Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2502/644 Дата решения 02.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 389897 Claim ID 2819418 PDF Hash 2f80f0468e72f247... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 16
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
йилда ЖПКнинг 224-моддаси йилда ЖПК 224 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
судлар Конституциянинг 28-моддаси судлар Конституция 28 law
ЖПК 22-моддаси ЖПК 22 law
ЖПКнинг 443-моддаси ЖПКнинг 443 law
аракатлари ЖКнинг 25-моддаси аракатлари ЖК 25 law
исми ва ЖКнинг 273-моддаси исми ва ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖК 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖК 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
збекистон Республикаси ЖК 8-моддаси збекистон Республикаси ЖК 8 law
ЖКнинг 55-моддаси ЖКнинг 55 law
збекистон Республикаси ЖК 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖК 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
збекистон Республикаси ЖК 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖК 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2025 йил июнь ойининг 02 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, очиқ суд мажлисида, суд биносида, раислик қилувчи судья С.Мамадиев, суд мажлиси котиби - судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи И.Зохидов ва унинг ҳимоячиси “INSON XIMOYASI” адвокатлик фирмаси адвокати А.Тилововнинг иштирокида, Зохидов Идрис Абдулазиззодага оид 1-10062502/644-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Зохидов Идрис Абдулазиззода (Zoxidov Idris Abdulazizzoda), 1999 йил 3 апрелда Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманида туғилган, Ўзбекистон фуқароси ўзбек, маълумоти олий, оилали, харбий хизматга мажбур, муқаддам судланмаган, вақтинчалик ишсиз, Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Шарғун шаҳарчаси Шахтёрлар кўчаси 60А-уй 18-хонадонда яшаган, 12.02.2025 йилда ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушланиб, 13.02.2025 йилда озод этилган, иш бўйича 14.02.2025 йилдан “гаров” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 3-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган. Суд судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, гувоҳларнинг кўрсатувларини ўқиб эшиттириб, дастлабки тергов ва судда тўпланган далилларни текшириб ва муҳокама қилиб, жиноят ишидаги ҳужжатларни таҳлил қилиб, тарафларнинг музокаралари ва судланувчининг охирги сўзини тинглаб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи И.Зохидов 2025 йил 12 февраль куни ўзига тегишли бўлган “Samsung А51” русумли уяли алоқа воситаси орқали Интернетнинг “Телеграм” мессенжеридаги “Denov.www” номли интернет наркодўкони оператори билан алоқа ўрнатиб, келгусида бошқа шахсларга ўтказиш учун “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 400.000 сўмга сотиб олишга келишган ҳамда шу куни мазкур гиёҳвандлик воситасини унга юборилган жойлашув нуқтаси-геолокация орқали Денов тумани Денов ёғ-мой заводи олдидан оқиб ўтувчи ариқ ёнидаги дарахт тагидаги тош остидан олиб, ўзининг ёнида сақлаб келган. Шундан сўнг жорий йилнинг 12 февраль куни соат тахминан 16:57ларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида Сурхондарё-Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб келган, давлат рақами 75Y372OA бўлган “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, мазкур автомашина ҳамда ундаги йўловчиларнинг ҳужжатлари текширилганда, автоуловнинг олд йўловчи ўриндиғида йўловчи сифатида ўтирган И.А.Зохидов хатти-ҳаракатлари билан ўзини шубҳали тутганлиги сабабли, мазкур ЙПХ масканида хизматга жалб қилинган ходимлар томонидан унинг ёни кўздан кечирилганда, эгнидаги қаймоқ рангли курткасининг ўнг чўнтагидан оқ қоғозга ўралган, жигар рангли ўткир специфик ҳидли, гиёҳвандлик воситасига ўхшаш мумсимон модда борлиги аниқланиб олинган. ИИББ ЭКМнинг 13.02.2025 йилдаги 811-сонли эксперт хулосасига кўра, И.А.Зохидовдан олинган модда таркибида фаол гиёҳванд моддатетрогидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу модда “Гашиш” деб аталиши, мазкур гиёҳвандлик воситасининг оғирлиги 0.70 граммга тенглиги, “Гашиш” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.2018 йилдаги 878сонли Қарорининг 1-иловасида кўрсатилган, Ўзбекистон Республикасида муомаласи тақиқланган гиёҳвандлик воситалари рўйхатига кириши аниқланган. Суд мажлисида судланувчи И.