← Назад
Решение #651604 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 88 | — | code_article | |
| кодекси | 274 | — | code_article | |
| Биринчи инстанцияси суди ИПК | 73 | — | law | |
| моддаси ва | 72 | — | law | |
| кодекси | 2262 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 228 | — | code_article | |
| арорини ИПК | 73 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 343 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2215/384-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья П.Закирова
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья М.Эргашев
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья С.Рахмонов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 20 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Халмирзаев
ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида,
“Global Komsco Daewoo” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси вакиллари
Ш.Умаров (ишончнома асосида), Йирик солиқ тўловчилар бўйича
ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси вакили А.Алиев (ишончномага
асосан) иштирокида “Global Komsco Daewoo” МЧЖ шаклидаги хорижий
корхонаси вакиллари Ш.Умаров, А.Дадажанов (ишончнома асосида), Йирик
солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси вакили
А.Алиев (ишончномага асосан) иштирокида даъвогар “Global Komsco Daewoo”
МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасининг жавобгар Йирик солиқ тўловчилар
бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясидан 249 141 766,49 сўмни
қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 майдаги ҳал қилув қарори ва
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
4 июлдаги қарори устидан Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро
давлат солиқ инспекцияси томонидан берилган кассация шикояти асосида
ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Global Komsco Daewoo” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) солиқ тўловчининг шахсий кабинети
орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 август кунги 489-сонли Қарорига асосан 2021 йил 9 декабрда
994710-2021-сонли ариза билан Йирик солиқ тўловчилар бўйича
ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясига (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) мурожаат қилиб, унда 2016 йил давомида экспортга ноль
даражали ставкани қўллаш натижасида қўшилган қиймат солиғи (бундан
буён матнда ҚҚС деб юритилади) бўйича юзага келган салбий фарқ суммаси
бўйича қоплаб берилмаган 249 141 766,49 сўм корхонанинг ҳисоб рақамига
қайтарилмаганлигини маълум қилиб, ушбу суммани қайтаришни сўраган.
Мазкур мурожаат жавобгар томонидан кўриб чиқилиб, даъвогарга
2021 йил 13 декабрдаги 33/13-61557-сонли хат йўлланиб, унда ҚҚС бўйича
салбий фарқ суммасини қайтариш учун даъвогарнинг шахсий кабинетидаги
ҚҚСнинг ўрни қопланиши лозим бўлган суммасини қайтариш модули орқали
ариза тақдим этилиши лозимлиги маълум қилинган.
Шунингдек, даъвогар шу мазмундаги ариза билан Янги технологиялар
илмий-ахборот марказига 2021 йил 7 декабрда 990909-2021-сонли хат билан
мурожаат қилган.
Янги технологиялар илмий-ахборот маркази томонидан мазкур аризага
2021 йил 16 декабрда 32-06033-сонли жавоб хати тақдим этилган бўлиб,
унда марказ бундай ваколатга эга эмаслиги баён қилиниб, даъвогарнинг
хатида келтирилган масалалар бўйича амалий ёрдам бериш юзасидан
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига мурожаат қилиниши
лозимлиги тушунтирилган.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси даъвогарнинг
2021 йил 14 декабрда юборган 1003260-2021-сонли аризасини эътиборсиз
қолдирганлиги, 2021 йил 29 декабрга қадар ҳам жавоб хати бермаганлиги
важлари билан даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб,
жавобгардан, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Янги
технологиялар илмий-ахборот марказидан 2016 йил давомида экспортга
ноль даражали ставкани қўллаш натижасида қўшилган қиймат солиғи
бўйича юзага келган салбий фарқ суммаси бўйича қоплаб берилмаган
249 141 766,49 сўм қисмини ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 1 мартдаги ажрими билан ишга Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этиш
учун жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 6 майдаги ҳал қилув қарори
билан даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, даъвогарнинг
2016 йил давомида экспортга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида
қўшилган қиймат солиғи бўйича юзага келган салбий фарқ суммаси бўйича
қоплаб берилмаган 249 141 766,49 сўм бюджетдан жавобгар орқали
даъвогарга қайтарилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 4 982 836 сўм
давлат божи ва 21 600 сўм почта харажати ундирилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 4 июлдаги қарори билан
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда судлар
томонидан
моддий
ва
процессуал
ҳуқуқ
нормалари
нотўғри
қўлланилганлигини баён қилиниб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори ҳамда апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб,
даъвони қаноатлантиришни рад қилишни, кассация шикоятини
қаноатлантиришни сўраган.
