← Назад
Решение #651560 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TERMIZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
190111, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi, 67
190111, Termiz, Istiqlol street, 67
Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25
e-mail: i.termiz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Термиз шаҳри
4-1901-2201/4481-сонли иш
Термиз туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.Жумаев раислигида,
Т.Музраповнинг котиблигида, жавобгар вакили – У.Байкабилов (2023 йил 9
январдаги 3-сонли ишончнома асосида) иштирокида, аризачи Сурхондарё
вилоят давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “TERMIZ CARGO CENTRE”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган аризаси бўйича
иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи – Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармаси (кейинги
ўринларда – аризачи) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар –
“TERMIZ CARGO CENTRE” масъулияти чекланган жамиятига (кейинги
ўринларда - жавобгар) нисбатан 11274562,7 сўм миқдорида молиявий
жарима қўллашни сўраган.
Аризачи суд мажлисида ўз вакилининг иштирокини таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(кейинги ўринларда – ИПК) 220-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили иш бўйича қонуний
тўхтамга келишни сўради.
Суд, жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда
тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидагиларга кўра, арз қилинган талабни қаноатлантиришни рад
этишни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Марказий
банкининг 2022 йил 9 августдаги 13-27/122-хфу-сонли хатига асосан
жавобгарда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14
майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари
мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
283-сонли қарори талаблари ижроси юзасидан таҳлил ўтказилган.
Ўтказилган таҳлилда жавобгар билан Покистон давлатининг
“MOHMAND ENTERPRISES IMPORTER EXPORTER” субъекти ўртасида
имзоланган ИДН:206962384302340153210100004-сонли экспорт контракти
бўйича 16.02.2022 йилдан 20655 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган
дебитор қарздорлигига йўл қўйилганлиги аниқланган.
Таҳлил натижаси юзасидан аризачи томонидан жавобгарга молиявий
жаримани ихтиёрий тўлаб бериш учун талабнома юборилган бўлсада, тўлов
ихтиёрий тўланмаган.
Шу сабабли аризачи судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14
майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари
мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандига кўра, ташқи савдо контрактлари бўйича
активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги
маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона
режимларида
товарлар
республикага
олиб
кирилиши
ва
расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини
ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин 30 банк иш куни
(кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк иш
куни) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар.
180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин
муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда;
180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари
ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида
расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки
кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча;
365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки
«эркин
муомалага
чиқариш
(импорт)»
божхона
режимида
расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки
кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда
республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги
“Тадбиркорликни
қўллаб-қувватлаш
тизимини
такомиллаштириш,
ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ-5087-сонли Қарорининг 10-бандида 2021 йил 1 майдан
бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига
йўл қўйган экспорт қилувчилар ва «эркин муомалага чиқариш» божхона
режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни,
ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган
импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари
икки бараварга камайтириш, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи
савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун
хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилсин ва дебитор
қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан
ҳисоблаш белгиланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳқамасининг
2022 йил 22 августдаги “Давлат солиқ хизмати органлари тоомнидан солиқ
тўловчиларнинг солиқ мажбуриятларини аниқлашда давлат органлари ва
ташкилотларининг маълумотлар базасидан фойдаланишни тартибга солиш
тўғрисида”ги 471-сонли қарорига 3-илова “Ўзбекистон Республикаси
Ҳуқуматининг
айрим
қарорларига
киритилган
ўзгартириш
ва
қўшимчалар”нинг 7-бандида “27.Ташқи савдо контрактлари бўйича
активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги
маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона
режимларида
товарлар
республикага
олиб
кирилиши
ва
расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини
ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун
(кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида
таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт
амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда —
репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт
амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда —
репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда
қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт
амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда —
репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда
республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.
Иш кўриб чиқилиши жараёнида аниқланишича, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Ҳаво ҳарорати кескин совиб кетишининг
иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш учун тадбиркорлик
субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023 йил 3
февралдаги ПҚ-43-сонли Қарорининг 3-бандида, ташқи савдо операциялари
бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи
субъектларга жарималар қўлланилиши, шунингдек, мазкур қарор кучга
киргунига қадар қўлланилган жарималар ундирилиши 2023-йил 1-апрелга
қадар тўхтатилиши лозимлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар Покистон давлатининг “MOHMAND
ENTERPRISES IMPORTER EXPORTER” субъекти ўртасида имзоланган
ИДН:206962384302340153210100004-сонли экспорт контракти бўйича
16.02.2022 йилдан 20655 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор
қарздорлигига йўл қўйганлиги ўз тасдиғини топган бўлса-да, бироқ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳаво ҳарорати кескин совиб
субъектларини
қўллаб-қувватлаш
чора-тадбирлари
тўғрисида” 2023 йил 3 февралдаги ПҚ-43-сонли Қарорининг 3-бандида,
ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун
хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўлланилиши, шунингдек,
мазкур қарор кучга киргунига қадар қўлланилган жарималар ундирилиши
2023-йил 1-апрелга қадар тўхтатилиши белгиланганлиги сабабли,
аризачининг ариза талабини қаноатлантириш рад этилиши лозим.
Аризачи молиявий жарима қўллаш талаби билан жарималар
қўлланилиши тўхтатилган муддат тугагандан сўнг белгиланган тартибда
судга мурожаат қилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни 9моддаси биринчи қисмининг 19-бандида аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда
давлат божини тўлашдан озод қилинганлиги сабабли суд, тарафлардан
давлат божи тўловини ундирмасликни лозим топади.
Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан почта харажатларини аризачи
зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л а д и:
Аризачи Сурхондарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг аризасини
қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан ўн кун ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят
(протест) беришлари мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Д.Жумаев