Зохидов, у айбига қисман иқрорлиги, 2025 йил 28 январь куни Франциядан Тошкент шаҳрига учиб келган таниши Кохановська Аннани кутиб олганлиги, сўнг у, у билан Сурхондарё вилоятига бориб, ФҲДЁдан қонуний никоҳдан ўтганлиги ва эр-хотин бўлиб яшашни бошлаганлиги, сўнг хотини Анна билан Францияга бориш учун Тошкент шаҳрига йўлга чиқганлиги, 2025 йил 12 февраль куни эрталаб соат 10-00лар атрофида Телеграм мессенжеридаги “Denov.www” номли телеграм-ботга кириб, ундан бирор-бир гиёҳванд модда бўлса сотиб олмоқчи эканлиги, сабаби севган қизи билан никоҳдан ўтиб хурсандчилигидан бироз дам олмоқчи эканлиги, лекин хотини Анна бу хақда хабари хам бўлмаганлиги, бундан ташқари у наркотик модда у ёқда турсин, хатто сигарет ҳам истеъмол қилмаганлиги ва унинг наша чекиши хақида хам хабари бўлмаганлиги, у хам бу хақда унга умуман айтмаганманлиги, у ушбу моддани ҳар-ҳар замонда интернетдан сотиб олиб чекиб тураргаглиги, шундан сўнг “Denov.www” номли телеграм-ботга кириб, регистрациядан ўтганлиги ва бот унга ўзида бор наркотик моддаларни рўйхатини юборганлиги, сўнг у 0.5 гр гашиш буюртма қилганлиги, сўнг бот биткоин карта рақамини ва наркотик модда жойлашган манзил геолокациясини юборганлиги, сўнг у локацияни очиб кўрганида модда Денов туманида эканлигини билганлиги ва бир ўзи Денов туманига кетганлиги, хотини Анна эса уйимда кутиб ўтирганлиги, сўнг такси машинасида Денов туманига бориб, ўша ердаги банкоматлардан 400.000 сўм пулларни телеграм-бот юборган картага ўтказганлиги, сўнг локация бўйича Денов ёғ-мой заводи олдига бордим ва завод девори олдидан оқиб ўтган ариқ бўйидаги дарахт остидаги тош остидан қора рангли изолентага ўралган моддани олганлиги ва чўнтагига солиб, бошқа бир таксида ортга қайтганлиги, олинган наркотик моддани эса қаймоқ рангли курткамнинг чўнтагига солиб қўйганлиги, шундан сўнг соат 14:00ларда Тошкентга йўлга чиқиш учун пул кераклиги сабабли, Сариосиё туманидаги эски телефонлар савдоси билан шуғулланувчи болаларга ўзининг “Самсунг А51” русумли телефонини 750.000 сўмга сотганлиги, шундан сўнг шу куни кечки 24:00лар атрофида хотини Анна билан Тошкентга қараб йўлга чиққанлиги сабаби Тошкентга келиб Франция элчихонасига кириб хотини билан хужжат топширишганлиги ва Францияга кетиши кераклиги, сўнг Сариосиё туманидаги Тошкентга қатнайдиган такси билан гаплашганлиги ва 900.000 сўмга келишганлиги ва таксичи уни ва хотинини иккаласини олиб йўлга чиқганлиги, йўл давомида Жиззах вилоятида тушиб овқатланганлиги, шундан сўнг 12 февраль куни соат 16-50лар атрофида Тошкент шаҳрига кириб келганлиги ва Эркин ЙПХ постида уларнинг машинани ИИБ ходимлари текширишни бошлаганлиги, шундан сўнг ходимлар у ўтирган томон эшигини очишди ва у қўрқиб кетганлиги сабаби уни ёнида гашиш наркотик моддаси борлиги эсига тушиб кетганлиги, сўнг ИИБ ходимлари ва фуқаролик кийимидаги шахслар ундан ёнида ноқонуний нарса ва буюмлар бор-йўқлигини сўрашганлиги, сўнг у қўрқиб кетганидан дастлаб ёнида хеч нарса йўқ деганлиги кейин эса улар ёнини кўздан кечиришганлиги ва курткасининг ўнг чўнтагида оқ қоғозга ўралганлиги, Денов туманидаги локациядан олган моддани аниқлаб олишди у ушбу моддани ўзининг истеъмоли учун сотиб олган эканлиги, уни бошқа шахсларга ўтказиш нияти йўқлиги, ушбу наркотик модда хақида ўша кунги такси хайдовчисининг хам, хотини Аннанинг хам хабари бўлмаганлиги, сўнг ИИБ ходимлари ундан олинган моддани конвертга солиб мухрлашди ва унга у ва холислар имзо қўйишганлиги, сўнг уларни Чилонзор тумани ИИБ биносига олиб келишганлиги, бўлиб ўтган ҳолатни хужжатлаштиришганини ва у билганларипни рўйи рост тушунтириш хатида ёзиб берганлиги, у ҳозирда қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймондалиги, бошқа бу каби ноқонуний ишларни содир қилмаслиги, унга енгиллик яратиб беришлигини сўраб кўрсатув берди. Суд мажлисида сўралган гувоҳ Н.Тоджибаев, у ҳозирги кунда Тошкент шаҳар ИИББ ЙХХБ ЙПХБ “Эркин” йўл патруль маскани инспектори лавозимида хизмат қилиб келишлиги, уннинг хизмат вазифаларига жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва хуқуқбузарликларни олдини олиш, ЙПХ маскани бўйлаб ҳаракатланган автомашиналарнинг қонунийлигини текшириш ва лавозим йўриқномасида белгиланган бошқа вазифалар киришлиги, 2025 йил 12 февраль куни соат тахминан 16:57лар атрофида Эркин ЙПХ масканида хизмат олиб бораётганида, Сурхондарё-Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб келган, давлат рақами 75 Y 372 OA бўлган “Кобальт” русумли автотранспорт воситасини тўхтатганлиги ва хайдовчи хужжатларини текширганлиги, сўнг мазкур автомашина олд йўловчи ўриндиғида ўтирган йўловчи ўзини шубҳали тута бошлаганлиги ва унинг ҳатти- харакатларидан сўнг у шу куни мазкур ЙПХ масканига хизматга жалб қилинган кинология хизмати ходими Х.