослантирилган қарорлар қабул қилган, шу сабабли уларни ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз,
жавобгарнинг кассация шикоятини эса, қаноатлантирмасдан қолдиришни
лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан кассация шикоятини тақдим
этишда тўланган суд харажатлари жавобгар зиммасида қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301-303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Pujiang Yu Hui Jia Investment Management Cо Ltd” компаниясининг
кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Биринчи инстанцияси судининг 2021 йил 15 октябрдаги ҳал қилув
қарори ва апелляция инстанция судининг 2021 йил 16 декабрдаги қарори
ўзгаришсиз қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари:
В.Саттарова
Р.Хайдаров