Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2303/102 Дата решения 20.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Раджабов Бегзод Бегмурадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение INVEST-2020 масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый ANGIDON BODOMLARI фермер хўжалиги
Source ID 1042325 Claim ID 3111983 PDF Hash 2d9571c32940c1f0... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
онуннинг 24-моддаси онуннинг 24 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 20.02.2023 йил Навоий шаҳри 4-2101-2203/ХХХХ-сонли иш жавобгар ХХХХ жамиятидан 189.000.000 сўм асосий қарз, 33.129.300 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини Ж.Рузиқулов котиблигида даъвогарнинг тугатиш бошқарувчиси ХХХХ жавобгарнинг вакили ХХХХ иштирокидаги суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: даъвогар ХХХХХ комиссияси судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХХ жамиятидан 189.000.000 сўм асосий қарз, 33.129.300 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгарнинг вакили даъвони рад қилишни сўради. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар вакилларининг фикрини эшитиб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан жавобгарга 31.05.2021 йилда 06.05.2021 йилдаги 108-сонли шартномага кўра товар сотиб олиш учун 189.500.000 сўмлик тўловни амалга оширган. Ушбу ҳолат суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмаси ва даъвога илова қилинган далиллар билан тасдиқланади. Бироқ, жавобгар томонидан даъво судга тақдим этилган кунга қадар товар етказиб берилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (қуйида матнда “ФК” деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Аммо, иш судда кўрилаѐтган кунда жавобгар 189.500.000 сўмлик маҳсулотларни етказиб берган. Ушбу ҳолат суд мажлисида даъвогар тугатиш бошқарувчиси томонидан тақдим қилинган 23.12.2022 йилдаги 186-сонли счѐт фактура билан тасдиқланади. қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди. Шунингдек, даъвогар жавобгардан Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектларнинг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 32-моддасига кўра 33.129.300 сўм пеня ундиришни сўраган. Бироқ, даъвогар пенянинг асоси ва унинг ҳисоб китобини нотўғри тақдим қилган. Яъни, юқорида қайд этилган Қонуннинг 24-моддаси 2-қисмига кўра агар қонунчиликда ѐки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, хўжалик шартномаларини бажармаганлик ва лозим даражада бажармаганлик учун ушбу Қонуннинг 25—32-моддаларида назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилади. Аммо, тарафлар ўртасида тузилган шартномада пеня суммасининг ҳисобланиши ва ундирилиши ҳақида келишув мавжуд. Шу сабаб суд даъвонинг пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди. Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ : 1. Даъвогарнинг даъвосини қаноатлантириш рад қилинсин. 2. Даъвогар ХХХХ комиссиясидан 4.442.586 сўм давлат божи ундирилсин. 3. Даъвогар ХХХХ комиссиясидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. 4. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин. 5. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф бир ойлик муддатда Кармана туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин. Судья Б.Раджабов