Н.Муродовни унинг “Ремми” лақабли хизмат ити билан биргаликда чақирганлиги, сўнг хизмат ити ушбу йўловчини кўриб унга талпиниб хура бошлаганлиги, сўнг у ушбу маскандан ўтиб кетаётган икки нафар нотаниш фуқарони тўхтатиб уларга бир ишда холис сифатида қатнашишларини таклиф қилганлиги ва улар рози бўлишганлиги, шундан сўнг давлат рақами 75 Y 372 OA бўлган “Кобальт” русумли автотранспорт воситасининг олд йўловчи ўриндиғида йўловчи сифатида келган, ўзини 14.08.1999 йилда туғилган фуқаро Зохидов Идрис Абдулазиззода деб таништирган шахсдан ёнида ноқонуний нарса ва буюмлар бор-йўқлиги хақида сўраганлиги, дастлаб ушбу фуқаро ёнида ноқонуний нарсалар йўқлиги, лекин унинг ўзини тутиши, ҳатти-ҳаракати янада шубҳали бўлгандан сўнг, у ёнида гиёҳвандлик моддаси борлигини маълум қилганлиги ва эгнидаги қаймоқ рангли курткаси ўнг чўнтагидан оқ қоғозга ўралган, жигар рангли ўткир специфик ҳидли, гиёҳвандлик воситасига ўхшаш мумсимон моддасини тақдим қилганлиги, шундан сўнг у ўша жойнинг ўзида зудлик билан Чилонзор тумани ИИО ФМБга хабар берганлиги ва орадан чамаси ўн дақиқа ўтиб ЖҚБ ходими етиб келганлиги ва аниқланган ҳолат бўйича баённома расмийлаштириб, И.Зохидовдан мазкур гиёҳвандлик воситасини олиб конвертга солиб, холислар ва И.Зохидов томонидан имзоланди ҳамда барча қатнашчилар туман ИИО ФМБ биносига кетишганлиги, 12.02.2025 йилда Бунёдкор-шоҳ кўчасида жойлашган “Эркин” ЙПХ постида хуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан И.А.Зохидовдан аниқланиб олинган Гашиш гиёҳвандлик воситасини олишда унга нисбатан ноқонуний ҳаракатлар содир этилмаганлиги, шунингдек, ИИБ биносида хам ИИБ ходимлари томонидан ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида И.А.Зохидовга нисбатан руҳий тайзиқ ва бошқа ноқонуний ҳаракатлар қўлланилмаганлиги, И.А.Зохидовни ушлаш ва ёнидан аниқлаб олинган моддаларни олиш ҳолатлари видеога олинганлиги, унинг юқорида берган кўрсатувларимнинг барчаси тўғри, ушбу кўрсатувларини беришга бирор бир киши унга илтимос қилмаганлиги ва мажбур ҳам қилмаганлиги, у мазкур кўрсатувларини ўзининг хоҳиши билан изоҳлаб берганлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан унга нисбатан ноқонуний ҳаракатлар ҳамда жисмоний ва руҳий тазйиқлар ўтказилмаганлиги ҳақида кўрсатув берди. Гувоҳ Ж.Файзуллаевнинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари суд мажлисида ўқиб эшиттирилганда, у 2025 йил 12 февраль куни соат тахминан 16:50лар атрофида Чилонзор тумани Бунёдкор-шоҳ кўчасида жойлашган “Эркин” ЙПХ постидан ўз ишлари билан ўтиб кетаётганида уни олдига ИИБ ходимлари келиб, ўзларини таништириб, бир ҳолат юзасидан холис сифатида қатнашишини сўрашганлиги, у ўша вақтда бўш вақти бўлганлиги сабабли уларнинг таклифига рози бўлганлиги, улар ундан ташқари яна бир фуқарони ҳам холис сифатида таклиф қилишганлиги, шундан сўнг ИИБ ходимлари Сурхондарё-Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб келганлиги, давлат рақами 75 Y 372 OA бўлган “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилганлигини ҳамда ушбу автомашинада йўловчи сифатида келган ўзини 14.08.1999 йилда туғилган фуқаро Зохидов Идрис Абдулазиззода деб таништирган шахс хатти-ҳаракатлари билан ўзини шубҳали тутганлигини маълум қилишганлиги, шундан сўнг мазкур ЙПХ масканида хизматга жалб қилинган ходимлар бизнинг иштирокида И.А.Зохидовнинг ёнини кўздан кечиришганда, унинг эгнида бўлган қаймоқ рангли курткасининг ўнг чўнтагидан оқ қоғозга ўралган, жигар рангли ўткир ҳидли, гиёҳвандлик воситасига ўхшаш мумсимон модда борлигини аниқлаб олишганлиги, сўнг ундан ушбу модда нималигини ва қаердан олганлигини, нима мақсадда ўзи билан олиб юрганлигини сўрашганда, И.А.Зохидов ушбу модда гашиш гиёҳвандлик моддаси эканлигини, уни Сурхондарёдан сотиб олганлигини ва ўзининг истеъмоли учун олиб юрганлигини, бошқа хеч кимга сотиш нияти бўлмаганлигини маълум қилганлиги, сўнг барчамиз, яъни у, яна бир холис, И.А.Зохидов ва ИИБ ходимлари Чилонзор тумани ИИБ бўлимига келдик ва шу ерда И.А.Зохидовдан аниқланиб олинган гиёҳванд модда тегишли тартибда баённома асосида расмийлаштирилиб олиб қўйилди ва биз ушбу баённомага имзо қўйганлиги, сўнг И.