← Назад
Решение #651576 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Кодекс | 262 | — | code_article | |
| Мазкур Кодекс | 262 | — | code_article | |
| ИПК | 127 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 128 | — | code_article | |
| ИПК | 121 | — | law | |
| ИПК | 262 | — | law | |
| йича иш юритиш ИПК | 273 | — | law | |
| йича иш юритишни ИПК | 273 | — | law | |
| суднинг ажрими ИПК | 129 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 305 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2208/18327-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Ю.Фозилова
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – А.Нарзуллаев
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Маҳмудов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 20 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар Б.Исрайлов ва
В.Сатторовадан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, Бош
прокуратура бошқарма катта прокурори М.Қурбонова, даъвогарнинг вакили
М.Музаффаров (2023 йил 7 февралдаги 01-06-01/200-сонли ишончнома),
жавобгарнинг вакили (адвокат) Б.Йигиталиев (2023 йил 17 февралдаги
11-сонли ордер ва 2023 йил 5 январдаги 01-SA-сонли ишончнома)нинг
иштирокида, Навоий ихтисослаштирилган прокуратурасининг даъвогар
“НКМК жамғармаси” давлат муассасаси манфаатида жавобгар “S.A. MED
HOLDING” масъулияти чекланган жамиятидан 6 198 500 000 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан
чиқарилган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 22 ноябрдаги ажрими устидан жавобгар томонидан берилган кассация
шикоятини Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“НКМК жамғармаси” давлат муассасаси (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) манфаатида Навоий ихтисослаштирилган прокуратураси
Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“S.A. MED HOLDING” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)дан 6 198 500 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 июндаги ҳал
қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 1 983 520 000 сўм пеня ундириш белгиланган. Даъво
талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 22 ноябрдаги ажрими билан жавобгарнинг ўтказиб юборилган
апелляция шикоятини бериш муддатини тиклаш тўғрисидаги илтимосномасини
қаноатлантириш рад этилиб, апелляция шикояти бўйича иш юритиш
тугатилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ажримидан норози бўлиб, жавобгар
кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда Тошкент шаҳар суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 ноябрдаги ажримини
бекор қилиб, ишни апелляция тартибида мазмунан кўриш учун Тошкент шаҳар
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборишни сўраган.
Жавобгарнинг вакили кассация шикоятини қувватлаб, апелляция
инстанцияси суди ажримининг хулосалари билан келишмаслигини, хусусан
апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди томонидан 2022 йил
17 июндаги суд муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисидаги ажримни
2022 йил 18 июнь куни жавобгарнинг “mr.muratov07@mail.ru” электрон почта
манзилига юбориб, жавобгар тегишли тарзда хабардор қилинганлиги ҳақида
тўхтамга келганлиги, аммо жавобгар на судни ва на даъвогарни ушбу электрон
почта манзили ҳақида хабардор қилмаганлиги, қолаверса, иш ҳужжатларида
жавобгарнинг бир нечта хатлари мавжуд бўлиб, ушбу хатларда жавобгарнинг
электрон почта манзили сифатида “info@samed.uz” манзил кўрсатилганлиги,
бироқ суд, суднинг ажримлари корхонанинг “mr.muratov07@mail.ru” электрон
почта манзилига юборилиб, тегишли тарзда хабардор қилинган деган асоссиз
хулосага келганлиги, судлар ушбу электрон почта манзили корхонанинг эмас,
балки корхона таъсисчисининг шахсий электрон почта манзили ҳисобланишига
эътибор қаратмаганлиги, бу билан жавобгарнинг қонун билан белгиланган
процессуал ҳуқуқларидан фойдаланиши жиддий чекланганлигини таъкидлаб,
апелляция шикоятини қаноатлантиришни ва суднинг ажримини бекор қилиб,
ишни апелляция тартибида мазмунан кўриш учун апелляция инстанцияси
судига юборишни сўради.
