Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1705-2202/13 Дата решения 20.02.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исрайлов Бахтиёр Адилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Махмуджон ихлоси фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый Сохиб омад баракаси масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1026991 Claim ID 3090796 PDF Hash f173119f1c5210e2... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ини ушбу Кодекснинг 356-моддаси ини ушбу Кодекс 356 code_article
ФКнинг 363-моддаси ФКнинг 363 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПКнинг 343-моддаси ИПКнинг 343 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1705-2202/13-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья И.Жураев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Д.Убайдуллаев Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Б.Исрайлов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 20 февраль Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Махмуджон ихлоси” фермер хўжалиги вакили М.Абдурахмонов (раҳбари), У.Абдурахмонов ва Р.Тошматов (ишончномага асосан), “SOHIB OMAD BARAKASI” масъулияти чекланган жамияти вакили О.Махмудов (2022 йил 3 мартдаги 22/31-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида, Андижон вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг “Махмуджон ихлоси” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “SOHIB OMAD BARAKASI” масъулияти чекланган жамиятидан 598 735 021 сўм асосий қарз ва 119 747 004 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 февралдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 апрелдаги қарори устидан Андижон вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан “Махмуджон ихлоси” фермер хўжалиги манфаатида берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд биносида Андижон вилоят Избоскан туманлараро иқтисодий суди кўмагида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “SOHIB OMAD BARAKASI” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки кластер деб юритилади) ва “Махмуджон ихлоси” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 8 апрелда 111-сонли “Пахта хом-ашёси харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси” тузилган (шартнома фермер хўжалиги томонидан имзоланмаган). Шартнома шартларига кўра, даъвогар кластерга 40,7 гектар ер майдонида “Андижон-35” навли 150,77 тонна пахта хом ашёсини етказиб бериш, кластер эса махсулот қийматининг 100 фоизи ҳисобидан терим учун юборилган пуллар ва бошқа харажатлар чегирилганидан қолган қисмини 2021 йил 31 декабрга қадар тўлаб бериш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан кластерга товар-транспорт юк хатлари асосида 146 760 кг пахта хом-ашёси етказиб берилган. Шартноманинг 4.1 ва 4.2-бандларида пахта хом-ашёсининг харид нархи 1 тоннаси учун 6 020 006 сўм миқдорида белгиланган, 2021 йил пахта хом-ашёси учун харид нархлари ўзгарганда харидор янги нарх бўйича ҳисоб-китоб қилиши кўрсатилган. Шартноманинг мазкур шартларидан келиб чиқиб, жавобгар 2021 йил 27 сентябрдаги 09/11-сонли ва 2021 йил 4 октябрдаги 10/02-сонли кафолат хатларида пахта хом-ашёсини нархи ўзгарганида топширилган пахта харид нархини қайта ҳисоб-китоб қилиш кафолатланган. Бироқ, кластерга фермер хўжалиги топширган пахтани ушбу янги нархда қайта ҳисоб-китоб қилиб, ҳисоб-фактура электрон шаклда юборилганда, кластер томонидан ушбу ҳисоб-фактура рад этилган. Шу сабабли Андижон тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 598 735 021 сўм пахта хом-ашёси ҳақи, шартноманинг 5.4-бандига мувофиқ пахта хақини тўлашдан асоссиз бўйин товлаганлик учун 20 фоиз миқдорида 119 747 004 сўм жарима ундиришни сўраган. Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига кластердан 140 214 321 сўм асосий қарздорлик ундирилган. Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 апрелдаги қарори билан апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилган. Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 февралдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилган. Ҳал қилув қарорининг “SOHIB OMAD BARAKASI” МЧЖ ҳисобидан “Махмуджон ихлоси” ф/х фойдасига 140 214 321 сўм асосий қарз, республика бюджетига 11 974 700,42 сўм давлат божи ундириш” қисмлари бекор қилинган. Ҳал қилув қарорининг бекор қилинган қисми бўйича қуйидагича қарор қабул қилинган: “SOHIB OMAD BARAKASI” МЧЖ ҳисобидан “Махмуджон ихлоси” ф/х фойдасига 44 716 411,56 сўм асосий қарз, 8 943 282 сўм жарима ундирилган. “SOHIB OMAD BARAKASI” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 10 843 607,88 сўм давлат божи ундирилган. Мазкур ҳал қилув қарори устидан кассация шикояти берилиб, унда ҳал қилув қарори ва қарорни бекор қилиш, янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда электрон шартнома тузилган, кластер имзолаган ва ф/х вакили рахбари имзоламаганлиги, бироқ туман ҳокимлигининг топшириғи ва кластернинг нарх ўзгартирилганда қайта ҳисоб-китоб қилиниши тўғрисидаги кафолат хатига асосан счет фактура билан пахта хом ашёси етказиб берилганлиги ва кластер қабул қилганлиги, бу нарх ўзгарганида қайта ҳисоб-китоб қилинишини англатиши, тарафлар шартномавий муносабатга киришганлиги, даъво талабини рад қилишга асос бўла олмаслиги, низо маҳсулот қиймати бўйича келиб чиққанлиги, шартноманинг 3.2-бандига кўра, шартномада кўрсатилган миқдордаги маҳсулотни қабул қилиш бўйича якуний ҳужжатлар тузилганлиги ф/х томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилган сана ҳисобланиши, якуний ҳисоб-китобнинг тўлов ҳужжатидаги банк муассасаси штампида кўрсатилган сана маҳсулотга ҳақ тўлаш бўйича харидор томонидан мажбуриятлар бажарилган сана ҳисобланиши, бу талаб харидор томонидан бажарилмаганлиги, шартноманинг 4.1-бандида хўжалик томонидан харидорга етказиб бериладиган пахта хом ашёсининг харид нархи 1 тн учун 6 020 минг сўм, 4.2-бандида эса 2021 йил ҳосили ҳисобидан пахта хом ашёси учун харид нархлари ўзгарганда харидор янги нархда ҳисоб-китоб қилишлиги, 4.5-бандида етказиб берилган маҳсулот қиймати 2021 йил 31 декабрга қадар тўлаб берилиши қайд этилганлиги, харидор пахта етиштириш даврига келиб ф/х нархга эътироз билдирганидан сўнг 2021 йил сентябрь ва октябр ойларида пахта учун шартномада белгиланган нархни қайта ҳисоб-китоб қилинишига кафолат бериб, қўшимча мажбурият олганлиги, жавобгар билан даъвогар шартномавий муносабатга киришгандан сўнг кластер уни бажаришдан бош тортганлиги, шартномада нарх ўзгариши келишилган бўлиб, бунда шартномага ўзгартириш киритиш талаб этилмаслигини кўрсатган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация шикоятини қўллаб, туман ҳокимлигининг топшириғи ва кластернинг нарх ўзгартирилганда қайта ҳисоб-китоб қилиниши тўғрисидаги кафолат хатига асосан ҳисоб фактура билан пахта хом ашёси етказиб берилганлиги ва кластер қабул қилганлиги, мазкур ҳолатда тарафлар шартномавий муносабатга киришганлиги сабабли етказиб берилган маҳсулот қийматини ундириш талабини рад қилинмаслиги, низо маҳсулот қиймати бўйича келиб чиққанлиги, шартнома бўйича якуний ҳужжатлар тузилганлиги ф/х томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилган сана ҳисобланиши, шартноманинг 4.1-бандида хўжалик томонидан харидорга етказиб бериладиган пахта хом ашёсининг харид нархи 1 тн учун 6 020 минг сўм деб белгиланиб, 4.2-бандида 2021 йил ҳосили ҳисобидан пахта хом ашёси учун харид нархлари ўзгарганда харидор янги нархда ҳисоб-китоб қилишлиги қайд этилганлиги, харидор пахта етиштириш даврига келиб ф/х нархга эътироз билдирганидан сўнг 2021 йил сентябрь ва октябр ойларида пахта учун шартномада белгиланган нархни қайта ҳисоб-китоб қилинишига кафолат бериб, қўшимча мажбурият олганлиги, бунда шартномага ўзгартириш киритиш талаб этилмаслигини, судлар эса ушбу ҳолатларни инобатга олмаганлиги, кластер фермер хўжалигига пахта ҳосилини териш учун 192 855 300 сўм, фермер хўжалигининг солиқ қарздорлиги учун 103 513 000 сўм, уруғлик чигит учун 60 060 сўм, инвентарлар учун 541 440 сўм, олтингугурт учун 2 564 926 сўм, дизель ёқилғи учун 12 590 669 сўм, ишончли посбон учун 598 907 700 сўм ушлаб қолинганлиги, аммо банк кредитини жавобгар ўзи ҳисобдан чегириб олганлиги, байрим тадбири учун ушлаб қолишга ҳақи йўқлиги, шунингдек ташиш ва тушириш, қуритиб