А.Зохидовга нисбатан тегишли хужжатлар расмийлаштирилганлиги, у ҳам бўлиб ўтган ҳолат юзасидан тушунтириш хати ёзиб берганлиги, бўлиб ўтган ҳолат шулардан иборатлиги, 12.02.2025 йилда Бунёдкор-шоҳ кўчасида жойлашган “Эркин” ЙПХ постида хуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан И.А.Зохидовдан аниқланиб олинган Гашиш гиёҳвандлик воситасини олишда унга нисбатан ноқонуний ҳаракатлар содир этилмаганлиги, шунингдек, ИИБ биносида хам ИИБ ходимлари томонидан ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида И.А.Зохидовга нисбатан руҳий тайзиқ ва бошқа ноқонуний ҳаракатлар қўлланилмаганлиги, И.А.Зохидовни ушлаш ва ёнидан аниқлаб олинган моддаларни олиш ҳолатлари видеога олинганлиги, менинг юқорида берган кўрсатувларининг барчаси тўғри, ушбу кўрсатувларини беришга бирор бир киши унга илтимос қилмаганлиги ва мажбур ҳам қилмаганлиги, у мазкур кўрсатувларини ўзининг хоҳиши билан изоҳлаб берганлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан унга нисбатан ноқонуний ҳаракатлар ҳамда жисмоний ва руҳий тазйиқлар ўтказилмаганлиги, унинг ходимларга нисбатан ҳеч қандай эътирози ва шикоятим йўқлиги ҳақида кўрсатув берди. Гувоҳ О.Абдухалиловнинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари суд мажлисида ўқиб эшиттирилганда, у Сурхондарё-Тошкент йўналишида таксичилик қилишлиги, 2025 йил 12 февраль куни соат 24:00лар атрофида Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидан 2 нафар йўловчини, яъни бир нафар эркак ва бир аёлни олганлиги, ушбу эркак тўрт кишини пулини бераман деганлиги учун иккита йўловчи билан йўлга чиқганлиги, йўл давомида Дарбанд ЙПХ постида ЙПХ ходимлари уни, машинадаги йўловчини ва машинамни текширишди ва уларга юришга рухсат беришганлиги, йўл давомида бир марта тўхтаб дам олганлиги, Жиззах вилоятидаги ошхонада тушиб овқатланлиги ва озроқ дам олганлиги, сўнг шу куни соат 16:50лар атрофида Тошкент шаҳрига кириб келишдаги Эркин ЙПХ постида машинамни тўхтатишганлиги ва машинамни текширишганлиги, шу вақтда машинани олдида ўтирган фуқаронинг (кейинчалик исми Зохидов Идрис эканлигини билдим) ёнларини текширишганлиги ва унинг ёнидан оқ қоғоз бўлагига ўралган қандайдир наркотик моддага ўхшаш моддани аниқлаб олишганлиги, у ушбу фуқаронинг ёнида наркотик моддаси борлигини билмаганлиги, агар билганида бу хақда ИИБ ходимларига ўзи олдиндан хабар берган бўлар эканлиги, шундан сўнг ушбу фуқарога тегишли хужжатлар расмийлаштиришди ва ундан аниқланган моддани олиб қўйишганлиги, сўнг уларни Чилонзор тумани ИИБ биносига олиб келишганлиги ва у холат бўйичяа тушунтириш хати ёзиб берганлиги, 12.02.2025 йилда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида И.А.Зохидовга нисбатан ўтказилган тезкор тадбир давомида хуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ноқонуний ҳаракатлар содир этилмаганлиги, ИИБ ходимлари томонидан ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида унга нисбатан руҳий тайзиқ ва бошқа ноқонуний ҳаракатлар қўлланилмаганлиги, фуқаро И.А.Зохидовнинг ёнидан аниқланиб олинган гашиш гиёҳвандлик моддаси хақида унга умуман хеч нима гап айтмаганлиги, ва унинг бу хақида хабари бўлмаганлиги, агар унинг ёнида наркотик модда борлигини билганида бу хақда ИИБ ходимларига ўзи олдиндан хабар берган бўлар эканлиги, унинг юқорида берган кўрсатувларимнинг барчаси тўғри, ушбу кўрсатувларини беришга бирор бир киши унга илтимос қилмаганлиги ва мажбур ҳам қилмаганлиги, у мазкур кўрсатувларини ўзининг хоҳиши билан изоҳлаб берганлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан унга нисбатан ноқонуний ҳаракатлар ҳамда жисмоний ва руҳий тазйиқлар ўтказилмаганлиги, унинг ходимларга нисбатан ҳеч қандай эътирози ва шикояти йўқлиги ҳақида кўрсатув берди. Гувоҳ Б.Неъматиллаевнинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари суд мажлисида ўқиб эшиттирилганда, у Чилонзор тумани ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакили лавозимида хизмат қилиб келишлиги, у ушбу лавозимда 2024 йил июль ойидан бери хизмат қилиб келишлиги, унинг хизмат вазифаларига жиноятларни аниқлаш ва уларни олдини олиш, жиноятларни фош этиш бўйича тезкор тадбирлар ўтказиш, иш юритувидаги терговга қадар текширув хужжатлари юзасидан қонуний қарорлар қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва лавозим йўриқномасида белгиланган бошқа вазифалар киришлиги, 2025 йил 12 февраль куни раҳбарият томонидан Чилонзор тумани Бунёдкор-шоҳ кўчасида жойлашган Эркин