← Назад
Решение #651596 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| илиш ИПК | 154 | — | law | |
| ИПК | 154 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2202/2471-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда даъво
аризасини қабул қилишни рад
этган судья – Т.Салимов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – И.Юсупов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Маҳмудов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 20 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва
Б.Исрайловдан
иборат
таркибда,
А.Бахшуллоевнинг
котиблигида,
жавобгарнинг вакили Ш.Хайдаров (раҳбар)нинг иштирокида, даъвогар “Nature
cotton” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси тугатиш
бошқарувчисининг жавобгар “Xaydarov Shunqoriddin” фермер хўжалигидан
37 977 600 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш
юзасидан қабул қилинган Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 декабрдаги қарори устидан жавобгар
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Nature cotton” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий
корхонасининг тугатиш бошқарувчиси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, “Xaydarov
Shunqoriddin” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 37 977 600 сўм ундиришни сўраган.
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 октябрдаги
ажрими билан даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш рад этилган.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 20 декабрдаги қарори билан суд ажрими бекор қилиниб, даъво
аризаси мазмунан кўриб чиқиш учун Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий
судига юборилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд қароридан норози бўлиб, жавобгар
кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда Тошкент вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 декабрдаги қарорини
бекор қилиб, Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
19 октябрдаги ажримини ўз кучида қолдиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгарнинг вакили кассация шикояти
важларини қувватлаб, апелляция инстанцияси суди томонидан қарор қабул
қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатлар аниқланмаганлигини қайд этиб, суд
қарорини бекор қилишни ва биринчи инстанция судининг ажримини ўз кучида
қолдиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлса-да, суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни даъвогар вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати, жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Даъвогарнинг тугатиш бошқарувчиси Ўртачирчиқ туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан
37 977 600 сўм ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, даъво аризасида
тарафлар ўртасида 2020 йил 9 октябрда 57-сонли шартнома имзоланганлиги
ҳамда мазкур шартномага асосан даъвогар ўз мажбуриятини лозим даражада
бажарганлиги, аммо жавобгар томонидан қарздорлик ўз вақтида
тўланмаганлигини келтирган.
Бироқ, биринчи инстанция судининг 2022 йил 19 октябрдаги ажрими
билан даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ИПК 154-моддаси биринчи
қисмининг 2-бандига асосан рад этилган.
ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра, айни бир шахслар
ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо
юзасидан иқтисодий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёки ишни
юритишни тугатиш тўғрисида ажрими ёхуд фуқаролик ишлари бўйича суднинг
ҳал қилув қарори ёки келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида ажрими бўлса,
судья даъво аризасини иш юритишга қабул қилишни рад этади.
Биринчи инстанция суди томонидан даъво аризасини қабул қилишни рад
этиш тўғрисидаги ажримида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет
тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қайси суднинг, қайси
суд ҳужжати мавжуд эканлиги кўрсатиб ўтилмаган. Ваҳоланки, суд ўз
ажримида қайси суд ҳужжатини инобатга олганлигини кўрсатиши лозим
бўлган.
Иш ҳужжатларида, Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг
4-1001-2206/11904-сонли иш бўйича 2022 йил 28 июндаги ҳал қилув қарори ва
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
23 августдаги қарори мавжуд бўлиб, суд 2022 йил 19 октябрдаги ажрими билан
даъво аризасини иш юритишга қабул қилишни рад этишга мазкур қарорни асос
қилиб олган кўринади.
Бироқ, мазкур иш бўйича “Nature cotton” масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги хорижий корхонасининг тугатиш бошқарувчиси томонидан
иқтисодий судга даъво аризасини тақдим этишда 2020 йил 9 октябрда 57-сонли
шартнома эмас, балки 2019 йил 25 декабрдаги 96-сонли ва 2020 йил 1 мартдаги
П-127-сонли шартномалар асос қилиб кўрсатилган. Демак, айни бир асослар
бўйича низо юзасидан иқтисодий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув
қарори бўлган деб ҳисоблашга асос мавжуд эмас.
Аммо, суд ажрим чиқаришда иш учун аҳамиятли ҳолатларни
ўрганмасдан, процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўллаб, даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш рад этиш тўғрисида асоссиз хулосага келган.
Апелляция инстанцияси суди баён этилганларни инобатга олган ҳолда
суд ажримини бекор қилиб, даъво аризасини мазмунан кўриб чиқиш учун
биринчи инстанция судига юбориб, асосли қарор қабул қилган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Апелляция инстанцияси суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини
тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган қарор
қабул қилган. Шу сабабли суд қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини эса, қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига биноан, кассация шикояти учун олдиндан
тўланган почта харажатларини жавобгарнинг зиммасида қолдириш, кассация
шикояти билан мурожаат қилганда олдиндан тўланган 380 000 сўм давлат
божини жавобгарга қайтариш лозим.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва
303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 20 декабрдаги қарори ўзгаришсиз, “Xaydarov Shunqoriddin” фермер
хўжалигининг кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган 380 000 сўм давлат божи “Xaydarov Shunqoriddin”
фермер хўжалигига қайтарилсин ва шу ҳақда маълумотнома берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
В.Сатторова
Б.Исрайлов