Даъвогарнинг вакили жавобгарнинг кассация шикоятига нисбатан
эътироз билдириб, жавобгар вакилининг важлари асоссиз эканлигини, даъвогар
томонидан даъво аризасининг нусхаси жавобгарнинг электрон почта манзилига
юборилганлиги, жавобгар билан низони судгача ҳал этиш мақсадида кўп
маротаба телефон алоқаси орқали боғланишга ҳаракат қилинганлиги, аммо улар
томонидан жавоб берилмаганлиги, ишни судда кўриш жараёнида
статистиканинг маълумотномасида, жавобгарнинг электрон почта манзили
сифатида “mr.muratov07@mail.ru” қайд этилганлиги, процессуал қонунчилик
талабига кўра, агарда корхона манзилини ўзгартирса, бу ҳақда хабардор
қилиши лозим бўлганлиги, бундан ташқари жавобгар томонидан сентябрь
ойида шикоят ва илтимоснома берилганлиги, Кодекснинг 262-моддасида икки
ойлик муддат берилганлиги, бу муддат ўтиб кетгандан сўнг илтимоснома
қаноатлантирилмаслиги ва шикоят кўрилиши мумкин эмаслиги, бу ҳақда Олий
суд Пленумининг қарорида ҳам ёзиб қўйилганлигини билдириб, суднинг
ажримини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Прокурор кассация шикояти билан қўшилмаслигини, чунки даъвогар
вакили қайд этиб ўтганидек, жавобгар ҳам почта орқали, ҳам телефон орқали
хабардор қилинганлиги, шунингдек, жавобгар суд томонидан суд мажлисининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисоблашини
маълум қилиб, суднинг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ажримини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 262-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига
кўра, агар қонунчиликда бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция
шикояти (протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган
(протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида берилиши мумкин.
Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган
муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция
инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция
шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари
суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин.
Мазкур Кодекс 262-моддасининг олтинчи қисмига кўра, ишда иштирок
этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал
қилув қарори қабул қилган шахслар, шунингдек суд мажлисининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган ишда иштирок этувчи
шахслар учун ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган апелляция
шикоятини бериш муддати уларга ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги
маълум бўлган кундан эътиборан ҳисобланади.
Аниқланишича, мазкур иш бўйича шикоят қилинишига асос бўлган
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори 2022 йил
22 июнда қабул қилинган.
Ушбу ҳал қилув қарори устидан жавобгар томонидан шикоят беришнинг
қонунда белгиланган муддатлари ўтказиб юборилиб, 2022 йил 20 октябрда
апелляция шикояти берилган.
Жавобгар ўтказиб юборилган муддатни тиклашга суд мажлисининг вақти
ва жойи ҳақида суд томонидан хабардор қилинмаганлигини ва ҳал қилув
қарорини 2022 йил 16 сентябрда олганлиги асос қилиб кўрсатган.
Иш ҳужжатларидан кўришинича, биринчи инстанция судининг даъво
аризасини иш юритишга қабул қилиш ва ишни кўришни тайинлаш тўғрисидаги
2022 йил 30 майдаги ажрими суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилиш мақсадида тарафларга, шу жумладан
жавобгарга ҳам 2022 йил 30 майда юборилган. Аммо, почта жўнатмаси “қабул
қилиб олувчи кўрсатилган манзилда яшамайди” деган асос билан почта хизмати
томонидан адресатга топширилмасдан судга қайтарилган.
Биринчи инстанция суди жавобгар процессуал қонунчиликка мувофиқ
тегишли тарзда хабардор қилинганлигидан келиб чиқиб, ишни унинг
иштирокисиз кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлса-да, жавобгарни суд мажлисининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилиш мақсадида суд
мажлисини бошқа кунга, яъни, 2022 йил 22 июнга қолдириб, бу ҳақда ажрим
чиқарган.
Суднинг мазкур ажрими 2022 йил 17 июнда почта орқали жавобгарнинг
манзилига, шу билан бирга юридик шахсларнинг давлат реестридан олинган
расмий кўчирмада кўрсатилган “mr.muratov07@mail.ru” электрон почта
манзилига 2022 йил 18 июнда юборилган.
ИПКнинг 127-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар суд
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали хабардор
қилинади, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали
юборилади ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд хабардор
қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда хабардор қилинади. Иқтисодий суд ишларини юритишнинг
бошқа иштирокчилари ажрим орқали, зарур ҳолларда эса суд чақирув
қоғозлари, телеграммалар, факслар, телетайплар ҳамда бошқа алоқа воситалари
орқали хабардор қилинади ва судга чақирилади.
Мазкур Кодекснинг 128-моддасига биноан, агар суд иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам
суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар:
ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган
ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса;
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган
ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг
кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса;
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.
Юқоридагилардан кўринадики, жавобгар суд мажлисининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган.