ЙПХ масканига бориб, аниқланган ҳолат юзасидан хужжатларни расмийлаштириш топширилганлиги, шундан сўнг у зудлик билан Эркин ЙПХ постига етиб борганлиги, у ерда шу куни соат 16:50ларда Сурхондарё-Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб келганлиги, давлат рақами 75 Y 372 OA бўлган “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, мазкур автомашина ҳамда йўловчиларининг хужжатлари текширилганда, автоуловнинг олд йўловчи ўриндиғида йўловчи сифатида келганлиги, ўзини 14.08.1999 йилда туғилган фуқаро Зохидов Идрис Абдулазиззода деб таништирган шахс хатти-ҳаракатлари билан ўзини шубҳали тутганлиги сабабли, мазкур ЙПХ масканида хизматга жалб қилинган ходимлар унинг ёнини кўздан кечиришганда, унинг эгнидаги қаймоқ рангли курткаси ўнг чўнтагидан оқ қоғозга ўралган, жигар рангли ўткир специфик ҳидли, гиёҳвандлик воситасига ўхшаш мумсимон модда борлиги аниқланганлиги, шундан сўнг у ўша жойнинг ўзида мазкур ҳолат юзасидан олиб қўйиш хақида баённома расмийлаштириб, холис ва барча гувохлардан тушунтириш хати олдим ҳамда хужжатларни туман ИИО ФМБ ЖҚБга топширилганлиги, 12.02.2025 йилда Бунёдкор-шоҳ кўчасида жойлашган “Эркин” ЙПХ постида хуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан И.А.Зохидовдан аниқланиб олинган Гашиш гиёҳвандлик воситасини олишда унга нисбатан ноқонуний ҳаракатлар содир этилмаганлиги, шунингдек, ИИБ биносида хам ИИБ ходимлари томонидан ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида И.А.Зохидовга нисбатан руҳий тайзиқ ва бошқа ноқонуний ҳаракатлар қўлланилмаганлиги ҳақида кўрсатув берди. Суд иш бўйича тўпланган далилларга баҳо бериб, судланувчининг содир қилган жиноятлари ўз тасдиғини топган ва қуйидаги далиллар билан исботланган деб ҳисоблайди. Жумладан; Судланувчи И.Зохидовнинг айбловга иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари, жиноят иши бўйича 12.02.2025 йилдаги далолатнома ва далилий ашёни олиш тўғрисидаги баённома, Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 13.02.2025 йилдаги 811-сонли эксперт хулосаси ва фотожадвал, Республика ихтисослаштирилган Наркология илмий-амалий тиббиёт Маркази Тошкент шаҳар филиалининг 471-сонли далолатномалари, 15.02.2025 йилдаги нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш, иш хужжатларига қўшиш ва сақлаш учун топшириш ҳақидаги қарори, йўлланма хат, кўздан кечириш ва қабул қилиш-топшириш баённомалари ҳамда квитанция, жиноят иши бўйича нарсани кўздан кечириш баённомаси ва фотожадвал ҳамда иш бўйича 17.02.2025 йилдаги нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш ва иш хужжатларига қўшиш хақидаги қарори, гувох Ж.Ш.Файзуллаев ва айбланувчи И.А.Зохидов ўртасида ўтказилган юзлаштириш баённомаси, Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЖҚБ ва ЙПХ ходимлари томонидан терговга қадар текширув давомида тўпланган дастлабки хужжатлар, гувохларнинг тушунтириш хатлари ва ишдаги бошқа бир қатор хужжатлар билан ўз тасдиғини топган. Суд, судланувчи И.Зохидовнинг ҳаракати юридик квалификациясини муҳокама этиб қуйидаги тўхтамга келади: Судланувчи И.Зохидовнинг жиноий ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берар экан, дастлабки тергов органи томонидан унинг “гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, эгаллаш, ташиш ёки жўнатиш”да ифодаланган ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 3-қисми “б” билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 3-қисми “б” банди диспозициясида бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, шунингдек уларни кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда ўтказиш учун жавобгарлик белгиланган. Иш ҳужжатларидан ва судда аниқланган ҳолатларга кўра И.Зохидов, у 2025 йил 12 февраль куни эрталаб соат 10-00лар атрофида Телеграм мессенжеридаги “Denov.www” номли телеграм-ботга кириб, ундан бирор-бир гиёҳванд модда бўлса сотиб олмоқчи эканлиги, сабаби севган қизи билан никоҳдан ўтиб хурсандчилигидан бироз дам олмоқчи эканлиги, шундан сўнг “Denov.www” номли телеграм-ботга кириб, регистрациядан ўтганлиги ва бот унга ўзида бор наркотик моддаларни рўйхатини юборганлиги, сўнг у 0.5 гр гашиш буюртма қилганлиги, сўнг бот биткоин карта рақамини ва наркотик модда жойлашган манзил геолокациясини юборганлиги, сўнг у локацияни очиб кўрганида модда Денов туманида эканлигини билганлиги ва бир ўзи Денов туманига кетганлиги, хотини Анна эса уйимда кутиб ўтирганлиги, сўнг такси машинасида Денов туманига бориб, ўша