← Назад
Решение #651681 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 210 | — | code_article | |
| онуни | 5 | — | law | |
| онуни | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 118 | — | law | |
| онуннинг | 23 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти,
Қуйичирчиқ тумани,
"Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 20 февраль
4-1103-2301/2389-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ш.А.Усмановнинг котиблигида, аризачи
Қуйичирчиқ туман давлат солиқ инспекциясининг қарздор "GOLD-FISH AND
CHIKEN" масъулияти чекланган жамиятини умумий тартибда банкрот деб
топиш тўғрисидаги аризани тарафлардан аризачи Қуйичирчиқ туман давлат
солиқ инспекцияси ишончли вакили А.Музафаров (ишончнома асосида),
қарздор "GOLD-FISH AND CHIKEN" масъулияти чекланган жамияти муваққат
бошқарувчиси И.Уракбаевлар иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда
суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Қуйичирчиқ туман давлат солиқ инспекцияси (кейинги ўринларда
"аризачи" деб юритилади) судга ариза билан мурожаат этиб, қарздор "GOLDFISH AND CHIKEN" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда
"қарздор" деб юритилади)ни умумий тартибда банкрот деб топишни сўраган.
Суднинг 2022 йил 26 декабрдаги ажримига асосан аризачи Қуйичирчиқ
туман давлат солиқ инспекциясининг аризаси иш юритишга қабул қилиниб,
қарздор "GOLD-FISH AND CHIKEN" масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган.
"GOLD-FISH AND CHIKEN" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
кузатув таомили қўлланилиб, муваққат (суд) бошқарувчиси этиб И.Уракбаев
тайинланган.
Ўзбекистон
Республикаси
хусусийлаштирилган
корхоналарга
кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (собиқ) томонидан
Уракбаев Ихтиёр Джурабаевичга 2018 йил 10 августдаги №АА000024-сонли
гувоҳномага асосан 1-тоифали суд бошқарувчилик аттестати берилган.
Муваққат (суд) бошқарувчиси томонидан, Қуйичирчиқ туманлараро
иқтисодий судининг ажримига асосан "GOLD-FISH AND CHIKEN" масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан банкротлик иши қўзғатилиб унга нисбатан
кузатув таомили қўлланилганлиги ва қарздорда кузатув таомили бўйича
ишларни олиб бориш учун муваққат (суд) бошқарувчиси тайинланганлиги,
кредиторлар тоомнидан билдириладиган талаблар ўттиз кун муддат ичида
қабул қилиниши ҳамда қарздорга нисбатан банкротлик тўғрисидаг иишни
кўриб чиқиш юзасидан белгиланган суд муҳокамаси ва кредиторларнинг
навбатдаги йиғилишини ўтказиш санаси ва жойи бўйича расмий эълон
Республика "Биржа" рўзномасининг 10.01.2023 йилдаги 1 (2988)-сонида чоп
этилган.
Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи Қуйичирчиқ туман давлат
солиқ инспекцияси ишончли вакили А.Музафаров аризадаги важларни қўллабқувватлаб, қарздор "GOLD-FISH AND CHIKEN" масъулияти чекланган
жамиятининг 2022 йил 18 ноябрь ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари
жамғармалар олдида 7.419.086 сўм қарздорлиги мажудлигини, иқтисодий
аҳволи
ночорлигини,
қарздорликни
ундириш
чоралари
самарасиз
якунланганлигини, жамиятни тиклаш имкони йўқлигини билдириб, тўловга
қобилятсизлигини инобатга олиб, банкрот деб эътироф этишни ҳамда судга
ариза тақдим этиб, қарздорни тугатиш (суд) бошқарувчиси этиб,
1-тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Уракбаев Ихтиёр
Джурабаевични тайинлашни сўради.
Шунингдек, судда сўралган қарздор "GOLD-FISH AND CHIKEN"
масъулияти чекланган жамияти муваққат бошқарувчиси И.Уракбаев
жамиятнинг молиявий фаолияти ўрганилганлиги, 2022 йил 18 ноябрь ҳолатига
бюджет ва бюджетдан ташқари жамғарма олдида 7.419.086 сўм қарздорлик
вужудга келганлигини бироқ, қарздор томонидан қарздорликни тўлаш чоралари
кўрилмаганлигини, тўловга қобилятсизлик аломатлари мавжудлигини
билдирди.