тозалаш харажатлари ҳам жавобгар зиммасида эканлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни сўрашди. Жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, шартномада нарх белгиланганлиги ва у қатъий ҳисобланиши, харид нархи тарафларнинг ўзаро манфаатли келишуви асосида белгилаганлиги, кластер томонидан кенгашга кафолат хати берилган бўлса-да, пахта хом-ашёсининг харид нархини ўзгартириш тўғрисида тарафлар қўшимча келишув тузмаганлигини, пахта қийматидан жавобгар солиқ, терим харажати, уруғлик, ёқилғи мойлаш материаллари, ташиш, тушириш, қуритиб тозалаш, инвентарлар, заҳар (олтингугурт), нефть, даъвогарнинг кредит фоизи учун ўтказиб берган пуллар чегирилиб, қолган 910 млн. сўм пул тўлаб берилганлиги, даъвогар томонидан эса 862 млн. сўмлик пахта маҳсулот етказиб берилганлиги, харажатлардан байрам тадбири учун харажатни чегириб қолмасликка жавобгар розилиги, фермер хўжалиги ҳисоб-фактуралар тақдим қилганлиги ва улар асосида тўлиқ ҳисоб-китоб қилинганлиги, мазкур ҳолатлар иш ҳужжатларига тақдим этилган юк хатлари ва банк томонидан берилган маълумотлар билан ўз тасдиғини топиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4633-сонли қарори билан 2020 йил ҳосилидан бошлаб пахта хом-ашёсининг харид нархини белгилаш амалиётидан воз кечилганлиги ва давлат буюртмаси бекор қилинганлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг хати тавсиявий характерга эга эканлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Кенгаш суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, унинг вакили суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Кенгашнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига биноан мажбурият шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари контрактация (фьючерс) шартномасидан келиб чиққан. Чунки, фермер хўжалиги шартномани имзоламаган бўлса-да, у кластердан уруғлик олиб, пахта хомашёсини етиштирган ва кластерга топширган, кластер эса пахта хомашёсини етиштириш ва уни йиғиб олиш учун қилинган харажатларни ҳамда қабул қилиб олинган пахта хом-ашёси учун тўловларни амалга оширган. ФК 370-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмиларига кўра, оферта юборилган шахснинг уни қабул қилганлиги ҳақидаги жавоби акцепт ҳисобланади. Офертани акцептлаш учун белгиланган муддатда олган шахснинг унда кўрсатилган шартнома шартларини бажариш юзасидан қилган ҳаракатлари (товарларни жўнатиш, хизматлар кўрсатиш, ишлар бажариш, тегишли суммани тўлаш ва ҳ.к.), агар қонунчиликда ёки офертада бошқача тартиб назарда тутилмаган ёки кўрсатилмаган бўлса, акцепт ҳисобланади. Қолаверса, тарафлар ҳам улар ўртасида фьючерс шартномаси тузилганлиги ва уни шартларини бажаришга киришганлигини инкор қилмайди. ФК 465-моддасининг биринчи қисмига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан фермер хўжалиги жавобгарга 2021 йил ҳосилидан 76 050 кг 1 нав 1 синф, 47 756 кг 1 нав 2 синф, 22 267 кг 2 нав 1 синф ва 687 кг 3 нав 3 синф, “Андижон-35” навли, жами 146 760 кг пахта хом-ашёсини топширган. Жавобгар томонидан пахта ҳосилини териш учун 2021 йилнинг сентябрь – октябрь ойларида жами 911 033 095 сўм, фермер хўжалигининг солиқ қарздорлиги учун 103 513 000 сўм, терим учун 192 855 300 сўм тўланган, “Ишончли посбон текстил” МЧЖ томонидан 598 907 700 сўм тўлаб берилган, уруғлик чигит учун 60 060 сўм, инвентарлар (палатка ва этак) учун 541 440 сўм ва олтингугурт учун 2 564 926 сўм, дизель ёқилғи учун 12 590 669 сўм ушлаб қолинган. Шартноманинг 4.1 ва 4.2-бандларида пахта хом-ашёсининг харид нархи 1 (бир) тоннаси учун 6 020 006 сўм миқдорида белгиланган, 2021 йил пахта хом-ашёси учун харид нархлари ўзгарганда харидор янги нарх бўйича ҳисоб китоб қилиши кўрсатилган. Шартноманинг мазкур шартларидан келиб чиқиб, Кенгаш судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 598 735 021 сўм пахта хом-ашёси ҳақи 119 747 004 сўм жарима ундиришни сўраган. Биринчи инстанция суди ишдаги далилларга тўғри баҳо бермасдан ҳамда иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан жавобгардан даъвогар фойдасига 140 214 321 сўм асосий қарз ундириш ҳамда даъво талабининг жарима ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида хулосага келган. Апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгартириш ва даъвони қисман қаноатлантириш ҳақидаги хулосасини шартноманинг 4.1-бандида пахта хом-ашёсининг харид нархи 1 (бир) тоннаси учун 6 020 006 сўм миқдорида белгиланганлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига йўллаган 2021 йил 2 ноябрдаги 04/024-4454-сонли хатида етиштирилган тўртинчи тип иккинчи нав биринчи синф 1 тонна пахта хом-ашёсининг минимал нархи қўшилган қиймат солиғи билан бирга 6 512 000 сўмни (бешинчи тип биринчи нав биринчи синф 1 тонна пахта хом-ашёсининг минимал нархи 7 030 000 сўм) ташкил этганлигини маълум қилинганлиги, аммо, мазкур хат тавсиявий характерга эга хужжат ҳисобланиши, пахта хом-ашёсини етиштирувчи ва уни қабул қилувчи субъектлар шартномавий муносабатлар доирасида бошқа юқори ёки паст навли ва синфли пахта хом-ашёсининг нархларини ўзаро манфаатли келишув асосида мустақил равишда белгилашлари мумкинлиги, аммо нарх бўйича келишмовчиликлар юзасидан шартномага тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмаганлиги ҳамда қўшимча келишувлар тузилмаганлиги билан асослаган. Бироқ, ФК 356-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, шартномани бажарганлик учун тарафларнинг келишуви билан белгиланган баҳода ҳақ тўланади, шартнома тузилганидан кейин баҳони ўзгартиришга қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда ва шартларда йўл қўйилади. ФК 418-моддасининг биринчи қисмига биноан, сотиб олувчи товар ҳақини ушбу Кодекснинг 356-моддасига мувофиқ белгиланадиган баҳода тўлаши, шунингдек қонунчилик, олди-сотди шартномаси ёки одатда қўйиладиган талабларга мувофиқ тўловни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳаракатларни ўз ҳисобидан бажариши лозим. Мазкур ҳолатда, шартноманинг 4.1-бандида пахта хом-ашёсининг харид нархи 1 (бир) тоннаси учун 6 020 006 сўм этиб белгиланган бўлса-да, 4.2-бандида 2021 йил пахта хом-ашёси учун харид нархлари ўзгарганда харидор янги нарх бўйича ҳисоб-китоб қилиши белгиланган. Яъни, шартнома тузилганидан кейин топширилаётган пахта хомашёси баҳоси ўзгартирилишини тарафлар шартномада белгилаб қўйган ва шунинг учун шартномага тегишли ўзгартириш киритиш ҳақида қўшимча келишув тузиш талаб қилинмайди. Қолаверса, ФКнинг 363-моддасига биноан суд шартнома шартларини шарҳлашда ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади. Шартноманинг шарти аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни бошқа шартларга ва бутун шартноманинг маъносига таққослаш йўли билан аниқланади. Агар ушбу модданинг биринчи қисмида баён этилган қоидалар шартноманинг мазмунини аниқлаш имконини бермаса, тарафларнинг ҳақиқий умумий хоҳиш-иродаси шартноманинг мақсадини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши керак. Бунда барча тегишли ҳолатлар, шу жумладан шартнома тузиш олдидан олиб борилган музокаралар ва ёзишмалар, тарафларнинг ўзаро муносабатларида қарор топган амалиёт, иш муомаласи одатлари, тарафларнинг кейинчалик ўзларини қандай тутганлиги эътиборга олинади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4633-сонли қарори 2-бандининг “а” кичик бандида 2020 йил ҳосилидан бошлаб пахта хом-ашёсининг харид нархини белгилаш амалиётидан воз кечилиши белгиланган. Ушбу қарорнинг 3-банди билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан биргаликда жаҳон бозори нархлари таҳлилидан келиб чиқиб, ҳар йили 1 декабрга қадар келгуси йил ҳосили учун кутилаётган минимал нархлар эълон қилинишини ҳамда бозорлардаги нархлар ўзгаришидан келиб чиқиб, ҳар чоракда ушбу нархга тузатишлар киритилишини таъминлаш вазифаси юклатилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти ушбу қарорининг 3-банди ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 2 ноябрдаги 04/024-4454-сонли хати билан янги минимал нархлар эълон қилинганлиги маълум қилинган ва ушбу хатнинг иловасига кўра, 1 кг пахта хом-ашёсининг “Андижон-35” тури 1 нави 1 синфи учун 7 030 сўм, 1 нави 2 синфи учун 6 850 сўм, 2 нави 1 синфи учун 6 420 сўм ва 3 нави 3 синфи учун 3 540 сўм миқдорида минимал нарх белгиланган. Фермер хўжалиги жавобгарга 2021 йил ҳосилидан 76 050 кг 1 нав 1 синф, 47 756 кг 1 нав 2 синф, 22 267 кг 2 нав 1 синф ва 687 кг 3 нав 3 синф, “Андижон-35” навли пахта хом-ашёсини топширган. Бунда, топширилган пахта хом-ашёсининг 1 нав 1 синфли 76 050 кг.