Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-11-2206/64 Дата решения 20.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Рахмонов Сарварбек Азимжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "FAR-VAB" MCHJ QK қўшма корхонаси Ответчик / Подсудимый Philip Morris Products S.A. хорижий корхона
Source ID 1028590 Claim ID 3078231 PDF Hash 5ae58db608b3ab80... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 1102-моддаси ФКнинг 1102 law
онун 27-моддаси онун 27 law
ФКнинг 1104-моддаси ФКнинг 1104 law
онун 10-моддаси онун 10 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-11-2206/64-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Ибрагимова Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ш.Мирзахакимов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья С.Рахмонов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 20 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Халмирзаев ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, “FAR-VAB” МЧЖ вакили Р.Мардиев (ордер ва ишончномага асосан), “Philip Morris Products S.A” вакили Ж.Насриддинов (ордер ва ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар “FAR-VAB” МЧЖнинг жавобгар “Philip Morris Products S.A”га нисбатан 841275-сон билан халқаро рўйхатга олинган ва жавобгарга тегишли бўлган “PARLIAMENT BLUE” товар белгисини рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 1 декабрдаги қарори устидан “FAR-VAB” МЧЖ томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “FAR-VAB” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) “Philip Morris Products” S.A (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Тошкент вилоят судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 841275-сон билан халқаро рўйхатга олинган ва жавобгарга тегишли бўлган “PARLIAMENT BLUE” товар белгисини рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилишни сўраган. Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси жалб қилинган. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 29 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича 1 судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 1 декабрдаги қарорига асосан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, “FAR-VAB” МЧЖнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган. Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қароридан норози бўлиб берилган кассация шикоятида апелляция инстанцияси суди ишни бир тарафлама кўриб чиққанлиги, товар белгисини домен номида ишлатилиши ҳам товар белгисидан фойдаланишга кириши, лекин жавобгарга тегишли товар белгисининг номи parliament эмас балки parliament blue, демак товар бешгиси parliament blue бўлгандан кейин “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 27-моддасига асосан домен номи ҳам ҳам шундай бўлиши кераклиги, шундагина жавобгар томонидан товар белгисини домен номида ишлатилиши товар белгисидан фойдаланишга далил бўлиши мумкинлиги, Қонун ёки бошқа норматив хужжатда агар товар белгисига ўхшаш белгидан ҳам фойдаланилса, товар белгисига ўхшаш белгидан домен номида ишлатилса товар белгисидан фойдаланиш сифатида эътироф этилади деган норма йўқлиги, товар белгиси аслича қандай рўйхатдан ўтказилган бўлса шундай домен номида ёи бошқача кўринишда ишлатилиши лозимлиги, шундагина товар белгисини домен номида ишлатилиши фойдаланиш сифатида эътироф этилиши мумкинлиги, судлов ҳайъати жавобгар ва домен номи эгаси ўртасида 2022 йил 4 июлда имзоланган parliament.uz домен номидан фойдаланиш хатига асосланган ва шу розилик хатига асосан гўёки жавобгар товар белгисини домен номидан фойдаланган деган хулосага келиб даъвогарнинг даъво аризасини рад қилганлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директорининг буйруғи билан тасдиқланган “UZ” доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 100 ва 101параграфларига асосан домен номини эгаси домен номидан фойдаланиш учун бошқа шахсга фойдаланиш ҳуқуқини бермоқчи бўлса, албатта белгиланган шаклдаги ариза билан рўйхатдан ўтказувчига ариза тақдим қилиш кераклиги белгиланган, яъни домен номи қайта рўйхатдан ўтказилиши кераклиги, бироқ жавобгар ва домен номи эгаси ўртасида имзоланган домен номидан фойдаланиш розилик хатига биринчидан белгиланган шаклга риоя қилинмаганлиги ва иккинчидан мазкур розилик хати қайта рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилинмаганлиги ва домен номи қайта рўйхатдан ўтказилмаганлиги баён қилиниб, иш юзасидан апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз 2 жавобгар parliament.uz доменидан фойдаланиб турганлиги, аслида бу домен бошқа шахс “Fhilip Morris Brands S.A.R.L”га тегишли эканлиги, домен номида фақат parliament сўзидан фойдаланилганлиги, даъвогар эса parliament blue товар белгисидан фойдаланишини, бу сўзлар бирбиридан фарқ қилиши, қолаверса жавобгар parliament товар белгисидан тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланишини, даъвогар эса тамаки маҳсулотларини умуман ишлаб чиқармаслиги, балки алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришини, бу икки маҳсулотларни класслари ҳар хил эканлиги, бир-бирига яқин маҳсулот эмаслиги, даъвогар жавобгарга рақобат қилмаслиги ёки халақит бермаслигини, иш юзасидан биринчи инстанция суди тўғри тўхтамга келганлиги сабабли, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўради. Даъвогар вакили шикоят асоссизлиги, parliament товар белгисидан жавобгар ҳалқаро миқёсда фойдаланиши, ушбу товар белгисидан алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланилиши жавобгарнинг обрўсига путур етказиши, жавобгар ушбу товар белгисидан домен номида фойдаланиши, апелляция инстанцияси суди тўғри қарор қабул қилганлиги сабабли, шикоятни қаноатлантирмасдан, қарорни ўз кучида қолдиришни сўради. Учинчи шахслар сифатида жалб қилинган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси суд муҳокамаси бўлиши вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни учинчи шахлар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати даъвогар ва жавобгар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. 