ердаги банкоматлардан 400.000 сўм пулларни телеграм-бот юборган картага ўтказганлиги, сўнг локация бўйича Денов ёғ-мой заводи олдига бордим ва завод девори олдидан оқиб ўтган ариқ бўйидаги дарахт остидаги тош остидан қора рангли изолентага ўралган моддани олганлиги ва чўнтагига солиб, бошқа бир таксида ортга қайтганлиги, олинган наркотик моддани эса қаймоқ рангли курткамнинг чўнтагига солиб қўйганлиги, шундан сўнг 12 февраль куни соат 16-50лар атрофида Тошкент шаҳрига кириб келганлиги ва Эркин ЙПХ постида уларнинг машинани ИИБ ходимлари текширишни бошлаганлиги, шундан сўнг ходимлар у ўтирган томон эшигини очишди ва у қўрқиб кетганлиги сабаби уни ёнида гашиш наркотик моддаси борлиги эсига тушиб кетганлиги, сўнг ИИБ ходимлари ва фуқаролик кийимидаги шахслар ундан ёнида ноқонуний нарса ва буюмлар бор-йўқлигини сўрашганлиги, сўнг у қўрқиб кетганидан дастлаб ёнида хеч нарса йўқ деганлиги кейин эса улар ёнини кўздан кечиришганлиги ва курткасининг ўнг чўнтагида оқ қоғозга ўралганлиги, Денов туманидаги локациядан олган моддани аниқлаб олишганлиги, у ушбу моддани ўзининг истеъмоли учун сотиб олган эканлиги, уни бошқа шахсларга ўтказиш нияти бўлмаганлиги, ушбу наркотик модда хақида ўша кунги такси хайдовчисининг хам, хотини Аннанинг хам хабари бўлмаганлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг 8-бандида, судлар Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ айбдорликка оид барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони йўқлиги шахсни айбсиз деб топишга асос бўлишини инобатга олишлари лозимлиги, шахснинг ўз айбини тан олганлиги унинг айби судда текширилган бошқа далиллар билан исботланган тақдирдагина айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла олиши ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли Қарорининг 5-бандида “Судларнинг эътибори, ЖПК 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкинлигига қаратилсин. Судлар ҳукм ЖПКнинг 26, 90 ва 455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида текширилган ва суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга асосланган бўлиши лозимлигини эътиборга олишлари керак. Суд ҳукмда, суриштирув, дастлабки тергов ёки бошқа суд мажлисидаги судланувчи, жабрланувчи, гувоҳларнинг кўрсатувларига, экспертларнинг хулосаларига ва тергов ҳаракатларининг баённомаларига, ЖПКнинг 443-моддасига мувофиқ, ушбу далилларга фақатгина суд мажлисида ўқиб эшиттирилган ва текширилгандагина ҳавола қилиниши мумкин”лиги тушунтирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли Қарорининг 21-бандида, “ЖК 273моддаси биринчи қисмида назарда тутилган гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш деганда, уларни турлича усулда ҳақ эвазига ёки текинга (сотиш, ҳадя этиш, алмаштириш, қарзи эвазига ёки қарз сифатида ва ҳ.к.) бошқа шахсга бериш тушунилиши лозим. Бунда воситалар, моддалар, ўсимликлар шахс томонидан бевосита ёки бошқа (масалан, улар сақланадиган жой ҳақида хабар бериш, шартлашилган жойга қўйиб кетиш) усулда амалга оширилиши мумкин.” деб раҳбарий тушунтириш берилган. Шунингдек, 25-бандида “Айбдорда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай далилларга, масалан, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги, экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖКнинг 25-моддаси биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖКнинг 273-моддаси тегишли қисми билан квалификация қилиниши керак” деб кўрсатилган. Дастлабки тергов органи томонидан судланувчи И.Зохидовга нисбатан айб эълон қилишда, фақатгина И.Зохидов 2025 йил 18 январь куни соат 10:50ларда Тошкент шаҳар, Сирғали тумани ҳудуди жиноят иши алоҳида жиноят иши юритишга ажратилган “Исфандиёр” исмли шахс билан учрашиб, ундан “α-PVP” гиёҳвандлик воситасини 600.000 сўм эвазига сотиб олиб, ушбу гиёхвандлик воситасини бир қисмини истеъмол қилиб, ўзининг ёнида ва вақтинчалик яшаб келаётган Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Зарқўрғон” МФЙ, 16-мавзе, 4-уй 136-хонадонда сақлаб келганлигига таянгани, бошқа мазкур айбловни тасдиқловчи далил аниқланмаган. Хусусан, суд мажлиси давомида судланувчи И.