Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2301/99 Дата решения 20.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Сафаров Абдулла Ҳусанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллийбанки" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "PARDAYEVA GULMIRA" фермер хўжалиги
Source ID 1044711 Claim ID 3131063 PDF Hash 804d46d2ce166aaf... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 734-моддаси нинг 734 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
олларда ФКнинг 734-моддаси олларда ФК 734 law
айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФК 327 law
ларидан фойдаланилган бутун давр учун ФКнинг 327-моддаси ларидан фойдаланилган бутун давр учун ФК 327 law
ФКнинг 382-моддаси ФКнинг 382 law
ФКнинг 384-моддаси ФКнинг 384 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI SHAHRISABZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Shahrisabz shahri, Ipak yo‘li ko‘chasi, 140-uy, Tel: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Pochta:i.shaxrisabz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 20 февраль Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья А.Сафаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси “ТИФ Миллий банки” АЖнинг вакиллари Т.Жабборов (2023 йил 02 февралдаги ишончномага асосан) ва Ж.Муртазоқулов (2023 йил 02 февралдаги ишончномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси Ўзбекистон Республикаси “ТИФ Миллий банки” АЖнинг манфаатида, жавобгар «PARDAYEVA GULMIRA» фермер хўжалигига нисбатан берган даъво аризаси асосида қўзғатилган 4-1802-2301/99-сонли иқтисодий ишини Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларнианиқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан кейин матнда палата деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси “ТИФ Миллий банки” АЖ (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида, «PARDAYEVA GULMIRA» фермер хўжалиги (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2018 йил 18 апрель кунида имзоланган 2018/152-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни, шунингдек жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 9.292.640,10 сўм муддати ўтган кредит фоизини ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъвони қўллабқувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўрашди. Суд мажлисида ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар вакили ва палата вакили суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан суд ишни келмаган тараф иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этувчи тарафларнинг важларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатларидан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2018 йил 18 апрель тузилган 2018/152сонли кредит шартномасига асосан “Сабзавотчиликни ривожлантириш мақсадида уруғлик картошка сотиб олиш учун” йиллик 18 фоиз устама тўлаш 1 4-1802-2301/99-сонли иш шарти билан 1 (бир) йил муддатга 11.250.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Кредит шартномасининг 3.4-бандига кўра, қарз олувчи олинган кредитни муддатли мажбуриятномага мувофиқ имтиёзли давр тугагандан сўнг бир йил мобайнида ҳар ойда тенг қисмларда қайтариш мажбуриятини олган бўлса-да, шартнома шартларини бузиб, кредит ва кредит фоизларини белгиланган муддатларда тўламаган. 2023 йил 20 февралдаги банк маълумотномасига кўра, жавобгарнинг 2023 йил 17 февраль ҳолатига жами муддати ўтган кредит қарздорлиги 22.601.571,52 сўмни, шундан муддати ўтган кредит асосий қарзи 11.250.000 сўмни, муддати ўтган кредит фоизи 11.351.571,52 сўмни ташкил этган. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 11 март кунида қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан жавобгардан даъвогар фойдасига 13.013.000 сўм қарздорлик ундирилган бўлиб, ушбу қарздорлик суммаси ўз вақтида бартараф этилмаганлиги натижасида ҳозирги кунда унга нисбатан ҳисобланган 11.351.571,52 сўм фоиз қарздорлиги юзага келган. Бироқ, кредит шартномасининг 3.10 бандида 30 кунгача кечиккан қарз учун 21,6 фоиз, 30 кундан ортиқ кечиккин қарз учун 27 фоиз фоизлар тўланиши келишилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК деб юритилади)нинг 734-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик судининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарорининг 10-бандига кўра, ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак эканлиги, кредит шартномасининг муддатидан олдин бекор қилиниши кредит ташкилотини кредит шартномасини бекор қилиш пайтидан бошлаб қайтариш кунига қадар пул маблағларидан фойдаланилган бутун давр учун ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизларни олиш ҳуқуқидан маҳрум қилмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Даъвогар томонидан жавобгарга муддати ўтган кредит қарздорлигини тўлаб бериши тўғрисида ҳамда тарафлар ўртасида имзоланган кредит шартномасини ихтиёрий бекор қилиш тўғрисида талабнома ва таклиф юборилган бўлишига қарамасдан, жавобгар томонидан муддати ўтган кредит 2 тўловлари тўлаб берилмаган ҳамда юборилган таклифга бирон-бир жавоб берилмаган. Тарафлар ўртасида имзоланган кредит шартномасининг 6.6-бандида, қарз олувчи мазкур шартномага мувофиқ банк олдидаги ўзининг барча тўлов мажбуриятларини бажарганидан кейингина шартнома ўз кучини йўқотиши кўрсатилган. ФКнинг 382-моддаси 2-қисми 1-бандига кўра, иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузган бўлса, шартнома тарафларидан бирининг талаби билан суд томонидан бекор қилиниши мумкин, 3-қисмида эса, тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. ФКнинг 384-моддаси 2-қисмига кўра, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар «PARDAYEVA GULMIRA» фермер хўжалигидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси “ТИФ Миллий банки” АЖ фойдасига 9.292.640,10 сўм муддати ўтган кредит фоизини ундиришни, даъвогар Ўзбекистон Республикаси “ТИФ Миллий банки” АЖ ва жавобгар «PARDAYEVA GULMIRA» фермер хўжалиги ўртасида 2018 йил 18 апрель кунида имзоланган 2018/152-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни, ундирилиши лозим бўлган суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб жавобгар «PARDAYEVA GULMIRA» фермер хўжалигидан Республика бюджетига 3.300.000 сўм давлат божи ва даъвогар Ўзбекистон Республикаси “ТИФ Миллий банки” АЖ фойдасига 30.000 почта харажатини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, ФКнинг 236, 734, 736, 744-моддалари ва ИПКнинг 113, 176 -180 ва 186-моддаларига асосланиб, судқ а р о р қ и л д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар Ўзбекистон Республикаси “ТИФ Миллий банки” АЖ манфаатида киритган даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «PARDAYEVA GULMIRA» фермер хўжалигидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси “ТИФ Миллий банки” АЖ фойдасига 9.292.640,10 сўм муддати ўтган кредит фоизи ва 30.000 почта харажати ундирилсин. 3 Даъвогар Ўзбекистон Республикаси “ТИФ Миллий банки” АЖ ва жавобгар «PARDAYEVA GULMIRA» фермер хўжалиги ўртасида 2018 йил 18 апрелда тузилган 2018/152-сонли кредит шартномаси бекор қилинсин. Жавобгар «PARDAYEVA GULMIRA» фермер хўжалигидан Республика бюджетига 3.300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибда шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. А.Сафаров 4