← Назад
Решение #651630 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2207/46912-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья О.Гулямова
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья Ф.Ёдгоров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Б.Исрайлов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 20 февраль
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва
Б.Исрайловдан
иборат
таркибда,
А.Бахшуллоевнинг
котиблигида,
“Toshkent shahar suv ta’minoti” масъулияти чекланган жамияти вакили
М.Намозов (2022 йил 22 апрелдаги 270/33-477-сонли ишончномага асосан),
И.Ахмаджонов (мутахассис), “Chelsea Pub” масъулияти чекланган жамияти
вакили А.Умурзаков (2022 йил 28 ноябрдаги 466-сонли ордер асосида)нинг
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармасининг “Toshkent shahar suv ta’minoti” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида жавобгар “Chelsea Pub” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
6 066 331 сўм дебитор қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 11 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент
шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
1 декабрдаги қарори устидан жавобгар “Chelsea Pub” масъулияти чекланган
жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд
жойлашган бинода очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Toshkent shahar suv ta’minoti” масъулияти чекланган жамияти (етказиб
берувчи, бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Chelsea Pub”
масъулияти чекланган жамияти (истеъмолчи, бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ўртасида 2021 йил 2 ноябрда ичимлик ва оқова суви хизматларини
кўрсатиш тўғрисида тузилган 27-3339-сонли шартноманинг 1.3-бандига асосан
тарафлар ушбу шартноманинг сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш бўйича
шартларини бажариш, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига,
хусусан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув
таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматларини кўрсатиш Қоидалари”
(бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади)га риоя қилиш мажбуриятини ўз
зиммаларига олган.
Шартномавий мажбуриятларнинг бажарилиши юзасидан даъвогар
ходимлари томонидан 2021 йил 3 ноябрда жавобгарнинг сувдан фойдаланиш
ҳолати ўрганилганда жавобгар томонидан шаҳар ичимлик суви тизимидан
(ввод- D=25) фойдаланаётганлиги, сув ўлчагичдаги пломбанинг бутлиги қайд
этилиб, жавобгарга сув ҳисоблагични 30 кун муддатда даврий қиёсловдан
ўтказиш ҳақида огохлантириш (кўрсатма) берилган ва бу ҳақда тегишли
далолатнома расмийлаштирилган.
Мазкур кўрсатма жавобгар томонидан бажарилмаганлиги сабабли
даъвогар томонидан аниқланган камчиликлар бўйича Қоидаларнинг 87-банди
“б” кичик бандига кўра ҳисоб-китоблар амалга оширилиб жавобгарга
8 008 107 сўм қарздорлик ҳисобланган.
Ушбу қарздорлик жавобгар томонидан ихтиёрий равишда тўлиқ тўлаб
берилмаганлиги боис Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб
юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 6 066 331 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 октябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 1 декабрдаги қарори билан “Chelsea Pub” МЧЖнинг апелляция
шикоятини қаноатлантириш рад этилиб, Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 11 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур суд қарорлари устидан жавобгар томонидан кассация шикояти
берилиб, унда ҳал қилув қарори ҳамда қарорни бекор қилиш, янги ҳал қилув
қарори қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда биринчи инстанция
суди ўттиз кун муддатда ҳисоблагични давлат қиёсловидан ўтказиш ҳақида
огохлантириш берилганлиги ва Қоидалар 62, 69, 87-бандларига асосланиб қарз
асосли деган тўхтами билан келишиб бўлмаслиги, жавобгар билан шартнома
2021 йил 2 ноябрда тузилган бўлиб, жавобгар огохлантириш олмаганлиги,
давлат қиёсловидан ўтказиш даври олдинги эгасига тўғри келганлиги, жавобгар
келган вақтда мазкур муддат ўтиб бўлганлиги, олдинги эгасини жавобгарликка
тортиш чораси кўрилмаганлиги, ажрим жавобгарга кеч келганлиги, 2022 йил
11 октябрь куни бўладиган суд мажлиси ҳақида жавобгар билмаганлиги
кўрсатилган.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация
шикоятида келтирган важларни тўлиқ қўллаб-қувватлаб, жавобгар жойлашган
манзилда ундан ташқари яна иккита ташкилот мавжуд бўлиб, далолатномани
имзолаган шахс қўшни ташкилот ходими эканлигини кейинчалик
билишганлиги, даъвогар ушбу огохлантиришни жавобгар директори ёки
масъул шахсига бериши лозимлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни
сўради.