3 фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 1102-моддасига асосан товар белгиси (хизмат кўрсатиш белгиси) уни рўйхатдан ўтказиш асосида ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилинади. Товар белгисига бўлган ҳуқуқ товар белгиси (хизмат кўрсатиш белгиси) рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома билан тасдиқланади. Аниқланишича, даъвогар 2001 йилдан буён алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келган. Даъвогар 2021 йилда ўзининг “PARLIAMENT” номи билан ишлаб чиқараётган товар белгисининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш мақсадида ушбу товар белгисини рўйхатдан ўтказишни сўраб Интелектуал мулк агентлигига ариза билан мурожаат қилган. Бироқ, Агентлик томонидан ушбу ариза ўрганиб чиқилиши давомида 2015 йил 5 февралда товар ва хизматларнинг ҳалқаро классификацияси (ТХХК)даги 32, 33-синфлар бўйича 841275-сон билан “PARLIAMENT BLUE” товар белгиси “Philip Morris Products S.A”га (АҚШ) берилганлиги аниқланган. Шунга кўра, даъвогар жавобгарга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 841275-сон билан халқаро рўйхатга олинган ва жавобгарга тегишли бўлган “PARLIAMENT BLUE” товар белгисини рўйхатдан ўтказилганлигини ушбу товар белгисидан жавобгар охирги уч йил давомида Ўзбекистон Республикаси худудида фойдаланмаганлиги асоси билан бекор қилишни сўраган. “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 3-моддаси биринчи қисмига кўра, товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси (бундан буён матнда товар белгиси деб юритилади) бу бир юридик ва жисмоний шахслар товарлари ва хизматларини (бундан буён матнда товарлар деб юритилади) бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг шу турдаги товарларидан фарқлаш учун хизмат қиладиган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган белгилардир. Биринчи инстанция суди 841275-сон билан халқаро рўйхатга олинган ва жавобгарга тегишли бўлган “PARLIAMENT BLUE” товар белгиси уч йил давомида Ўзбекистон Республикаси худудида 4 ўтказилмаганлиги, шунингдек “PARLIAMENT BLUE” товар белгиси домен номи рўйхатдан ўтмаганлиги ишдаги мавжуд далиллар, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг судга берган тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топганлигини асос қилиб, билан даъвони қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган. Ваҳоланки, “Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллабқувватлаш бўйича ягона интегратор” (“UZINFOCOM”)нинг маълумотлар базасида “PARLIAMENT UZ” домен номи фаол мақомдалиги, 2022 йил 28 сентябрда очилганлиги ва “Fhilip Morris Brands S.A.R.L” эгалигида эканлиги кўрсатилган. Иш ҳужжатларида мавжуд “Fhilip Morris Brands S.A.R.L”нинг 2022 йил 4 июлдаги хатида “Fhilip Morris Brands S.A.R.L” ва жавобгар бир компаниянинг таркибидаги шўъба корхоналар бўлганлиги сабабли 2021 йил август ойидан жавобгарга “PARLIAMENT UZ” домен номидан фойдаланишга рухсат берилган. Қонун 27-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ товар белгисининг домен номида ишлатилиши ҳам товар белгисидан фойдаланиш деб эътироф этилиши мумкин. ФКнинг 1104-моддасида товар белгисидан фойдаланмаганлик оқибатлари келтирилган бўлиб, ушбу моддага асосан товар белгисидан охирги уч йил давомида Ўзбекистон Республикаси худудида узрли сабабсиз, узлуксиз фойдаланилмаган тақдирда, унинг рўйхатдан ўтказилганлиги исталган манфаатдор шахснинг талаби бўйича суднинг қарорига асосан бекор қилиниши мумкин. Қонун 10-моддаси биринчи қисми 13-бандининг 1-хатбошисига кўра, илгари Ўзбекистон Республикасида бошқа шахс номига рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказиш сўраб талабнома берилган, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилмай ҳам муҳофаза қилинадиган ёки шу турдаги товарларга нисбатан анча илгарироқ устуворликка эга бўлган товар белгилари билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга айнан ўхшаш бўлган белгилар товар белгилари сифатида рўйхатдан ўтказилмайди. Мазкур ҳолатда, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси суди жавобгар товар белгисидан домен номида фойдаланиб келаётганлигини инобатга олиб, Қонун 27-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ товар белгисининг домен номида ишлатилиши ҳам товар белгисидан фойдаланиш деб эътироф этилиши мумкинлиги сабабли даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш учун асослар мавжуд эмаслиги, шу сабабдан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор 5 Судлов ҳайъати, даъвогарнинг кассация шикоятида келтирилган жавобгар товар белгисидан домен номида фойдаланилмаганлиги, даъвогар ва жавобгар товар белгисидан бошқа-бошқа товарларни ишлаб чиқаришда фойдаланиши, алкоголь маҳсулотлари ва тамаки маҳсулотларининг класслари ҳар хил эканлиги, parliament товар белгиси ва parliament blue товар белгиси бир-биридан фарқ қилиши, даъвогар ва жавобгар ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар бир-бирига яқин маҳсулотлар эмаслиги сабабли тарафларнинг рақобатига сабаб бўлмаслиги ва бир-бирига халақит бермалиги ҳақидаги важларига қўшилмайди. Даъвогар томонидан шикоятда келтирилган ушбу важлар асоссизлиги ҳақида апелляция инстанцияси томонидан асослантириб берилган. Юқоридагиларга асосланиб, биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантиришда моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда асослантирилган ва қонуний қарор қабул қилган. Шунинг учун, апелляция инстанцияси суди асосли равишда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва иш юзасидан апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади ва жавобгар томонидан кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган давлат божи ва почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “FAR-VAB” МЧЖнинг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 1 декабрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. 6 Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: С. Рахмонов ҳайъат аъзолари: О. Халмирзаев 7