Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2302/40 Дата решения 20.02.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Туронбанк АТБ Ответчик / Подсудимый GEOSERVIS NUR масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1043878 Claim ID 3110594 PDF Hash 6ac977179ebed11d... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 279-моддаси аролик кодекси 279 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 20 февраль Дўстлик шаҳри 4-1304-2302/40-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “GEOSERVIS NUR” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кредит қарзини ундириш ва ундирувни гаров мулкига қаратиш юзасидан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки Жиззах филиали (Банк) ва “GEOSERVIS NUR” масъулияти чекланган жамияти (Қарздор) ўртасида 2019 йил 21 июнь куни 1246-сонли ёпиқ линияли кредит шартномаси тузилган. Шартнома шартларига мувофиқ “Банк” “Қарздор”га бир дона занжирли экскаватор сотиб олиш учун 36 ой муддатга, йиллик 26 фоиз устама тўлаш шартлари билан 600.000.000 сўм миқдорда кредит ажратиш, “Қарздор” эса ажратилган кредитни шартномада белгиланган тартибда ва муддатда қайтариш мажбуриятини олган. “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки Жиззах филиали (Гаровга олувчи) ва “GEOSERVIS NUR” масъулияти чекланган жамияти (Гаровга қўювчи) ўртасида 2019 йил 05 июль куни кредит шартномаси талабларини ўз вақтида таъминлаш мақсадида гаров шартномаси тузилган. Гаров шартномасига кўра, “Гаровга қўювчи” ўзига Жиззах вилояти, Пахтакор туман давлат техник назорат инспекцияси томонидан 04.01.2017 йилда берилган серия ТТР № 167755 рақамли техник гувоҳномасига асосан тегишли бўлган, 2011 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель № 110417Н28, завод рақами №ННЕАVРООА00101557, давлат рақам белгиси 25АА 435 бўлган ZX-240-3G русумли занжирли экскаватор ҳамда Пахтакор туман давлат техник назорат инспекцияси томонидан 24.10.2016 йилда берилган серия ТТР № 057029 рақамли техник гувоҳномасига асосан тегишли бўлган, 2013 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель № 316950, завод рақами № 01478, давлат рақам белгиси 25АА 421 бўлган ХЕ-260С русумли экскаваторни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйган. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, “Банк” томонидан “Қарздор”га занжирли экскаватор сотиб олиш учун 600.000.000 сўм кредит маблағи ажратган. Бироқ, қарздор томонидан кредит шартномасининг талаблари ўз вақтида бажарилмасдан, кредит ва кредит фоизларини қайтариш графигига амал қилинмасдан тўланмаслиги оқибатида 90.000.000 сўм кредит асосий қарзи ва 18.813.225 сўм кредит фоизи тўланмасдан шартнома шартлари белгиланган муддатларда бажарилмасдан келинган. Натижада, даъвогар “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “GEOSERVIS NUR” масъулияти чекланган жамиятидан 90.000.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарз, 18.813.225 сўм кредит фоиз, 100.000.000 сўм муддатли асосий қарз жами 208.813.225 сўм кредит қарзини ундиришни, ундирувни жавобгар “GEOSERVIS NUR” масъулияти чекланган жамиятига Жиззах вилояти, Пахтакор туман давлат техник назорат инспекцияси томонидан 04.01.2017 йилда берилган серия ТТР № 167755 рақамли техник гувоҳномасига асосан тегишли бўлган, 2011 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель № 110417Н28, завод рақами №ННЕАVРООА00101557, давлат рақам белгиси 25АА 435 бўлган ZX-240-3G русумли занжирли экскаватор ҳамда Пахтакор туман давлат техник назорат инспекцияси томонидан 24.10.2016 йилда берилган серия ТТР № 057029 рақамли техник гувоҳномасига асосан тегишли бўлган, 2013 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель № 316950, завод рақами № 01478, давлат рақам белгиси 25АА 421 бўлган ХЕ-260С русумли экскаваторга қаратишни сўраган. Суд мажлисида видеоконференцалоқа орқали иштирок этган даъвогар вакили тушунтириш бериб, жавобгар томонидан кредит шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмаганлигини, шу сабабли судга даъво аризаси киритилганлигини, судга даъво аризаси киритилгандан сўнг ҳам жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаганлигини, жавобгар билан низони келишув йўли билан ҳал қилиш имкони йўқлигини маълум қилиб, даьво аризани қаноатлантиришни сўради. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси даьво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади. Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун асослар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни Палата ва жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асослар билан даъво аризасини қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, 735-моддасига кўра эса қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт, 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли, 744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. “Банк” томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилган бўлиб, “Қарздор”га кредит маблағи ажартилган. Бироқ, “Қарздор” томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмасдан, кредит маблағлари шартномада назарда тутилган тартибда ва муддатларда тўлаб берилмаган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги судга тақдим этилган далиллар ва даъвогар вакилининг кўрсатмалари билан ҳам ўз исботини топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарорининг 4-банди учинчи қисмида судлар кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари лозим деб тушунтириш берилган. Шу боис суд, даъво талабининг жавобгар “GEOSERVIS NUR” масъулияти чекланган жамиятидан 90.000.000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 18.813.225 сўм кредит фоизи, 100.000.000 сўм муддатли асосий қарзи жами 208.813.225 сўм кредит қарзини ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 279-моддасига асосан қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторнинг талаби гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилиши мумкин. 270-моддасига асосан гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома тузилган пайтдан, ёхуд шартнома руйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади, 280-моддасига асосан гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. Шу сабабли даъво талабининг кредит қарзи ундирувини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган, жавобгар “GEOSERVIS NUR” масъулияти чекланган жамиятига Жиззах вилояти, Пахтакор туман давлат техник назорат инспекцияси томонидан 04.01.2017 йилда берилган серия ТТР № 167755 рақамли техник гувоҳномасига асосан тегишли бўлган, 2011 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель № 110417Н28, завод рақами №ННЕАVРООА00101557, давлат рақам белгиси 25АА 435 бўлган ZX-240-3G русумли занжирли экскаватор ҳамда Пахтакор туман давлат техник назорат инспекцияси томонидан 24.10.2016 йилда берилган серия ТТР № 057029 рақамли техник гувоҳномасига асосан тегишли бўлган, 2013 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель № 316950, завод рақами № 01478, давлат рақам белгиси 25АА 421 бўлган ХЕ-260С русумли экскаваторга қаратиш қисми асосли ҳисобланади ва қаноатлантирилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд мазкур нормага мувофиқ суд харажатлари жавобгар “GEOSERVIS NUR” масъулияти чекланган жамияти зиммасига юклатилишни лозим деб ҳисоблайди. Бундай ҳолатда, суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъво талабларини қаноатлантиришни, жавобгар “GEOSERVIS NUR” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига 90.000.000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 18.813.225 сўм кредит фоизи, 100.000.000 сўм муддатли асосий қарз жами 208.813.225 сўм кредит қарзини ундиришни, ундирувни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган жавобгар “GEOSERVIS NUR” масъулияти чекланган жамиятига Жиззах вилояти, Пахтакор туман давлат техник назорат инспекцияси томонидан 04.01.2017 йилда берилган серия ТТР № 167755 рақамли техник гувоҳномасига асосан тегишли бўлган, 2011 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель № 110417Н28, завод рақами №ННЕАVРООА00101557, давлат рақам белгиси 25АА 435 бўлган ZX-240-3G русумли занжирли экскаватор ҳамда Пахтакор туман давлат техник назорат инспекцияси томонидан 24.10.2016 йилда берилган серия ТТР № 057029 рақамли техник гувоҳномасига асосан тегишли бўлган, 2013 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель № 316950, завод рақами № 01478, давлат рақам белгиси 25АА 421 бўлган ХЕ-260С русумли экскаваторга қаратишни, ундирилиши лозим бўлган 30.000 сўм почта харажати ҳамда 4.176.264 сўм давлат божини жавобгар “GEOSERVIS NUR” масъулияти чекланган жамияти зиммасига юклашни лозим деб топди. Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 735, 736, 744-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаблари қаноатлантирилсин. Даъвогар “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига жавобгар “GEOSERVIS NUR” масъулияти чекланган жамиятидан 90.000.000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 18.813.225 сўм кредит фоизи, 100.000.000 сўм муддатли асосий қарз, жами 208.813.225 сўм кредит қарзи ва 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган “GEOSERVIS NUR” масъулияти чекланган жамиятига Жиззах вилояти, Пахтакор туман давлат техник назорат инспекцияси томонидан 04.01.2017 йилда берилган серия ТТР № 167755 рақамли техник гувоҳномасига асосан тегишли бўлган, 2011 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель № 110417Н28, завод рақами №ННЕАVРООА00101557, давлат рақам белгиси 25АА 435 бўлган ZX-240-3G русумли занжирли экскаватор ҳамда Пахтакор туман давлат техник назорат инспекцияси томонидан 24.10.2016 йилда берилган серия ТТР № 057029 рақамли техник гувоҳномасига асосан тегишли бўлган, 2013 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель № 316950, завод рақами № 01478, давлат рақам белгиси 25АА 421 бўлган ХЕ-260С русумли экскаваторга қаратилсин. Жавобгар “GEOSERVIS NUR” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳисобига ишни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75.000 сўм суд харажати ундирилсин. Жавобгар “GEOSERVIS NUR” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 4.176.264 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. Судья О.Эргашев