← Назад
Решение #651600 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 131 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 17 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law | |
| суд ИПК | 107 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
161100, Наманганская область, Чустский район,
г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Тeл: (+99869) 421-00-43
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 20 февраль
№ 4-1603-2201/3989
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, судья
ёрдамчиси Я.Соатовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар– «Асакабанк»
АЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят
ҳудудий бошқармасининг жавобгар– «PURE FRUIT TRADE» хусусий
корхонаси ва кафил жавобгар– «ECO FRUIT ASIA» хусусий корхонаси
ҳисобидан солидар тартибда кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан
бўлган жами 1.463.849,78 АҚШ доллари миқдорида қарздорликни
ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар - «FREYZER PLAST» МЧЖга
тегишли гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган ишни даъвогар вакили М.Мамадалиев (04.01.2023 йилдаги 2005/34-сонли ишончнома асосида), жавобгар, кафил ва қўшимча жавобгар
вакили Ж.Ахмедов (24.01.2023 йилдаги ишончномалар асосида)
иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«Асакабанк» АЖ (кейинги матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «PURE FRUIT
TRADE» хусусий корхонаси (кейинги матнда жавобгар деб юритилади) ва
«ECO FRUIT ASIA» хусусий корхонаси (кейинги матнда кафил жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан солидар тартибда кредит тўловларидан муддати
ўтган кредит фоизи 40.535,72 АҚШ доллари, муддати ўтган кредит асосий
қарзи 79.024,09 АҚШ доллари, муддати келмаган асосий қарзи 1.340.200
АҚШ доллари, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган пеня 4.089,97 АҚШ
доллари жами 1.463.849,78 АҚШ доллари миқдоридаги қарздорликни
ундиришни, ундирувни гаров шартномасига асосан гаровга қўйилган
жавобгар ва «FREYZER PLAST» МЧЖ (кейинги матнда - қўшимча жавобгар
деб юритилади)га тегишли мулкларга қаратишни сўраган.
Даъвогар вакили низо медиация йўли билан ҳал этилганлигини
билдириб, бу ҳақидаги медиатив келишувни судга тақдим этди.
Жавобгар низо медиация йўли билан ҳал этилганлигини билдириб,
ишни қонуний ҳал этишни сўради.
шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида
2018 йил 30 апрелда №48-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит
шартномаси шартига кўра, жавобгарга хорижий давлатдан импорт
контракти асосида “Музхона” дастгохларини сотиб олиш учун 7 йил
муддатга (24 ой имтиёзли даври билан) йиллик 5,5 фоиздан устама тўлаш
шарти билан 1.578.000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари
ажратилган. Кредит таъминоти сифатида жавобгарга тегишли тарафлар
келишувига асосан 384.805,90 АҚШ долларига баҳоланган, Тошкент шаҳар,
Яшнаобод тумани, Хусниобод кўчаси, 90-а-уйда жойлашган, қўшимча
жавобгар - «FREYZER PLAST» МЧЖга тегишли тарафларнинг 03.05.2018
йилда тузилган келишув далолатномасига асосан 384.805,90 АҚШ
долларига ёки 3.115.000.000 сўмга баҳоланган, умумий майдони 1577 кв.м.
қурилиш ости майдони 1481 кв.м.дан иборат “Савдо дўкони, Цех ва
ёрдамчи бинолар” бино иншоотлари; шунингдек 2-таъминот сифатида
кредит ҳисобига сотиб олинаётган тарафлар келишувига асосан 946.800
АҚШ доллари ёки 7.664.336.532 сўмга баҳоланган, 2018 йил 26 февралдаги
№ЕВАR 397-18-сонли импорт шартномасига асосан сотиб олинган
“Музхона” комлекс технологиялари гаровга қўйилган.
Бундан ташқари 3-таъминот сифатида 30.04.2018 йилдаги №1-сонли
кафиллик шартномаси тузилиб, унга кўра кредит маблағларининг
қайтарилиши таъминоти сифатида «ECO FRUIT ASIA» хусусий
корхонасининг 5.188.031.243 сўм ёки 640.894,10 АҚШ доллари
миқдоридаги кафиллиги тақдим этилган. 2022 йил 28 сентябрь ҳолатига
жавобгарнинг кредит тўловларидан муддати ўтган кредит фоизи
40.535,72 АҚШ доллари, муддати ўтган кредит асосий қарзи 79.024,09
АҚШ доллари, муддати келмаган асосий қарзи 1.340.200 АҚШ доллари,
муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган пеня 4.089,97 АҚШ доллари
жами 1.463.849,78 АҚШ долларини ташкил этган ва ушбу қарздорлик
огоҳлантиришларга қарамай тўланмаган.
Ишни кўриш давомида даъвогар ва жавобгар низони муқобил
кўринишда, яъни медиация йўли билан ҳал этган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнда ИПК деб юритилади) 130-моддасига кўра, суд тарафларнинг
келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини
юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади.
ИПК 131-моддасига биноан, тарафлар низони келишув битимини ёки
медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки
медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши
мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар
қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив
келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага
(маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар
тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
29-моддасининг биринчи қисмига кўра, медиация тартиб-таомилини
амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд
мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро
мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда
медиатив келишув тузилади. Шу модданинг учинчи қисмига кўра,
медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб,
ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда
тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилади.
Ишни кўриш давомида даъвогар ва жавобгар низони муқобил
кўринишда, яъни медиация йўли билан ҳал этган ҳамда улар ўртасида
2023 йил 16 февралда медиатив келишув тузилган.
ИПК 107-моддасининг 53-бандида тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши назарда
тутилган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра ишларни иқтисодий судларда
кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК
118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
«Медиация тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
17-моддасининг олтинчи қисмида низо медиатив келишув билан
медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи
қайтарилиши, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 18-моддаси биринчи қисмининг 9-бандида эса агар тарафлар
ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан
қолдирилганда давлат божи қайтарилиши лозимлиги белгиланган. Ушбу
қонун нормалари мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, суд ишни кўриш
натижалари бўйича давлат божи ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди.
Бинобарин, суд ИПК 107-моддасининг 53-банди ва 195-моддаларини
қўллаб,
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши)
мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров