Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2202/5084 Дата решения 20.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чустский межрайонный экономический суд Судья Мухиддинов Абдурасул Рахимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ Қишлоқ қурилиш банк Ответчик / Подсудимый Боғи баланд сервис масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1043429 Claim ID 3086067 PDF Hash d1d102f9b1616e49... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 164-моддаси ФКнинг 164 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI CHUST TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 161100, Наманган вилояти, Чуст тумани, Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй 161100, Наманганская область, Чустский район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5 Тel: (0 369) 423-37-57 Fax: (0 369) 423-37-57 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.chust@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 20 февраль 4-1603-2202/5084-сонли иш Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Р.Мухиддинов раислигида, судья ёрдамчиси Д.А.Тиллабоев суд мажлиси котиблигида, даъвогар- Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” манфаатида жавобгар - “BOG’I BALAND SERVIS” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “ISOQXON IBRAT JUNAYDULLOXON” Хусусий корхонасига нисбатан жавобгар - “BOG’I BALAND SERVIS” масъулияти чекланган жамияти томонидан кредит ҳисобига сотиб олинган Тошкент вилояти Пискент туманида жойлашган 400 гектардан иборат интенсив боғни кредит таъминотига қўшимча равишда гаровга қўйиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили Б.Камолов (2023 йил 20 февралдаги 02-04/444-сонли ишончнома асосида) ҳамда жавобгар ва қўшимча жавобгар вакили С.Исақов (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” манфаатида Чуст туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб “BOG’I BALAND SERVIS” масъулияти чекланган жамияти ва “ISOQXON IBRAT JUNAYDULLOXON” Хусусий корхонасига (бундан буён матнда - қўшимча жавобгар деб юритилади) нисбатан жавобгар “BOG’I BALAND SERVIS” масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда - жавобгар деб юритилади) кредит ҳисобига сотиб олинган Тошкент вилояти Пискент туманида жойлашган 400 гектардан иборат интенсив боғни кредит таъминотига қўшимча равишда гаровга қўйиш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг 2023 йил 9 февралдаги ажрими билан ишга Тошкент вилояти Пискент туманида жойлашган “ECO FRESH VAL” масъулияти чекланган жамияти низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Суд мажлисида иштирок этган манфаатлари кўзланган даъвогар вакили даъво аризасидаги важларни такрорлаб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўрашди. вакили даъвогарнинг даъво талабини тан олмаслигини, бунга сабаб “Боғи баланд сервис” МЧЖ томонидан олинган кредит таъминоти учун Пискент туманидаги 400 гектар интенсив боғ “ECO FRESH VAL” МЧЖга тегишли бўлиб, “Боғи баланд сервис” МЧЖ номига расмийлаштирилмаганлигини билдириб, суддан даъвогарнинг талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризасини палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Шунингдек, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган “ECO FRESH VAL” масъулияти чекланган жамиятидан вакил иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан кейин матнда “ИПК” деб юритилади) 170-моддаси 2-қисмига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги, 3-қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шунга кўра суд ишни Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси ва учинчи шахснинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд ишдаги мавжуд далилларга баҳо бериб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ишдаги ҳужжатларга кўра, банк ва жавобгар “BOG’I BALAND SERVIS” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2019 йил 5 июлда 69-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра банк 60 ой муддатга, йиллик 6,5 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 423 000 АҚШ доллари миқдоридаги кредитни асосий қисмини қайтариш бўйияа 18 ой имтиёзли давр билан Тошкент вилояти Пискент туманида жойлашган 400,0 гектар интенсив боғни ҳамда ушбу боғни кўчат билан тўлдириш учун ёнғоқ кўчатларини сотиб олиш учун ажратиши, жавобгар эса олинган кредитни ва унга ҳисобланган фоизлари билан қўшиб белгиланган муддатларда АҚШ долларида қайтариш мажбуриятини олган. Кредит шартномасининг 7.12 бандига кўра, жавобгар кредит таъминоти сифатида қўшимча жавобгарга тегишли Тўрақўрғон шаҳар, “Тошкент” МФЙ ҳудудида жойлашган умумий майдони 9 276,23 м2 , фойдали майдони 672,98 м2 , қурилиш ости майдони 757,32 м2 , алоҳида бино сони 6 та, асосий хоналар сони 22 та, пишган ғишт конструкцияли “Автомобилларга сиқилган газ тўлдириш станцияси” бино-иншоотларини ҳамда газ қўйиш компрессорлари ва қўшимча таъминот сифатида кредит ҳисобига сотиб олинаётган Тошкент вилояти Пискент туманида жойлашган 400,0 гектар интенсив боғни жамият номига расмийлаштиргандан сўнг бор ой ичида гаровга тақдим этишга мажбуриятини олган. Банк томонидан ўз мажбуриятлари бажарилиб, жавобгарга 423 000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ажратилган бўлсада, жавобгар томонидан кредит ҳисобига сотиб олинган Тошкент вилояти Пискент туманида жойлашган 400,0 гектар интенсив боғни гаровга тақдим этилмаганлиги аниқланди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар томонидан олинган кредитга олинган Пискент туманидаги 400,0 гектар интенсив боғ Пискент тумани “Гулистон” МФЙ Сағана қишлоғида жойлашган “ECO FRESH VAL” МЧЖ номида турганлиги, бироқ “Боғи баланд сервис” МЧЖ номига расмийлаштирилмаганлиги маълум бўлди. Шунга кўра даъвогарнинг жавобгарга Тошкент вилояти Пискент туманида жойлашган 400,0 гектар интенсив боғни гаровга қўйиш мажбуриятини юклаш талаби асоссизлиги сабабли суд, даъво талабини қаноатлантирилишни рад этиш лозим деб ҳисоблайди. Зеро, ФКнинг 164-моддасига кўра, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир. 166-моддасига кўра, мулкнинг дахлсизлиги мулкдорга қарши турган барча субъектларнинг мулк ҳуқуқини бузишдан ўзларини сақлашларидан иборатдир. Мулкдорнинг мол-мулкини олиб қўйишга, шунингдек унинг ҳуқуқларини чеклашга фақат қонунда назарда тутилган ҳоллардагина йўл қўйилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, шунингдек, ИПК 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, еттинчи қисмига кўра, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилиши белгиланган. Шу боис суд даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 3 000 000 сўм давлат божи ундиришни ва 24 000 сўм почта харажатини ўз зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, ИПКнинг 118, 170, 176-179-моддаларига амал қилиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” ҳисобидан республика бюджетига 3 000 000 сўм давлат божи ундирилсин ва 24 000 сўм почта харажати ўз зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи А.Р. Мухиддинов