Жавобгар вакили даъвогар тартибга риоя қилмаганлиги, ўз муддатида
ҚҚС
суммасини
қайтариш
ҳақида
мурожаат
қилмаганлиги,
ҚҚС суммасини қайтариш учун даъво муддати ўтиб кетганлиги сабабли,
даъвони рад қилишни, шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар вакили муддат ўтиб кетмаганлиги, ҚҚСни қайтариш
юзасидан солиқ йили тугагунга қадар мурожаат қилиниши мумкинлиги,
солиқ йили ҳали тугамаган бўлганлиги, 2016 йил сентябрь ойидаги
ҚҚС суммасини қайтариш учун охирги муддат 2022 йил 25 февраль
эканлигини билдириб, шикоят асоссиз киритилганлиги сабабли шикоятни
рад қилишни сўради.
Қўшимча жавобгарлар ва учинчи шахс вакиллари суд мажлисига
келмадилар ва шикоят юзасидан ўз фикрини билдирмадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга
тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни ушбу шахслар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра иш юзасидан биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор
қилишни, кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топади.
2016 йил давомида экспортга ноль даражали ставкани қўллаш
натижасида қўшилган қиймат солиғи бўйича юзага келган салбий фарқ
суммаси бўйича қоплаб берилмаган 249 141 766,49 сўм даъвогарнинг ҳисоб
рақамига бюджетдан қайтарилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қўшилган қиймат
солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 14 августдаги
489-сон қарори билан тасдиқланган “Қўшилган қиймат солиғи суммаси
ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 8-бандига асосан солиқ
суммасининг қопланиши солиқ тўловчининг ушбу Низомга 2-иловага
мувофиқ шаклдаги қўшилган қиймат солиғининг қопланиши лозим бўлган
суммасини қайтариш тўғрисидаги аризаси асосида амалга оширилади.
Ушбу Низомнинг 9-бандига асосан ариза солиқ тўловчи ҳисобга
олинган жойдаги солиқ органларига солиқ тўловчининг шахсий кабинети
орқали тақдим этилиши белгиланган.
Шу боисдан даъвогар жавобгарга 2021 йил 9 декабрда мазкур Низом
талабига асосан ариза билан мурожаат қилиб, 2016 йил давомида экспортга
ноль даражали ставкани қўллаш натижасида қўшилган қиймат солиғи
бўйича юзага келган салбий фарқ суммаси бўйича қоплаб берилмаган
249 141 766,49 сўмни даъвогарнинг ҳисоб рақамига қайтаришни сўраган.
Жавобгар томонидан юқоридаги Низомнинг 6-бандига асосан
даъвогарнинг аризаси қабул қилинган, бироқ, кўриб чиқиш натижалари
бўйича қарор қилинмаган ва 249 141 766,49 сўм даъвогарнинг ҳисоб
рақамига қайтарилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (2016 йил учун амалда бўлган)
223-моддасига асосан қўшилган қиймат солиғи бўйича “календарь йил солиқ
давридир”- деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 88-моддасига кўра агар
ушбу Кодексда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ мажбурияти
бўйича даъво қилиш муддати, натижаларига кўра солиқ мажбурияти
аниқланадиган солиқ даври тугаганидан кейин беш йилни ташкил этади.
Агар солиқ мажбуриятининг юзага келиши муайян воқеа ёки ҳаракат билан
боғлиқ бўлса, агар ушбу Кодексда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ
мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати шу воқеа ёки ҳаракат содир
бўлган пайтдан эътиборан беш йилни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 274-моддасининг иккинчи
қисмига кўра солиқ тўловчи ўрни қопланиши лозим бўлган солиқ суммасини
солиқ органларига солиқ суммасини қайтариш тўғрисида берилган аризага
асосан қайтариш ҳуқуқига эгалиги белгиланган.