Зохидов ўз кўрсатувида, у 2025 йил 12 февраль куни эрталаб соат 10-00лар атрофида Телеграм мессенжеридаги “Denov.www” номли телеграм-ботга кириб, ундан бирор-бир гиёҳванд модда бўлса сотиб олмоқчи эканлиги, сабаби севган қизи билан никоҳдан ўтиб хурсандчилигидан бироз дам олмоқчи эканлиги, шундан сўнг “Denov.www” номли телеграм-ботга кириб, регистрациядан ўтганлиги ва бот унга ўзида бор наркотик моддаларни рўйхатини юборганлиги, сўнг у 0.5 гр гашиш буюртма қилганлиги, сўнг бот биткоин карта рақамини ва наркотик модда жойлашган манзил геолокациясини юборганлиги, сўнг у локацияни очиб кўрганида модда Денов туманида эканлигини билганлиги ва бир ўзи Денов туманига кетганлиги, хотини Анна эса уйимда кутиб ўтирганлиги, сўнг такси машинасида Денов туманига бориб, ўша ердаги банкоматлардан 400.000 сўм пулларни телеграм-бот юборган картага ўтказганлиги, сўнг локация бўйича Денов ёғ-мой заводи олдига бордим ва завод девори олдидан оқиб ўтган ариқ бўйидаги дарахт остидаги тош остидан қора рангли изолентага ўралган моддани олганлиги ва чўнтагига солиб, бошқа бир таксида ортга қайтганлиги, олинган наркотик моддани эса қаймоқ рангли курткамнинг чўнтагига солиб қўйганлиги, шундан сўнг 12 февраль куни соат 16-50лар атрофида Тошкент шаҳрига кириб келганлиги ва Эркин ЙПХ постида уларнинг машинани ИИБ ходимлари текширишни бошлаганлиги, шундан сўнг ходимлар у ўтирган томон эшигини очишди ва у қўрқиб кетганлиги сабаби уни ёнида гашиш наркотик моддаси борлиги эсига тушиб кетганлиги, сўнг ИИБ ходимлари ва фуқаролик кийимидаги шахслар ундан ёнида ноқонуний нарса ва буюмлар бор-йўқлигини сўрашганлиги, сўнг у қўрқиб кетганидан дастлаб ёнида хеч нарса йўқ деганлиги кейин эса улар ёнини кўздан кечиришганлиги ва курткасининг ўнг чўнтагида оқ қоғозга ўралган модда аниқланганлиги, Денов туманидаги локациядан олган моддани аниқлаб олишганлиги у ушбу моддани ўзининг истеъмоли учун сотиб олган эканлиги ҳақида кўрсатув берди. Шунингдек, иш ҳужжатларига кўра, жиноят иши юзасидан ўтказилган дастлабки суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида И.Зохидов гашиш гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида эмас, балки ўзининг истеъмоли учун сақлагани ҳақида кўрсатув берган. Шунингдек, дастлабки суриштирув, тергов ва суд тергови давомида И.Зохидов гиёҳвандлик воситалари туркумига кирувчи гашиш гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсади исботланмаган. Ваҳоланки, иш ҳужжатларида, судланувчи И.Зохидорв гашиш гиёҳвандлик воситасини бировга сотганлиги ёки ўтказганлиги ҳақида аниқ бир факт мавжуд эмас ҳамда И.Зохидовнинг вақтинча яшаб келган хонадонидан топилган гиёҳвандлик воситасини келгусида бирор кишига сотиши ёхуд ўтказиши ҳақида далиллар ҳам аниқланмади. Юқоридаги кўрсатилган ҳолатлардан келиб чиқиб, жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ўтказиш чоғида, судланувчи И.Зохидов томонидан гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш юзасидан бирон-бир ҳаракат амалга оширилганлигини тасдиқловчи далиллар аниқланмаганлигини, тергов органининг тахминий айблови билан келишиб бўлмаслигини ва ўз тасдиғини топмаганлигини, унинг жиноий қилмишини иш ҳужжатларига кўра И.Зохидов гашиш гиёҳвандлик воситасини касаллигига чалинмаган бўлсада, гашиш гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилишини инобатга олиб, унинг ёнидан топилган топилган Гашиш гиёҳвандлик воситасини айнан ўзининг истеъмоли учун сақлаган деган тўхтамга келиб, суд судланувчи И.Зохидовнинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддаси 3қисми “б” бандидан “Гашиш гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш, эгаллаш ёки ташиш” жиноий аломати бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 1-қисмига қайта квалификация қилишни лозим топади. Шу маънода, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 15-бандидага “Судларга жарима тариқасидаги жазо турини нафақат ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар, балки оғир жиноятлар содир этишда айбдор деб топилган шахсларга нисбатан ҳам, агар бу жазо қонун санкциясида назарда тутилган бўлса, кенгроқ қўллаш тавсия этилсин” деб кўрсатилган. Суд, судланувчи И.