Даъвогар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, жавобгар
манзили бўйича даъвогар ходими ўрганиш учун борганида Мусаев ўзини
вакили деб таништирганлиги сабабли далолатномани имзолаганлиги, бундан
олдин ҳам Мусаев ушбу жавобгар манзилига ўргани учун борилганда
далолатномаларни имзолаганлиги, давлат қиёсловидан ўтказилгандан сўнг
жавобгар раҳбарининг мурожаати асосида сув таъминотини бериш қайта
тикланганлиги, ҳужжатларни жавобгар номига қайта расмийлаштириш вақтида
жойида кўрик ўтказиш жараёнида ҳам жавобгар вакили сифатида Мусаев
қатнашганлигини билдириб, шикоятни рад қилишни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар ходими И.Ахмаджонов
тушунтириш бериб, 2021 йил 3 ноябрда жавобгарнинг сувдан фойдаланиш
ҳолатини ўрганиш учун борганлиги, жавобгар фаолият юритадиган манзилдаги
ресторан ичига кириб, ўзини сув таъминоти корхонасидан ходим деб
таништириб, сув ҳисоблагични кўздан кечириш учун келганлиги, кўздан
кечиришда масъул шахс ёки раҳбар борлигини сўраганида ичкаридан бир
йигит чиқиб ўзини вакили деб таништирганлиги ва унга сув ҳисоблагични
кўрсатганлиги, шу куни тузилган далолатномани ўрганишда иштирок этган
ўша йигит, яъни Мусаев имзолаганлиги, бундан олдин жавобгар манзилида
тузилган далолатномаларни ҳам Мусаев имзолаб келганлигини билдирди.
Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
Палата вакили судда иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунга кўра судлов ҳайъати ишни Палата вакили иштирокисиз кўришни
лозим топди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг важларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда
муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Аниқланишича, даъвогарнинг сув ҳисоблагични 30 кун ичида даврий
қиёсловдан ўтказиш ҳақида 2021 йил 3 ноябрда расмийлаштирилган
далолатномада акс этган кўрсатмаси жавобгар томонидан 2022 йил 16 июлга
қадар бажарилмаган. Шу сабабли D=25 мм труба бўйича бир ой учун қайта
ҳисоб-китоб амалга оширилиб, 8 088 107 сўмлик қарздорлик ҳисобланган.
Кейинчалик жавобгар амалга оширган тўловлар ва истеъмол қилинган
сув ҳажмлари инобатга олинган ҳолда даъвогар томонидан 6 066 331 сўм
ундириш талаби қўйилган.
Қоидаларнинг 62-бандига кўра, совуқ сувни ҳисобга олишнинг мақбул
усуллари ва ўлчаш воситаларини танлаш, сувни ҳисобга олиш асбобларини
назоратдан ўтказиш ишлари норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга
оширилиши керак. Сув ўлчагичдан фойдаланишнинг белгиланган чегарали
муддати тугаганда ёки унинг ҳақиқий ҳолати бўйича текширув ўтказишнинг
имконияти бўлмаганда ИСКХ ташкилоти ёки ушбу асбобни таъмирлаш ва
текшириш ишлари учун рухсатномаси бор, аккредитациядан ўтган тегишли
органлар хулосасига кўра уни алмаштириш чора-тадбирлари кўрилади.
Қоидаларнинг 69-бандига кўра, сувни ҳисобга олиш асбобидан
фойдаланишнинг чекланган муддати тугашидан камида 30 календарь кун аввал
ИСКХ ташкилоти истеъмолчига шартномада кўрсатилган тартибда (почта
орқали, шахсан, электрон почта воситасида, ижтимоий тармоқлар ёрдамида ва
ҳоказо) огоҳлантириш хати жўнатади.