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг қўшилган қиймат солиғи
бўйича даъво қилиш муддатини солиқ қонунчилигига асосан ўтмаган деб
ҳисоблаб, қонунчиликка асосан солиқ мажбурияти аниқланадиган солиқ
даври тугаганидан кейин беш йилни ташкил этиши, даъвогарнинг
2016 йил учун ҚҚС бўйича қоплаб берилмаган 249 141 766,49 сўмни
қайтариш юзасидан ариза билан мурожаат қилиш учун даъво муддати
2021 йил 31 декабргача ҳисобланади деб хулоса қилган.
Шунингдек, биринчи инстанция суди Тошкент туманлараро маъмурий
судининг 2022 йил 8 февралдаги ҳал қилув қарори билан 249 141 766,49 сўм
ҚҚСни қайтариш юзасидан даъвогар ўзининг шахсий кабинети орқали
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2020 йилдаги
489-сонли Қарорига асосан 2021 йил 9 декабрда йўллаган 994710-2021-сонли
аризасини кўриб чиқмасликда ифодаланган ҳаракатсизлиги қонунга хилоф
деб топилганлигига ва жавобгарларга модулни очган ҳолда даъвогарнинг
ҚҚС бўйича салбий фарқни қайтариш ҳақидаги аризасини кўриб чиқиш
мажбурияти юкланганлигига, мазкур ҳал қилув қарори кучида бўлиб бекор
қилинмаганлигига асосланган.
Биринчи инстанцияси суди ИПК 73-моддасининг учинчи қисми,
66-моддаси ва 72-моддасига асосланган ҳолда солиқ органи томонидан
2016 йил давомида экспортга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида
қўшилган қиймат солиғи бўйича юзага келган салбий фарқ суммаси бўйича
қоплаб берилмаган 249 141 766,49 сўмни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган
“Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги
Низом талабларига зид равишда бюджетдан қайтариб бермаган деб
ҳисоблаган ва даъвони қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул
қилган.
Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг юқоридаги
хулосаларига қўшилган ҳолда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Судлов ҳайъати қуйидаги келтирилган асосларга кўра биринчи ва
апелляция инстанцияси судларининг қарори билан келишмайди.
2020 йил 1 январгача амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодексининг 2262-моддасига кўра, қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб
чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби доирасида календарь йил
солиқ даври ҳисобланади.
Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг
соддалаштирилган тартиби доирасида ҳисобот даври бир ой ҳисобланади.
Ушбу Кодекс 228-моддасининг тўртинчи қисмига асосан қўшилган
қиймат солиғи суммасини қайтариш тўғрисидаги ёзма аризани кўриб чиқиш,
қайтарилиши лозим бўлган ортиқча суммани аниқлаш ва маблағларни солиқ
тўловчининг ҳисобварағига ушбу моддага мувофиқ ўтказиш тартиби
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси
Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2016 йил 7 апрелда
2775-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 3 мартдаги
10, 2016-06-сон қарорига 1-илова “Солиқ тўловчиларга ноль даражали
ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг
ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш
тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 4-бандида : - “Низомнинг 3-бандига
мувофиқ бошқа солиқлар бўйича қарздорликни қоплашдан кейин сақланиб
қолинган ҚҚСнинг ортиқча суммаси солиқ тўловчининг аризасига асосан
унинг банкдаги ҳисобварағига қайтарилади.
ҚҚСнинг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги
ҳисобварағига қайтариш тўғрисидаги ариза солиқ тўловчи томонидан
юқорида кўрсатиб ўтилган ҚҚСнинг ортиқча суммаси ҳосил бўлган ҳисобот
даври тугаганидан кейин ўн икки ойдан кечиктирилмаган муддатда тақдим
этилиши лозим.
ҚҚСнинг ортиқча суммасини банк ҳисобварағига қайтариш тўғрисида
ариза белгиланган муддат тугагандан кейин тақдим қилинган тақдирда,
ҚҚСнинг ортиқча суммаси солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига
қайтарилмайди, балки ушбу Низомнинг 3-бандига асосан бошқа солиқлар
бўйича қарздорликни қоплаш йўли билан амалга оширилади” деб
белгиланган.
Демак даъвогар ортиқча тўланган ҚҚС суммасини қайтаришни талаб
қилиш учун ўша вақтда амалда бўлган қонунлик талабига асосан
белгиланган муддатни ўтказиб юборган.
Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 8 февралдаги ҳал
қилув қарори билан жавобгарнинг ҚҚС бўйича салбий фарқ суммасини
қайтариш ҳақидаги даъвогарнинг аризасини модулда 2016 йилни чеклаб
қўйишдаги ҳаракати ҳамда ҚҚС бўйича салбий фарқ суммасини қайтариш
ҳақидаги аризасини кўриб чиқмасликда ифодаланган ҳаракатсизлиги
қонунга хилоф деб топилиб, жавобгар ва Янги технологиялар илмий ахборот
маркази зиммасига даъвогарнинг ҚҚС бўйича салбий фарқ суммасини
қайтариш ҳақидаги аризасини 2016 йил учун модулни очган ҳолда қабул
қилиш ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори
билан тасдиқланган “Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш
тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида кўриб чиқиш мажбурияти
юклатилган.
Тошкент шаҳар маъмурий суди апелляция инстанциясининг
2022 йил 4 апрелдаги қарори билан Тошкент туманлараро маъмурий
судининг 2022 йил 8 февралдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучда бўлиб, бекор қилинмаган.
Маъмурий суднинг қарорида жавобгарнинг фақатгина ҚҚС бўйича
салбий фарқ суммасини қайтариш ҳақидаги даъвогарнинг аризасини
модулда 2016 йилни чеклаб қўйишдаги ҳаракати ҳамда ҚҚС бўйича салбий
фарқ суммасини қайтариш ҳақидаги аризасини кўриб чиқмасликда
ифодаланган ҳаракатсизлиги қонунга хилоф деб топилган ва жавобгарга
аризани “Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби
тўғрисида”ги Низом талаблари асосида кўриб чиқиш мажбурияти
юклатилган бўлиб, қарорда даъво муддати ўтган ёки ўтмаганлиги ҳамда
аризачининг ҚҚС суммасини қайтариш ҳақидаги талаби асослиги
масалалари ҳал қилинмаган. Шу сабабдан судлар томонидан маъмурий
суднинг қарорини ИПКнинг 73-моддасига асосланган ҳолда даъвони
қаноатлантиришга асос сифатида қўлланилиши нотўғри.
Баён қилинганларга асосан даъвогар томонидан ҚҚС суммасини
қайтариш ҳақида қонунчилик талабига асосан ўз муддатида мурожаат
қилинмаганлиги ўз исботини топган. Бунинг оқибатида даъвогар календарь
йилнинг тугаши билан ҚҚС суммасини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқини
йўқотган.
Юқоридагиларга асосан биринчи инстанцияси суди даъвони
қаноатлантириш, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдириш ҳақида нотўғри тўхтамга келганлиги сабабли, суд
қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида
янги қарор қабул қилиш лозим бўлади.
ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб
чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини
қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини
бекор қилишни, янги қарор қабул қилишни, даъвогарнинг даъво
талабларини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни биринчи, апелляция ва
кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар
зиммасига юклашни, даъвогар томонидан ишни биринчи инстанция судида
кўриш учун тўланган 4 982 836 сўм давлат божи ва 21 600 сўм почта
харажатларини унинг зиммасида қолдиришни, ишни апелляция ва кассация
инстанция судида кўриш билан боғлиқ 4 982 836 сўм давлат божини
даъвогардан бюджетга ундиришни, даъвогардан жавобгар фойдасига
тўланган 48 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади.
ИПК 343-моддасининг иккинчи қисмида, агар ижро этилмаган суд
ҳужжати бекор қилиниб ёки ўзгартирилиб, даъвони тўлиқ ёки қисман рад
этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса
ёки даъво кўрмасдан қолдирилса, суд бекор қилинган ёки тегишли қисми
7
ўзгартирилган суд ҳужжати бўйича ундиришни тўлиқ ёхуд қисман бекор
қилиш ҳақида суд ҳужжатини қабул қилиши белгиланган.
Шу боис, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг 2022 йил
6 майдаги ҳал қилув қарори бўйича ундирувни бекор қилишни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 68, 118, 301-303, 343-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
инспекциясининг кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 майдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 4 июлдаги қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
Даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин.
“Global Komsco Daewoo” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасидан:
- Республика бюджетиг 4 982 836 сўм давлат божи;
- Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ
инспекцияси фойдасига 48 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 майдаги ҳал
қилув қарори бўйича ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи
С. Рахмонов
ҳайъат аъзолари
О. Халмирзаев
Б. Убайдуллаев