Қарздор тегишли тартибда, суд ажрими орқали суд муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд
муҳокамасида иштирок этмади ҳамда ариза юзасидан ўз эътирозларини
билдирмади.
Бироқ, иш ҳужжатларида суд маҳокамаси тайинланганлиги тўғрисида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи хужжат мавжуд.
Бундай ҳолатда, суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси
3-қисмини инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди.
Суд, ишда иштирок этган аризачи тараф ва қарздор муваққат
бошқарувчисининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатлар билан
танишиб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
иқтисодий
процессуал
кодексининг
210-моддасида юридик шахсларнинг ва фуқароларнинг банкротлиги (тўловга
қобилятсизлиги) тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар
бўйича, қонун ҳужжатларида белгиланган хусусиятларни эътиборга олган
ҳолда суд томонидан кўриб чиқилиши белгилаб қўйилган.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, "GOLD-FISH AND CHIKEN" масъулияти
чекланган жамияти 2022 йил 31 мартда 1118494-сон билан давлат рўйхатидан
ўтган бўлиб, Қуйичирчиқ туман давлат солиқ инспекцияси томонидан солиқ
тўловчи сифатида 309420658-сонли (СТИР) рақам берилган.
"GOLD-FISH AND CHIKEN" масъулияти чекланган жамиятининг Низом
хужжатларига асосан хўжаликнинг устав фонди 50.000.000 сўмни ташкил этиб,
ИФУТ коди 01470 бўлиб, асосий фаолият тури паррандачиликдан иборат
бўлган.
Қарздор раҳбари сифатида Курбанов Исломбек Абдували ўғли ишлаб
келган.
Тадбиркорнинг юридик манзили сифатида Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ
тумани, Майдонтол ҚФЙ, Жумагул маҳлласи, Эгиз ота манзили кўрсатилган.
Қарздор "GOLD-FISH AND CHIKEN" масъулияти чекланган
жамиятининг мол-мулки ҳисобидан солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича
боқиманда қарзларини ундириш юзасидан бир нечта суд ижро ҳужжатлари
мавжуд бўлиб, ушбу суд ҳужжатларининг ижроси юзасидан олиб борилган
ижро ҳаракатлари самарасиз якунланган.
Қуйичирчиқ туман давлат солиқ инспекцияси томонидан берилган
маълумотномага асосан "GOLD-FISH AND CHIKEN" масъулияти чекланган
жамиятининг молияивй аҳволи ўрганилганида, 2022 йил 18 ноябрь ҳолатига
бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида жами 7.419.086 сўм
кредиторлик қарздорлиги мавжудлиги аниқланиб, 2023 йил 06 февраль
ҳолатига 7.928.202,82 сўмни ташкил қилган.
Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги
Қонунининг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари
қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса,
ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги
ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар,
шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги
тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмаслиги;
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга
қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар мажбурияти
юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан
бажарилмаган бўлса, унинг банкротлик аломатлари деб эътироф этилади.
Аризачи томонидан 2023 йил 20 февраль куни ҳолатига берилган
маъулмотномадан кўринишича, қарздор "GOLD-FISH AND CHIKEN"
масъулияти чекланган жамиятининг бюджет ва бюджетдан ташқари
жамғармалар олдида жами 7.543.127,44 сўм асосий қарзига 600.961,04 сўм пеня
ҳисобланиб, тўланмаганлиги маълум қилинган.
Қайд этилганларга асосан суд "GOLD-FISH AND CHIKEN" масъулияти
чекланган жамиятида тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжудлигини,
жамият фаолиятида кредиторлик қарзлари юзага келган кундан бошлаб уч
ойдан ортиқ вақт ўтган бўлишига қарамасдан бажарилмаётганлиги, тўлов
қобилиятини йўқотганлигини инобатга олиб, қарздорни умумий тартибда
банкрот (тўловга қобилятсиз) деб топишни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги
Қонунининг 52-моддасига асосан тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш
тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар
мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг
5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик
аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилиниши, суднинг қарздор юридик
шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш
юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш
ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши кераклиги назарда тутилган.