Мазкур банднинг бешинчи хатбошисига кўра, ИСКХ ташкилоти
истеъмолчига огохлантириш хати юборгандан сўнг белгиланган муддатда
даврий қиёсловдан ўтказилмаган ҳисоблаш асбобининг кўрсаткичлари инобатга
олинмайди ва ҳисоб-китоб I гуруҳ истеъмолчилари учун – ушбу Қоидалар
87-бандининг "а" кичик банди бўйича, II ва III гуруҳ истеъмолчилари учун ушбу Қоидалар 87-бандининг "б" кичик банди бўйича ҳисоб-китоб қилинади.
Қоидалар 87-бандининг "б" кичик бандига кўра, II ва III-гуруҳ
истеъмолчилари учун ҳисоблаш асосий ичимлик сув тармоғи уланмасининг сув
ўтказиш қуввати бўйича қуйидаги формула билан амалга оширилади:
Q=M x F x √( 2g x H x t)
Бунда, м - 0,6 га тенг бўлган зулфин орқали сув сарфи коэффициенти;
F - суюқлик оқиб ўтадиган қувур ёки тешик кесими майдони (ички
диаметр бўйича), м2 ;
g - 9,8 м/секунд2га тенг бўлган эркин тушиш тезлиги;
Н - сув тақсимоти ёки коммунал сув тармоғига уланиш жойидаги сувнинг
бир метрдаги босими;
t - ойнинг календарь кунлари, 24 соат мобайнидаги секундлардаги вақт.
Биринчи инстанция суди жавобгар томонидан белгиланган муддатда сув
ўлчагич даврий қиёсловдан ўтказилмаганлиги сабабли 6 066 331 сўм қарзни
қаноатлантириш тўғрисида, апелляция инстанцияси суди эса ушбу ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида асосли хулосага келган.
2021 йил 3 ноябрда расмийлаштирилган далолатномани жавобгар вакили
сифатида Мусаев иштирокида тузилган ва у томонидан тасдиқланган, Шу
сабабли жавобгарнинг даъвогар томонидан огохлантириш берилмаганлиги
тўғрисидаги важи билан судлар асосли равишда келишмаган. Қолаверса,
даъвогар судга тақдим этган жавобгар манзили бўйича 10.00.0000 йилдаги
далолатномалар ҳам Мусаев иштирокида тузилган ва у томонидан
тасдиқланган.
Шунингдек, жавобгар 2021 йил 20 октябрда тузилган ижара шартномаси
асосида ушбу манзилда фаолият юритишни бошлаб, даъвогар ва жавобгар
ўртасида 2021 йил 2 ноябрда ичимлик ва оқова суви хизматларини кўрсатиш
тўғрисида шартнома тузилган ва шартноманинг 1.3-бандига асосан, сувдан
фойдаланиш қоидаларга риоя қилиш мажбуриятини ўз зиммаси олгандан сўнг
жавобгарда 2021 йил 3 ноябрда ўрганиш ўтказилиб, ҳисоблагични давлат
қиёсловидан ўтказиш учун 30 кунлик муддат берилган, бироқ жавобгар ушбу
муддатда кўрсатмани бажармаган. Шу сабабли жавобгарнинг сув ўлчагични
қиёсловдан ўтказиш олдинги эгасига тўғри келганлиги, жавобгар келган вақтда
қиёслов муддати ўтиб кетганлиги тўғрисидаги важини асоссиз бўлиб, ушбу
важлар даъво талабини рад қилишга асос бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сон қарори
1-бандининг иккинчи хатбошисида суд томонидан қабул қилинган қарор
моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш
ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган
талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ
қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги
тўғрисида тушунтириш берилган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан
моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаган, суд қарорларини бекор
қилиш ёки ўзгартириш учун асос мавжуд эмас.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантирмасдан, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириш, кассация
шикоятини судга тақдим этишда жавобгар томонидан ихтиёрий тўланган суд
харажатини унинг зиммасида қолдириш лозим.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л д и:
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 октябрдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 1 декабрдаги қарори ўзгаришсиз, “Chelsea Pub”
масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан
қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарорнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилсин.
Раислик қилувчи
Ш.Махмудов
ҳайъат аъзолари
В.Сатторова
Б.Исрайлов