ИПК 121-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
шахслар ушбу Кодекс ва бошқа қонунларда белгиланган процессуал муддатлар
ёки суд томонидан тайинланган муддат ўтиши билан процессуал ҳаракатларни
амалга ошириш ҳуқуқини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан
иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”
2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли Қарорининг 7-бандида, ИПК 262-моддаси
учинчи қисмига кўра, апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати
ўтказиб юборилган тақдирда, у шикоят (протест) берган шахснинг
илтимосномасига кўра, апелляция инстанцияси суди томонидан тикланиши
мумкинлиги, илтимосномада муддат ўтказиб юборилишининг сабаблари
кўрсатилиши лозимлиги, бунда судга шикоят (протест) билан ўз вақтида
мурожаат қилишга объектив равишда тўсқинлик қилган ҳолатлар узрли
сабаблар деб ҳисобланиши мумкинлиги, ИПК 262-моддаси учинчи қисмида
белгиланган икки ойлик муддат ўтказиб юборилганидан кейин берилган
апелляция шикоятини (протестини) ўтказиб юборилган муддатини тиклаш
ҳақидаги илтимоснома рад этилиши, муддат бузилиб берилган апелляция
шикоятини (протестини) қабул қилиш эса, рад этилиши лозимлиги, ўтказиб
юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаганда ҳам
шикоятни (протестни) қабул қилиш шу асослар бўйича рад этилиши лозимлиги,
агар апелляция шикояти (протести) қонунда белгиланган муддат ўтганидан
кейин берилган ва у апелляция инстанцияси суди томонидан хатога йўл
қўйилиб қабул қилинган бўлса, апелляция шикояти бўйича иш юритиш
ИПК 273-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, тугатилиши ҳақида
тушунтириш берилган.
Қайд этилганларга кўра, апелляция инстанцияси суди, илтимосномани
қаноатлантиришни рад этиб, шикоят бўйича иш юритишни ИПК 273-моддаси
биринчи қисмининг 1-бандига асосан тугатиб, қонуний тўхтамга келган.
Судлов ҳайъати, жавобгарнинг иш ҳужжатларида “S.A. MED HOLDING”
масъулияти чекланган жамиятининг бир нечта хатлари мавжуд бўлиб, ушбу
хатларда жавобгарнинг электрон почта манзили сифатида “info@samed.uz”
манзил кўрсатилганлиги, бироқ суд корхонанинг “mr.muratov07@mail.ru”
электрон почта манзилига суднинг ажримлари юборилиб, тегишли тарзда
хабардор қилинган деган асоссиз хулосага келганлиги, чунки ушбу электрон
почта манзили корхонинг эмас, балки корхона таъсисчисининг шахсий
электрон почта манзили ҳисобланишига судлар эътибор қаратмаганлиги
ҳақидаги важлари билан келишмайди.
Чунки, статистика органининг сайтидан олинган маълумот расмий бўлиб,
мазкур маълумотда “mr.muratov07@mail.ru” электрон почта манзили
таъсисчининг эмас, балки юридик шахснинг электрон почта манзили сифатида
кўрсатилган.
Иш ҳужжатларидаги жавобгарнинг хатлари 2020-2021 йилларга
таааллуқли бўлиб, суднинг ажрими ИПКнинг 129-моддасига мувофиқ, судга
маълум бўлган охирги ва ишни кўриш вақтида актуал бўлган (2022 йил 16 июнь
ҳолатида) расмий манбаада кўрсатилган электрон почта манзилига юборилган.
Қолаверса, жавобгарнинг вакили юридик шахсларнинг давлат реестрида
жамиятнинг электрон почта манзили “mr.muratov07@mail.ru” эмас, бошқа
эканлигини таъкидлаган бўлса-да, аммо жавобгар томонидан ИПКнинг
юқорида қайд этилган моддаси талабига биноан, манзили ўзгарганлиги ҳақида
хабар берилмаган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Апелляция инстанцияси суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини
тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган ажрим
чиқарган, шу сабабли уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд
эмас.
ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 1-бандига кўра, кассация
инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор,
апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни
(протестни) кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг
ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
6
Шунга кўра, суд ажримини ўзгаришсиз, ИПК 118-моддасининг биринчи
қисмига мувофиқ олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажатини
жавобгарнинг зиммасида қолдириш, 75 000 сўм видеоконференцалоқа
харажатларини жавобгардан ундириш лозим.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 301, 303 ва 305-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 22 ноябрдаги ажрими ўзгаришсиз, “S.A. MED HOLDING” масъулияти
чекланган
жамиятининг
кассация
шикояти
қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
“S.A. MED HOLDING” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм
видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
В.Сатторова
Б.Исрайлов