Юқоридагиларга асосан суд, "GOLD-FISH AND CHIKEN" масъулияти
чекланган жамиятини банкрот деб топиб, тугатишга доир иш юритишни
бошлашни, тугатиш (суд) бошқарувчи этиб, 1-тоифали суд бошқарувчиси
аттестатига эга бўлган Уракбаев Ихтиёр Джурабаевични тайинлашни,
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, давлат божи ва
почта харажатларини қарздор ҳисобидан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги
Қонунининг 5, 6, 52, 53, 140, 142, 241, 242-моддалари ва Ўзбекистон
Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 210моддаларини қўллаб суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Қуйичирчиқ тумани давлат солиқ инспекциясининг аризаси
қаноатлантирилсин.
Қарздор "GOLD-FISH AND CHIKEN" масъулияти чекланган жамияти
(умумий тартибда) тўловга қобилятсиз деб топилсин ҳамда тугатишга доир иш
юритиш бошлансин.
Қарздор "GOLD-FISH AND CHIKEN" масъулияти чекланган жамиятига
тегишли бўлган мол-мулки ҳисобидан қарздорни тугатиш бошқарувчиси
орқали Республика бюджетига 900.000 сўм давлат божи, Қуйичирчиқ тумани
давлат солиқ инспекцияси фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
"GOLD-FISH AND CHIKEN" масъулияти чекланган жамияти банкрот деб
эълон қилинган пайтдан бошлаб қарздорнинг ўз мол-мулкини тасарруфдан
чиқариши, ўзга шахсга бериши ва пул мажбуриятларини тўлаши тақиқлансин,
банкдаги ҳисобварағи бўйича операциялар, дивидендлар ва мажбурий
тўловларни тўлаш тўхтатиб қўйилсин.
Қарздорнинг барча қарз мажбуриятларининг муддати ўтиб кетган деб
ҳисоблансин, унга янги талабларни тақдим этишга йўл қўйилмасин.
Ҳал қилув қарори дарҳол ижро этилсин.
Қарздор "GOLD-FISH AND CHIKEN" масъулияти чекланган жамиятини
тугатиш бошқарувчиси этиб Уракбаев Ихтиёр Джурабаевичнинг номзоди
тасдиқлансин.
Тугатиш бошқарувчиси зиммасига:
- қарздор "GOLD-FISH AND CHIKEN" масъулияти чекланган жамиятини
банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги
Қонунининг 53, 54 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидага риоя қилган холда
маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш;
- қарздорнинг 2 йиллик молиявий фаолиятини текшириб кўриб, сохта
банкротлик аломатлари юзасидан хулосани ҳамда тугатишга доир иш
юритишни қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва ҳар ойда судга унинг
натижалари ҳақида оралиқ ҳисобот ва якуний ҳисоботни қонунда белгиланган
муддатларда тақдим қилиш мажбурияти юклатилсин.
Мажбурий ижро бюроси Қуйичирчиқ туман бўлими зиммасига "GOLDFISH AND CHIKEN" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан чиқарилган
барча суд ҳужжатларини тугатиш бошқарувчисига топшириш мажбурияти
юклатилсин.
"Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунининг 25 моддасида суд
бошқарувчиси ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажармаганлиги ёки
лозим даражада бажармаганлиги учун қонунга мувофиқ жавобгар бўлиши,
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган шахслар суд
бошқарувчисидан унинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида етказилган
зарарнинг ўрни қопланишини талаб қилишга ҳақлилиги, агар суд
бошқарувчиси зиммасига ушбу Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ юклатилган
вазифалар бажарилмаганлиги ёхуд лозим даражада бажарилмаганлиги
қарздорга ёки кредиторларга зарар етказилишига олиб келган бўлса, бу суд
бошқарувчисини ўз вазифаларини бажаришдан озод этиш учун асос бўлиб
хизмат қилиши мумкинлиги тушинтирилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу
суд орқали Тошкент вилоят судига апелляция шикояти (протести) билан
мурожаат қилишга ҳақлидир.
Судья:
М.М.Якубов