Зохидовга нисбатан жазо тури ва муддатини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 7-моддаси, яъни инсонпарварлик принципи ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 8-моддаси, яъни одиллик принципига амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандида “Ўзбекистон Республикаси ЖК 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб кўрсатилган раҳбарий тушунтиришларидан келиб чиқиб, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи бошқа ҳолатларни, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражасини айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб кўрсатилган раҳбарий тушунтиришларидан келиб чиқиб, унинг шахсини, муқаддам судланмаганлиги, айбига иқрорлиги, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймондалигини, гиёҳвандлик воситасини тури ва миқдорини ҳамда содир этган жиноятини ижтимоий хафвлилик даражасини инобатга олиб, ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топиб, 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб эътироф этиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан, модда санкциясида назарда тутилган жарима жазосини тайинлашни, Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан судланувчи ушлаб турилган (12.02.2025-13.02.2025, 2 кун) ҳар бир кунини базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ташлаб, узил-кесил жарима жазосини тайинлашни; Ўзбекистон Республикаси ЖК 96-моддасида алкоголизмга, гиёҳвандликка ёки заҳарвандликка йўлиққан ёхуд ақли расоликни истисно этмайдиган тарзда руҳий ҳолати бузилган шахслар томонидан жиноят содир этилган тақдирда, агар тиббий хулоса мавжуд бўлса, суд жазо тайинлаш билан бирга уларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини тайинлаши мумкинлиги назарда тутилган. Суд ушбу қонун нормаси талабидан келиб чиқиб, Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2025 йил 14 февралдаги 471-сонли далолатномасига кўра, судланувчи И.Зохидовнинг (гашиш) гиёҳвандлик воситасидан мажбурий даволанишга муҳтож эканлиги ҳақида хулоса берилганлиги инобатга олиб, судланувчи И.Зохидовга нисбатан доимий рўйҳатда туриб, яшаган жойида (гашиш) гиёҳвандлик воситасидан мажбурий даволашни белгилашни; - Судланувчи И.Зохидовга нисбатан қўлланилган “гаров” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилишни ҳамда гаровга қўювчи Давлатов Фирдавс Искандаровичга (AD 5863361) Тошкент шаҳар ИИБ Молия ва моддий техник таъминот бошқармаси ҳисоб рақамига топширилган пул маблағларини қайтаришни; - иш юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Махсус омборида 10543-сонли квитанция асосида сақланаётган, жами вазни 0,70 грамм Гашиш гиёҳвандлик воситасини ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг белгиланган тартибда йўқ қилишни; - жиноят иши бўйича тақдим қилинган “Leadedisk” номли 16хDVD+R/4.7GB/120 Min дискни жиноят иши билан бирга сақлашни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ЖПК 211, 45457, 460, 463, 465-468, 471, 473, 476-моддаларига мувофиқ, суд ҲУКМ Қ И Л А Д И: Судланувчи Зохидов Идрис Абдулазиззода (Zoxidov Idris Abdulazizzoda), Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. И.Зохидовга Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 (йигирма) баравари миқдорида, яъни 7.500.000 (етти миллион беш юз минг) сўм жарима жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан И.Зохидов ушлаб турилган (12.02.2025-13.02.2025, 2 кун) ҳар бир кунини базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ташлансин ва унга узил-кесил ўташ учун базавий ҳисоблаш миқдори 375.000 сўмнинг 19 (ўн тўққиз) баравари миқдорида яъни 7.125.000 (етти миллион бир юз йигирма беш минг) сўм жарима жазоси тайинлансин. Жарима давлат фойдасига ундирилсин. Судланувчи Зохидов Идрис Абдулазиззодага нисбатан қўлланилган “гаров” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин. Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг, гаров сифатида Тошкент шаҳар ИИБ Молия ва моддий техник таъминот бошқармаси депозит ҳисоб рақамига 15.02.2025 йилда 25625-сон квитанцияга асосан топширилган пул маблағлари гаровга қўювчи Давлатов Фирдавс Искандаровичга (AD 5863361) қайтарилсин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 96-моддасига асосан судланувчи И.Зохидов (гашиш) гиёҳвандликдан Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани наркология диспансерида мажбурий даволаниш тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилсин. Жиноят иш юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Махсус омборида 10543-сонли квитанция асосида сақланаётган, жами вазни 0,70 грамм Гашиш гиёҳвандлик воситасини ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг белгиланган тартибда йўқ қилинсин. Жиноят иши бўйича тақдим қилинган “Leadedisk” номли 16хDVD+R/4.7GB/120 Min дискни жиноят иши билан бирга сақлансин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, ўн сутка ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг кассация тартибида шикоят бериш ёки прокурор протест келтиришга ҳақлидир. Раислик қилувчи, судья: С.Мамадиев