нинг нархи 534 631 500 (76 050 х 7 030) сўм, 1 нав 2 синфли 47 756 кг.нинг нархи 327 128 600 (47 756 х 6 850) сўм, 2 нав 1 синфли 22 267 кг.нинг нархи 142 954 140 (22 267 х 6 420) сўм ва 3 нав 3 синфли 4 213 кг.нинг нархи 2 431 980 (687 х 3 540) сўмни, жами топширилган маҳсулотнинг нархи 1 007 146 220 (534 631 500 + 327 128 600 + 142 954 140 + 2 431 980) сўмни ташкил қилади. Ушбу суммадан жавобгар томонидан тўлаб берилган ва қоплаб берилган харажатлар суммаси жами 911 033 095 сўм айрилганда қарз суммаси 96 113 125 (1 007 146 220 - 911 033 095) сўмни ташкил қилади. Кенгашнинг даъво аризасида ундирилиши сўралган 20 фоиз жарима суммаси 598 735 021 сўм асосий қарзнинг суммасидан келиб чиқиб ҳисобланган. Бироқ, даъво аризаси билан судга мурожаат қилиш пайтида жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 488 520 700 сўмни ташкил қилган ва 20 фоиз жариманинг суммаси 97 704 140 (488 520 700 х 20%) сўмни ташкил қилади. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Мазкур ҳолатда ундирилиши сўралган жарима суммасини судлов ҳайъати жавобгарнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиб деб ҳисоблайди ва шунинг учун унинг миқдорини 10 фоизга, яъни 9 770 414 сўмга қадар камайтиришни лозим топади. Бундан кўринадики, судлар қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламаган, бу эса ноқонуний қарор қабул қилишга сабаб бўлган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, унга кўра иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, қуйи инстанция судларининг қарорларни бекор қилиш ва даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 96 113 125 сўм асосий қарз ва 9 770 414 сўм жарима ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарори 3-бандининг тўртинчи хатбошисига кўра Кенгаш фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқига эгалиги, даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланганлиги сабабли, даъвони қаноатлантиришни рад этилган қисми бўйича даъвогардан давлат божи ундирилмайди. Судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш пайтида жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 488 520 700 сўмни ташкил қилганлиги ва ундириши сўралган жарима суммасининг 97 704 140 сўмлик қисми асосли бўлганлиги, аммо суд томонидан неустойка камайтирилганлиги сабабли, ишни биринчи инстанция судида кўриш учун жавобгардан республика бюджетига 11 724 497 (488 520 700 + 97 704 140 = 586 224 840 х 2%) сўм давлат божи ундирилади. Ишни апелляция ва кассация инстанция судларида кўриш учун жавобгардан ҳар бир инстанция учун республика бюджетига 5 862 248,5 (11 724 497 х 50%) сўмдан давлат божи ундирилади. Жавобгардан жами 23 448 994 сўм давлат божи ундирилади. Шунингдек, жавобгардан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундирилиши лозим. Тарафлар томонидан тўланган почта харажатлари уларнинг зиммасида қолдирилади. Шунингдек, ИПКнинг 343-моддасига асосан апелляция инстанцияси судининг қарори бўйича ундирув бекор қилинади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Андижон вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг кассация шикояти қисман қаноатлантирисин. Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 февралдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 апрелдаги қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. 10 Андижон вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “SOHIB OMAD BARAKASI” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Махмуджон ихлоси” фермер хўжалиги фойдасига 96 113 125 сўм асосий қарз ва 9 770 414 сўм жарима ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “SOHIB OMAD BARAKASI” масъулияти чекланган жамиятидан: - республика бюджетига 23 448 994 сўм давлат божи; - Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 апрелдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Махмудов ҳайъат аъзолари В.Сатторова Б.Исрайлов